Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
фармойиши
2019 йил 25 — 30 август кунлари Самарқанд шаҳрида «Шарқ тароналари» XII Халқаро мусиқа фестивалини ўтказишда вужудга келган кредитор қарздорликни қоплаш мақсадида:
1. 2019 йил 25 — 30 август кунлари Самарқанд шаҳрида «Шарқ тароналари» XII Халқаро мусиқа фестивалини ўтказишда 5 288,1 млн сўм кредитор қарздорлик вужудга келганлиги инобатга олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекцияси ҳисобига 2019 йил 25 — 30 август кунлари Самарқанд шаҳрида «Шарқ тароналари» XII Халқаро мусиқа фестивалини ўтказишда вужудга келган кредитор қарздорликни қоплаш учун 5 288,1 млн сўмни Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ажратсин.
3. Мазкур фармойишга асосан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан шахсий масъулият Ўзбекистан Республикаси маданият вазири зиммасига юклансин.
4. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 9 апрель,
188-Ф-сон