30.10.2020 йилдаги 674-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.10.2020 йилдаги 674-сон
Дата вступления в силу
31.10.2020
Ҳужжат 31.10.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функцияларини амалга оширувчи вазирликлар ва идораларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар ва идораларнинг расмий веб-сайтларида мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функциялари амалга оширилаётган давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг (кейинги ўринларда — давлат иштирокидаги корхоналар) устав фонди (устав капитали), давлат улуши, ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, иш ўринлари сони, корхоналар бошқарув ва назорат органлари таркиби тўғрисидаги маълумотларни (чекланган ҳолда тарқатиладиган ва тижорат сири мавжуд бўлган маълумотлар бундан мустасно) (кейинги ўринларда — асосий маълумотлар) жойлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 январдан бошлаб давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайти бўлиши, унда иқтисодий, молиявий ва бошқа статистик маълумотларнинг, шу жумладан, ҳар чоракда йиллик бизнес-режанинг (лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари бажарилиши ва мақсадларга эришиш инобатга олинган ҳолда) бажарилиши ва ривожланиш стратегияларида назарда тутилган дастурларнинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботни жойлаштириш таклифлари маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агентлик:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда «Давлат мулки» ахборот тизимига давлат иштирокидаги корхоналар тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш орқали тақдим этиш имкониятини жорий этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 январга қадар халқаро молия институтлари ва чет эл экспертларини жалб қилган ҳолда давлат иштирокидаги корхоналарнинг фаолияти натижалари тўғрисидаги йиғма ҳисобот шаклини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат иштирокидаги корхоналар бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш, солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар, ташқи қарздорлик, маҳаллийлаштириш ва инвестиция лойиҳалари бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якунлари бўйича ҳисобот даврининг кейинги ойи давомида, йил якунлари бўйича кейинги молия йилининг 25 февралига қадар электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда Агентликнинг махсус ахборот тизимида жойлаштириб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат номидан мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функцияларини бажарувчи вазирликлар ва идоралар, шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналарнинг раҳбарлари тегишли расмий веб-сайтларда жойлаштирилиши белгиланган маълумотларнинг тўлиқ ва тўғри жойлаштирилиши учун шахсан масъул ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан улар фаолияти тўғрисидаги маълумот ва тегишли ҳужжатлар «Давлат мулки» ахборот тизимига электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш орқали тақдим этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш ушбу қарорнинг иловасида кўрсатилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талабларга қуйидаги мазмундаги 11-банд қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«11. Давлат органлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функциялари амалга оширилганда улар томонидан ушбу давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капитали, давлат улуши, ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, иш ўринлари сони, бошқарув ва назорат органлари таркиби тўғрисидаги маълумотлар (чекланган ҳолда тарқатиладиган ва тижорат сири мавжуд бўлган ҳужжатлар бундан мустасно) ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 30 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
674-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 674-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Давлат иштирокидаги корхоналар

Расмий веб-сайтларда бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш, солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар, ташқи қарздорлик, маҳаллийлаштириш ва инвестиция лойиҳалари бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш.

Ҳар чорак якунлари бўйича ҳисобот даврининг кейинги ойи давомида, йил якунлари бўйича кейинги молия йилининг 25 февралига қадар


2-босқич

Мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функцияларини бажарувчи вазирликлар ва идоралар

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капитали, давлат улуши, ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, иш ўринлари сони, бошқарув ва назорат органлари таркиби тўғрисидаги маълумотларни расмий веб-сайтларида ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг махсус ахборот тизимида жойлаштириш.

Ҳар чорак якунлари бўйича ҳисобот даврининг кейинги ойи давомида, йил якунлари бўйича кейинги молия йилининг 25 февралига қадар


3-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат номидан мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функцияларини бажарувчи вазирликлар ва идоралар ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар томонидан тақдим этилган маълумотларни «Давлат мулки» ахборот тизимида жойлаштириш.

Ҳар чорак якунлари бўйича ҳисобот даврининг кейинги ойи давомида, йил якунлари бўйича кейинги молия йилининг 25 февралига қадар