Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.2019 05.02.2002 йилдаги 48-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.02.2002 йилдаги 48-сон
Дата вступления в силу
05.02.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.2019
Ҳужжат 05.02.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ ТУРКМАНИСТОН ҲУДУДИДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТАЁТГАН КОРХОНАЛАРИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 497-сонли «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувқурилиштаъминот» республика бирлашмаси таркибидаги «Гидромеханизация» давлат унитар корхонасини тугатиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг суғориладиган ерларини сув билан таъминлаш учун Аму-Бухоро машина ва Қарши магистрал каналларига Амударёдан кафолатли сув олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Гидромеханизация» давлат ихтисослаштирилган бошқармасининг Дўстлик қурилиш бошқармаси ва Фороб ихтисослаштирилган механизациялаштирилган кўчма колоннаси «Гидромеханизация» давлат ихтисослаштирилган бошқармасига қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил этилсин, қайта ташкил этилган корхоналар негизида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлмаган таъмирлаш-ишлаб чиқариш участкалари ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Гидромеханизация» давлат ихтисослаштирилган бошқармасининг Туркманистон фуқаролари ҳисобланган, Туркманистон ҳудудида доимий яшовчи ва ишловчи жалб этилган ходимларига меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори, шу жумладан ижтимоий тўловлар таъсис этган мамлакатнинг қонун ҳужжатларига ёки давлатлараро икки томонлама битимларга мувофиқ белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали «Гидромеханизация» давлат ихтисослаштирилган бошқармасининг Туркманистондаги объектлари учун олиб ўтиладиган машиналар, механизмлар ва автотранспорт воситаларини «вақтинчалик олиб чиқиш» божхона режимида ўз вақтида божхонада расмийлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ «Гидромеханизация» давлат ихтисослаштирилган бошқармаси объектларида ишларни амалга ошириш учун олиб ўтиладиган материаллар, автотранспорт воситалари ва механизмларга эҳтиёт қисмларни божхона тўловлари ундирмасдан божхонада расмийлаштирсин, божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Гидромеханизация» давлат ихтисослаштирилган бошқармаси бўлинмалари томонидан ишларни амалга ошириш учун машина ва механизмларнинг жўнатиш вақти, маркаси ва давлат рақами тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда олдиндан берилган расмий буюртманомаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган ўтказиш пунктлари орқали Туркманистон ҳудудига тўсиқсиз ўтказилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ходимлари ва хизмат фаолиятини амалга ошириш учун жалб этиладиган бошқа шахсларнинг, хизмат сафарига юбориладиган ходимларнинг чегара зонасида бўлиш ва Давлат чегарасидан ўтиш вақти, паспортига доир маълумотлар кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг олдиндан берилган расмий буюртманомаларига мувофиқ чегара постларидан тўсиқсиз ўтишларида ёрдам кўрсатсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Т. Холтоев ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2002 йил 5 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48-сон