03.07.2020 йилдаги 11-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 03.07.2020 йилдаги 11-сон
Дата вступления в силу
03.07.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиз бўлиб, ҳеч ким улардан судсиз маҳрум этишга ёки уларни чеклашга ҳақли эмас. Жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш муҳим давлат ҳимояси институти бўлиб, у мустақил суд ҳокимияти томонидан одил судловни амалга ошириш орқали таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш самарадорлигини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тушунтирилсинки, суд орқали ҳимоя қилиш деганда, судларнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини тиклашга қаратилган, процессуал қонунларда белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолияти тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқини биринчи инстанция судида иш қўзғатиш учун қонунда назарда тутилган шартларга риоя этган ҳолда амалга ошириш мумкин. Ушбу шартларга риоя этмаслик суд томонидан мурожаатларни қабул қилиш ва кўришни рад этиш учун асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал, Жиноят-процессуал кодекслари, Маъмурий суд ишларини юритиш ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига (бундан буён матнда процессуал қонунлар деб юритилади) мувофиқ, судга мурожаат қилиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролик, маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича — даъво аризаси, ариза (шикоят) шаклида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруқ тартибида иш юритиш бўйича, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар, алоҳида тоифадаги ишлар ва процессуал қонунларда назарда тутилган бошқа ҳолларда — ариза шаклида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судларига мурожаат этилганда — шикоят шаклида амалга оширилади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг процессуал қонунларга кўра, судлар ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича судга мурожаатлари «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Мазкур Қонун 25-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, бошқа давлат органлари, ташкилотлар ёки уларнинг мансабдор шахсларига тааллуқли мурожаатлар судга келиб тушганда, улар беш кунлик муддатдан кечиктирмай тегишли органларга юборилади ва бу ҳақда мурожаат этувчига ёзма ёки электрон шаклда хабар берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга судларнинг эътибори мурожаатлар асоссиз равишда бошқа давлат органларига кўриб чиқиш учун юборишга йўл қўйилмаслигига қаратилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Судга мурожаатлар шакл ва мазмун жиҳатдан процессуал қонунлар билан уларга қўйилган талабларга мос бўлиши керак. Мурожаатлар судга электрон ҳужжат шаклида ҳам юборилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатда, жумладан, жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи ҳақидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг номи ва жойлашган жойи ҳақидаги маълумотлар, берилган мурожаат бўйича ҳуқуқий муносабатнинг моҳияти, мурожаат ва қўйилаётган талаб ёки илтимосноманинг моҳияти, мурожаат санаси кўрсатилиши лозим. Мурожаатда мурожаат этувчининг имзоси (рақамли имзоси) бўлиши ҳам мажбурий талаб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Шуни назарда тутиш лозимки, процесс иштирокчилари ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш уларга қонунда берилган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқи билан ҳам таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролик процессуал, иқтисодий процессуал қонунлари ва маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунга мувофиқ, суд ҳужжатининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш ҳақида ишда иштирок этувчи шахслар — тарафлар, учинчи шахслар, уларнинг вакиллари, шунингдек, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган бошқа шахслар мурожаат қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодий процессуал қонуни ва маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга апелляция, кассация шикояти ва тафтиш тартибидаги шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган (тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низолар, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар бундан мустасно).
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят-процессуал қонунида суд ҳукми ва ажрими устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доираси аниқ кўрсатилган. Жумладан, суднинг ҳукми, ажрими устидан маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек, жабрланувчи, унинг вакили, ҳукмнинг фуқаровий даъвога оид қисми устидан — фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, ҳукмнинг оқлаш сабаблари ва асосларига доир қисми устидан — судда оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили шикоят беришга ҳақлидир. Ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан шикоят бериш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунга асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича суд қарори устидан, ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган шикоят бериш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритишда иштирок этувчи тарафлар вакиллари ва адвокатлари суд қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқига, фақат бундай ваколатлар ваколат берувчи томонидан белгиланган тартибда берилган ишончномада махсус кўрсатилган ҳоллардагина эгадирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судига қонунда назарда тутилган ҳолларда мурожаат қилинганда, шикоятга давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Судларнинг эътибори мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларига ва мурожаат бўйича қабул қилинадиган қарорлар мурожаат матни баён этилган тилда баён этилиши шартлиги ҳақидаги қонун талабларига сўзсиз риоя этилиши кераклигига қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тушунтирилсинки, ишни биринчи инстанция судида кўришда раислик қилган судья мурожаатларни ўз вақтида рўйхатга олиш, ишларни расмийлаштириш ва апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судига юбориш муддатларига риоя этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судида процесс иштирокчиларини ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш масъулияти иш бўйича маърузачи бўлган судьяга юкланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Агар мурожаатда муайян ишни кўришда суд (судья) томонидан процессуал қонун нормалари бузилганлиги ҳақида важлар келтирилган бўлса ва шикоятни кўриш жараёнида ушбу важлар ўз тасдиғини топса, апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судлари ишни кўриш натижаси бўйича хусусий ажрим чиқариши ва унинг нусхаси тегишли судьялар малака ҳайъатига юборилиши лозим.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Суд ҳужжатлари ижроси лозим даражада ижро этилмаётганлиги масалалари бўйича юқори турувчи судларга келиб тушган мурожаатлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг тегишли ҳудудий бошқармасига юборилади, бу ҳақда назоратни амалга ошириш учун қарор қабул қилган ёки қарор ижро этилаётган жойдаги судга хабар берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Судларнинг эътибори жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш жадвалига мувофиқ белгиланган кун ва соатларда қабул қилишни тўғри ташкил этиш, сайёр қабуллар ўтказиш вақти ва жойи тўғрисида аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш зарурлигига, шунингдек, қабул қилиш кунининг асоссиз равишда кўчирилишига йўл қўйилмаслигига қаратилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Суд орқали ҳимоя қилиш жисмоний ва юридик шахсларнинг нафақат бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини тиклаш воситаси, балки судлар фаолиятидаги камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш воситаси ҳам эканлиги сабабли, судларга жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Фуқароларнинг суд ишларига доир мурожаатларини кўриб чиқиш амалиёти ҳақида» 1998 йил 28 декабрдаги 31-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 3 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пленум котиби в.б., Олий суд судьяси Р. Исмайлов