Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 02.03.2018 йилдаги 160-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.03.2018 йилдаги 160-сон
Дата вступления в силу
02.03.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида 2017 йил пахта ҳосилини етиштиришда йўл қўйилган камчиликлар ва уларни келгусида бартараф этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 йилда ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахта ҳосили етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида» 2017 йил 3 февралдаги ПҚ-2756-сон қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида 374 та пахтачилик йўналишидаги фермер хўжалиги томонидан 11450 гектар ер майдонига чигит экилиб, давлатга пахта сотиш шартномавий режаси 24560 тонна миқдорида белгиланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бироқ, туманнинг 4 та сектор раҳбарлари томонидан етарли даражада назорат ўрнатилмаганлиги, мутасадди идоралар раҳбарларининг ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида давлатга пахта хом ашёсини сотиш бўйича шартномавий режа 89,2 фоизга бажарилган ёки 2224,0 тонна пахта хом ашёси кам топширилиб, 3,3 млрд сўм даромад олинмай қолган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўл қўйилган камчиликларнинг сабаблари ўрганилганда маълум бўлдики, аксарият ҳолларда назорат ва ташкилотчиликнинг талаб даражасида йўлга қўйилмаганлиги, натижасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчидан, балл бонитети паст, сув билан яхши таъминланмаган, мелиоратив ҳолати ёмон, кам ҳосилли бўлган 295 гектар ер майдонига чигит экилганлиги оқибатида 430,9 тонна пахта ҳосили йўқотилган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчидан, туманнинг Ёнбошқалъа ва Қумбосган каби чўл ҳудудларида ғўза майдонларида агротехника тадбирларини ўз муддатларида ўтказилишига етарлича эътибор берилмаганлиги, фермер хўжаликлари далаларида ишчи кучини камлиги, меъёр бўйича техника етишмаслиги, бегона ўтлардан тозалаш ва суғориш ишлари кечикиши оқибатида пахта ҳосили йўқотилган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчидан, туманда 15 та юқори унумли ҳайдов ва 22 та чопиқ тракторлари, 22 та культиваторлар етишмаслиги оқибатида 482 гектар ер майдонида шудгорлаш, ғўза қатор ораларига ишлов бериш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш ишлари сифатсиз ва белгиланган муддатдан кечиктириб ўтказилиши оқибатида пахта ҳосилининг йўқотилишига йўл қўйилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқоридаги каби йўл қўйилган камчиликлардан тўғри хулоса чиқариш ва 2018 йилда ердан самарали фойдаланишга секторлар раҳбарлари, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарларининг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пахта ҳосилини етиштириш ва уни йиғиб-териб олишда жиддий камчиликларга йўл қўйилганлиги, йил давомида хотиржамликка берилиб, ғўза парваришида агротехника тадбирлари белгиланган муддатда сифатли ўтказилмаганлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туман ҳокими Ғ. Хаджиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пахта ҳосилини етиштирувчи фермер хўжаликлари билан тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида дебитор-кредитор қарздорликларнинг ўсишига йўл қўйганлиги учун туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Р. Шамуратов қаттиқ огоҳлантирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига тегишли равишда бир ой муддатда туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғига нисбатан йўл қўйилган камчиликлар учун белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида мавжуд бўлган дебитор ва кредитор қарздорликларни ундириш бўйича 4 та сектор раҳбарлари ўрнатилган тартибда зарур чораларни кўрсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида 2017 йил пахта ҳосилини етиштириш ва шартнома мажбуриятларини бажаришда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизмлари етказиб беришнинг 2018-2019 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги барча тоифадаги фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи ташкилотлари олдидаги кредитор қарздорликларини ундиришнинг режа-жадвали 3-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида 2018 йилда фермер хўжаликлари томонидан экин майдонларидан ташқарида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларда енгил конструқцияли ва кам харажатли дала шийпонлар ва иссиқхоналар қуриш, парранда, соғин сигир ҳамда асалари боқишни ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида 2018 йилда фермер хўжаликлари томонидан пахта ва ғалла экинлари экиладиган ер майдонлари атрофларидаги дала четларининг ҳисоб-китоби 5-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида фермер хўжаликлари томонидан 2018 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари экилган ва чигит экиладиган майдонлар атрофларидаги дала четларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг прогноз кўрсаткичлари 6 ва 6а-иловаларга мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида 2018 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига мавжуд кредитор қарздорликларни белгиланган тартибда ундириш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресуруслари, геодезия, картография ва давлат қадастри давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда 2018 йилнинг 10 мартига қадар Тўрткўл туманида 2018 йил ҳосили учун экиладиган экинларнинг тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда оқилона жойлаштирилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда 2018 йилда фермер хўжаликларида режалаштирилган экинларни парваришлаш, зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш ҳамда агротехника тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш юзасидан 2018 йилнинг март ойида туманларда фермер хўжаликлари учун кўргазмали семинарлар ўтказилишини ва мавсум давомида амалий ёрдам кўрсатилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши мазкур қарор ижроси бўйича ҳар чоракда Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида тумандаги 4 та сектор раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб борсин ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаевга ахборот берсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 2 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
160-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.06.2020 й., 09/20/160/0817-сон)