09.09.2020 йилдаги ПҚ-4821-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимизда сўнгги йилларда кўрилган чоралар натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти 2017 йилга нисбатан 2019 йилда 2 бараварга кўпайишига, йилига 10 миллион тоннадан ортиқ сабзавот, 17 миллион тоннадан ортиқ бошқа деҳқончилик маҳсулотлари ва 2,5 миллион тонна гўшт етиштиришга эришилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг халқаро стандартлар ва хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги, озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар ва экспортёрлар орасида ўзаро муносабатлар тўғри йўлга қўйилмаганлиги мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва янги бозорларни очишда тўсқинлик қилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини халқаро сифат стандартлари асосида қайта ишлаш ҳажмларини ошириш, ички ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари турларини ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш ҳамда аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи (ишлаб чиқарувчи) корхоналар билан ушбу маҳсулотларни қайта ишловчи, тайёрловчи ва реализация қилувчи корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатлар учун шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва уларни диверсификация қилиш, ҳудудларнинг мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларидан унумли фойдаланиш асосида озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг стратегия ва моделларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий чоралари — янги воситалар ва ахборот тизимларини яратиш, юқори самара берувчи йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат саноатининг ривожланишига хусусий ва тўғридан-тўғри чет инвестициялар оқимининг таъсирини таҳлил қилиш, прогнозлаш ва бу борада тегишли таклифларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий савдо ва логистика марказларини ташкил этиш, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозорларида илгари суриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда импорт ҳажмини камайтириш чораларини кўриш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарорга асосан юклатилаётган қўшимча вазифаларни самарали амалга ошириш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва инфратузилмани ривожлантириш бошқармаси негизида бошқарув ходимларининг чекланган сони 12 та штат бирлигидан иборат Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси ташкил этилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазир ўринбосари — Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармасининг 8 та штат бирлиги қўшимча штат бирликларини киритиш ҳисобига шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 20 млрд сўм миқдоридаги маблағларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)га ўтказиб бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини сарфлашнинг қўшимча йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг инфратузилмасини таъминлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тартиби бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХКнинг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХКни тугатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК Озиқ-овқат саноати корхоналарини ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармасининг тугатиш якунларига кўра қолдиқ маблағларини Жамғармага ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Молия вазирлиги сут маҳсулотларини қайта ишлаш қувватларини ташкил этиш учун Ҳукумат кафолати остида жалб этилган халқаро молия институтлари ва хорижий банклар олдидаги тугатилаётган «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХКнинг қарз маблағларини график бўйича тўлаб борилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тижорат банклари билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш тизимини молиявий қўллаб-қувватлаш учун халқаро молия институтлари маблағларининг кенг жалб қилинишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро молия институтларининг жалб қилинган маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида маҳсулот етиштирувчилар, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларга манзилли етиб боришини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжлари асосида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларининг «5321000-Озиқ-овқат технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)» ҳамда «5410500-Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)» таълим йўналишлари бўйича бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини босқичма-босқич ошириб бориш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда тегишли таълим йўналишлари (мутахассисликлар)да соҳа бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг амалиётларини ўташ объектлари — иш берувчи ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга қадар озиқ-овқат технологиялари соҳасида замонавий техника ва технологияларни жорий этган етакчи корхона, ташкилотлар ва муассасалар билан талабаларнинг амалиётларини ўташ юзасидан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Бош вазир ўринбосари Ў. Барноев:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ҳафта муддатда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари — Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига юкланган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир бўлган, зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали номзод бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда ҳудудларнинг мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уларни қайта ишлаш бўйича туманларнинг диверсификацияланишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармасини танлов асосида зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга замонавий менежмент ва маркетинг усулларини эгаллаган юқори малакали кадрлар билан тўлдирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов) ҳамда Давлат божхона қўмитаси (Азимов) билан биргаликда уч ой муддатда озиқ-овқат саноатида импорт қилинаётган товарлар тури, таснифи, миқдори, нархи ҳамда ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқараётган маҳаллий корхоналар бўйича доимий янгиланиб борадиган маълумотлар базасини яратсин ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов) ҳамда Молия вазирлиги (Ишметов) билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уч ой муддатда илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва реализация қилиш, савдо-логистика ҳамда сақлаш марказларини ташкил этишни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 январга қадар республикада қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларига мавжуд ички талабни ҳисобга олган ҳолда 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган саноатбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 мартга қадар мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлашни жадал ривожлантириш дастури ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Бош вазир ўринбосари С. Умурзоқов қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва уларнинг экспорт ҳажмларини ошириш мақсадида халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари бир ой муддатда ҳудудларнинг мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларини ҳисобга олган холда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни қайта ишлаш бўйича инвестициявий лойиҳалар ташаббускорларини аниқласин ва лойиҳаларни ишга тушириш учун доимий амалий ёрдам кўрсатиб борсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпанияси ва «Дунё» ахборот агентлиги билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда қарорда белгиланган тадбирларни аҳоли орасида кенг ёритиш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2021 й., 07/21/5006/0151-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 18 февралдаги «Республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2492-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 9 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-4821-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2021 й., 07/21/5006/0151-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2020 й., 07/20/4821/1271-сон; 25.02.2021 й., 07/21/5006/0151-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)