Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 29 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3179-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2022 йил 13 августдаги 270-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3381, 24.08.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2019 йил 23 августдаги 217-сон буйруғи (рўйхат рақами 3179, 2019 йил 30 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/3179/3675-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 17 апрель,
220-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2020 й., 10/20/3179-1/0524-сон)