1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида 2017 йил пахта ҳосилини етиштиришда йўл қўйилган камчиликлар ва уларни келгусида бартараф этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 йилда ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги 2017 йил 3 февралдаги ПҚ-2756-сонли қарорига асосан 2017 йилда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида 522 та пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг 1 243 та контуридаги 13 200 гектар майдонга чигит экилиб, давлатга пахта сотиш шартномавий режаси 35100 тонна миқдорида белгиланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бироқ, тумандаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан назорат ўрнатилмаганлиги, мутасадди идоралар раҳбарларининг ўз вазифаларини зарур даражада бажармаганлиги натижасида шартномавий режа 55,9 фоизга бажарилган ёки 15491 тонна пахта хом ашёси кам топширилиши сабабли 29,5 млрд. сўм даромад олинмай қолган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўл қўйилган камчиликларнинг сабаблари ўрганилганда маълум бўлдики, аксарият ҳолларда назорат ва ташкилотчиликнинг талаб даражасида йўлга қўйилмаганлиги натижасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчидан, ғўзани балл бонитети паст (32 — 38), сув билан етарли таъминланмаган ва кам хосилли (15 — 20 ц/га) ерга жойлаштириш оқибатида 2 932 гектар майдонлардан бор йўғи 8 — 12 центнер ҳосил олинган ва ҳар гектаридан ўртача 2,3 млн.сўм зарар кўрилган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчидан, жорий йилда тумандаги 189 та фермер хўжаликларининг 3 646 гектар майдонида гўза агротехникаси тадбирлари ўз вақтида амалга оширилмаганлиги, бегона ўт босганлиги натижасида, ўртача кўчат сони гектарига 55 — 60 мингтани ташкил этди. Шунингдек, 44 та фермер хўжаликларининг 352 гектар майдонида ўргимчак кана тарқалиб, зараркунандаларга қарши чораларни қўллашда сусткашликка йўл қўйилганлиги оқибатида жами 1 703,1 тонна пахта ҳосили йўқотилган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21 октябрдаги 01-03-13-12-сон ҳамда вилоят ҳокимининг 789-сон қарори асосида туманда мақбуллаштириш жараёнида 4,5 — 5 минг гектар ер майдонларига талабгорлар бўлмаганлиги сабабли қўшни туманлардан пахта-ғаллачиликдан умуман хабари йўқ, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширишда ишчи кучи ва техника таъминоти етарли бўлмаган, иқтисодий ночор 54 нафар фуқароларга туман ҳокимининг қарори асосида ер берилиши натижада жами 2 784,1 тонна режадаги ҳосил етиштирил маган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчидан, тумандаги мавжуд 460 та қишлоқ хўжалиги техникаларининг 117 таси таъмирталаб, шунингдек 30 та ҳайдов ва 84 та чопиқ тракторлари, 84 та култиватор, 55 та чигит экиш сеялкалари ва жами 223 та техникалар етишмайди. Хусусан, 48 та ҳайдов тракторларининг 12 таси эскирганлиги сабабли шудгорлаш ишлари сифатсиз ва саёз ўтказилган, 84 та фермер хўжаликларида культиваторларнинг етишмаслиги агротехник тадбирларни кечикишига олиб келган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқоридаги каби қўпол агротехник хатоликлардан тўгри хулоса чиқариш ва 2018 йилда ерлардан самарали фойдаланишда сектор раҳбарлари, мутасаддилар, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарларининг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пахта етиштириш ва уни йиғиб-териб олишдаги жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги, гўза парваришида агротехник тадбирларнинг белгиланган муддатда сифатли ўтказилмаганлиги учун Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туман ҳокими Б. Рахимов эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги инобатга олинсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида дебитор-кредитор қарздорликларнинг ўсишига йўл қўйганлиги учун туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Б. Музаффаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги инобатга олинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасига тегишли равишда бир ой муддатда туман прокурори, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғига йўл қўйган камчиликлари учун белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мавжуд қарздорликларнинг 2018 йилнинг 1 апрелига қадар ундирилишини таъминламаган тақдирда 4 та сектор раҳбарларига нисбатан вазифасидан озод қилишгача бўлган интизомий жазо чоралари кўрилиши тўғрисида огохдантирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида 2017 йил пахта ҳосилини етиштириш ва шартнома мажбуриятларини бажаришда йўл қўйилган камчиликлар ва уларни келгусида бартараф этиш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги фермер хўжаликларига янги қишлоқ хўжалиги техникалари ва механизмларини етказиб беришнинг 2018 йилга мулжалланган прогноз режалари 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида барча тоифадаги пахта етиштирувчи фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи ташкилотлар олдидаги дебитор ва кредитор қарздорликларини ундириш жадвали 3-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида 2018 йилда фермер хўжаликлари томонидан экин майдонларидан ташқаридаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларда енгил конструкцияли ва кам харажатли дала шийпонлари, иссиқхоналар қуриш, парранда, соғин сигир ҳамда асалари бокишни ташкил этиш прогноз режаси 4-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида 2018 йилда фермер хўжаликлари томонидан пахта ва галла экинлари экиладиган ер майдонлари контурларининг дала четлари ҳисоб-китоби 5-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида 2018 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари экилган ва чигит экиладиган майдонлар атрофларидаги дала четларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ҳамда маҳсулот етиштиришнинг прогноз режаси 6 ва 6а-иловаларга мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида 2018 йил бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни жойлаштиришнинг прогноз режаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурам ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармасига фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи ташкилотлар олдидаги дебитор ва кредитор қарздорликларини белгиланган тартибда ундириш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 15 кун муддатда Қуйичирчиқ туманида 2018 йил учун экиладиган экинларни тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда самарали жойлаштирилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда фермер хўжаликлари раҳбарлари учун 2018 йилда фермер хўжаликларида режалаштирилган экинларни парваришлаш, зараркунандаларга қарши курашиш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан жорий йилнинг март ойида жойларда семинарлар ўтказилишини ва мавсум давомида амалий ёрдам кўрсатилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур қарор ижроси бўйича ҳар чоракда Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида 4 та сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланиши ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги амалга оширилган ишлар юзасидан Узбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаевга ахборот бериб бориши белгилаб қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 6 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
178-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 09/20/178/0826-сон)