25.08.2020 йилдаги ЎРҚ-634-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 22 июлда қабул қилинган

Сенат томонидан 2020 йил 7 августда маъқулланган

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги 436–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 217-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 262-модда; 2008 йил, № 9, 481-модда, № 12, 630-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 9, 589-модда, № 12, 880-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) 7-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари билан ўқиш даври учун келгусида уларнинг офицерлар таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни камида беш йил мажбурий ўташи шарти билан контрактлар тузилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қуролли Кучларда қуйидаги ҳарбий унвонлар жорий этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Қўшин унвонлари

Кема таркибидаги унвонлар

I. Оддий аскарлар таркиби

оддий аскар

матрос

II. Сержантлар таркиби

кичик сержант

III даражали сержант

II даражали сержант

I даражали сержант

катта сержант

старшина

III даражали старшина

II даражали старшина

I даражали старшина

бош старшина

III. Офицерлар таркиби

Кичик офицерлар таркиби

лейтенант

катта лейтенант

капитан

лейтенант

катта лейтенант

капитан-лейтенант

Катта офицерлар таркиби

майор

подполковник

полковник

III ранг капитани

II ранг капитани

I ранг капитани

Генераллар таркиби

генерал-майор

генерал-лейтенант

генерал-полковник

армия генерали

»;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчи қисми «ихтисосликка эга бўлган» деган сўзлардан кейин «офицерлар таркибидаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ҳарбий бурчни жиддий тарзда бузганлик, ҳокимиятни суиистеъмол қилганлик, қонунлар ва умумҳарбий низомлар билан ўз зиммасига юклатилган талаблар ва мажбуриятларни фавқулодда вазиятларда бажармаганлик учун генераллар таркибидаги шахсларнинг ҳарбий унвони Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан пасайтирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларни, шу жумладан резерв ёки захирадаги шахсларни ҳарбий унвондан улар оғир ёки ўта оғир жиноят учун ҳукм этилганида фақат суднинг қарорига кўра маҳрум этиш мумкин»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи қисм билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларни ҳарбий унвондан ҳарбий хизматчи томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун бошқа интизомий жазо чоралари етарли бўлмаган тақдирда, суднинг ёки вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарларининг қарорига кўра маҳрум этиш мумкин»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) 10-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ҳарбий хизматчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳарбий хизматда қолдирилган, шунингдек ҳарбий хизматчилар учун белгиланган таъминотнинг барча турлари, кафолатлар ва имтиёзлар сақланган ҳолда давлат-ҳуқуқ ҳамда мудофаа йўналишидаги ишларни бажариш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, бошқа ташкилотларга юборилиши мумкин»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) 11-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ҳарбий кийим-кечакда юриш қоидалари ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарлари томонидан белгиланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) 12-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «ҳарбий таълим муассасаларига» деган сўзлар «олий ҳарбий таълим муассасаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номидаги «Ҳарбий таълим муассасаларига» деган сўзлар «Олий ҳарбий таълим муассасаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи қисмининг русча матнидаги «высшие военно-образовательные учреждения» деган сўзлар «высшие военные образовательные учреждения» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7) 16-модданинг биринчи қисмидаги «(ҳарбий кафедралар, цикллар ва факультетларда)» деган сўзлар «(ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курсларда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Контракт бўйича ҳарбий хизматга қуйидаги талабларга жавоб берувчи фуқаролар киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар ва аёллар, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар — оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган оддий аскарлар ва сержантлар таркибидаги қирқ ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар — оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган ва олий маълумотга эга ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар — оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн етти ёшдан йигирма уч ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн етти ёшга тўладиган фуқаролар, шунингдек ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган, ўқишга қабул қилинган йили мазкур ёшга тўлган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек йигирма олти ёшгача бўлган ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг талабалари — олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари лавозимларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қирқ ёшгача бўлган резервдаги ва захирадаги офицерлар — офицерлар таркиби лавозимларига»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Юқори профессионал тайёргарликка ва катта иш тажрибасига эга фуқаролар ҳам контракт бўйича ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етгунига қадар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши мумкин»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи — тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи — бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Контрактлар тузиш, шу жумладан олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари билан контрактлар тузиш, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаб олиш ва уни ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номидаги «фуқароларга» деган сўз чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга кирган фуқароларга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа имтиёзлар ва кафолатлар ҳам белгиланиши мумкин»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи қисми учинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «(I даражадаги капитанлар)» деган сўзлар «(I ранг капитанлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ҳарбий хизматда бўлиш ёши чегарасига етган, илмий даражаси ва илмий унвони, шунингдек эгаллаб турган лавозимида юксак касбий тайёргарлиги, катта амалий иш тажрибаси бўлган, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддати ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари ёки шундай ваколатлар берилган бошқа мансабдор шахслар томонидан ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегарасидан беш йилгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11) 27-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлишнинг бошланиши деб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муддатли ҳарбий хизматга чақирилган чақирилувчилар ҳамда захирадаги офицерлар учун — ҳарбий қисмга жўнаш мақсадида мудофаа ишлари органида ҳозир бўлган кун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
контракт бўйича ҳарбий хизматга кирган шахслар учун — ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контракт кучга кирган кун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий ҳарбий таълим муассасаларига, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштириладиган таълим муассасаларига ўқишга кирган чақирилувчилар, ҳарбий хизматга мажбурлар учун — тегишли таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган кун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳарбий лавозимга тайинланган шахслар учун — тегишли фармон, қарор ёки фармойиш имзоланган кун ҳисобланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номидаги «Ҳарбий-таълим муассасалари» деган сўзлар «Олий ҳарбий таълим муассасалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи қисмидаги «Ҳарбий-таълим муассасаларида» деган сўзлар «Олий ҳарбий таълим муассасаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи қисмидаги «Ҳарбий-таълим муассасасига» деган сўзлар «Олий ҳарбий таълим муассасасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи қисмидаги «Ҳарбий-таълим муассасасидан» деган сўзлар «Олий ҳарбий таълим муассасасидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчи қисмидаги «Ҳарбий-таълим муассасасидан» деган сўзлар «Олий ҳарбий таълим муассасасидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўқишнинг иккинчи йилида олий ҳарбий таълим муассасасидан четлаштирилган курсантлар (бундан интизомсизлиги туфайли ва соғлиғининг ҳолатига кўра четлаштирилганлар мустасно) оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида контракт бўйича ҳарбий хизматга кириши мумкин»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13) 29-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ҳарбий хизматчини ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатиш қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) ёш бўйича — у ҳарбий хизматда бўлиш ёши чегарасига етганида, шу жумладан унга белгиланган тартибда узайтирилган ҳарбий хизмат муддати тугаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) муддатли ҳарбий хизмат муддати тугаганда — чақирув бўйича муддатли ҳарбий хизматнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати тугаганда (бўшатиш учун бошқа асослар мавжуд бўлмаганда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) контракт муддати тугаганда — бўшатиш учун бошқа асослар мавжуд бўлмаганда, агар амалдаги контрактнинг тугаши пайтига келиб ҳарбий хизматчи ёки вазирлик, давлат қўмитаси ва идора томонидан янги контракт тузмаслик тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан — ҳарбий хизматчидан хизматда фойдаланиш мумкин бўлмаган тақдирда, уни бўшатиш учун бошқа асослар мавжуд бўлмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) соғлиғининг ҳолатига кўра — у ҳарбий-тиббий комиссия томонидан ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганлиги муносабати билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) тарафлардан бирининг ташаббусига кўра контракт муддатидан олдин бекор қилинганлиги муносабати билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7) интизомсизлиги сабабли олий ҳарбий таълим муассасасидан четлаштирилиши муносабати билан — уни бўшатиш учун бошқа асослар мавжуд бўлмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8) ҳарбий хизматчи номига доғ туширувчи ножўя хатти-ҳаракат содир этганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9) давлат сирларидан фойдаланишдан маҳрум қилинганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10) озодликдан ёки ҳарбий унвондан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазо чоралари тайинланган суд ҳукми қонуний кучга кирганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11) қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотганлиги ёхуд бошқа давлатнинг фуқаролиги мавжудлиги муносабати билан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий хизматчиларни ҳарбий хизматдан бўшатиш уларни тегишли лавозимларга тайинлаш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматдан резервга, ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолларда эса истеъфога бўшатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Резервда бўлиш ёши чегарасига етган ёки соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий-тиббий комиссия томонидан ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган ёхуд бошқа давлатнинг фуқаролигига эга бўлган ҳарбий хизматчилар истеъфога бўшатилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14) 31-модданинг учинчи қисмидаги «жанговар қўшилмалари ва қисмлари, жанговар таъминот бўлинмалари» деган сўзлар «жанговар қўшилмалари, қисмлари ва жанговар таъминот бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15) 44-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ҳарбий хизматга чақирилган ёки кирган шахслар, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга хизматга махсус унвонлар берилган ҳолда, ходимлар лавозимларига кирган шахслар резервдагилар ва захирадагиларнинг ҳарбий рўйхатидан чиқарилиши лозим».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида»ги 478–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2003 йил, № 5, 65-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 262-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) 4-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «(ҳарбий кафедралар, цикллар ёки факультетларда)» деган сўзлар «(ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курсларда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) 8-модданинг учинчи қисмидаги «(ҳарбий кафедралар, цикллар ёки факультетларда)» деган сўзлар «(ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курсларда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 25 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРҚ-634-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)