13.08.2020 йилдаги ЎРҚ-632-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 22 июлда қабул қилинган
Cенат томонидан 2020 йил 7 августда маъқулланган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 октябрда қабул қилинган «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги ЎРҚ-501-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 10, 677-модда; 2019 йил, № 12, 880-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) 13-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи — олтинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларга ёзма шаклда билдиришнома берилиб, унда ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун фуқаролардан ҳақ ундиришга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек хусусий бандлик агентлиги томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, мурожаат қилиш учун хусусий бандлик агентлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг почта манзиллари ҳамда алоқа боғлаш учун телефон рақамлари кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар хусусий бандлик агентлиги ва иш қидираётган шахс ўртасида тузилган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида кўрсатилади ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш масаласи бўйича чет эллик шериклар билан ўз ваколатлари доирасида музокаралар (суҳбатлар) ўтказиш, шартномалар, битимлар ва баённомаларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эҳтимол тутилган иш берувчиларни қидириш, хорижий мамлакатларнинг меҳнат бозорини ўрганиш асосида бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларга ахборот тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида меҳнат фаолиятини амалга оширишни хоҳлаётган шахслар ҳақидаги ахборотни фақат уларнинг розилиги билан чет эллик иш берувчилар ўртасида тарқатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш қидираётган шахсларга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун дастлабки тайёргарлик тадбирларини ўтказиш йўли билан кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлашиладиган мамлакатда бўлиш қоидалари, меҳнат шароитлари, ижтимоий ва уй-жой-маиший таъминоти, чет эллик иш берувчилар билан меҳнат шартномаларини тузишнинг ҳуқуқий жиҳатлари ҳақида хабардор қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахслар билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномаларини тузишга кўмаклашиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахслардан Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ ундириш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун хусусий бандлик агентликлари захира қилинадиган сумма сарфланган тақдирда маблағларнинг ўрнини тўлдириш, шунингдек лицензия тугатилган ёки бекор қилинган тақдирда маблағларни қайтариш шартлари билан базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захира қилиб қўяди»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) 14-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ишга жойлаштириш соҳасидаги ахборот ва маслаҳат хизматларини хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида кўрсатади. Ишга жойлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар асосида хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этадиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридан ошмаслиги керак»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) 15-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Хусусий бандлик агентлиги томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «labor-migration» ахборот тизимида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) қуйидаги мазмундаги 151-модда билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«151-модда. Хусусий бандлик агентлигининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартнома
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусий бандлик агентлиги Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусий бандлик агентлигининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартнома ёзма шаклда тузилади ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш шартларини (касб ёки мутахассислик тури, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори, ажратилган квоталар сони, иш вақтининг давомийлиги, иш жойигача ва иш жойидан транспортда ташиш, ишидан маҳрум бўлган тақдирда ижтимоий ҳимоя қилиш, санитария-гигиена тадбирларини ҳамда тиббиётга оид бошқа тадбирларни ташкил этиш, меҳнат ва дам олишни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги юзага келган тақдирда компенсация олиш тартиби ва бошқа шартлар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тарафларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартноманинг муддатларини, уни ўзгартириш ва бекор қилиш тартибини, шунингдек унинг бошқа шартларини.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусий бандлик агентлигининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартноманинг матни хусусий бандлик агентлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусий бандлик агентлигининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартномани тузмасдан, хусусий бандлик агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тақиқланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) 17-модданинг саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг сўровига кўра ўз фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «labor-migration» ахборот тизимида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги бажарилган шартномаларга оид архив материалларини шакллантириши ва сақлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хусусий бандлик агентлиги тўғрисидаги, шунингдек унинг филиаллари ва (ёки) ваколатхоналари ҳақидаги маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини етти иш куни ичида хабардор қилиши шарт»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) 20-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Хусусий бандлик агентликлари томонидан қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хусусий бандлик агентликлари фаолиятининг текширувларини (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан) ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилиш тартибида ўтказилади. Хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш чоғида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хусусий бандлик агентликларининг ҳудудлари ва биноларига монеликсиз кириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширувга тааллуқли барча зарур ҳужжатлар билан танишиб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хусусий бандлик агентликларининг мансабдор шахсларидан текширув ўтказиш чоғида аниқланган қоидабузарликлар фактлари юзасидан ёзма тушунтиришлар, шунингдек ҳужжатларнинг зарур бўлган, тегишли равишда тасдиқланган кўчирма нусхаларини олиш ҳуқуқига эга»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7) 23-модда учинчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги «эллик минг АҚШ доллари» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 13 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРҚ-632-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 03/20/632/1178-сон)