29.05.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3235
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирнинг буйруғи, 29.05.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3235
Дата вступления в силу
29.05.2020
Ҳужжат 01.04.2021 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон «Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

Т/р

Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча
ҳаракатлар номи

Ҳақ миқдори *

(базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан)

1-боб. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишга доир масалалар
юзасидан тушунтиришлар бериш учун

1.

Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаш

10%

2.

Гаров (ипотека) ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш

20% (жисмоний шахслар учун)

50% (тарафлардан бири юридик
шахс бўлса)

3.

Мерос иши

10%

4.

Далилларни таъминлаш

20%

5.

1 4-бандларда назарда тутилмаган бошқа нотариал ҳаракатларни амалга ошириш

5%

2-боб. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар
лойиҳаларини тайёрлаш учун

6.

Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномалари

20%

7.

Гаров (ипотека) ва лизинг шартномалари

30% (жисмоний шахслар учун)

100% (тарафлардан бири юридик шахс бўлса)

8.

Мулк ижара шартномалари

20% (жисмоний шахслар учун)

50% (тарафлардан бири юридик шахс бўлса)

9.

Профессионал медиатор сифатида тасдиқланадиган медиатив келишувлар

50%

10.

Ишончномалар

10%

11.

6 10-бандларда назарда тутилмаган бошқа битимлар

15%

12.

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар

20%

13.

Далилларни таъминлаш бўйича ҳужжатлар

100%

14.

12 ва 13-бандларда назарда тутилмаган бошқа нотариал ҳаракатлар бўйича ҳужжатлар

5%

3-боб. Техник тусдаги ҳаракатлар амалга оширилиши учун

15.

«Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали маълумот чоп этиш ёки техник воситалар ёрдамида ҳужжатлардан нусхалар кўчириш (ҳар бир бет учун)

0,5%

16.

Ҳужжатлардан кўчирмалар тайёрлаш (ҳар бир бет учун)

2%

4-боб. Бошқа қўшимча ҳаракатлар амалга оширилиши учун

17.

Апостиль қўйиш ва (ёки) ҳужжатларни легаллаштириш бўйича комплекс хизматлар кўрсатиш

20%

18.

«Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлигини текшириш ёки бу ҳақда маълумотнома бериш (ҳар битта мулк учун) **

15% (жисмоний шахслар учун)

25% (тарафлардан бири юридик шахс бўлса)

19.

«Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш учун электрон ариза тўлдириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, шунингдек ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш (ҳар битта мулк учун)

10%

20.

Ҳужжатларни бир тилдан бошқа тилга таржима қилиш (ҳар бир бет учун)

15%

21.

Умумий улушли мулк иштирокчисини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида хабардор қилиш

20%

22.

Нотариал ҳаракатни масофадан туриб расмийлаштиришда видеоконференцалоқа хизматини кўрсатиш

20%

23.

Нотариал ҳаракатни нотариал идора биносидан ташқарида амалга ошириш (Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни 11-моддасида давлат божи тўлашдан озод этилган нотариал ҳаракатлар бўйича белгиланган ҳақ миқдорининг 50 фоизи ундирилади)

50%

24.

Нотариал ҳаракатни амалга оширишда бошқа ташкилотлардан маълумотлар олиш учун сўровномалар ёзиш (электрон шаклда ёзилган сўровномалар бундан мустасно)

5%

25.

Ҳужжатларни сақлаш (ҳар 250 варақгача бўлган ҳужжатлар учун бир суткагача)

0,5%

26.

Пул суммалари ёки қимматли қоғозларни депозитда сақлаш (бир суткага)

1%

27.

Нотариал ҳаракатлар доирасида курьерлик хизмати кўрсатиш

10%

Нотариус томонидан мурожаат этувчи шахсларга Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни 21-моддасига нотариус томонидан асосан нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда нотариал тартибда тасдиқланадиган битим лойиҳасини мустақил тайёрлаган жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқий ҳамда техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўлашдан озод этилиши тушунтирилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги ПҚ-4871-сон «Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари, ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ҳамда реестрлардан кўчирмалар беришда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ ундирилмайди.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 1 апрелдаги 9-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3235-1, 01.04.2021 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2021 й., 10/21/3235-1/0268-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.