Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Санкт-Петербург шаҳрида (Россия Федерацияси) Ўзбекистон Республикасининг бош консулхонасининг очилиши тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ва манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларга сифатли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг миграция оқимлари мониторингини амалга ошириш мақсадида:
1. Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси очилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳрида очилаётган Бош консулхонасини ҳисобга олган ҳолда хорижий муассасаларни қўшимча молиялаштиришни амалга оширсин;
Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига учта автомобиль сақлаш учун лимит ажратсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасини штат жадвалига мувофиқ бутлаш учун номзодлар бўйича таклифлар киритсин;
икки ой муддатда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ва Санкт-Петербург шаҳри маъмурияти билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасини жойлаштириш ва жиҳозлаш масаласини, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 19 июль,
ПҚ-3140-сон