Ҳужжат кучини йўқотган 31.07.2017 12.10.1992 йилдаги 469-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 12.10.1992 йилдаги 469-сон
Дата вступления в силу
12.10.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 31.07.2017
Ҳужжат 08.06.1993 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎРМОН ФОНДИ ЕРЛАРИДА ОВЧИЛИК ХЎЖАЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЮРИТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ўрмон фонди ҳудудида овчилик хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш, ҳайвонот дунёсини назорат қилиш, қўриқлаш ва такрорий ишлаб чиқаришни кучайтириш, мўйна ва балиқ етиштиришни, ёввойи қушларни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси ҳузурида тўла хўжалик ҳисоби асосида Овчилик хўжалиги, қўриқхоналар ва миллий парклар бошқармаси (Овчилик бош бошқармаси)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Овчилик хўжалиги, қўриқхоналар ва миллий парклар бош бошқармасининг ходимлари сони 22 кишидан, йиллик иш ҳақи фонди 1379 минг сўмдан иборат қилиб белгилансин, уларнинг 1173 минг сўми тасарруфидаги корхоналарнинг ажратмалари ҳисобидан ва 206 минг сўми овчилик хўжалиги, қўриқхоналар ва миллий парклар бўлимининг 3 кишидан иборат ходимларини сақлаш учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси ҳузуридаги Овчилик бош бошқармаси зиммасига қуйидагилар юклатилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат овчилик хўжалигини юритиш, ҳайвонот дунёсидан фойдаланишни, шу жумладан, ов қоидалари, меъёрлари ва муддатларига риоя қилишни идоравий назорат қилиш, ўрмон фонди ерларида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишни таъминлаш;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 278-сон қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан ажратиладиган квоталар доирасида давлат ўрмон фонди ҳудудида овланадиган ҳамда бошқа ҳайвон турларини отиш ва тутишга рухсатномалар (лицензиялар) бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрмон фонди ерларида ов қилиш муддатлари ва усулларини тартибга солиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Овчилик бош бошқармасига ғайриқонуний овчилик оқибатида етказилган зарар учун даъво қилиш ҳамда ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 278-сон қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасига заҳарли илонлар ва бошқа қимматбаҳо ҳайвонлар (шу жумладан, балиқлар) сақланадиган ва кўпайтириладиган серпентарийлар, питомниклар, ҳайвонот фермаларини ҳамда мўйначилик, шунингдек, овчилик ва балиқчилик маҳсулотларини қайта ишлайдиган, сотадиган цехларни ташкил этишга, хорижий овчилик туризми бўйича қўшма корхоналар очишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси қўриқхоналар ва заказникларда илмий фаолиятни такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш тадбирларини ишлаб чиқсинлар, бунда нодир ва йўқолиб бораётган ўсимликлар, ҳайвонлар ва паррандалар турларини сақлаб қолишга, овчилик хўжалигини оқилона бошқариш мақсадида овланадиган ҳайвонлар сонини қайта тиклашга алоҳида эътибор берсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддат ичида меъёрий ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгаришлар тўғрисида таклиф киритсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1992 йил 12 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
469-сон