Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 24.07.1992 йилдаги 344-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 24.07.1992 йилдаги 344-сон
Дата вступления в силу
24.07.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАН ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ, ДОРИВОР ВОСИТАЛАРНИ ВА АЙРИМ НООЗИҚ-ОВҚАТ ХАЛҚ ИСТЕЬМОЛИ ТОВАРЛАРИНИ НОҚОНУНИЙ ОЛИБ КЕТИШ ҲОЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги вақтларда ўта тақчил озиқ-овқат маҳсулотларини ва доривор воситаларни республика ташқарисига ноқонуний олиб кетиш ҳоллари тез-тез содир бўлмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотларидан, ноозиқ-овқат товарларидан, тиббиёт мақсадларидаги буюмлар ва дори-дармонлардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Нормаланган товарларни бериш тартибини қўпол равишда бузишга ва уларни республика ташқарисига ноқонуний олиб кетишга йўл қўйганлиги учун «Ўзбекбирлашув» бошқарувининг қарори билан Тошкент вилоят матлубот жамиятлари уюшмасининг раиси М.А. Зокиров эгаллаб турган лавозимидан бўшатилганлиги, Андижон вилоят матлубот жамиятлари уюшмасининг раиси С.К. Иминовга қаттиқ хайфсан эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Ўзбекбирлашув» (ўртоқ Г.Г. Волков), «Ўзбексавдо» уюшмаси (ўртоқ М.3. Усмонов) Ўрта Чирчиқ ноҳия матлубот жамиятлари уюшмасининг корхоналари томонидан қанд-шакар ва унни, Қарши Марказий универсал магазини томонидан газламаларни катта миқдорда сотиш, шунингдек, кўрсатилган товарларни республика ташқарисига ноқонуний олиб кетишга уриниш ҳолларини ўрганиб чиқсинлар, бунда айбдор бўлган ходимларга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан бўшатишгача энг қаттиқ жазо чораларини кўрсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ички ишлар вазирлиги (ўртоқ 3.А. Алматов) аниқланган фактларни тўлиқ ўрганиш ва айбдор шахсларни аниқлаш учун зарур чораларни кўрсин, материалларни прокуратура органларига топширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Озиқ-овқатлар, халқ истеъмоли товарлари ва дори-дармонларни ноқонуний олиб кетиш йўлларини кескин йўқотсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қоида бузувчиларга тезда таъсир кўрсатиш учун ноқонуний олиб кетиш ҳоллари тўғрисида тегишли вазирликлар ва идораларни ўз вақтида хабардор қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мудофаа вазирлиги (ўртоқ Р.У. Аҳмедов) вазирликка қарашли муассасаларда доривор воситаларнинг сақланишини, заҳарли-наркотик дорилардан фойдаланиш устидан қаттиқ назоратни таъминлаш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўз шахсий жавобгарликлари остида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларининг, доривор воситаларнинг сақланишини ҳамда уларнинг республика ташқарисига ноқуний олиб кетилишини назорат қилишни таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ўртоқ Ш.И. Каримов), Молия вазирлиги (ўртоқ Э.Ж. Боқибоев) билан биргаликда Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Андижон вилоятларидаги дорихона муассасаларининг хўжалик-молия фаолиятини тафтиш қилсин. Тафтиш якунлари соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъатида кўриб чиқилсин. Доривор воситаларнинг сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни бўшаштириб юборган шахсларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. «Ўзбексавдо» уюшмаси (ўртоқ М.3. Усмонов), Ўзбекбирлашув (ўртоқ Г.Г. Волков), «Ўзкооптайёрловсавдо» (ўртоқ Э. Қурбонов), савдо шохобчаларига ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш цехларига эга бўлган вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, бирлашмалар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари товарларни сотиш тартибига риоя қилиш устидан назоратни кучайтирсинлар, уларни базалар ва омборлардан сотишга, шунингдек, уларни нормадан ортиқча беришга йўл қўймасинлар. Халқ истеъмоли товарларини республика ташқарисига ноқонуний олиб кетиш ва жўнатиш ҳолларига қатъий барҳам берсинлар. Ушбу масалаларда қоида бузишларга йўл қўйган ходимларни қонунда белгиланган тартибда жазоласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Савдо ташкилотлари ва корхоналари раҳбарларининг товарларни белгиланган нормаларга қатъий мувофиқ ҳолда берилишининг тўғрилиги учун шахсан жавобгарлигини белгиласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. «Ўздонмаҳсулот» (ўртоқ Р.А. Аҳмедов), «Ўзмевасабзавотузумсаноат» (ўртоқ А.Х. Тошкенбоев), «Ўзозиқовқатсаноат» (ўртоқ Н.И. Ҳамидов) концернлари, Маҳаллий саноат вазирлиги (ўртоқ В.А. Чжен) раҳбарлари озиқ-овқат халқ истеъмоли товарларини сақлаш ва савдо ташкилотларига ўз вақтида етказиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўрсинлар, хом ашё ва озиқ-овқатлардан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтирсинлар. Қоида бузишлар аниқланганда материаллар тергов органларига оширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1992 йил 24 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
344-сон