Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗСЕМХЛОПОК» РЕСПУБЛИКА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИНИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республикада ғўза уруғчилигини янада яхшилаш, вилоят деҳқончилик саноати уюшмаларининг бу соҳадаги масъулиятини ошириш ҳамда уруғчиликни бошқаришни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўзсемхлопок» ишлаб чиқариш бирлашмасини тугатиш тўғрисидаги таклиф қабул қилинсин. Бирлашмани тугатиш белгиланган тартибда амалга оширилсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида, ғўза уруғчилиги бошқармасини ташкил этишга рухсат берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ҳафта муддат ичида вазирликнинг низомига қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тақдим этсин.
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 26 январдаги 52-сон қарорининг 2, 3, 4, 5, 6 ва 11-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари И. ЖЎРАБЕКОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 31 октябрь,
502-сон