02.11.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2780-3
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қарори, 02.11.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2780-3
Дата вступления в силу
02.11.2020
Ҳужжат 02.11.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 2 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2780-3]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2016 йил 22 апрелдаги 1-2016 ва 4-сон қарори (рўйхат рақами 2780, 2016 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 172-модда) билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,

2020 йил 2 ноябрь,

6-2020-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия вазири Р. ДАВЛЕТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 2 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлигининг 2020 йил 2 ноябрдаги 6-2020, 4-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳамда 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон «Ўзбекистон Республикаси юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ Тошкент давлат юридик университетида (бундан буён матнда университет деб юритилади) ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонларини белгилайди.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Университет томонидан бошқа олий таълим муассасалари билан ташкил этилган қўшма таълим дастурлари доирасида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш ҳамда битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш қўшма таълим дастурлари бўйича шартномада назарда тутилган тартибда амалга оширилади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«4. Талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасини давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун университетда оралиқ ва якуний назорат турлари ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқув дастурларида белгиланган ҳолларда фақат якуний назорат тури ўтказилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Модулнинг назорат жадваллари, назорат турлари ва шакллари, назоратлар сони ҳамда оралиқ ва якуний назоратлар учун белгиланган максимал ва саралаш баллари тўғрисидаги маълумотлар электрон таълим платформасига ўқув семестри бошланишидан олдин киритилади ҳамда педагог ходим томонидан биринчи машғулотда талабаларга эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Якуний назорат жадваллари факультет деканатлари томонидан ишлаб чиқилади ва Ўқув-услубий бошқарма томонидан умумлаштирилган ҳолда университет веб-сайтига ҳамда электрон таълим платформасига жойлаштирилади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 3-боб ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«12. Оралиқ назоратни ўтказиш тартиби (оралиқ назоратни ўтказиш шакли ва муддати, оралиқ назорат саволларига қўйиладиган талаблар, баҳолаш мезонлари) ўқув фанининг хусусиятлари ва унга ажратилган соатлардан келиб чиққан ҳолда тегишли кафедра таклифи асосида факультет деканати билан келишилган ҳолда ўқув йили бошланишидан камида икки ҳафта аввал ўқув дастурларида белгиланади ва университет Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оралиқ назорат ҳар бир ўқув фанининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда семестр давомида камида бир маротаба ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оралиқ назорат оғзаки ёки ёзма иш (индивидуал ёки жамоавий иш, презентация, таҳлилий маълумот тайёрлаш) шаклида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оралиқ назорат оғзаки шаклда ўтказилганида, ушбу жараён видеоёзувда қайд қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оралиқ назорат дарс машғулотларини ўтказган педагог ходим ёки кафедра мудири томонидан уч нафар кафедра аъзоларидан иборат таркибда тузиладиган комиссия томонидан баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оралиқ назорат учун ҳар бир модуль бўйича жами баллнинг (баҳо фоизининг) 40 фоизигача ажратилишига рухсат этилади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. 13 — 17-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. 18-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«18. Оралиқ назорат ёзма иш шаклида ўтказилганида, у талаба томонидан мустақил равишда тайёрланиши ва академик ҳалоллик талабларига риоя этилиши шарт. Академик ҳалоллик талабларини бузилишига, шу жумладан муаллифликни ўзлаштиришга (плагиат) йўл қўйилмайди. Ёзма ишда қоғоз ёки электрон кўринишда нашр қилинган ўзга матндан олинган манбаага ҳеч қандай ҳавола қилмаган ҳолда ишлатиш ёки олинган манбаага ҳавола қилинган бўлсада, лекин ўзлаштиришларнинг ҳажми ва характери талабанинг ёзма ишни ёки унинг асосий қисмини мустақил ёзилганлигига шубҳа уйғотадиган даражада ўзлаштирилган бўлса плагиат деб топилади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. 181-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. 19 ва 191-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«19. Оралиқ назорат баллари якуний назорат бошланишидан камида икки ҳафта олдин педагог ходим томонидан электрон таълим платформаси тизимига киритилиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
191. I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабанинг мазкур Низомда назарда тутилган оралиқ назорат ишларини ёзма шаклда бажариш имконияти мавжуд бўлмаганда, у оралиқ назоратни оғзаки имтиҳон шаклида тегишли модуль ўқитувчисига ёки кафедра мудири 3 нафар кафедра аъзоларидан иборат таркибда тузган комиссияга топширади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. 21 — 26-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«21. Мутахассислик ўқув фанларининг модуллари бўйича якуний назорат семестр якунида университетнинг махсус жиҳозланган аудиторияларида электрон таълим платформаси орқали компьютерда топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Номутахассислик ўқув фанлари бўйича якуний назорат университетнинг Ўқув-услубий кенгаши томонидан белгиланган шаклда ўтказилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Якуний назорат саволлари, қоида тариқасида, мантиқий саволлар ва муаммоли вазиятларни ёки фақат муаммоли вазиятни (казус, кейс-стадини) ўз ичига олади. Шунингдек якуний назорат тест шаклида ўтказилиши мумкин. Модуллар бўйича якуний назорат саволларининг мазмуни кафедралар томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Якуний назорат саволлари бўйича баллар миқдори (баҳо фоизи) кафедра тавсиясига асосан университет Ўқув-услубий кенгаши қарори билан тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Якуний назорат саволлари тегишли кафедра томонидан тузилади. Саволлар сони кафедра тавсиясига асосан Ўқув-услубий бошқарма томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Саволлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабаларнинг ўтган ўқув йилларида тайёрланган ёзма ишлардан фойдаланиш имкониятини истисно қилиш учун заруратга кўра янгиланиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар кўрсатмаларига асосланган ва амалиёт билан бевосита боғлиқ бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазмуни модуль ўқув дастурига мувофиқ бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз ичига ўқув дастурининг тегишли бўлимларини тўлиқ қамраб олувчи материалларни мужассам қилган бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабаларнинг модульни ўзлаштириш даражасини, таҳлил қилиш кўникмаларини, мустақил фикрлаш ва келажакдаги касбий фаолиятларида мустақил қарорлар қабул қилиш қобилиятларини аниқлашга қаратилган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Кафедра мудири ўқув семестрининг тўртинчи ҳафтаси бошланишидан кечикмаган ҳолда якуний назорат саволларини факультет деканатига тақдим қилинишини таъминлаши шарт. Факультет деканати саволларни ўқув дастурида белгиланган талабларга мувофиқлигини текширган ҳолда етти иш куни ичида Ўқув-услубий бошқармага тақдим қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқув-услубий бошқарма Таълим сифатини назорат қилиш бўлими билан биргаликда якуний назорат саволларини олган кундан бошлаб икки ҳафта давомида уларнинг ўқув дастурига мос ёки мос эмаслиги нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказади. Экспертизадан ўтказилган якуний назорат саволлари Ўқув-услубий бошқарма томонидан тегишли модуллар бўйича якуний назорат саволлари ягона базасига киритилади. Якуний назорат саволлари ягона базаси ҳар йили тақдим қилинадиган якуний назорат саволлари ҳисобига кенгайиб боради. Университет якуний назорат саволлари ягона базасидан талабалар ва педагог ходимларнинг фойдаланишига имконият яратилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Якуний назорат саволлари ягона базасида мавжуд саволлар асосида электрон таълим платформасида автоматик равишда якуний назорат саволлари шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Якуний назорат факультет деканлари тавсиясига кўра ўқув ишлари бўйича проректор томонидан тасдиқланадиган, кафедраларнинг педагог ходимлари орасидан тайинланадиган аудитория раҳбари ва кузатувчилар томонидан ўтказилади. Якуний назоратни ўтказишда ректор томонидан тайинланган университетнинг бошқа ходимлари ҳам қатнашади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. 27-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«27. Якуний назорат олиб бориш жараёни, қоида тариқасида, видеоёзувда қайд қилинади. Ўқув-услубий бошқарма ва Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ходимлари видеокузатув воситаси орқали якуний назорат ўтказиш жараёнини кузатади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. 29 — 31-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«29. Имтиҳон жадвалида белгиланган якуний назорат вақти бошлангандан сўнг келган талабалар унда иштирок этишга қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Якуний назорат ўтказилаётган аудиторияга аудитория раҳбари ва кузатувчилардан бошқа шахсларнинг кириши қатъиян тақиқланади. Якуний назорат ўтказиш жараёни ректор, ўқув ишлари бўйича проректор ҳамда Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосари, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи, шунингдек деканлар томонидан назорат қилиб турилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Аудитория раҳбари ва кузатувчилар якуний назорат ўтказишда қуйидагиларга мажбур:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабаларни якуний назорат бошланишидан аввал уни ўтказиш тартиби ва давом этиш вақти ҳақида хабардор қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабаларнинг мобиль телефонларини ўчиришлари ва топширишларини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабаларга якуний назорат давомида фойдаланиш тақиқланган барча предметларни кузатувчиларга ўз ихтиёрлари билан топширишларини таклиф этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабаларни аудиторияда бир-бирларидан кўчиришлари учун имкон бўлмайдиган ҳолда жойлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якуний назорат ўтказилаётган тўлиқ вақт давомида тартибга лозим даражада риоя қилинишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур бўлганда талабаларга қайд этилган ноаниқликлар, техник хатолар ёки топшириқни бажаришга қўйиладиган махсус талаблар ҳақида маълумот бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якуний назорат ўтказиш қоидаларини бузган талабаларни тегишли далолатнома тузган ҳолда имтиҳондан четлаштириш.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. 33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«33. Талаба якуний назорат ўтказиладиган аудиторияда ўзи учун ажратилган компьютерга фамилияси, исми, шарифи, курси, гуруҳи ва бошқа тегишли маълумотларни киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тегишли маълумотлар киритилганидан кейин компьютер мониторида якуний назорат саволлари чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Имтиҳон ўтказиш вақтида талабаларнинг якуний назорат саволларининг мазмуни тўғрисидаги мурожаатлари кўриб чиқилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Якуний назорат талаба томонидан мустақил равишда бажарилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишни текшириш вақтида икки ёки ундан ортиқ (иш мазмунининг 2/3 дан ортиғи) ўхшаш ишлар талабанинг кўчирганлиги ҳолатига асос бўлади ва талабаларга ноль рейтинг балл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шифрланган ишни баҳолашнинг объективлигига таъсир кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда, шу жумладан сўзнинг устига ёки тагига чизиш ёхуд атрофини чизиб қўйиш, ишда текширувчи шахс номига мурожаатнинг мавжуд бўлиши, матннинг турли қисмларига (шу жумладан, очиқ қолдирилган жойларига) график белгилар қўйиш, иш матнида талабанинг фамилияси, исми, отасининг исмини кўрсатиш ҳолатлари мавжуд бўлганда, иш учун ноль рейтинг балли қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Якуний назоратга талаба ўрнига бошқа шахс кирган ҳолатлар аниқланганда, талабага ноль рейтинг балли қўйилиб қоидабузарлар аудиториядан чиқариб юборилади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. 35 ва 36-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. 371-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«371. I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабанинг мазкур Низомда назарда тутилган якуний назорат ишларини компьютерда бажариш имконияти мавжуд бўлмаганда у якуний назорат даври бошланишидан камида икки ҳафта олдин ўқув ишлари бўйича проректорга мурожаат қилади. Бунда талаба ҳақиқатдан ҳам соғлиғининг ҳолати ёзиш имкониятини истисно қилишини тасдиқловчи тиббий маълумотнома ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг хулосасини тақдим этиши лозим. Ушбу талаба якуний назоратни оғзаки имтиҳон шаклида комиссияга топширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиғининг ҳолати компьютерда ишлаш имкониятини истисно қиладиган талабалардан оғзаки имтиҳонларни қабул қилувчи университетнинг профессор-ўқитувчилар таркибидан иборат комиссия ректор буйруғи билан тузилади. Комиссия таркиби ҳар ўқув йили учун бир маротаба тасдиқланади. Комиссия унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Комиссия томонидан қўйилган баҳо баённома билан расмийлаштирилади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«38. Якуний назоратни ўтказишда баҳоларнинг холислигини таъминлаш мақсадида талабалар томонидан бажарилган ишлар электрон таълим платформаси томонидан автоматик равишда идентификация кодлари бериш йўли билан шифрланади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. 39-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«40. Ўқув-услубий бошқарма электрон таълим платформасига ўқув юкламасидан келиб чиқиб модуллар бўйича якуний назорат ишларини текшириши мумкин бўлган педагог ходимлар рўйхатини киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон таълим платформаси томонидан идентификация кодлари бериш йўли билан шифрланган ишлар автоматик равишда тегишли педагог ходимларга текшириш учун юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишларни текшириш муддатлари Ўқув-услубий бошқарма тавсияси асосида ўқув ишлари бўйича проректор томонидан белгиланади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«42. Якуний назорат ишларини текшириш натижалари (баҳо) ишни текширган педагог ходим томонидан баҳони асослантирувчи тақриз билан биргаликда дарҳол электрон таълим платформасига киритилади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. 43-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«44. Кафедранинг якуний назорат ишларини текширишда иштирок этган педагог ходимлари томонидан ўқув машғулотлари вақтида талабалар учун якуний назорат ишларида кўп учраган хатолар тўғрисида тушунтириш берилади, шунингдек, мазкур хатолар умумлаштирилиб, талабаларга ахборот хизмати орқали етказилади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. 45-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. 46 ва 47-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«46. Ўқув-услубий бошқарма томонидан оралиқ ва якуний назорат натижалари асосида электрон таълим платформасида талабаларнинг фамилияси, исми, отасининг исми идентификация қилинган ҳолда жамловчи электрон рейтинг қайдномаси шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамловчи электрон рейтинг қайдномасида нотўғри қайд қилинган ҳоллар аниқланганда, электрон таълим платформасига ишларни текшириш ва баҳоларни киритишга масъул бўлган педагог ходим жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар оралиқ ва якуний назорат ишлари натижаси жамловчи рейтинг қайдномасида нотўғри акс эттирилган бўлса, Ўқув-услубий бошқарманинг жамловчи рейтинг қайдномасини тузишга масъул бўлган ходими, шунингдек Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оралиқ ва якуний назорат ишлари рейтинг қайдномасида тўғри акс этишини мониторинг қилиш учун Ўқув-услубий кенгаш ўз қарори билан жамловчи рейтинг қайдномасини ҳақиқий балларга мос келишини қайта текшириш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оралиқ ва якуний назорат топшириш рейтинг қайдномасининг ҳамда якуний жамловчи рейтинг қайдномасининг шакллари Ўқув-услубий кенгаш томонидан тасдиқланган намуна бўйича тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Оралиқ ва якуний назорат ишларини баҳолашнинг холислигини таъминлаш мақсадида Ўқув-услубий бошқарма ва Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ёзма ишларнинг тасодифий танланган ҳолда қайта текширилишини ташкил қилади. Бу мақсадда ушбу ҳуқуқ соҳасига ёки фанга алоқадор бўлган Университет педагог ходимлари жалб қилинади ва улар баҳолаш мезонлари асосида талабаларга қўйилган оралиқ ва якуний назоратлар рейтинг балларининг холислигини аниқлайди.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. 49 — 54-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«49. Талабалар назорат турлари бўйича олган баҳоларини ҳамда педагог ходим томонидан ёзилган тақризларни электрон таълим платформаси орқали кузатиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оралиқ назорат бўйича қўйилган баллдан норози бўлган талабалар баҳо эълон қилингандан бошлаб бир иш куни давомида электрон таълим платформаси орқали апелляция шикояти беришлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оралиқ назорат ишлари бўйича апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун тегишли кафедра мудири томонидан кафедра профессор-ўқитувчилари таркибидан камида учта аъзодан иборат апелляция комиссияси тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оралиқ назорат ишлари бўйича апелляция шикоятлари апелляция комиссияси томонидан шикоят берилган кундан бошлаб уч иш куни ичида кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Якуний назорат бўйича қўйилган баллдан норози бўлган талабалар баҳо эълон қилингандан бошлаб бир иш куни давомида электрон таълим платформаси орқали апелляция шикоятини беришлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун факультет декани билдиргисига асосан ректор буйруғи билан университет профессор-ўқитувчилари таркибидан камида еттита аъзодан иборат апелляция комиссияси тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Якуний назорат ишлари бўйича апелляция шикоятлари апелляция комиссияси томонидан барча модуллар бўйича якуний назорат баҳолари эълон қилингандан бошлаб ўн кун давомида кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция комиссиялари аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссияларининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва унда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабанинг апелляция шикояти апелляция комиссияларида зарурат бўлганда ушбу назорат тури бўйича баллар қўйган педагог ходимнинг иштирокида кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция шикоятини кўриб чиқишда апелляция комиссиялари назорат ишларини ҳар томонлама ўрганади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабанинг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляция комиссиялари қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қўйилган балларни ўзгаришсиз қолдириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қўйилган балларни ўзгартириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабанинг апелляция шикоятини кўришда унинг илгари олган рейтинг баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Текширилган оралиқ ва якуний назорат ёзма ишлари электрон таълим платформасида олти ой мобайнида сақланади. Оралиқ ва якуний назорат ёзма ишлари ҳужжатлар йиғмажилдларига киритилмайди ва алоҳида сақланиши талаб этиладиган ҳужжат ҳисобланмайди. Оралиқ ва якуний ёзма ишлар олти ойлик муддат ўтганидан сўнг электрон тизимдан ўчириб ташланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Талабанинг ҳар бир модуль бўйича ўзлаштириш даражаси талабаларнинг билим, малака ва кўникмаларини баҳолаш Европа кредит трансфер тизимига (European Credit Transfer and Accumulation System — ECTS) асосан мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Талабанинг ўқув семестри мобайнидаги ҳар бир модуль бўйича ўзлаштириши 100 баллик тизим асосида бутун сонлар билан баҳоланади. 100 балл назорат турлари бўйича қуйидагича тақсимланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оралиқ назоратга модуль бўйича тўпланиши мумкин бўлган максимал баллнинг — 40 фоиз (40 балл) гача;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якуний назоратга модуль бўйича тўпланиши мумкин бўлган максимал баллнинг оралиқ назоратга ажратилган қисмидан қолган қисмда, оралиқ назорати белгиланмаган тақдирда 100 фоиз (100 балл) гача ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. Электрон таълим платформасида алоҳида баҳоланадиган курс иши (лойиҳа, жадвал-ҳисоблаш иши), амалиёт (стажировка), якуний давлат аттестацияси, битирув малакавий иши, шунингдек магистрлик диссертацияси бўйича ўзлаштириш ушбу Низомнинг иловасида белгиланган мезонлар бўйича баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Талабанинг модуль бўйича ўзлаштиришини баҳолашда қуйидаги намунавий мезонлардан (бундан буён матнда намунавий мезонлар деб юритилади) келиб чиқиш тавсия этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «А», «А-» аъло баҳо (86 — 100 фоиз) олиш учун талаба:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув дастурининг барча бўлимлари бўйича тизимли, тўла ва чуқур билимга эга бўлиши, зарур далиллар билан асослантириши;

илмий терминологиядан (шу жумладан, хорижий тилда ҳам) аниқ фойдаланиши, саволларга жавобни мантиқан тўғри, стилистик саводли равишда ифодалаши;

муаммоли саволларни аниқлаши, ўз ҳуқуқий позициясини илмий-амалий тилда асослаб бера олиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
модулнинг таянч тушунчаларини билиши ва уни қисқа вақт ичида илмий ва амалий масалаларни ечишда самарали қўллай олиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ностандарт вазиятларда муаммоларни мустақил ва ижодий ҳал қила олиш қобилиятини кўрсата олиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалий масалаларни қисқа, асосланган ва рационал равишда ҳал этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
модуль ўқув дастурида тавсия этилган асосий ва қўшимча адабиётларни тўлиқ ва чуқур ўзлаштириши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрганилаётган модуль бўйича назариялар, концепциялар ва йўналишлар моҳиятини англаш, уларга танқидий баҳо бериш ва бошқа модуллар илмий ютуқларини қўллай олиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
семинар, амалий ва лаборатория машғулотларида бутун семестр мобайнида ижодий ва мустақил қатнашиши, гуруҳли муҳокамаларда фаол бўлиши, вазифаларни бажаришда юқори маданият даражасига эга бўлиши лозим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) «В+», «В», «В-» яхши баҳо (71 — 85 фоиз) олиш учун талаба:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув дастурининг барча бўлимлари бўйича тизимли, тўла ва чуқур билимга эга бўлиши, зарур далиллар билан асослантириши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий терминологиядан (шу жумладан, хорижий тилда ҳам) аниқ фойдаланиши, саволларга жавобни мантиқан тўғри, стилистик саводли равишда ифодалаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз фикрини исботлашда ёки бошқа назарий материални баён қилишда юзага келган ноаниқликларни мустақил бартараф эта олиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
модулнинг таянч тушунчаларини билиши, қисқа вақт ичида илмий ва касбий вазифаларни қўйиш ҳамда ҳал қилишда ундан унумли фойдаланиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стандарт вазиятларда муаммоларни ўқув дастури доирасида мустақил ҳал қила олиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалий машғулотларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни яхши билишини намойиш қилиши, ушбу билимларни янги вазиятларда тўғри (лекин доим ҳам рационал эмас) қўллай олиши, бунда бажарилган иш натижаларини етарли даражада расмийлаштира олмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
модуль ўқув дастурида тавсия қилинган асосий адабиётларни ўзлаштириши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрганилаётган модуль бўйича назариялар, концепциялар ва йўналишлар моҳиятини англай олиши ва уларга танқидий баҳо бериши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бутун модулни ўзлаштириш давомида семинар, амалий ва лаборатория машғулотларида ижодий ва мустақил қатнашиши, гуруҳли муҳокамаларда фаол бўлиши, вазифаларни бажаришда юқори маданият даражасига эга бўлиши лозим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) «С+», «С», «С-» қониқарли баҳо (55 — 70 фоиз) олиш учун талаба:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат таълим стандартлари доирасида етарли билим ҳажмига эга бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий терминологияни ишлатиши, саволларга жавобларни тўғри баён қилиши, лекин бунда айрим хатоларга йўл қўйиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жавоб беришга ёки айрим махсус кўникмаларни намойиш қилишда қийналганда, модуль ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича асосий тушунчага эга эканлигини намойиш этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
модулнинг умумий тушунчалари бўйича қисман билимга эга бўлиши ва уни стандарт (намунавий) вазиятларни ҳал этишда қўллай олиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
педагог ходим раҳбарлигида стандарт (намунавий) вазиятларни ҳал эта олиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқилаётган модуль бўйича асосий назариялар, концепциялар ва йўналишлар моҳиятини англаши, уларга баҳо бера олиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
семинар, амалий ва лаборатория машғулотларида педагог ходим раҳбарлигида қатнашиши, вазифаларни бажаришда етарли маданият даражасига эга бўлиши лозим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) талабанинг билим даражаси «D» қониқарсиз баҳо билан (50 — 55 фоизгача) баҳоланади, агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат таълим стандартлари доирасида фақат айрим фрагментар билимларга эга бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий терминларни ишлата олмаса ёки жавоб беришда жиддий мантиқий хатоларга йўл қўйса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
семинар, амалий ва лаборатория машғулотларида пассив қатнашиб, вазифалар бажариш маданиятининг паст даражасига эга бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) талаба ўзлаштириши қуйидаги ҳолларда билим даражаси «F» (0 — 49 фоизгача) баҳога баҳоланади, агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли модуль бўйича билимларга эга бўлмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалий кўникмаларга эга бўлмаса, хатоларини ҳатто педагог ходим тавсиялари ёрдамида ҳам тўғрилай олмаса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Модуль хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир модул бўйича баҳолаш мезонлари кафедра томонидан аниқлаштирилган тартибда ишлаб чиқилади ҳамда тегишли модулнинг дастурига киритилиб, Ўқув-услубий кенгаш томонидан тасдиқланади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. 55-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. 59-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«59. Якуний назорат жадваллари якуний назорат бошланишидан камида бир ҳафта олдин ўқув режа асосида факультет деканлари томонидан ишлаб чиқилади, Ўқув-услубий бошқарма томонидан умумлаштирилади ҳамда ўқув ишлари бўйича проректор томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талаба белгиланган тартибда электрон таълим платформаси орқали оралиқ ва якуний назорат иш натижаларини мустақил равишда билиб боришга мажбурдир.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. 60-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. 61 — 63-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«61.Ўқув машғулотларида касаллиги ёки бошқа ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаблар туфайли (йўл-транспорт ҳодисаси, яқин қариндошининг вафоти, никоҳ тузилиши, фарзанд туғилиши) иштирок этмаган ва шу сабабли оралиқ ёки якуний назоратни белгиланган муддатда топширмаган талабага ўқув ишлари бўйича проректор билан келишилган ҳолда факультет декани томонидан қайта ўзлаштириш учун академ қарздорлар учун бериладиган бир ойлик муддатда оралиқ ёки якуний назоратни топширишга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. Талабаларнинг ўзлаштирмаган модулларни қайта топшириши, модулни қайта ўзлаштириш шартлари, бир курсда кредитларни тўплашнинг минимал ва максимал миқдорлари, курсдан-курсга ўтказиш масалалари университет Кенгаши томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63. Талабаларга стипендия тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. 64 — 68-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. 71 — 73-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«71. Ҳар бир факультет талабаларининг назорат турлари бўйича эришган натижалари факультет деканати томонидан Ўқув-услубий бошқарма билан ҳамкорликда тизимли равишда таҳлил қилинади ва Ўқув-услубий кенгашда муҳокама қилиш учун киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
72. Оралиқ ва якуний назорат ишларининг натижалари Ўқув-услубий кенгашда ва заруратга кўра, университет Кенгашида мунтазам равишда муҳокама қилинади ва улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
73. Ўқув йилининг якуни бўйича тўпланган кредитлар миқдорига кўра талабаларни белгиланган тартибда кейинги курсга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. 1 — 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги илова билан тўлдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабанинг ҳар бир модуль бўйича ўзлаштириш даражасини Европа кредит трансфер тизими (European Credit Transfer and Accumulation System — ECTS) асосида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Баҳо

Баллда ифодаланиши

Тавсифи

A

100 93

Аъло

A-

92 86

B+

85 82

Яхши

B

81 77

B-

76 71

C+

70 67

Қониқарли

C

66 60

C-

59 56

D

55 50

Қониқарсиз

F

49 0

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2020 й., 10/20/2780-3/1454-сон)