Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 07.02.2018 йилдаги 92-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.02.2018 йилдаги 92-сон
Дата вступления в силу
07.02.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бухоро вилояти Шофиркон туманида 2017 йил пахта ҳосилини етиштиришда йўл қўйилган камчиликларни келгусида бартараф этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 йилда ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида» 2017 йил 3 февралдаги ПҚ-2756-сон қарорига асосан 2017 йилда Бухоро вилояти Шофиркон туманида 516 та пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг 2306 та контуридаги 9920 гектар майдонига чигит экилиб, давлатга пахта сотиш шартномавий режаси 31340 тонна миқдорида белгиланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бироқ, тумандаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан назорат ўрнатилмаганлиги, мутасадди идоралар раҳбарларининг ўз вазифаларини тегишли даражада бажармаганлиги натижасида шартнома режаси 84,3 фоизга бажарилган ёки 4915 тонна пахта хомашёси кам топширилиши сабабли 9,4 млрд.сўм даромад олинмай қолган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўл қўйилган камчиликларнинг сабаблари ўрганилганда маълум бўлдики, аксарият ҳолларда назорат ва ташкилотчиликнинг талаб даражасида йўлга қўйилмаганлиги натижасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчидан, ғўзани балл бонитети паст (25 — 35), сув билан етарли таъминланмаган (25 — 30 ц/га) ерларга жойлаштирилиши оқибатида 2000 гектар майдонлардан атиги 15 центнер ҳосил олинган ва ҳар гектаридан ўртача 1,1 млн. сўмдан даромад олинмай қолган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчидан, жорий йилда тумандаги 74 та фермер хўжаликларининг 3163 гектар майдонида гўзанинг вилт касаллиги билан касалланиши натижасида ўртача кўчат сони гектарига 50 — 55 минг тани ташкил этган. Шунингдек, 45 та фермер хўжаликларининг 170 гектар майдонида ўргимчаккана тарқалиб, тизимли кураш чораларини қўллашда сусткашликка йўл қўйилганлиги оқибатида 970 тонна пахта ҳосили етиштирилмаган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчидан, насослар орқали суғориладиган 42 та фермер хўжаликларининг 11 таси вегетация даврида меъёрдаги сув билан таъминланмаганлиги оқибатида 115 тонна, 96 та ички насослардан суғориладиган 105 фермер хўжаликларининг 23 тасида 276 тонна, яроқсиз ҳолга келган 9300 метр узунликдаги каналнинг керакли миқдордаги сувни ўтказа олмаганлиги ҳисобидан 315 гектар ғўза майдони мавсумда етарли сув билан таъминланганлиги натижасида 8 та фермер хўжалигида 226 тонна — жами 617 тонна режадаги ҳосил етиштирилмаган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчидан, мавжуд 636 та қишлоқ хўжалиги техникаларининг 254 таси таъмирталаб, шунингдек, 12 та ҳайдов тракторлари, 55 та чопиқ тракторлари, 16 та культиваторлар, 4 та чигит экиш сеялкалари — жами 87 та техника етишмайди. Бундан ташқари 39 та ҳайдов тракторларининг 12 таси эскирганлиги сабабли шудгорлаш сифатсиз ва саёз ўтказилган, 64 та фермер хўжаликларида чопиқ тракторлари ва культиваторларнинг етишмаслиги натижасида агротехника тадбирлари кечиктириб бажарилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқоридаги каби қўпол агротехник хатоликлардан тўғри хулоса чиқариш ва 2018 йилда ердан унумли фойдаланишда сектор раҳбарлари, мутасаддилар, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарларининг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бухоро вилояти Шофиркон туманида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пахта етиштириш ва уни йиғиб-териб олишдаги жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги, йил давомида хотиржамликка берилиб, ғўза парваришида агротехника тадбирларини белгиланган муддатда сифатли ўтказилмаганлиги учун Бухоро вилояти Шофиркон тумани ҳокими Ф. Турсуновга «ҳайфсан» эълон қилинсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида дебитор ва кредитор қарздорликларнинг ўсишига йўл қўйганлиги учун туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ж. Равшанов огоҳлантирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасига тегишли равишда бир ой муддатда туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғига йўл қўйилган камчиликлар учун белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида мавжуд бўлган дебитор ва кредитор қарздорликларни ундирилиши бўйича 4 та сектор раҳбарлари ўрнатилган тартибда зарурий чораларни кўрсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бухоро вилояти Шофиркон туманида 2017 йил пахта ҳосилини етиштириш ва шартнома мажбуриятларини бажаришда йўл қўйилган камчиликлар ва уларни келгусида бартараф этиш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизмларни етказиб беришнинг 2018-2019 йилларга мўлжалланган прогноз режаси 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги барча тоифадаги фермер хўжаликлари билан хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи ташкилотлар олдидаги дебитор-кредитор қарздорликларини ундириш жадвали 3-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бухоро вилояти Шофиркон туманида 2018 йилда фермер хўжаликлари томонидан экин майдонларидан ташқаридаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларда енгил конструкцияли ва кам харажатли дала шийпонлари, иссиқхоналар қуриш, парранда, соғин сигирлар ва асалари боқишни ташкил этиш прогноз режаси 4-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бухоро вилояти Шофиркон туманида 2018 йилда фермер хўжаликлари томонидан пахта ва ғалла экинлари экиладиган ер майдонлари контурларининг дала четлари ҳисоб-китоби 5-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бухоро вилояти Шофиркон туманида 2018 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари экилган ва чигит экиладиган майдонлар атрофларидаги дала четларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ҳамда маҳсулот етиштиришнинг прогноз режаси 6 ва 6а-иловаларга мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бухоро вилояти Шофиркон туманида 2018 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни жойлаштиришнинг прогноз режаси 7-иловага мувофиқ тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармасига фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи ташкилотлар олдидаги дебитор ва кредитор қарздорликларини белгиланган тартибда ундириш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 15 кун муддатда Шофиркон туманида 2018 йил учун экиладиган экинларнинг тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда самарали жойлаштирилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда фермер хўжаликлари раҳбарлари учун 2018 йилда фермер хўжаликларида режалапггирилган экинларни парваришлаш, зараркунандаларга қарши курашиш ва агротехника тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш юзасидан жорий йилнинг февраль ойида жойларда семинарлар ўтказилишини ва мавсум давомида амалий ёрдам кўрсатилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур қарор ижроси бўйича ҳар чоракда Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида 4 та сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланиши ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаевга ахборот бериб бориши белгилаб қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 7 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
92-сон