23.09.1992 йилдаги 445-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 23.09.1992 йилдаги 445-сон
Дата вступления в силу
23.09.1992
Ҳужжат 23.09.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИДА, ЧЕГАРА ВА ИЧКИ ҚЎШИНЛАРИДА ҲАРБИЙ ИНТИЗОМНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ТАРБИЯВИЙ ИШЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, чегара ва ички қўшинлари олдига суверен давлатнинг мустақиллигини, ҳудудий яхлитлигини ва аҳолининг тинч ҳаётини ҳимоя қилиш бўйича масъулиятли вазифалар юклатилган. Бу вазифаларни ҳал этишда ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш ва тарбиявий ишларни такомиллаштириш масалалари муҳим ўрин тутади. Бироқ текшириш натижалари шуни кўрсатадики, бир қанча ҳарбий жамоаларда ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий, ҳарбий ва ахлоқий тарбия, шунингдек, ҳарбий хизматчиларни маънавий-руҳий тайёрлаш ишлари самарасиз олиб борилмоқда, улар жанговар тайёргарликка, хизмат-жанговар вазифаларни бажариш сифатига, ҳарбий хизматчиларнинг онги ва хулқ-атворига зарур даражада таъсир кўрсатмаяпти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шахсий таркиб билан ишлашнинг қўшинларда амал килувчи тузилмаси ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш ва қўшинларда тарбиявий ишларни такомиллаштириш бўйича зарур тадбирларнинг тўлиқ даражада ўтказилишини таъминламаяпти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мудофаа ва хавфсизлик соҳасида давлат сиёсатини ташкил этиш ва ўтказиш, қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш, ватанпарварлик тарбиясини такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, чегара ва ички қўшинлари шахсий таркибининг сиёсий-маънавий аҳволини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, Миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўшинларида ва Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинларида шахсий таркиб билан ишлаш бўйича командирлар (бошлиқ)ларнинг ўринбосарлари лавозими жорий этилсин, уларга ҳарбий хизматчилар ўртасида тарбиявий ишларни ташкил этиш, шахсий таркиб ўртасида маънавий-руҳий вазиятни, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш масьулияти юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар бу лавозимни эгаллаб турган шахсларнинг асосий вазифалари ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсий таркибда Ўзбекистон Республикасига, ўз халқига, Ҳарбий қасамёд ва ҳарбий бурчга садоқатни, шунингдек, ўз Ватанининг тарихи ва анъаналарига чуқур ҳурматни шакллантириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматчиларни Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларини, Президенти фармонларини, Олий Кенгаши ва Ҳукумати қарорларини, командирлар ва бошлиқларнинг буйруқларини шак-шубҳасиз бажариш руҳида тарбиялаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юксак жанговар ахлоқий-руҳий фазилатларни, хизмат-жанговар вазифаларни бажаришда тўғрилик ва пок виждонлиликни шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурол-яроғ ва жанговар техникага, ҳарбий ва халқ мулкига эҳтиётлик билан муносабатда бўлиш масъулиятини тарбиялаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шахсий таркиб билан ишлаш бўйича қайд қилиб ўтилган тузилмалар мавжуд ходимлар сони ва улар учун ажратилган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган доирасида ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири ўртоқ Аҳмедов, Ички ишлар вазири ўртоқ Алматов, Миллий хавфсизлик хизмати раиси ўртоқ Алиев бўлажак жангчиларни ватанпарварлик ва байналмилаллик, халқлар дўстлиги, ўз Ватанига чексиз садоқат, юксак ҳушёрлик, интизом, уюшқоқлик ва коллективизм руҳида тарбиялашни биринчи даражали вазифа деб ҳисобласинлар. Бу ишда ўзбек халқининг қаҳрамонона анъаналаридан дадил фойдаланилсин, аждодларимизнинг энг юксак орзулари, принциплари ва қадриятлари фаол қарор топтирилсин. Шу мақсадда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсий таркиб билан ишлаш бўйича органлар тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилсин ва бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун киритилсин. Низомда шахсий таркиб билан иш олиб борувчи хизматлар ва мансабдор шахсларнинг тузилмаси, вазифалари ва ҳуқуқлари белгилансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1992/93 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ҳарбий-ўқув юртларида шахсий таркиб билан ишлаш бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилсин, ана шу мақсадларда махсус факультетлар ва кафедралар ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зобитлар уйлари, клублар, кутубхоналар, шахсий таркибнинг ижтимоий-сиёсий ахборот хоналари ҳамда тарбиявий ва маданий-дам олиш ишларини ўтказиш мўлжалланган бошқа объектлар учун зарур бўлган маданий-маърифий мол-мулк меъёрлари тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ёшларини ҳарбий хизматга тайёрлаш ва миллий зобит кадрлар тайёрлашни кенгайтириш бўйича узоқ муддатли дастурни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар. Бу дастурда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча умумий таълим мактаблари, ҳунар-техника билим юртлари, бошқа ўрта махсус ўқув юртларида ҳарбий кабинетлар, спорт заллари ҳамда бошланғич ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик бўйича амалий машғулотлар ўтказиш учун бошқа зарур объектлар ташкил этиш ҳамда ёшларнинг бошланғич ҳарбий тайёргарлик билан тўла қамраб олинишини ва амалдаги дастурлар ҳажмида унинг юқори сифатли бўлишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизмат қилишдан бош тортишга ва қочоқликка қарши курашни кучайтириш, бунинг учун жамоатчилик, ишлаб чиқариш илғорларининг обрў-эътиборидан ва қонуннинг кучидан тўла даражада фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёт ва турмуш шароитларини ўрганиш, улар билан тарбиявий ишлар олиб бориш учун ҳокимликлар, ташкилотлар, корхоналар, жамоатчилик вакилларининг вилоятларда хизматга чақирилганлар хизмат қиладиган ҳарбий қисмларда мунтазам бўлишларини ташкил этиш, бу қисмларни оталиққа олишни ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисида зарур шартномалар тузиш назарда тутилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, «Ватанпарвар» мудофаага кўмаклашиш жамияти:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий мутахассислар, ҳарбий иш ўқитувчилари ва захирадаги зобитларнинг тайёргарлик сифатини яхшилаш, шунингдек, қайд қилиб ўтилган мутахассисликлар тайёрлаш бўйича моддий-техникавий негизни такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари мажмуини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати билан биргаликда ижодий ва ҳарбий жамоаларнинг чамбарчас ҳамкорлигини мустаҳкамлашнинг комплекс режасини тузсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида олиб бориладиган маданий-маърифий ишларни аниқ мазмун билан тўлдиришда, уларнинг маданий ва эстетик эҳтиёжларини тўлароқ қондиришда ёрдам кўрсатсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон ёзувчилар, рассомлар ва композиторлар уюшмалари ҳарбий-ватанпарварлик мавзуида адабиёт ва санъатнинг энг яхши асарлари учун танлов ўтказсинлар. Ҳарбий хизматчиларни эстетик тарбиялашда, улар учун учрашувлар, кўргазмалар ва концертлар ўтказишда ёрдам кўрсатсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати билан биргаликда Қуролли Кучлар ички ва чегара қўшинларинииг қарор топиши, ҳаёти ва фаолияти тўғрисида фильмлар тайёрлаш бўйича репертуар режасини тузсин, уларни суратга олиш ва намойиш қилишни ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат телевидение ва радио-эшттириш компанияси, республика, вилоят ва шаҳар газета ва журналлари таҳририятлари Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати билан биргаликда «Мудофаа тўғрисида», «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ҳарбий хизмат илғор тажрибаси, ҳарбий хизматчиларни Конституцияга, ҳарбий қасамга, уставга, тўғрилик ва ўз халқига содиқлик руҳида тарбиялаш кенг ёритилишини ташкил қилсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Берилаётган ва эълон қилинаётган материаллар сифати оширилсин, республиканинг суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш бўйича республика фуқароларининг конституцион бурчлари ёрқин ва ишонарли ёритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда ҳарбий жиноятлар бўйича жиноят қонунчилигига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси 1992 — 1995 йилларда ҳарбий, ҳуқуқий, ахлоқий ва эстетик тарбия масалалари бўйича бадиий, педагогик ва ўқув-методик адабиётлар тайёрлашда Мудофаа вазирлигига, Ички ишлар вазирлигига ва Миллий хавфсизлик хизматига ёрдам кўрсатсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, Ички ишлар вазири ва Миллий хавфсизлик хизмати раиси зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1992 йил 23 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
445-сон