Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекциясига қарши курашиш даврида тиббиёт ходимлари зиммасига тушган юқори иш юкламасини юмшатиш ҳамда маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш стандартлари янгидан кўриб чиқиб тасдиқланганлиги ва бунда беморларнинг даволанишда бўлиш муддати 10 кундан 7 кунгача қисқартирилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2020 йил 20 августдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар жойлашган муассасаларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораториялари ходимлари иш фаолиятини ташкил қилиш амалдаги 14 кунлик «вахта» усулидан белгиланган санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда кунлик тарзда келиб-кетиш тизимига ўтказилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни кечаю кундуз танаффуссиз даволашга ихтисослашган тиббиёт ташкилотларида, жумладан, интенсив палаталар ва реанимация бўлимларида график асосида кечки ва тунги вақтларда врачлар навбатчилик қилиши орқали тиббий ёрдам узлуксиз кўрсатиши йўлга қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, 2020 йил 20 августдан эътиборан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
врачларга 25 миллион сўм, бошқарув ва ўрта тиббиёт ходимларига 15 миллион сўм, провизор-фармацевт ходимларга 10 миллион сўм, дизенфектор ва кичик тиббиёт ходимларига 8 миллион сўм ва бошқа ходимларга 5 миллион сўм миқдорида махсус рағбатлантириш тўловлари (даромад солиғидан ташқари) кунлик тарзда ишлаш шароитига ўтказилган ҳолда ҳар 30 кунлик давр учун кунига 8 соатдан кам бўлмаган иш юкламасини инобатга олган ҳолда бир ойда бир маротаба тўланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус рағбатлантириш тўловлари тўланадиган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўлов амалга оширилмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимларга пул маблағлари банк карталарига ўтказиш орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори билан белгиланган тартиб доирасида анестезиолог-реаниматолог врачларига махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари 1,2 коэффициентга оширилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади ва тўлаб берилади.

3. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш объектларида ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ходимларга махсус рағбатлантириш тўловларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати 2а-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда бир ҳафта муддатда вақтинчалик карантинда сақланаётган шахслар ва коронавурус инфекциясини юқтирган беморлар учун кунлик овқатланиш меъёрларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган тиббиёт муассасалари, вақтинчалик шифохоналар, провизор муассасалари, бўлимлари ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни кечаю кундуз танаффуссиз даволашга ихтисослашган тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган тиббиёт ходимларини заруратга кўра ётоқхона билан таъминлаш ва кунлик овқатланиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 20 июлдаги 446-сон қарорига асосан ташкил этиладиган ихчамлаштирилган мобиль тез тиббий ёрдам бригадаларининг вақтинчалик меъёрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика бўйича коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган ходимлар тўғрисидаги маълумотлар, беморларни қабул қилиш ва чиқиш қайдномаси, товар-моддий бойликларнинг ҳаракати ҳамда шифохоналар бўйича бошқа таҳлилий маълумотлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида бир ҳафта муддатда реал вақт режимида ишлайдиган «Bemor.ssv.uz» электрон назорат дастурини ишга туширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тиббиёт ва санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимларига ҳар кунлик қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланиши узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир коронавирус инфекциясини даволаш ва карантин муассасаси ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий бошқармалари ва бўлимларига, уларнинг молиявий таъминоти бўйича бўйсинувидан келиб чиқиб молия, давлат молиявий назорати, ғазначилик ва соғлиқни сақлаш органлари ходимларини бириктирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати ҳудудий бошқармалари коронавирус инфекциясига қарши курашиш даврида тиббиёт муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши, шу жумладан, жалб қилинган ходимларга махсус рағбатлантириш тўловларининг тўғри ва тўлиқ тўланиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 24 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
583-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сон қарорига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш объектларида ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ходимларга махсус рағбатлантириш тўловларини тўлаш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар билан мулоқотга киришадиган, беморлар жойлаштирилган тиббиёт муассасалари, вақтинчалик шифохоналар ҳамда коронавирус инфекцияси тасдиқланмаган аммо барча клиник белгилари мавжуд, шифохонага ётқизиш талаб қилинадиган беморлар учун шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи провизор тиббиёт муассасаларида ва бўлимларида (кейинги ўринларда — стационар тиббиёт муассасалари) ва коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида (кейинги ўринларда — лабораториялар) фаолият олиб бораётган ходимларга махсус қўшимча рағбатлантириш тўловини (кейинги ўринларда — махсус тўлов) амалга ошириш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ходимларга махсус тўлов (жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи билан бирга), шунингдек, улардан тўланадиган ижтимоий солиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан (кейин ўринларда — Инқирозга қарши курашиш жамғармаси) ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Махсус тўлов учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларга алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ходимларга иш ҳажмидан келиб чиқиб, кунбай ишлаш шароитига ўтказилган ҳолда ҳар 30 кунлик давр учун иш юкламасини инобатга олган ҳолда ҳар ойлик иш фаолияти якуни бўйича қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус тўлов белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
врач ходимларга, врач-лаборантларга — 25 миллион сўм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқарув ва ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга — 15 миллион сўм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
провизор-фармацевт ходимларга — 10 миллион сўм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дизенфектор ва кичик тиббиёт ходимларига — 8 миллион сўм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа ходимларга — 5 миллион сўм.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқа ходимлар таркибига жалб этилган ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори билан белгиланган тартиб доирасида анестезиолог-реаниматолог врачларига махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари 1,2 коэффициентга оширилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади ва тўлаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Махсус тўловларни амалга ошириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Махсус тўлов тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларга, шу жумладан, қисқа муддатга жалб этилган тор йўналишдаги тиббиёт мутахассисларига кунлик келиб-кетиш иш режимига ўтказилган ҳолда ҳақиқатда ишланган иш ҳажми учун 30 кунлик давр учун тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
240 соатлик иш юкламаларини тўлиқ бажарган ходимларга ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган миқдорларда махсус тўловлар тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар ходим томонидан 30 кун давомида бажарилган иш ҳажми белгиланган иш юклама меъёридан кам ёки кўп бўлган тақдирда, махсус тўловлар ҳақиқатда бажарилган иш соатларига нисбатан мутаносиб равишда тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Лабораторияларда фаолият олиб бораётган ходимларга махсус тўловлар республика даражасидаги лабораториялар, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари лабораториялари, даволаш муассасалари лабораториялари ҳамда ОИТС марказлари лабораториялари учун юқори турувчи соғлиқни сақлаш органи раҳбарларининг буйруқлари асосида жалб этилган шахсларга тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари ушбу низомга иловага мувофиқ меъёрга, эпидемиологик ҳолатга асосан ходимларни лабораторияларга жалб этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус тўловлар миқдори ҳар 30 кунлик давр учун ҳар ойлик иш юкламасини инобатга олган ҳолда ушбу лабораторияда ҳақиқатда шу даврда ўтказилган тест синовлари ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши лозим бўлган ходимлар сонига мутаносиб равишда аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Стационар тиббиёт муассасалари ҳамда лабораторияларга жалб қилинган ходимларга махсус тўловлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходим жорий йилнинг 20 август кунигача фаолият юритган бўлса, унинг 14 кунлик фаолияти якуни бўйича ҳисоб-китоб қилинади. Бунда 14 кунлик фаолияти якунига қадар амалда бўлган шартлар сақлаб қолинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходим жорий йилнинг 20 август кунидан кейин жалб қилинган бўлса, 30 кунлик давр учун ҳар ой якуни бўйича ҳисоб-китоб қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Стационар тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларга махсус тўловлар ушбу объектларда ҳақиқий ишланган даври учун тўланади. Бунда беморлар бўлмаган даврда вақтинча фаолият юритмаган давр учун махсус тўловлар тўланмайди. Беморлар сони белгиланган меъёрлар бўйича назарда тутилган ўринлар сонига нисбатан кескин камайган тақдирда, даволашга жалб этилган ходимлар сони тегишли равишда камайтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Коронавирус инфекцияси билан вафот этган ёки ушбу инфекцияга гумон қилинган марҳумлар жасадини кафанлаш ва дафн этиш гуруҳи юқори турувчи тегишли ташкилот буйруғи асосида ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Коронавирус инфекциясидан вафот этган шахсларни паталоганатомик текширувдан ўтказиш, марҳумлар жасадини кафанлаш ва дафн этиш учун жалб қилинадиган ходимларга 30 кунлик иш даври учун ушбу низомнинг 4-бандида кўрсатиб ўтилган миқдорларда махсус тўловлар тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда паталагоанатомик хизматининг 1 нафардан врач-паталоганатоми, санитари, санитар-фарроши, мурда ташувчи бригада санитари ва унинг ҳайдовчиси ҳамда дезинфекторлардан иборат гуруҳ (жами 6 нафар) тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Стационар тиббиёт муассасалари ва лабораторияларга жалб этиладиган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар асосий иш жойининг раҳбари (ёки масъул шахси) сафарбар қилиниши ҳақидаги буйруғи билан бирга паспорт нусхаси, солиқ тўловчининг индентификация рақами (СТИР), шахсий жамғарилиб бориладиган пенсия ҳисобварағи (ШЖБПҲ) рақами ҳақидаги маълумотларни стационар тиббиёт муассасаси ёки лабораторияси мавжуд бўлган муассасага тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органи стационар тиббиёт муассасаси ва лабораторияларга жалб этиладиган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг рўйхатини (захирасини) шакллантириб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Стационар тиббиёт муассасаси бухгалтери бошқа муассасалардан жалб қилинган ходимлар тўғрисидаги маълумотларни бюджет ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган «УзАСБО» дастурий мажмуига киритади ҳамда уларга махсус тўловларни тўлаш учун тегишли бухгалтерия ҳисоб-китобларини амалга оширади, тўлов қайдномаларини шакллантиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тегишли бўлинмасига сўровнома юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Стационар тиббиёт муассасалари ва лабораториялар томонидан махсус тўловни тўлаш учун ҳисобварағида етишмайдиган маблағ бўйича қўшимча маблағ ажратиш тўғрисида асосланган ҳисоб-китоблар билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий бошқарув органларига (кейинги ўринларда — молия бошқармалари) тўловларни амалга оширишдан камида бир ҳафта олдин буюртманома тақдим қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Молия бошқармалари асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ икки кун муддатда зарур қўшимча маблағларни тегишли муассаса шахсий ғазна ҳисобварағига ажратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Молия бошқармалари махсус тўловларни тўлиқ ажратиш учун шахсий ғазна ҳисобварағида маблағлар етишмовчилиги мавжуд бўлганида, асосланган ҳисоб-китоблар билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қўшимча маблағ ажратиш тўғрисида мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисоб-китоблардан келиб чиқиб, бир кун муддатда зарур маблағларни молия бошқармаларининг шахсий ғазна ҳисобварағига ажратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Стационар тиббиёт муассасалари ва лабораторияларнинг кадрлар бўлими ёки кадрлар ҳисобини юритиш вазифаси юклатилган ходим томонидан тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ишлаган соатлари кўрсатилган ҳолда иш кунини ҳисоблаш табели шакллантирилади ҳамда муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассаса ҳисобхонаси томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган «УзАСБО» дастурий мажмуада кунлик табелга асосан ҳар ойнинг ўн бешинчи ва охирги кунида махсус тўловлар ҳисобланади ва сўровнома шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ушбу Низом талаблари республикада коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирлари расман тўхтатиладиган ой якунига қадар амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ушбу Низомда назарда тутилган махсус тўловни олиш учун ходимлар ва ташкилотлар рўйхатлари тўғри шакллантирилиши, тегишли маълумот ва ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги, шунингдек, ажратилган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан шахсий жавобгарлик тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Тиббиёт муассасасига бириктирилган молия ходимлари бошқа муассасалардан жалб қилинган ходимларнинг маълумотларини аниқлашда, уларни бюджет ҳисоби ва ҳисобот юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган «УзАСБО» дастурий мажмуага киритишга, зарур ҳолларда махсус тўловларни ҳисоблашда кўмаклашади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ушбу Низомда назарда тутилган махсус тўловлар тўғри, тўлиқ ва узлуксиз амалга оширилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаментига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш объектларида ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ходимларга махсус рағбатлантириш тўловларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус рағбатлантириш тўловларини тўлаш бўйича коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларига жалб қилинадиган ходимлар сони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МЕЪЁРЛАРИ

Изоҳ. Намуналар сони меъёри 1 суткада ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* бошқа муассасалардан намуналарни ташиш учун махсус автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** 12 соатлик иш вақти учун ПЗР тест таҳлилини ўтказаётган хона учун 1 та лавозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масалан, коронавирус инфекциясини аниқлайдиган лабораторияга таҳлил ва намуналарни олувчи лаборант жалб қилинган. Унинг кунлик иш ҳажми 250 та ва 30 кунга 7 500 та таҳлилни олишдан иборат. Бу ходим белгиланган нормани тўлиқ бажариши билан юқорида кўрсатилган 15 миллион сўм махсус тўловни олади. Агар ходим белгиланган 30 кун давомида камроқ ҳажмда иш бажарса, бажарган иш ҳажмига мутаносиб равишда махсус мукофот олади, яъни 30 кун давомида 3750 та намуна олса, унга махсус мукофотнинг 50 фоизи ёки 7 миллион 500 минг сўм тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сон қарорига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ходимларига ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов амалга ошириладиган лавозимлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси ташкилотлари
Коронавирус инфекциясига гумон қилинган ва улар билан мулоқотда бўлган шахслар ўртасида эпидемиологик суриштирув ишлари ва стационар карантинларга жойлаштириш билан шуғулланаётган, шунингдек, эпидемияга қарши курашаётган эпидемиолог врачлар, паразитологлар, инфекционист, вирусолог, бактериолог, дезинфекционист врачлар, эпидемиолог ёрдамчилари, дезинфекторлар, ўрта тиббиёт ходимлари ва санитаркалар, махсус объектларда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларини амалга оширувчи махсус интенсив-терапия бригадалари, уйда даволашга жалб қилинган мобил бригадаларнинг ходимлари
2.
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тизими муассасалари
Коронавирус инфекциясини юқтирганлар билан мулоқотда бўлган ходимлар (мутахассислар), эпидемиологик нохуш давлатлардан келган шахслар изолация қилинган муассасалар ва чегара постларида назорат олиб борган инспекторлар (мутахассислар), уй шароитида карантин тартибига риоя этилишида иштирок этган ходимлар (мутахассислар), коронавирус инфекцияга қарши кураш тадбирларига жалб қилинган эпидемиолог врачлар, санитария врачлари, паразитологлар, дезинфекционист врачлар, дезинфекторлар, энтомологлар, уларнинг ёрдамчилари ва бошқа ходимлар
3.
Коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар билан мулоқотда бўлган, касалликка гумон қилинган шахсларни вақтинчалик сақлаш учун ташкил этилган карантин муассасасалари
Иш фаолиятига белгиланган тартибда жалб қилинган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар
4.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизматитаркибидаги санитария-эпидемиология хизмати
Вазирликлар ва идораларнинг буйруқларига асосан коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирларига жалб этилган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ.

Махсус рағбатлантириш тўловларини оладиган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларга 6 фоизли кунлик қўшича тўловлар амалга оширилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу рўйхатга Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сон қарорига 2а-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ходимларига ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлови ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга ошириладиган лавозимлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Т/р
Муассасалар номи
Рағбатлантириш миқдорлари
1.
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга ихтисослашган махсус поликлиникалар
Врач (2,5 млн сўм), ўрта тиббиёт ходими (1,5 млн сўм), кичик тиббиёт ходими (1.0 млн сўм), бошқа ходимлар (0,5 млн сўм)
2.
Тез тиббий ёрдам бригадалари
Врач (2,5 млн сўм), ўрта тиббиёт ходими (1,5 млн сўм), ҳайдовчилар (1,0 млн сўм)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари тез тиббий ёрдам бригадаларида фаолият кўрсатиб келаётган тиббиёт ходимлари ва ҳайдовчиларнинг бир штат бирлиги (ставка) ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунда агар ходим бир ставкадан кам ишлаётган бўлса, унга қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сон қарорига 3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этишнинг вақтинчалик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МЕЪЁРЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Т/р
Ҳудудлар
Меъёр
1.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туман ва шаҳарлар марказларида
Суткалик 16 та чақириқдан ошганда — ҳар 16 та чақириққа
2.
Туман (шаҳар)лардаги олис ва чекка ҳамда аҳоли тарқоқ бўлган ҳудудларда
Суткалик 12 та чақириқдан ошганда — ҳар 12 та чақириққа
3.
Тошкент шаҳри ҳудудида
Суткалик 14 та чақириқдан ошганда — ҳар 14 та чақириққа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари сонини қўпайтириш ёки камайтириш ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан ҳар бир туман ёки шаҳардаги эпидемиологик вазиятдан чақирувлар сони ва мавжуд ресурслардан келиб чиқиб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадаларига туну кун навбатчилик учун бир нафар тиббиёт ходими (врач ёки ҳамшира-фельдшер) лавозимлари (4.75 та штат бирлигида) ва бир нафар ҳайдовчи (4.5 та штат бирлигида) ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чақириқлар сони тўғрисидаги маълумотлар ҳар 15 кунда қайта кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сон қарорига 4-ИЛОВА