Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.1996 23.02.1995 йилдаги 65-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.02.1995 йилдаги 65-сон
Дата вступления в силу
23.02.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.1996
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, НАФАҚАЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАРНИНГ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 18 мартдаги 103-сонли «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг миқдорларини ошириш тўғрисида» 1995 йил 7 февралдаги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 1995 йил 1 мартдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасига бошланғич разряднинг ойига 300 сўм миқдоридаги тариф ставкаси асос қилиб олинсин ва Янги тариф коэффициентлари иловага мувофиқ тасдиқлансин. Янги тариф коэффициентларини қўллаш бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар учун мажбурий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ижтимоий таъминот вазирлиги икки кун мобайнида пенсия ва нафақаларни 1995 йил 1 мартдан бошлаб қайта ҳисоблаш тартибини тасдиқласин ва ижтимоий таъминот маҳаллий органларига юборсин. Бунда 1995 йил 1 мартдан кейин пенсия тайинлашда уларни тегишлича ўртача 350 сўмга ошириш ҳисоблашнинг амалдаги нормалари ва таркиби қўлланилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Иш ҳақи миқдорини оширишни таъминлаш мақсадида хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотлар учун иш ҳақи миқдорини маҳсулот, ишлар, хизматлар ҳажмининг ўсишига кўра тартибга солиш мақсадида қабул қилинган иш ҳақининг база фонди қонун ҳужжатлари билан белгиланган амалдаги қўшимча тўловлар ва устамаларга тузатишлар киритилган ҳолда бир ишловчига ойига ўртача 350 сўмга оширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 7 февралдаги Фармонидан келиб чиққан ҳолда пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва ходимларнинг лавозим маошлари миқдорлари ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 1995 йил 1 мартдан бошлаб қуйидагилар ўз кучини қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 декабрдаги 590-сон қарори 2-бандининг бошланғич разрядни энг кам иш ҳақи миқдорига тенглаштиришга оид қисми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 июндаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Болаликдан ногиронларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-банди, Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7 ва 10-бандлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1995 йил 23 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
65-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 23 февралдаги 65-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари‎

Бошлангич разрядга нисбатан тариф коэффициентлари‎

0‎ 1,00‎
1‎ 1,51‎
2‎ 1,55‎
3‎ 1,60‎
4‎ 1,65‎
5‎ 1,71‎
6‎ 1,78‎
7‎ 1,86‎
8‎ 1,94‎
9‎ 2,03‎
10‎ 2,12‎
11‎ 2,22‎
12‎ 2,32‎
13‎ 2,42‎
14‎ 2,54‎
15‎ 2,66‎
16‎ 2,80‎
17‎ 2,96‎
18‎ 3,13‎
19‎ 3,31‎
20‎ 3,51‎
21‎ 3,73‎
22‎ 3,97‎
23‎ 4,24‎
24‎ 4,52‎
25‎ 4,84‎
26‎ 5,13‎
27‎ 5,45‎
28‎ 5,83‎