Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВА ЭЛЕКТРЛАШТИРИШ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Собиқ СССРнинг энергетика бошқаруви тузилмасининг қайта ташкил этилиши муносабати билан, «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 8-моддасига мувофиқ республиканинг ҳуқуқий тасарруфига ва мулкига ўтган иттифоқ бўйсунувидаги энергетика корхоналари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги тизимига қуйидаги ташкилотлар, корхоналар ва бирлашмалар киритилсин:
«Ўртаосиётузатишэнергия» ИБ ишлаб чиқариш бирлашмаси (Тошкент ш.)
«Ўртаосиётехэнергия» ишлаб чиқариш ИБ бирлашмаси (Тошкент ш.)
«Энергиятармоқлойиҳа» институти (Тошкент ш.)
«Иссиқликэлектрлойиҳа» институти (Тошкент ш.)
«Қишлоқэнергиялойиҳа» институти (Тошкент ш.)
«Тошгидролойиҳа» институти (Тошкент ш.)
«Ўртаосиёэлектртармоққурилиш» трести (Тошкент ш.)
«Шарқэнергияизоляция» корхонаси (Тошкент ш.)
«Ўртаосиёэнергиямонтаж» Ўзбекистон монтаж бошқармаси (Тошкент ш.)
«Ўртаосиёэнергиямонтаж» Янги Ангрен монтаж бошқармаси (Нуробод ш.)
«Электрўртаосиёмонтаж» 4-монтаж бошқармаси (Тошкент ш.)
«Электрўртаосиёмонтаж» 8-монтаж бошқармаси (Тошкент ш.)
«Электрўртаосиёмонтаж» Тошкент созлаш бошқармаси (Тошкент ш.)
«Ўзэнергияҳимоя» ихтисослаштирилган тузатиш-қурилиш монтаж корхонаси (Тошкент ш.)
«Гидромахсусқурилиш» махсус бошқармаси (Тошкент ш.)
2. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, «Ўзшартномасавдо» Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг (ишлаб чиқариш, капитал қурилиш, маблағ билан таъминлаш, моддий-техника таъминоти ва бошқалар бўйича) истиқбол кўрсаткичларига зарур ўзгаришлар киритсинлар.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 13 октябрь,
471-сон