Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларининг 46-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 3 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3073-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги ПФ-5566-сон «Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 августдаги 220-сон буйруғи (рўйхат рақами 3073, 2018 йил 29 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.10.2018 й., 10/18/3073/1977-сон) билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларининг 46-бандидаги «Ахборот марказлари» деган сўзлар «Тезкор-маълумотлар бошқарма (бўлим)лари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири П.Р. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 28 август,
219-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 10/20/3073-2/1251-сон)