Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг
буйруғи
«Техник воситаларни ўлчаш воситалари ва синаш воситалари жумласига киритиш мезонларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 7 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2829-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, буюраман:
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 15 сентябрдаги 550-сон «Техник воситаларни ўлчаш воситалари ва синаш воситалари жумласига киритиш мезонларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2829, 2016 йил 3 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 40-сон, 471-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ 2020 йил 9 октябрдан кучга киради.
Бош директор Д. САТТАРОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 27 апрель,
43-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2020 й., 10/20/2829-1/0546-сон)