07.04.2017 йилдаги ПҚ-2874-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 07.04.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Норасмий таржима
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тошкент металлургия заводини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган юқори сифатли металл прокатини етказиб бериш ҳисобига иқтисодиёт ва ички бозорнинг металлургия маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, импорт ўрнини босувчи юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тармоққа хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилоятида 2020 йил декабрь ойида биринчи синов рулонини ишлаб чиқарган ва 2021 йил 31 декабрга қадар заводни ишга туширган ҳолда йиллик қуввати 500 минг тонна совуқ ҳолда прокатланган металл ишлаб чиқарадиган янги металлургия заводини (кейинги ўринларда — завод) қуришни назарда тутувчи «Тошкент металлургия заводини қуриш» инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар ҳисоб-китоб қиймати 334,47 млн еврога тенг бўлган инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тошкент металлургия заводи» МЧЖнинг 154,77 млн евро эквивалентидаги ўз маблағлари, шу жумладан хорижий муассис — «Metallurgical Technology and Engineering B.V.» компанияси, «SFI Management Group» МЧЖ ХКнинг 77,54 млн евро эквивалентидаги ҳиссаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 77,23 млн евро миқдоридаги ҳиссаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Росексимбанк» АЖнинг (Россия Федерацияси) 164,56 млн евро миқдоридаги кредитлари, шу жумладан «Экспорт кредитлари ва инвестицияларини суғурталаш бўйича Россия агентлиги» ОАЖнинг (Россия Федерацияси) мукофоти, етакчи банк «Асака» АТБни белгилаган ҳолда банк синдикатини ташкил этиш йўли билан тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган, 10 йил муддатга, шу жумладан «Росексимбанк» АЖ (Россия Федерацияси) билан кредит шартномалари тузилган санадан бошлаб 36 ойлик имтиёзли давр билан, Эурибор 6м + йиллик 5,25 фоиздан кўп бўлмаган фоиз ставкаси, шу жумладан қайта молиялаштирувчи банкларнинг йиллик 0,5 фоиз миқдоридаги маржаси билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Асака» АТБнинг хорижий валютадаги 15,14 млн еврога тенг миқдордаги кредити 10 йил муддатга, шу жумладан имтиёзли давр ― молиялаштириш очилган санадан бошлаб 36 ой муддатга, йиллик 7 фоиз ставкада берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жалб этиладиган кредитларни қайтариш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар «Тошкент металлургия заводи» МЧЖ ва хорижий муассис маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Тошкент металлургия заводи» МЧЖ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
завод қурилишига контрактларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек, инвестиция лойиҳасини амалга оширишни техник кузатиб бориш учун зарур тажрибага эга бўлган етакчи халқаро компанияларни жалб этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш даврида техник қўллаб-қувватлаш мақсадлари учун маъқуллаш олиш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни «Женерал Моторс» стандартларига мувофиқлаштириш тартиб-таомилларидан ўтиш тажрибасига эга бўлган пўлат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни ва бошқа жаҳон автомобил ишлаб чиқарувчиларини жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда 2017 йил 1 сентябрга қадар «Тошкент металлургия заводи қурилиши» инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин, шунингдек, 2021 йил 1 августга қадар тасдиқланган асосий техник-иқтисодий параметрлар асосида инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишига тузатишлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қуйидагиларга рухсат бериш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «Тошкент Металлургия Заводи» МЧЖ, истисно тариқасида, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 1 декабрга қадар лойиҳа-смета ҳужжатларини параллел равишда ишлаб чиққан ҳолда қурилиш-монтаж ишларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиққан ҳолда бир босқичли тартибда лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларни (ишларни, хизматларни) тендер савдолари ўтказмасдан, етказиб берувчиларнинг энг яхши таклифларини танлаб олиш асосида харид қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тендер савдолари ўтказмасдан, металлургия саноати корхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш масалаларида амалий тажрибага эга бўлган консультантларни, шу жумладан хорижий консультантларни энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган товарларни «вақтинча сақлаш» ва/ёки «божхона омбори» божхона режимига расмийлаштирган ҳолда бош пудрат ташкилотларининг мўлжалланган омборларига жойлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикаси норезидентлари маҳаллий пудратчилар билан ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси банклари орқали миллий валютада амалга оширишлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) «Асака» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ «Тошкент металлургия заводи» МЧЖ билан битта қарз олувчи ёки ўзаро боғлиқ қарз олувчилар гуруҳи учун энг юқори таваккалчилик бўйича ва валюта позицияси бўйича нормативларни қўлламасдан кредит шартномасини тузсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси тасдиқлангунга қадар «Тошкент Металлургия Заводи» МЧЖ устав капиталига улуш қўшсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида, истисно тариқасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ўхшаши бўлмаган, шу жумладан «вақтинча олиб кириш» режимида олиб кириладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, қурилиш техникаси, машина ва механизмлар, техник ва лойиҳа ҳужжатлари, хомашё, синов воситалари ҳисобланган материаллар, технологик, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, инструментлар ва приборлар, махсус мақсадларга мўлжалланган транспорт воситалари, компьютер техникаси божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) субпудратчи транспорт ташкилотлари — Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кирганлик учун йиғим ҳамда оғир вазнли ва йирик габаритли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари бўйлаб юрганлиги учун тўлов тўлашдан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, приборлар, хомашё ва материаллар — республикада аккредитация қилинган тегишли синов лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда мажбурий сертификатлаштириш тартиб-таомилидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) «Тошкент Металлургия Заводи» МЧЖга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўрсатиладиган хизматлар, олиб кириладиган товарлар, асбоб-ускуналар, машиналар ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, эҳтиёт қисмлар, хомашё, материаллар ва технологик жиҳозларни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида лицензиялаш ва сертификатлаштиришда йиғимлар, давлат божлари ва тўловлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) учун қўшилган қиймат солиғи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Асака» АТБ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Росексимбанк» АЖга (РФ) кредитлар бўйича таъминот сифатида тақдим этиладиган гаров шартномаларини нотариал тасдиқлаганлик учун давлат божи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказилиши лозим бўлган металлургия заводи қурилиши учун ажратилган ерлар олиб қўйилганлиги учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш учун товонлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси «Тошкент металлургия заводи» МЧЖ билан биргаликда белгиланган тартибда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда — металлургия заводи қурилиши учун ер участкалари ажратиш, шунингдек қурилиши тугалланмаган кўчмас мулк объектларини гаровга қўйиш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
завод қурилиши учун олиб қўйилган ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ёки мулкдорларига етказилган зарарларни қоплаш суммаларини тўлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. «Ўзбекенерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари давлат қўмитаси, «Сувсоз» ДУК:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда ўз маблағлари ҳисобига вақтинча, қурилишни амалга ошириш даврида қурилиш майдонини зарур муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 1 июлгача бўлган муддатда ўз маблағлари ҳисобига зарур доимий ташқи, ишлаб чиқариш майдонидан ташқаридаги газ таъминоти, сув таъминоти, канализация объектларини, темир йўлларни белгиланган тартибда, шунингдек, Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига қуриш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ўзбекенерго» АЖ, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўздавенергоназорат» ДИ билан биргаликда уч ой муддатда Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ва унга туташ ҳудудларни энергия билан таъминлашнинг комплекс схемасига мувофиқ, уларнинг истиқболдаги ривожланишини ҳисобга олган ҳолда заводнинг ташқи электр таъминоти объектлари қурилишига лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш натижалари бўйича Тошкент шаҳрининг Сергели туманида электр таъминоти объектлари қурилишини молиялаштириш манбалари, шу жумладан халқаро молия институтлари маблағларини жалб этиш юзасидан таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. «Тошкент металлургия заводи» МЧЖ ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни белгиланган тартибда сертификатлаштириш ва стандартлаштиришдан ўтказишни ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси корхона фойдаланишга топширилгандан кейин «Тошкент металлургия заводи» масъулияти чекланган жамиятга «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ташкилотлари томонидан ишлаб чиқариладиган автомобил маҳсулотларининг лицензиатлар стандартларига мувофиқ ўзи ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни сертификатлаштиришдан ўтказишни ташкил этишга кўмаклашсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги белгиланган тартибда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили келгуси йил учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида автомобил йўллари ва сув таъминоти тизимлари қурилишига тегишли капитал қўйилмалар ажратилишини назарда тутсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг 2017 ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича республика комиссияси мурожаат қилинган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб қилинган лойиҳа ташкилотларига юқори хавфли ва потенциал хавфли ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун зарур лицензияларни белгиланган тартибда берсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси инвестиция лойиҳаси бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши сифати устидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ барча масалалар комплексини, шунингдек, мазкур қарор талабларини ўз вақтида ва тезкорлик билан ҳал этиш учун вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш функциялари юклатилган ҳолда, 2-иловага мувофиқ таркибда Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Тошкент металлургия заводи» МЧЖнинг буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Тошкент металлургия заводи» МЧЖнинг буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги «Тошкент металлургия заводи» МЧЖнинг буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АК «Тошкент металлургия заводи» МЧЖ билан биргаликда ҳар йили Тошкент давлат техника университети ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида таълимнинг тегишли йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш учун мақсадли қабул квоталарини назарда тутсинлар, бунда заводнинг соҳа кадрларига бўлган эҳтиёжини ҳисобга олсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 7 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-2874-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 апрелдаги ПҚ-2874-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тошкент металлургия заводи қурилиши» лойиҳаси бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИШЧИ ГУРУҲ ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Г. И. Ибрагимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

Р.А. Ғуломов

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижрочи директори, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

С.Х. Бекенов

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

Ж.А. Қўчқоров

Молия вазирининг биринчи ўринбосари

А.И. Ахмедхаджаев

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси

М.О. Салиев

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари

Х.А. Шакиров

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

Ш.Б. Назаров

Автомобил йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари

М.И. Шодиев

Давархитектқурилиш раисининг ўринбосари

М.И. Рўзметов

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

А.А. Хаитов

«Ўзстандарт» агентлиги бош директори

Р.Ж. Усмонов

Тошкент шаҳар ҳокими

Ш.Х. Бабаев

Тошкент вилояти ҳокими

Э.Р. Шоисматов

«Ўзтрансгаз» АК бош директори

Р.Г. Мубаракшин

«Ўзбекенерго» АЖ раисининг биринчи ўринбосари

А.С. Шукуров

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раисининг биринчи ўринбосари

Р.В. Юсупов

«Ўзавтосаноат» АК раисининг ўринбосари

Р.Қ. Қосимов

«Асака» АТБ раисининг биринчи ўринбосари

З.Н. Тўйчиев

«Тошкент металлургия заводи» МЧЖ директори в.б.

О.Б. Шарипов

Иқтисодиёт вазирлиги Бош бошқармаси бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби