25.03.2020 йилдаги 182-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.03.2020 йилдаги 182-сон
Дата вступления в силу
25.03.2020
Ҳужжат 05.04.2022 санаси ҳолатига
Ҳужжат 03.03.2025 санаси ҳолатига
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
қарори
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа аҳоли қатламларига кўмаклашиш ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда манзиллилик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа аҳоли қатламларига кўмаклашиш ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда манзиллилик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони билан айрим шахсларга, шу жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидиялар тўланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони билан айрим шахсларга, шу жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидиялар тўланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадали ва фоизларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш;
уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадали ва фоизларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш;
якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича фоизларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш;
якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича фоизларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш;
уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар томонидан субсидия олиш учун ариза бериш, ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш;
уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар томонидан субсидия олиш учун ариза бериш, ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш;
туман (шаҳар)да уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш ва ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
туман (шаҳар)да уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш ва ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
сотиб олинадиган ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш уй-жойларни аниқлаш, ажратиладиган ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш, ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидияларни тўлаб бериш тартиби.
сотиб олинадиган уй-жойларни аниқлаш, ажратиладиган ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш, ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидияларни тўлаб бериш тартиби.
3. Белгилансинки:
3. Белгилансинки:
Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар;
Давлат хизматлари марказлари ва ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар;
тегишли ташкилотлар томонидан уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлашда фойдаланиладиган маълумотлар (ҳужжатлар) истисно тариқасида тўловларсиз амалга оширилади;
тегишли ташкилотлар томонидан уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлашда фойдаланиладиган маълумотлар (ҳужжатлар) истисно тариқасида тўловларсиз амалга оширилади;
ҳар йили давлат бюджетидан шаҳар ва қишлоқ жойларида қурилган кўп қаватли уйлардан бирламчи бозорда квартиралар сотиб олишда ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ажратиладиган субсидиялар тегишли молия йили учун тасдиқланган параметрлар доирасида амалга оширилади;
ҳар йили давлат бюджетидан шаҳар ва қишлоқ жойларида қурилган кўп қаватли уйлардан бирламчи бозорда квартиралар сотиб олишда ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ажратиладиган субсидиялар тегишли молия йили учун тасдиқланган параметрлар доирасида амалга оширилади;
31. 2020 йилдаги субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжаллари доирасида, истисно тариқасида, белгилансинки:
31. 2020 йилдаги субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжаллари доирасида, истисно тариқасида, белгилансинки:
субсидия олиш учун ариза топшириш муддати 2020 йил 31 декабрга қадар ва субсидияларни тўлаш муддати 2021 йил 1 декабрга қадар узайтирилади;
субсидия олиш учун ариза топшириш муддати 2020 йил 31 декабрга қадар ва субсидияларни тўлаш муддати 2021 йил 1 декабрга қадар узайтирилади;
агар субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига унинг хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари) даромадлари қўшилгандан сўнг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу қарор билан тасдиқланган низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, бошқа жисмоний шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкин;
агар субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига унинг хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари) даромадлари қўшилгандан сўнг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу қарор билан тасдиқланган низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, бошқа жисмоний шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкин;
талабгор томонидан танланган уй-жойнинг қиймати хабарномада кўрсатилган сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қийматидан ошган тақдирда, ушбу уй-жойни сотиб олишга ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4701-сон қарорига мувофиқ белгиланади. Бунда сотиб олинадиган уй-жой қийматининг ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган қисми қарз олувчининг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шу жумладан Тошкент шаҳри ва шаҳарларда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия маблағлари ҳисобидан тўланади.
талабгор томонидан танланган уй-жойнинг қиймати хабарномада кўрсатилган сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қийматидан ошган тақдирда, ушбу уй-жойни сотиб олишга ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4701-сон қарорига мувофиқ белгиланади. Бунда сотиб олинадиган уй-жой қийматининг ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган қисми қарз олувчининг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шу жумладан Тошкент шаҳри ва шаҳарларда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия маблағлари ҳисобидан тўланади.
32. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони қабул қилингунига қадар субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларни олган шахсларга ипотека кредитлари ва субсидиялар ажратишда 2020 йилда амалда бўлган шартлар ва миқдорлар сақлаб қолинади.
32. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони қабул қилингунига қадар субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларни олган шахсларга ипотека кредитлари ва субсидиялар ажратишда 2020 йилда амалда бўлган шартлар ва миқдорлар сақлаб қолинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони қабул қилинганидан сўнг субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиб ҳисобланаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони қабул қилинганидан сўнг субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиб ҳисобланаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
33. Янги тартиб доирасида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ажратилган ипотека кредитлари бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия якка тартибда қурилган (реконструкция қилинган) уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгунга қадар олинган ижобий субсидия хабарномалари бўйича тўлаб берилади.
34. 2021 йилда ипотека кредитлари бўйича субсидия ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида:
а) сотиб олинадиган квартиранинг нархи хабарномада кўрсатилган уй-жойнинг юқори қийматидан ошиб кетган тақдирда, қолган қисми қарз олувчи томонидан шакллантириладиган бошланғич бадал суммасини ошириш орқали қопланади.
Бунда ипотека кредитининг суммаси хабарномада кўрсатилган ва сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қийматининг 85 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим;
б) сотиб олинадиган уй-жойнинг шартномадаги қиймати субсидия хабарномасида кўрсатилган ва сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қийматидан кам бўлган тақдирда, ипотека кредити шартномада кўрсатилган уй-жойнинг қийматининг 85 фоизи ҳамда бошланғич бадалнинг бир қисми учун субсидия шартномада кўрсатилган уй-жой қийматининг 10 фоизи миқдорида ҳисобланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК (кейинги ўринларда — Марказ) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 апрелга қадар:
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК (кейинги ўринларда — Марказ) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 апрелга қадар:
давлат хизматлари марказларини, ариза берувчининг белгиланган ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолашга масъул бўлган ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлимларини, субсидия тўланадиган талабгор шахсларни танлаб олиш бўйича доимий ишлайдиган ҳудудий комиссиянинг ЯИДХПга уланишини;
давлат хизматлари марказларини, ариза берувчининг белгиланган ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолашга масъул бўлган ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлимларини, субсидия тўланадиган талабгор шахсларни танлаб олиш бўйича доимий ишлайдиган ҳудудий комиссиянинг ЯИДХПга уланишини;
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматини кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини;
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматини кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилишини таъминласинлар.
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ЯИДХПга электрон давлат хизматини жорий қилиш бўйича Регламент бир ҳафта муддатда Марказга киритилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ЯИДХПга электрон давлат хизматини жорий қилиш бўйича Регламент бир ҳафта муддатда Марказга киритилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 2020 йил 1 июнга қадар:
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 2020 йил 1 июнга қадар:
талабгорларнинг белгиланган ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолашга масъул бўлган ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлимлари, субсидия тўланадиган талабгор шахсларни танлаб олиш бўйича доимий ишлайдиган ҳудудий комиссиянинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига уланишини;
талабгорларнинг белгиланган ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолашга масъул бўлган ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлимлари, субсидия тўланадиган талабгор шахсларни танлаб олиш бўйича доимий ишлайдиган ҳудудий комиссиянинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига уланишини;
Марказ билан биргаликда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими Ягона интерактив давлат хизматлари порталига уланишини таъминласин.
Марказ билан биргаликда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими Ягона интерактив давлат хизматлари порталига уланишини таъминласин.
61. Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги ва «UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ билан ҳамкорликда ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромадлари тўғрисидаги маълумотларни олишни автоматлаштириш мақсадида 2022 йил 1 октябргача Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари базаси «my.gov.uz» платформасига интеграция қилинишини таъминласин.
62. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тегишли тижорат банклари билан биргаликда:
а) ажратилган ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидияни марказлаштирилган тартибда тўлаб берсин.
Бунда буюртманомалар тегишли тижорат банкларининг Бош офиси орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буюртманомалар бўйича тўловларни 5 иш куни ичида амалга оширсин.
б) 2022 йилнинг 1 октябргача қадар фоиз харажатлари учун субсидия тўлашнинг автоматлаштирилган тартибини жорий этсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги Марказ билан биргаликда 2020 йил 1 июлга қадар уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни баллар асосида баҳолаш дастурий таъминот (кейинги ўринларда — дастурий таъминот) тизими яратилишини ва ЯИДХПга интеграциялашувини таъминласинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги Марказ билан биргаликда 2020 йил 1 июлга қадар уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни баллар асосида баҳолаш дастурий таъминот (кейинги ўринларда — дастурий таъминот) тизими яратилишини ва ЯИДХПга интеграциялашувини таъминласинлар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги дастурий таъминотнинг оператори этиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги дастурий таъминотнинг оператори этиб белгилансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги дастурий таъминот тизими яратиш ҳамда зарур аппарат-дастурий комплекслар билан жиҳозлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни Давлат бюджетидан молиялаштириш чорасини кўрсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги дастурий таъминот тизими яратиш ҳамда зарур аппарат-дастурий комплекслар билан жиҳозлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни Давлат бюджетидан молиялаштириш чорасини кўрсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
Тошкент ш.,
2020 йил 25 март,
2020 йил 25 март,
182-сон
182-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарорига
ИЛОВА
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони асосида жорий этилган бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби (кейинги ўринларда — янги тартиб) доирасида кўп квартирали уй-жойлардаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва фоизларнинг бир қисмини;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони асосида якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) маблағлари ҳисобига субсидия тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда — фуқаролар), шу жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонлари, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилувчи 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
баллар — уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлаш ва уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ижтимоий мезонлар бўйича баҳолар тўплами;
бошланғич бадал — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар шаҳарлари ва Тошкент шаҳрида (кейинги ўринларда — шаҳарлар) ва туман маъмурий марказларига туташ ҳудудларда (кейинги ўринларда — қишлоқ жойлар) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги маблағ;
даромади юқори бўлмаган оила — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори:
қишлоқ жойларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (кейинги ўринларда — МҲТЭКМ) 3,0 бараваридан 6,9 бараваригача;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЭКМнинг 3,0 бараваридан 8,0 бараваригача;
Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 3,0 бараваридан 9,2 бараваригача бўлган оилалар;
ижтимоий мезонлар — уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни аниқлашда қўлланиладиган ушбу Низомга 1-иловада келтирилган асосий кўрсаткичлар;
иштирок этувчи тижорат банклари — фуқаролар томонидан бирламчи бозорда танланган уй-жойларни сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ипотека кредитини тақдим этувчи тижорат банклари;
комиссия — тегишли туман (шаҳар) ҳокими қарори билан тасдиқланган туман (шаҳар)да субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш бўйича ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантириладиган комиссия;
субсидия — ипотека кредитлари асосида:
квартира сотиб олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини;
якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобварағига ўтказилган маблағ;
бошланғич бадал учун субсидия — талабгорга шаҳарларда ва қишлоқ жойларда қурилган квартирани ипотека кредити асосида сотиб олишда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида Давлат бюджетидан талабгор номига банкда очилган тегишли ҳисобварағига ўтказилган маблағ;
фоиз учун субсидия — талабгорга шаҳарларда ва қишлоқ жойларда қурилган квартирани сотиб олишда ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишда ипотека кредити фоизининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан талабгорнинг банкда очилган тегишли ҳисобварағига биринчи 5 йил давомида ўтказиладиган маблағ;
талабгор — ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш тўғрисида ижобий хабарномани олган ариза берувчи;
уй-жой — пудрат ташкилотлари томонидан ўз маблағлари, банк кредити ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қурилган бирламчи уй-жой бозоридаги квартиралар ҳамда фуқаро билан тузилган шартнома доирасида унга умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасида қурилган (реконструкция қилинган) якка тартибдаги уй-жойлар;
уй-жойнинг ҳисобланган қиймати — ҳар йили келгуси йил учун бирламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олишга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг юқори миқдорларини белгилаш мақсадида квартира хоналари сонидан қатъи назар унинг бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда майдонининг энг кўп меъёридан келиб чиқиб аниқланадиган қиймат;
хабарнома — туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза берувчига юбориладиган ушбу Низомга 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида комиссиянинг QR-кодга эга бўлган қарори.
3. Ушбу Низом доирасида аҳолига ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида:
шаҳарлар ва қишлоқ жойларда бирламчи бозордаги квартираларни сотиб олиш;
якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги ҳар йили келгуси йил учун квартира хоналари сонидан қатъи назар унинг бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда майдонининг энг кўп меъёридан келиб чиқиб уй-жойнинг ҳисобланган қийматини аниқлайди.
Уй-жойнинг ҳисобланган қиймати қуйидаги мақсадларда қўлланилади:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан бирламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредитларининг;
шаҳарларда ва қишлоқ жойларда талабгорлар учун Давлат бюджетидан бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг юқори миқдорларини белгилаш.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари шаҳар ва қишлоқ жойларда белгиланган тартибда тасдиқланган субсидиялар тўлашнинг мақсадли параметрларидан келиб чиқиб субсидияларни туман (шаҳар)лар бўйича қурилган уй-жойлар сонига мутаносиб равишда тақсимлаш ва зарур ҳолларда қайта тақсимлаш бўйича қарор қабул қилади.
Субсидиялар субсидия тўлашнинг мақсадли параметрларида белгиланган ҳудуддаги қурилган уй-жойлар учун йўналтирилади.
Шунингдек, субсидия фуқароларга рўйхатга олинган доимий яшаш жойи бўлган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) доирасида ажратилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларига ажратилган субсидиялар ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ва/ёки шаҳардан олиши мумкин, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.
Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг субсидияларни тақсимлаш бўйича қарорларида шаҳар ва қишлоқ жойларда қуриладиган ва реконструкция қилинадиган якка тартибдаги уй-жойлар сони ҳам инобатга олинади.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда шаҳар ва қишлоқ жойларда қурилиши режалаштирилаётган уй-жойлар сони, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш мезонлари, субсидия сони ва умумий ҳажми ҳамда бериш тартиби ва шартларини кўрсатган ҳолда интернет тармоқлари ва оммавий ахборот воситалари орқали белгиланган муддатда эълон беради.
7. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ариза асосида ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолаш қуйидаги масъул ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда — масъул ташкилотлар) томонидан амалга оширилади:
ўрганиб чиқиш жараёнида доимий иштирок этувчи масъул ташкилотлар — ички ишлар бўлими (бошқармаси), ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, давлат солиқ инспекцияси, молия бўлими ва иштирок этувчи тижорат банклари;
ўрганиб чиқиш жараёнида фуқаронинг анкета-аризасида кўрсатилган маълумотлардан келиб чиқиб, ушбу маълумотларни баҳолаш учун иштирок этувчи масъул ташкилотлар — тиббиёт бирлашмаси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими ва туман (шаҳар) ҳокимлиги.
8. Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Субсидия олиш учун ариза бериш тартиби
9. Шаҳар ва қишлоқ жойларда қурилган бирламчи бозордаги квартираларни сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ажратилган ипотека кредитлари бўйича субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш комиссия ва масъул ташкилотлар томонидан қонунийлик, шаффофлик, адолат ва ҳаққонийлик тамойиллари асосида амалга оширилади.
10. Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)да давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади ёки маълумотларни тақдим этади:
а) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
б) оила аъзоларининг (жисмоний шахснинг) шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва (ёки) фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар бор бўлган тақдирда) нусхалари;
в) белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);
г) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
д) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
е) ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Бунда субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади.
Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари бериши мумкин.
Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ариза берувчиларга тўловларсиз амалга оширилади.
11. Ариза берувчи томонидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза йил давомида топширилиши мумкин.
12. Ариза берувчи туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавоб беради.
13. ЯИДХП орқали мурожаат этилган тақдирда, ариза берувчи анкета-аризага асосан зарур бўлган маълумотларни ўзи киритади.
3-боб. Масъул ташкилотлар томонидан ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш тартиби
14. Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масъул ташкилотларга электрон тарзда юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масъул ташкилотларга юборилади.
Ариза берувчининг аризаси у рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги туман ёки шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
15. Давлат хизматлари марказлари, комиссия ҳамда масъул ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Масъул ташкилотлар ўн иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини, тақдим этилган ҳужжатлар асосида, ташкилотларда мавжуд маълумотлар базаси билан солиштирган ҳолда ўрганиб чиқади ва ЯИДХПда онлайн электрон шаклда қуйидаги маълумотларни:
тиббиёт бирлашмаси — ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган аёлларнинг мавжудлигини;
ички ишлар бўлими (бошқарма) — ариза берувчининг бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшашини;
молия бўлими — тақдим этиладиган субсидияларнинг миқдори бўйича ажратилган маблағларнинг мавжудлигини;
давлат солиқ инспекцияси — солиқ тўловчининг идентификация рақами, турар жойда ижара шартлари асосида яшаши ҳамда ариза берувчи ва ушбу Низомнинг 16-бандида келтирилган шахсларнинг (аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадларини;
аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази — ариза берувчининг кам таъминланганлиги, «Меҳнат — миграция» дастурида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлигини (оширганлигини);
туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси — ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва фарзандларида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг бор-йўқлиги, яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши, уй-жой умумий майдонининг бир шахс учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормага мувофиқ эмаслигини;
туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари — ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашган муҳтож оналар тоифасига мансублигини;
ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими — ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублигини;
туман (шаҳар) ҳокимлиги — ариза берувчининг етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифасига мансублигини;
иштирок этувчи тижорат банклари — ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи)нинг ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўлов қобилияти, унга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредити ва сотиб олиши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати, кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликларнинг мавжуд эмаслигини тасдиқлайди.
16. Агар ариза берувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари) ёки у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.
Бунда ариза берувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдорига яқин қариндошларининг ўртача ойлик даромадлари миқдори қўшилганда ва даромадлар миқдори ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилган меъёрлардан ошиб кетган тақдирда, унинг фақат етмаган қисми инобатга олинади.
Яқин қариндошлар деганда ариза берувчининг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укалари ва опа-сингиллари, эри (хотини), фарзандлари, шу жумладан, фарзандликка олинганлар, боболари, бувилари, неваралари, эр — хотиннинг ота-онаси тушунилади.
17. ЯИДХПда масъул ташкилотлар ўрганиб чиқиш натижаларига кўра киритилган маълумотлар асосида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлиги автоматлаштирилган тарзда баллар кўринишида баҳоланади.
18. ЯИДХПда масъул ташкилотларнинг баҳолаш натижалари комиссияга ариза берувчи иштирокида муҳокама этиш учун юборилади.
4-боб. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
19. Комиссия аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар.
20. Комиссия унинг ваколатларига тегишли масалаларни комиссия раиси бошчилигида ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади.
21. Комиссия раиси:
комиссиянинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширади;
комиссиянинг йиғилишларини чақиради ва уларда раислик қилади;
комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишида кўриб чиқиш учун киритади;
комиссия қарорларини тасдиқлайди.
22. Комиссия котиби:
комиссия раисининг топшириқларига асосан комиссия аъзоларини комиссия йиғилишининг ўтказиладиган жойи, вақти ва санаси тўғрисида хабардор қилади;
комиссия иш режаларини тайёрлайди;
комиссия баённомаларини юритади ва тасдиқланган баённомаларни комиссия аъзоларига юборади;
комиссия далолатномалари ва хулосаларини манзилларга етказади;
комиссия иш юритувини амалга оширади.
23. Комиссиянинг барча йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади ва қарор шаклида қабул қилинади.
24. Комиссия ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Комиссия мажлислари комиссия аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади. Бунда туман (шаҳар) молия, солиқ идораларининг ва иштирок этувчи тижорат банкларининг вакиллари бир вақтнинг ўзида комиссия йиғилишида иштирок этиши шарт.
25. Кворум бўлмаган ҳамда туман (шаҳар) молия, солиқ органларининг ва иштирок этувчи тижорат банкларининг вакилларидан бири комиссия йиғилишида қатнашмаган тақдирда, комиссиянинг мажлисга келган аъзолари томонидан мажлисни кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилинади, мажлисни ўтказишнинг янги санаси ва вақти тўғрисида қўшимча равишда комиссия котиби томонидан хабар қилинади.
26. Комиссия йиғилишларида иштирок этаётган аъзоларининг учдан икки қисми ёқлаб овоз берган комиссия қарорлари қабул қилинган ҳисобланади ва ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорлар йиғилиш котиби томонидан баённома билан расмийлаштирилади.
27. Комиссия қарорлари комиссия раиси томонидан имзоланади.
28. Комиссия ҳужжатлари туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимларида белгиланган муддатгача сақланади.
29. Комиссия ўзининг иш регламентини тасдиқлайди.
30. Комиссия котиби ариза берувчини унинг аризаси комиссия йиғилишда кўриб чиқилишидан 5 кун олдин таклиф этади ва қатнашишини таъминлайди.
31. Ариза берувчи узрли сабабларга кўра (меҳнатга лаёқатсизлик, сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти ва бошқалар) комиссия йиғилишида қатнашиш имконига эга бўлмаса, ариза берувчи бу ҳақида комиссия котибини хабардор қилиб сабабини кўрсатиши шарт. Бунда ариза берувчининг аризаси комиссиянинг кейинги йиғилишида кўриб чиқилади.
32. Ариза берувчи узрли сабабларсиз комиссия йиғилишига келмаганда комиссия аризани унинг иштирокисиз ариза берувчи ҳамда масъул ташкилотлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқади ва комиссия қарорини ариза берувчига билдиради.
5-боб. Комиссия томонидан баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш тартиби
33. Комиссия аризаларни навбат асосида уларнинг қайд этилиши кетма-кетлигига мувофиқ кўриб чиқади.
Комиссия йиғилишлари, уларнинг ошкоралиги ва холислигини таъминлаш мақсадида зарур ҳолларда узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ҳамда туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимида уч йил мобайнида сақланади.
34. Комиссия талабгорларни аниқлаш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни, масъул ташкилотларнинг баҳолаш натижаларини олган кундан бошлаб 7 иш куни ичида уларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.
Комиссия тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида ҳамда ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра ариза берувчига ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида комиссия электрон реестрни юритади.
Бунда комиссиянинг ипотека кредити бўйича субсидия бериш тўғрисидаги қарорида сотиб олиниши мумкин бўлган квартиранинг юқори қиймати уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати ва иштирок этувчи тижорат банки томонидан белгиланган уй-жойнинг юқори қийматидан ошиб кетиши мумкин эмас.
35. Кўриб чиқиш якунлари бўйича комиссия йиғилишининг баённомаси расмийлаштирилиб, субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида комиссиянинг QR-код (матрик штрихли код) қўйилган қарори қабул қилинади ва тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига хабарнома юборилади. Ушбу хабарнома Давлат хизматлари маркази томонидан бир иш кунида ариза берувчига юборилади.
ЯИДХП орқали электрон тарзда мурожаат этилганда комиссия томонидан субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома электрон шаклда ариза берувчига юборилади.
36. Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади.
Бунда комиссия ушбу Низомнинг 38-бандига мувофиқ иштирок этувчи банк томонидан ариза берувчи ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўловга лаёқатсиз деб топилган тақдирда, мазкур ариза берувчи фуқаро талабгор сифатида тан олмаслиги зарур.
37. Субсидия бериш тўғрисидаги хабарномада талабгор (биргаликда қарз олувчи)нинг реал даромадларидан келиб чиқиб қоплаб берилиши мумкин бўлган субсидия бўйича сотиб олиниши мумкин бўлган квартира ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредитининг юқори қиймати кўрсатилади.
38. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия тўланиши рад этилиши мумкин:
а) ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
б) тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
в) тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумотлар мавжуд бўлганда;
г) ариза ва тегишли ҳужжатлар қабул қилишнинг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилганда;
д) масъул ташкилотлар хулосаларига асосан жами 30 дан паст балл тўплаганда;
е) илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидиялар олган оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда;
ж) жорий йил учун ажратиладиган субсидиялар сони тугаганда;
з) иштирок этувчи банк томонидан ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи) ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўловга лаёқатсиз деб топилганда;
и) ариза берувчида кредит ташкилотларидан олдинги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлганда;
к) оилаларнинг ўртача ойлик даромади:
қишлоқ жойларда — МҲТЭКМнинг 3,0 бараваридан кам ва 6,9 бараваридан юқори;
шаҳарларда — МҲТЭКМнинг 3,0 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори;
Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 3,0 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда.
39. Ушбу Низомнинг 38-бандида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия тўланиши рад этилишига йўл қўйилмайди.
Субсидия тўлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, комиссия рад этиш сабабларини, қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда QR-код қўйилган қарорни расмийлаштиради ҳамда тегишли хабарномани тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этганда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.
40. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда, нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда комиссия ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда қарор нусхаси такроран ариза топшириш мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига бир иш куни мобайнида юборилади.
41. Субсидия тақдим этиладиган талабгорлар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг туманлар (шаҳарлар) бўйича тасдиқланган қарорида белгиланган сонидан ошиб кетган тақдирда, талабгорлар сони қуйидаги тартибда аниқланади:
энг юқори балл олган талабгорлар кетма-кетлигида;
охирги энг юқори балл тўплаган икки ёки ундан ортиқ ариза берувчининг баллари тенг бўлиб қолган тақдирда, календарь тартибга кўра ҳужжатларни биринчи бўлиб топширган ариза берувчи талабгор сифатида тан олинади.
42. Ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 (бир) марта берилади. Квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома у берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.
Бунда талабгор фойдаланмаган квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани ўз хоҳишига кўра комиссияга ёзма ариза билан мурожаат этиб рад этиши мумкин.
Комиссия талабгорнинг рад этиш тўғрисидаги аризасига асосан квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда дастурий таъминот тизимига тегишли тузатишлар киритади (субсидия олиш тўғрисидаги топширилган ариза бекор қилиниши бўйича масъул ташкилотларга хабар беради). Бунда хабарнома бекор қилинган тақдирда, ушбу ҳудуд учун белгиланган субсидиялар ажратишнинг параметрларида рад этилган субсидиялар сони қайта инобатга олинади.
Квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаси ёки аризаси рад этилган талабгор ёки ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда бир йилда қайта (икки марта) мурожаат қилишга ҳақли.
Ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган субсидиялар айрим тоифадаги шахслар (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ходимлари (ҳарбий хизматчиларидан ташқари)) ва давлат ҳисобидан уй-жойлар билан таъминланмаган нафақадаги ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларига (эр ёки хотини) нисбатан ҳам татбиқ этилади.
43. Субсидия тақдим этишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда такроран (бир календарь йилда икки марта) мурожаат қилишга ҳақли.
44. Ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин жорий йил учун белгиланган субсидиялар сони тугаганлиги сабабли субсидия олиш имкониятига эга бўлмаган талабгорлар кейинги йил учун субсидия олувчилар рўйхатига автоматик тарзда киритилади.
45. Жорий йил учун ажратилган субсидиялар сони тугаган тақдирда, комиссия томонидан уч иш куни мобайнида аризаларни қабул қилишни тўхтатиш ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон берилади ҳамда тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ахборот юборилиши шарт.
Комиссия ёки масъул ташкилот ходимлари томонидан ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш жараёнида маълумотлар нотўғри ва/ёки хато киритилган тақдирда, комиссия раисининг ёзма мурожаатига асосан дастурий таъминот тизим оператори томонидан маълумотлар тўғрилаш учун комиссия ёки масъул ташкилотга қайтарилади.
Комиссия ёки масъул ташкилот тўғрилаш учун қайтарилган маълумотларни тизимга қайта киритиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш адолатли ва ҳаққонийлиги учун тегишлилиги бўйича комиссия аъзолари ва масъул ташкилот ходимлари шахсан жавобгардирлар.
6-боб. Ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш тартиби
46. Давлат хизматлари марказидан субсидия бериш тўғрисида ижобий хабарномани олган талабгор уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади.
Талабгор томонидан танланган уй-жойнинг қиймати хабарномада кўрсатилган сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қийматидан ошган тақдирда, қуйидаги шартлар билан субсидия тўланишига ва ипотека кредити ажратилишига рухсат этилади:
сотиб олинадиган квартиранинг қиймати уй-жойлар ҳисобланган қийматидан ошмаганда;
сотиб олинадиган квартира майдони квартира майдонининг энг кўп меъёридан ошмаганда;
бошланғич бадал учун субсидия миқдори хабарномада кўрсатилган сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати бўйича;
ипотека кредити ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошмаган миқдорда.
Бунда сотиб олинадиган квартира бўйича бошланғич бадал учун тўлаб бериладиган субсидия суммасидан ортган қисми қарз олувчининг ўз маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади.
47. Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига:
уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги тўғрисида маълумотномани;
қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.
48. Иштирок этувчи тижорат банки талабгорнинг ҳужжатларини уч иш куни мобайнида ўрганиб чиқади.
Ипотека кредити ажратиш (қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойлар учун ажратилган кредитни ипотека кредитига қайта расмийлаштириш) маъқулланган тақдирда, тижорат банки туман (шаҳар) молия бўлими билан биргаликда ипотека кредити бўйича давлат бюджетидан талабгорга ажратилиши мумкин бўлган субсидия суммасини аниқлайди.
49. Субсидиялар:
а) уй-жойлар (квартиралар)ни сотиб олиш учун:
шаҳарлар ва қишлоқ жойларда — бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида ва биринчи беш йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун — Тошкент шаҳрида 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.
б) якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган ипотека кредитларининг биринчи беш йил давомида фоизларини қоплаш учун — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.
50. Шаҳарларда ва қишлоқ жойларда уй-жойлар (квартиралар)ни сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Сбб = Уқ * 10%,
бунда:
Сбб — бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлашга субсидия суммаси;
Уқ — уй-жойнинг ҳисобланган қиймати (агар сотиб олинадиган уй-жойнинг шартномадаги қиймати уй-жой ҳисобланган қийматидан кам бўлган тақдирда, бошланғич бадалнинг бир қисми учун субсидиялар шартномада кўрсатилган қийматнинг 10 фоизи миқдорида ажратилади).
51. Шаҳар ва қишлоқ жойларда уй-жойлар (квартиралар)ни сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити учун ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини биринчи 5 йил давомида қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори қуйидаги тартибда ҳисобланади:
ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси қуйидаги формула билан аниқланади:
См = Кс*(Аф — Бф)
бунда:
См — ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси;
Кс — ипотека кредити бўйича асосий қарзнинг қолдиқ суммаси;
Аф — ипотека кредити шартномасида тижорат банки ҳамда ариза берувчи келишувига асосан белгиланган фоиз ставкаси;
Бф — Тошкент шаҳрида 12 фоизлик пункт (якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишдан ташқари), Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида ҳамда қишлоқ жойларда 10 фоизлик пункт.
Бунда якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ушбу якка тартибдаги уй-жойлар қуриб битказилгандан ва/ёки реконструкция қилингандан сўнг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.
52. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари мутаносиб равишда пасаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.
Тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари пасайганда, фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия миқдори ушбу санадан бошлаб мутаносиб равишда камаяди.
7-боб. Ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидияларни тўлаб бериш тартиби
53. Сотиб олинадиган уй-жой (квартира) бўйича талабгор томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки талабгор билан бир иш кунида ипотека кредити шартномасини тузади.
54. Талабгор томонидан сотиб олинадиган уй-жой (квартира)нинг кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг тижорат банки бир иш куни ичида туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидия суммасини тўлашга буюртманомани юборади.
55. Туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари уч иш куни мобайнида ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобварағига ўтказиб беради.
56. Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммаси ўтказилган санадан бошлаб ўттиз кун ичида узрли сабабларсиз фойдаланилмаган тақдирда, иштирок этувчи тижорат банки субсидия маблағларини туман (шаҳар) ғазначилик бўлимининг тегишли ҳисобварағига қайтаради.
Бунда иштирок этувчи тижорат банки томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган муддат ўтгандан сўнг уч иш куни ичида ажратилган субсидия суммаси туман (шаҳар) ғазначилик бўлимининг тегишли ҳисобварағига қайтарилмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун ушбу қайтарилмаган субсидия суммасининг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисобланади.
57. Талабгорларга шаҳар ва қишлоқ жойларда:
уй-жойларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилган кундан бошлаб;
қуриб битказилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойлар учун кадастр ҳужжатлари асосида ипотека кредитлари қайта расмийлаштирилган сўнг иштирок этувчи тижорат банклари томонидан уч иш куни ичида туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига ипотека кредитлари бўйича тўловларни қайтариш графиклари илова қилинган ҳолда фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашга буюртманомалар билан талабгорларнинг тегишли ҳисобварақлари реквизитлари юборилади.
Бунда қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари тўловларини қайтариш графикларида фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланиши инобатга олинади.
58. Туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари томонидан ипотека кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар суммаси ушбу Низомнинг 57-бандида кўрсатилган буюртманомалар тақдим этилган ойдан бошлаб ҳар ойнинг 25-кунига қадар ўтказиб берилади.
Бунда субсидия ажратилган фуқаронинг ипотека кредитлари бўйича тўловларни қайтариш графигида ўзгаришлар бўлган тақдирда, иштирок этувчи тижорат банки бу ҳақида 3 иш кунида туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига қўшимча маълумотлар киритади.
Иштирок этувчи тижорат банклари томонидан туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига кредит тўловларини қайтариш графикларидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар киритилмаслиги натижасида ортиқча тўланган субсидиялар тижорат банки ҳисобидан Давлат бюджетига тикланади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
59. Ариза берувчи ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар, талабгор ва пудрат ташкилоти уй-жойнинг ҳақиқий қиймати, иштирок этувчи тижорат банки ажратилган ипотека кредити суммаси ва фоиз ставкаси, молия бўлимлари ҳисобланган ва ажратилган субсидия суммаси тўғри ҳисобланиши учун жавоб беради.
60. Уй-жой сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити талабгор билан тузилган ипотека кредит шартномалари шартларига риоя этилишини назорат қилиш иштирок этувчи тижорат банки томонидан амалга оширилади.
61. Иштирок этувчи тижорат банки ҳар чоракда туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари билан биргаликда талабгорнинг ипотека кредити бўйича тўловларни қайтариш графиги ва ажратилган субсидия суммалари асосида солиштирма далолатномани расмийлаштиради.
62. Субсидия бўйича охирги тўлов амалга оширилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки уч иш куни мобайнида туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари ва талабгорга ажратилган субсидиядан тўлиқ фойдаланилганлиги тўғрисида хабарнома юборади ҳамда ғазначилик бўлимлари билан якуний солиштирма далолатномани расмийлаштиради.
63. Ойлик субсидия суммаси ортиқча тўланганда, туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари томонидан кейинги ойда талабгор учун субсидия тўлови аввал тўланган ортиқча тўловни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
64. Иштирок этувчи тижорат банкининг ички сиёсатларида белгиланган муддатларда ипотека кредитлари бўйича тўловларни сурункали равишда тўламаслик оқибатида бекор қилинган ипотека кредити шартномалари бўйича ундириладиган маблағлар (шу жумладан, гаровдаги уй-жойнинг сотилиши) ҳисобидан талабгорга бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисми учун ажратилган субсидия суммаси ипотека кредити бўйича гаровга қўйилган уй-жойнинг сотилган қийматидан белгиланган тартибда тегишли туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига ушбу банклар томондан тўлиқ миқдорда қайтарилади.
65. Меҳнат мигрантлари, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга бериладиган субсидиялар сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ янги тартиб доирасида улар учун қуриладиган уй-жойлар сонидан ошмаслиги лозим.
66. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилиши, талабгорларга субсидиялар ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.
67. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
68. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий
МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар

Балл

Масъул орган

I. Ариза берувчи ва/ёки унинг оиласининг даромади

(меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — МҲТЭКМ асосида)

Қишлоқ жойларда (туман ва туман марказлари)

1.

МҲТЭКМнинг 3,0 га тенг ва кўп бўлган, 6,0 га тенг ва кам бўлган

10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 6,0 дан кўп бўлган, 6,5 га тенг ва кам бўлган

6

3.

МҲТЭКМнинг 6,5 дан кўп бўлган, 6,9 га тенг ва кам бўлган

2

Шаҳарларда (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарлари)

1.

МҲТЭКМнинг 3,0 га тенг ва кўп бўлган, 7,0 га тенг ва кам бўлган

10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 7,0 дан кўп бўлган, 7,5 га тенг ва кам бўлган

6

3.

МҲТЭКМнинг 7,5 дан кўп бўлган, 8,0 га тенг ва кам бўлган

2

Тошкент шаҳрида

1.

МҲТЭКМнинг 3,0 дан га тенг ва кўп бўлган 8,0 га тенг ва кам бўлган

10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 8,0 дан кўп бўлган 8,5 га тенг ва кам бўлган

6

3.

МҲТЭКМнинг 8,5 дан кўп бўлган 9,2 га тенг ва кам бўлган

2

II. Ҳозирги турар жой мақоми*

1.

Ижара (эр-хотин ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

20

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси,

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси

2.

Эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотин ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

3.

Ариза берувчи яроқсиз якка тартибдаги уй-жойда яшаши ёки уй-жой яшаш майдонининг бир шахс учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормага мувофиқ эмаслиги.

III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар

1.

«labor-migration» дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти

10

Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази

2.

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар

10

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

3.

Алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар

10

Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими

4.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар**

10

Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

5.

Ягона (ёлғиз) боқувчига эга бўлган оила (эркак ёки аёл)

9

6.

Бошқалар

0

IV. Ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги***

1.

Биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс

10

Туман тиббиёт бирлашмаси хулосаси

2.

Сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи

10

3.

Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган

10

Жами балл:

50

Изоҳ:
* Тўлиқ ўз мулкида уй-жойга эга бўлган оилалар (эр ёки хотин)га субсидия ажратилмайди.
** III бўлимдаги «Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар» мезони бўйича 10 балл олган номзодларга IV бўлим мезонлари бўйича балл берилмайди.
Шунингдек, IV бўлим мезонлари бўйича 10 балл олган номзодларга III бўлимдаги «Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар» мезони бўйича балл берилмайди.
*** III ва IV бўлимлар бўйича балл битта мезонга берилади.
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎‎

UY-JOY SOTIB OLISН YOKI YAKKA TARTIBDAGI UY-JOYLARNI QURISН
VA REKONSTRUKSIYA QILISН UCНUN SUBSIDIYA
‎TAQDIM ETISH TOG`RISIDA‎‎

000000-son

XABARNOMA ‎‎‎‎

Berilgan sanasi «___» _________ 20___ yil‎‎
Amal qilish muddati «___» _________ 20___ yil‎‎
Fuqaro ______________________________________________________________________________________‎‎

(F.I.O.)‎‎

O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasinig 2021 yil _________ ______-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʼlash tartibi toʼgʼrisidagi nizomga muvofiq ________________________________ deb topildi.

(ijtimoiy me`zonga muvofiqligi)‎

‎‎

Passport ma`lumotlari: seriyasi _______ raqami _______________________________‎‎______________________
Kim tomonidan berilgan _________________________________, berilgan sanasi ____________‎‎______________
Yashash manzili _________________________________________________________‎‎_____________________
Ro`yxatdan o`tgan manzili ________________________________________________‎‎_______________________
Davlat byudjeti hisobidan turar joy bilan ta'minlash huquqiga ega bo'lgan u bilan birga yashaydigan oila a'zolari hisobga olingan holda (tegishlisi tanlanadi):
1. Uy-joy sotib olish uchun dastlabki badal va foiz toʻlovlarining bir qismini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ajratiladi.
Bunda sotib olinishi mumkin boʼlgan uy-joyning yuqori qiymati ___________________________ soʼm.
2. Yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun ipoteka krediti foiz toʻlovlarining bir qismini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ajratiladi.
Bunda yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun ajratilishi mumkin bulgan ipoteka kreditining yuqori qiymati _____________________________ soʼm.
‎‎


‎‎‎‎QR-kod

Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2а-ИЛОВА

UY-JOY SOTIB OLISН YOKI YAKKA TARTIBDAGI UY-JOYLARNI QURISН

VA REKONSTRUKSIYA QILISН UCНUN SUBSIDIYA

TAQDIM ETISНNI RAD ETISН TOG`RISIDA

000000-son‎‎

XABARNOMA‎‎

Berilgan sanasi «____» __________ 20___ yil‎‎
Fuqaro _______________________________________________________________‎‎_______________________

(F.I.O.)‎‎

O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasinig 2021 yil _________ ______-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʼlash tartibi toʼgʼrisidagi nizomning talablariga ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________sababli subsidiya taqdim etilishi muvofiq emas deb topildi. (nizomninig qaysi talablariga muvofiq emasligi koʼrsatilishi kerak)
Passport ma`lumotlari: seriyasi _______ raqami _____________________________________________________‎‎
Kim tomonidan berilgan _________________________________, berilgan sanasi __________________________‎‎
Yashash manzili ______________________________________________________________________________‎‎
Ro`yxatdan o`tgan manzili ________________________________________________‎‎_______________________


‎QR-kod‎‎

Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
_______________ тумани (шаҳри)да субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиянинг намунавий
ТАРКИБИ

1.

Лавозимига кўра

Туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Комиссия раиси

2.

Лавозимига кўра

Туман (шаҳар) халқ қабулхонаси раҳбари, Комиссия раиси ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

4.

Лавозимига кўра

Туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи

5.

Лавозимига кўра

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори

6.

Лавозимига кўра

Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи

7.

Лавозимига кўра

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси раҳбари

8.

Лавозимига кўра

Иштирок этувчи тижорат банкининг туман (шаҳар) филиали раҳбари

9.

Лавозимига кўра

Туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари, Комиссия котиби

Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Ариза берувчи

Ариза берувчи субсидия олиш учун туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради.

Йил давомида (ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача)


2-босқич

Туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази

1. Анкета-ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади.

2. Туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази аризаларни қайд қилиниши навбатлигига кўра туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига, ички ишлар бўлимига (бошқармасига), молия бўлимига, давлат солиқ инспекциясига, аҳоли бандлиги кўмаклашиш марказига, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимига, туман (шаҳар) ҳокимлигига, иштирок этувчи тижорат банкига электрон шаклда тақдим этади.

1 иш куни мобайнида


3-босқич

Тиббиёт бирлашмаси

Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги, ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган аёллар тўғрисидаги маълумотларни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.

10 иш куни мобайнида


Ички ишлар бўлими (бошқармаси)

Ариза берувчи бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшаши тўғрисидаги тегишли маълумотларни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.


Молия бўлими

Тақдим этиладиган субсидияларнинг миқдори тугаганлиги тўғрисидаги маълумотни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.


Давлат солиқ инспекцияси

Давлат солиқ инспекцияси — Солиқ тўловчининг идентификация рақами, турар жойда ижара шартлари асосида яшаши ҳамда ариза берувчи ва ушбу Низомнинг 16-бандида келтирилган шахсларнинг (аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.


Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

Ариза берувчининг кам таъминланганларга мансублиги тўғрисидаги маълумотни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.


Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси

Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр ҳужжатининг маълумотлари (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жой билан тўғри келса), ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва фарзандларида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг бор-йўқлиги, яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши, уй-жой умумий майдонининг бир шахс учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормага мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги тегишли маълумотларни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.


Туман (шаҳар) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар, ягона (ёлғиз) боқувчисига эга бўлган оила — аёллар тоифасига мансублиги.


Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими

Ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублиги.


туман (шаҳар) ҳокимлиги

Ариза берувчининг етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифасига мансублиги.


Иштирок этувчи тижорат банклари

Ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи)нинг ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўлов қобилияти, унга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредити ва сотиб олиши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати, кредит ташкилотларидан аввал олинган кредит бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тегишли маълумотни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.


4-босқич

Комиссия

1. Аризаларни уларнинг қайд этилиши навбатлилигига кўра кўриб чиқади.

2. Талабгорларни аниқлаш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар, масъул ташкилотларнинг баҳолаш натижалари Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

Маълумотлар олинган кундан бошлаб 7 иш куни мобайнида, ариза берувчи иштирокида


Танлов натижалари юзасидан субсидия бериш ёки рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган қарор қабул қилади ва Давлат хизматлари маркази орқали электрон тарзда ариза берувчига юборади.

1 иш куни мобайнида


5-босқич

Талабгор

Ўзининг даромади ва имкониятларидан келиб чиқиб мўлжаллаётган уй-жойни, унинг ҳисобланган қийматидан ошмаган ҳақиқий қийматини инобатга олган ҳолда ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича хусусий қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади.

Субсидия бериш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг

1 ой (ҳабарнома амал қилиши муддатининг охирги кунигача)мобайнида


Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига квартира сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги тўғрисидаги маълумотномани ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.


Қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.

Кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг 3 иш куни мобайнида


6-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки ва молия бўлими

1. Иштирок этувчи тижорат банки талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади.

2. Ажратиладиган ипотека кредити бўйича давлат бюджетидан талабгорга қоплаб берилиши мумкин бўлган субсидия суммасини аниқлайди.

3 иш куни мобайнида


7-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

1. Талабгор билан ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартномани имзолайди ҳамда ипотека кредитини расмийлаштиради.

2. Талабгор томонидан сотиб олинадиган уй-жой (квартира)нинг кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг тижорат банки туман (шаҳар) ғазначилик бўлимига бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидия суммасини тўлашга буюртманомани юборади.

1 иш куни ичида


8-босқич

Ҳудудий ғазначилик бўлими

Сотиб олинаётган уй-жой (квартира) учун ажратилган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.

3 иш куни мобайнида


9-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

Ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома ва унга илова (тўловлар жадвали)ни ипотека кредити фоизини ҳар ойда тўлаб бориш учун субсидия ажратилиши бўйича ҳудудий ғазначилик бўлимига юборади.

И?отека кредити тақдим этилганидан сўнг 3 иш куни мобайнида


Қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойлар кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг ажратилган кредит ипотека кредитига қайта расмийлаштирилади.

1 иш куни мобайнида


10-босқич

Ҳудудий ғазначилик бўлими

Ипотека фоизларининг бир қисмини қоплаш учун маблағларни ўтказиб боради.

Ҳар ойнинг 25-кунигача

Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

АНКЕТА-АРИЗА‎‎

Ариза № ________________
Қабул қилиш санаси________
Қабул қилган шахс ________

1. ________________________ (фамилияси)

__________________________ (исми)

______________________ (отасининг исми)

2. Манзил:_______ (аҳоли пункти)

________________ (туман, шаҳар)

_________________ (вилоят)

3. Туғилган санаси
‎ ___ / _____ / ______

4.‎ Жинси
‎____ аёл _____ эркак

5. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) _________________

6. Оилавий аҳволи _____ бўйдоқ / турмушга чиқмаган _____ уйланган / турмушга чиққан _____ ажрашган
‎_____ бева
7. Асосий фаолият тури (?андлик, иш жойи): _________________________________________ 8. Паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР)*: _______________________
9. Оила аъзоларингизни уларнинг ёшини кўрсатган ҳолда санаб ўтинг: 1._____, ёш: ___ 2._____, ёш: ___ 3._____, ёш: ___ 4._____, ёш: ___ 5._____, ёш: ___ 6._____, ёш: ___ 10. Қуйидаги шахслар Сизнинг оилангизда яшайдими? Агар яшаса, сонини кўрсатинг:
‎1. Биринчи гуруҳ ногирони ____ киши.
‎2. Сурункали касалликларнинг оғир турларидан азоб чекувчилар ____ киши.
‎3. Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган.
11. Ҳар ойлик даромад миқдори (зарурат бўлганда хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг даромадлари):
‎_____________ сўм; _____________ сўм; _____________ сўм; _____________ сўм.
‎11.1. Ҳар ойлик қўшимча даромад миқдори: ___ сўм.
‎12. Ҳозирги вақтда оиланин? бир аъзосига тўғри келадиган турар жой майдони: ______ кв.м.
13. Сизнинг ҳозирги уй-жойингизнинг ҳуқуқий мақоми: _____ мулк
‎_____ ижара
‎______мулкдор рухсати билан бепул яшаш
14. Қайси турдаги арзон уй-жойдан олмоқчисиз? шаҳарда ________ қишлоқ жойда ___________
‎14¹. Якка тартибдаги уй-жойни қурмоқчимисиз ёки реконструкция қилмоқчимисиз? ___________
‎Якка тартибдаги уй-жойни қуриш ______________
‎Якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш __
‎14.1. Қиймати қанча бўлган уй-жой олмоқчисиз? __________________ 14¹.1. Қанча миқдорда ипотека кредити олмоқчисиз?_____________
‎14.2. Уй нархининг неча фоизини бошланғич тўлов сифатида тўлай оласиз? ______________________ 14¹.2. Ажратиладиган ипотека кредити бўйича камида 15 фоиз миқдоридаги бошланғич бадал учун маблағлар мавжудми?
‎Нақд пул кўринишида _______
Қурилиш материаллари кўринишида _______
‎ Якка тартибдаги уй-жой қисман қурилган ёки реконструкция қилинган ____________.
15. Сизнинг алоқа қилиш учун маълумотларингиз?
‎ эл.почта _________
‎уй тел: _________
‎иш тел: ________
‎уяли тел: ________
‎15.1. Ипотека кредитини қайси тижорат банкидан олмоқчисиз? ________________
16. Сиз қуйидаги фуқаролар тоифаларига мансубмисиз? Агар мансуб бўлсангиз, қайсилигига кўрсатинг:
‎меҳнат мигранти _______;
‎етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар _______;
‎оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар _______;
‎алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар _______.
Мен уй-жой олиш ҳамда уй-жой учун субсидия олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман ва тегишли маълумотларнинг ошкор этилишига розилигимни билдираман. Паспорт ва ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади.

‎‎____________

_____

_____

_____

имзо

йил

кун

ой‎‎

‎‎
* ЖШ ШИРни аниқлаш қуйида кўрсатилган (бу ерда ЖШ ШИР рақами сариқ ранг билан белгиланган — 30101800050014 рақами).
Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони билан жорий этилган Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳар йили тасдиқланадиган тегишли Фармон ва қарорлари асосида ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш учун даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонларини, субсидияни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
баллар — уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлаш ва уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ижтимоий мезонлар бўйича баҳолар тўплами;
бошланғич бадал — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бирламчи уй-жой бозорида сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги маблағ. Шундан давлат бюджетидан тўлаб бериладиган қатъий белгиланган субсидия ва уй-жой қийматининг камида 5 фоизи қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан шакллантириладиган маблағ;
бошланғич бадал учун субсидия — талабгорга қуриб битказилган квартирани ипотека кредити асосида сотиб олишда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ҳар йили қатъий белгиланган миқдорда Давлат бюджетидан талабгор номига банкда очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказиладиган маблағ;
даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (кейинги ўринларда — МҲТЭКМ) 2,7 бараваридан 8 бараваригача;
Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача бўлган оилалар;
тўлиқсиз оила — никоҳи бекор қилинган оила, турмуш ўртоғи вафот этган, бедарак йўқолган ёки ёлғиз ўзи бўла туриб, никоҳдан ўтмасдан болали бўлган ёхуд бошқа сабабларга кўра ота-оналардан бирининг ёлғиз ўзи бир ёки бир нечта болани тарбиялаётган оила;
ипотека кредитининг энг кўп миқдори — ҳар йили келгуси йил учун талабгор томонидан бирламчи уй-жой бозоридан квартира сотиб олиш учун ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредитларининг энг кўп миқдори;
ижтимоий мезонлар — уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилани аниқлашда қўлланиладиган ва ушбу Низомга 1-иловада келтирилган асосий кўрсаткичлар;
иштирок этувчи тижорат банклари — фуқаролар томонидан бирламчи уй-жой бозорида танланган уй-жойларни сотиб олишга ипотека кредитини тақдим этувчи тижорат банклари;
комиссия — тегишли туман (шаҳар) ҳокими қарори билан тасдиқланган туман (шаҳар)да субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш бўйича ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантириладиган комиссия;
субсидия — ипотека кредитлари асосида квартира сотиб олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказилган маблағ;
талабгор — ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш тўғрисида ижобий хабарномани олган ариза берувчи;
уй-жой — пудрат ташкилотлари томонидан ўз маблағлари, банк кредити ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан янги қурилган (қурилиш ишлари якка тартибдаги уй-жой ёки бошқа турдаги нотурар бино ва иншоотларнинг кейинчалик реконструкция қилиш орқали мулкчилик тури кўп қаватли уй-жойларга ўзгартирилган қурилиш ва уй-жойлар объектлари бундан мустасно) бирламчи уй-жой бозоридаги квартиралар (4 ва ундан юқори қаватли);
фоиз учун субсидия — талабгорга қуриб битказилган квартирани сотиб олишда ипотека кредити фоизининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан талабгорнинг банкда очилган тегишли ҳисобварағига биринчи 5 йил давомида ўтказиладиган маблағ.
Бунда давлат бюджетидан тўлаб бериладиган фоиз қисми ҳисоби алоҳида ҳисобварақда юритилади;
хабарнома — комиссиянинг ушбу Низомга 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратиш ёки уни ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган ҳамда ариза берувчига туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориладиган қарори.
3. Ушбу Низом доирасида фуқарога ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида:
ҳудудларда бирламчи бозордаги квартираларни сотиб олиш;
якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш (мукаммал ва жорий таъмирлаш бундан мустасно) учун ажратилади.
5. Субсидия уни тўлашнинг мақсадли параметрларида белгиланган ҳудудда қурилган уй-жойлар учун йўналтирилади.
Бунда субсидия фуқаро рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) доирасида фуқароларнинг талабларидан келиб чиқиб ажратилади.
Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаро субсидия дастури доирасида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олишга ҳақли.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудларда қурилиши режалаштирилаётган уй-жойлар сони, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш мезонлари, субсидия сони ва умумий ҳажми ҳамда бериш тартиби ва шартларини кўрсатган ҳолда, Интернет тармоқлари ва оммавий ахборот воситалари орқали белгиланган муддатда эълон беради.
7. Ариза берувчининг тақдим этилган аризаси асосида ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолаш қуйидаги масъул ташкилотлар (кейинги ўринларда — масъул ташкилотлар) томонидан амалга оширилади:
ўрганиб чиқиш жараёнида ўзларининг мавжуд электрон маълумотлар базаси билан интеграциялашган тизим орқали «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизимида автомат тарзда иштирок этувчи ташкилотлар — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси.
Ўрганиб чиқиш жараёнида фуқаронинг анкета-аризасида кўрсатилган маълумотлардан келиб чиқиб, ушбу маълумотларни баҳолаш учун иштирок этувчи масъул ташкилотлар — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари, туман (шаҳар) солиқ инспекциялари.
8. Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича тўланади.
2-боб. Субсидия олиш учун ариза бериш тартиби
9. Ҳудудларда қурилган бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича субсидия тўланадиган талабгорлар комиссия ва масъул ташкилотлар томонидан қонунийлик, шаффофлик, адолат ва ҳаққонийлик тамойиллари асосида танланади.
10. Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради.
Зарур ҳолларда айрим тоифадаги шахслар (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ходимлари (ҳарбий хизматчиларидан ташқари) ва давлат ҳисобидан уй-жойлар билан таъминланмаган нафақадаги ҳарбий хизматчилар томонидан ойлик даромадлари тўғрисидаги маълумотнома Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига тақдим этилади.
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни ҳамда анкета-аризада қайд этилган маълумотлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома асосида бериши мумкин.
Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ва марказ томонидан тегишли ташкилотларга сўров юбориш орқали маълумотларга аниқлик киритиш тўловларсиз (бепул) амалга оширилади.
11. Ариза берувчи томонидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза ҳар йили тасдиқланадиган давлат дастурларида белгиланган муддатларда топширилиши мумкин.
12. Ариза берувчи туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали анкета-аризада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавоб беради.
13. ЯИДХП орқали мурожаат этилган тақдирда, ариза берувчи анкета-аризага асосан зарур бўлган маълумотларни ўзи киритади.
3-боб. Масъул ташкилотлар томонидан ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш тартиби
14. Давлат хизматлари маркази сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни «subsidiya.idm.uz» электрон платформасига юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровнома автоматик тарзда «subsidiya.idm.uz» электрон платформасига юборилади.
ариза берувчининг аризаси ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масъул ташкилотлар ҳамда ариза берувчи рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Бунда ариза берувчи бошқа ҳудуддаги Давлат хизматлари маркази орқали ариза топширган тақдирда, Давлат хизматлари маркази бир иш куни мобайнида аризани фуқаро рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги комиссияга юборади.
Аризани масъул ташкилотлар томонидан ижтимоий мезонлар бўйича кўриб чиқиш фақат анкета-аризада кўрсатилган ҳолатлар бўйича тегишли масъул ташкилотларга юборилади.
15. Давлат хизматлари маркази, комиссия ҳамда масъул ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Масъул ташкилот раҳбарлари томонидан subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизимида ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш учун масъул ходим ички буйруқ асосида бириктирилади.
Бириктириш тўғрисидаги маълумотлар тизим администраторига электрон шаклда юборилиши учун комиссия котибига тақдим этилади.
Масъул ташкилотлар етти иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тақдим этилган ҳужжатлар асосида ташкилотларда мавжуд маълумотлар базаси билан солиштирган ҳолда ўрганиб чиқади ва ЯИДХПда онлайн электрон шаклда қуйидаги маълумотларни:
тиббиёт бирлашмаси — ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган аёлларнинг мавжудлигини;
давлат солиқ инспекцияси — солиқ тўловчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бўйича ариза берувчи ва оила аъзоси сифатида келтирилган шахсларнинг (аризада «Labor — migration» дастурида рўйхатдан ўтганлиги кўрсатилган ариза берувчи бундан мустасно) даромадларини аниқлайди.
Бунда давлат солиқ инспекциясидан ариза берувчи ва оила аъзоларининг даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда, ариза бошқа масъул ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмайди ва автомат равишда субсидия ажратишни рад этиш бўйича комиссия котибига юборилади;
туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари — ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар тоифасига мансублигини;
туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлими — ариза берувчининг олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими эканлигини тасдиқлайди.
16. Агар ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига уларнинг яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.
ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг жами ўртача ойлик даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда, ариза бошқа мезонлар асосида кўриб чиқилмайди ва автомат равишда субсидия ажратишни рад этиш учун комиссия котибига юборилади.
Бунда сўнги бир йилдаги ўртача ойлик даромадлар миқдорини аниқлашда камида уч ойлик даромадларининг ўртача кўрсаткичлари инобатга олинади. Ушбу ҳолатда сўнги уч ойнинг камида бир ойида даромадга эга бўлиши талаб этилади.
17. ЯИДХПда масъул ташкилотлар ўрганиб чиқиш натижаларига кўра киритилган маълумотлар асосида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлиги автоматлаштирилган тарзда баллар кўринишида баҳоланади.
18. ЯИДХПда масъул ташкилотларнинг баҳолаш натижалари комиссия котибига юборилади.
19. Туман (шаҳар) ҳокимлари ва комиссия таркибига киритилган ҳар бир ташкилот ва идора раҳбарлари комиссиянинг самарали ва қонуний фаолият олиб бориши юзасидан шахсий жавобгар ҳисобланади.
Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмаган муддатда комиссия томонидан аризаларни кўриб чиқиш ҳолати бўйича туман (шаҳар) ҳокимларига тизимли равишда маълумот киритиб боради.
4-боб. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
20. Комиссия аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар.
21.Комиссия ўз ваколатларига тегишли масалаларни комиссия раиси бошчилигида зарур ҳолларда ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади.
22. Комиссия раиси:
комиссиянинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширади;
комиссиянинг йиғилишларини чақиради ва уларда раислик қилади;
комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритади;
комиссия қарорларини тасдиқлайди.
23. Комиссия котиби:
комиссия раисининг топшириқларига асосан комиссия аъзоларини комиссия йиғилишининг ўтказиладиган жойи, вақти ва санаси тўғрисида хабардор қилади;
комиссия иш режаларини тайёрлайди;
комиссия баённомаларини юритади ва тасдиқланган баённомаларни комиссия аъзоларига юборади;
комиссия далолатномалари ва хулосаларини манзилларга етказади;
комиссия иш юритувини амалга оширади.
24. Комиссиянинг барча йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади ва қарор шаклида қабул қилинади.
25. Комиссия ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Комиссия мажлислари комиссия аъзоларининг рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади.
26. Комиссия йиғилишларида иштирок этадиган аъзоларининг учдан икки қисми ёқлаб овоз берган комиссия қарорлари қабул қилинган ҳисобланади ва ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорлар йиғилиш котиби томонидан баённома билан расмийлаштирилади.
27. Комиссия қарорлари комиссия раиси томонидан имзоланади.
28. Комиссия ҳужжатлари туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимларида белгиланган муддатгача сақланади.
29. Комиссия ўзининг иш регламентини тасдиқлайди.
5-боб. Комиссия томонидан баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш тартиби
30. Комиссия котиби масъул ташкилотлар томонидан киритилган хулосаларни 3 кун ичида аризаларни навбат асосида уларнинг қайд этилиши кетма-кетлигига мувофиқ кўриб чиқиб, тасдиқлаш учун комиссияга киритади.
Комиссия раиси котиб томонидан киритилган ижтимоий мезонлар юзасидан баҳолаш натижаларига асосан ариза берувчига ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этишни электрон (ЭРИ орқали) шаклда тасдиқлайди.
Субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида комиссия электрон реестрни юритади ҳамда ушбу реестр туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимида уч йил мобайнида сақланади.
31. Кўриб чиқиш якунлари бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида электрон тасдиқланган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган қарор тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига юборилади.
Ушбу хабарнома Давлат хизматлари маркази томонидан бир иш кунида ариза берувчига юборилади.
Бундан ташқари ЯИДХП орқали ариза берувчига «SMS» хабар юборилади.
ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат этилганда, комиссия томонидан субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома электрон шаклда ариза берувчига юборилади.
Аризада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
32. Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади.
33. Субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномада талабгорга давлат бюджетидан ажратиладиган бошланғич бадал субсидиясининг қатъий белгиланган миқдори ва ипотека кредитининг энг кўп миқдори доирасида дастлабки 5 йилда фоиз тўловларининг бир қисмини тўлаб бериш бўйича субсидия ажратилиши кўрсатилади ҳамда ипотека кредитини ажратиш тижорат банклари томонидан кўриб чиқилиши ва ушбу хабарнома кредит ажратилишини кафолатламаслиги қатъий белгилаб қўйилади.
34. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади:
а) тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
б) тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
Бунда ариза кўриб чиқиш жараёнига ўтказилмайди ва автомат равишда рад этилади.
в) масъул ташкилотлар хулосаларига асосан жами 30 дан паст балл тўплаганда;
г) илгари ипотека кредитлари бўйича субсидиядан фойдаланган (аввал олинган субсидияли ипотека кредитини сўндирган ва уй-жойни бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) ариза берувчи шу жумладан турмуш ўртоғи такрорий мурожаат қилганда;
д) жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;
Бунда тизим томонидан барча аризаларни кўриб чиқиш автомат равишда тўхтатилади ва рад этилади.
е) ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори;
Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда.
ж) аризани кўриб чиқишда ариза берувчининг турмуш ўртоғи томонидан аввал топширилган ва кўриб чиқиш жараёнида бўлган ариза аниқланганда.
35. Ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Субсидия ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, комиссия рад этиш сабабларини, қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда QR-код қўйилган қарорни расмийлаштиради ҳамда тегишли хабарномани тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этганда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
36. Субсидия ажратиладиган талабгорлар сони Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига ажратилган субсидия параметрларидан ошиб кетган тақдирда, календарь тартибга кўра ҳужжатларни биринчи бўлиб топширган ариза берувчи талабгор сифатида тан олинади.
37. Ушбу Низомга мувофиқ ажратиладиган субсидия бир оилага (эри ёки хотинига) фақат 1 (бир) марта берилади. Квартира сотиб олишга бериладиган ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома берилган вақтидан бошлаб қонунчилик хужжатларида белгиланган муддатлар давомида амал қилади.
Бунда талабгор фойдаланмаган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ўз хоҳишига кўра комиссия раиси номига ёзма ариза билан мурожаат этиб рад этиши мумкин.
Комиссия раиси талабгорнинг рад этиш тўғрисидаги аризасига асосан квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани бекор қилиш бўйича комиссия котибига топшириқ беради.
Комиссия котиби дастурий таъминот тизимидаги хабарномаларни бекор қилиш бўлимига тегишли маълумотларни ва талабгор аризасини киритган ҳолда бекор қилиш буюртманомасини яратади ва дастурий таъминот тизими администраторига юборади.
Бунда хабарнома бекор қилинган тақдирда, ушбу ҳудуд учун белгиланган субсидия ажратиш параметрларида рад этилган субсидия сони қайта инобатга олинади.
Ушбу Низомга мувофиқ ажратиладиган субсидия айрим тоифадаги шахслар (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ходимлари (ҳарбий хизматчиларидан ташқари)) ва давлат ҳисобидан уй-жойлар билан таъминланмаган нафақадаги ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларига (эр ёки хотини) нисбатан ҳам татбиқ этилади.
38. Ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин жорий йил учун белгиланган субсидия сони тугаганда, талабгорларга рад этиш тўғрисидаги хабарнома юборилади.
39. Субсидия тақдим этишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда такроран мурожаат қилишга ҳақли.
40. Жорий йил учун ҳудудга ажратилган субсидия сони тугаган тақдирда, дастурий таъминот тизимида аризалар қабул қилиниши автомат равишда тўхтатилади.
Аризани кўриб чиқиш даври якунлангунига қадар комиссия ва масъул ташкилотларнинг электрон маълумотлар базасида хатолик туфайли нотўғри хулоса шаклланган тақдирда комиссия раисининг дастурий таъминот тизимида яратилган ва ЭРИ билан тасдиқланган мурожаатига асосан дастурий таъминот тизим администратори томонидан маълумотларга тузатиш киритиш учун бир қадам ортга қайтарилади.
«Халқпарвар» комиссиялари ва суд қарорлари билан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномаларини дастурий таъминотдан тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш Комиссия раисининг дастурий таъминот тизимида яратилган ва ЭРИ билан тасдиқланган мурожаатига асосан тизим администратори томонидан амалга оширилади.
Комиссия ёки масъул ташкилот тузатиш киритиш учун қайтарилган маълумотларни тизимга қайта киритиш ҳуқуқига эга.
Тегишли ташкилотлар томонидан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномалар бекор қилинганда комиссия томонидан 3 иш кунида фуқаро ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкига хабарнома юборади.
Ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш адолатли ва ҳаққонийлиги учун тегишлилиги бўйича комиссия аъзолари ва ахборот базаларига масъул бўлган ташкилотнинг ходимлари шахсан жавобгардирлар.
6-боб. Ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш тартиби
41. Давлат хизматлари марказидан субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани олган талабгор уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади.
Бунда субсидия хабарномасини олгунга қадар қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган инвестиция шартномаси, улуш киритиш асосида тузилган шартномалар ҳам инобатга олинади.
Сотиб олинадиган уй-жой учун ажратиладиган ипотека кредити миқдори тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчининг (кафилнинг) тўлов қобилиятидан келиб чиқиб аниқланади.
Фоиз тўловларини ҳисоблаш ажратиладиган ипотека кредити қийматига мувофиқ ҳисобланади.
Бунда тижорат банки томонидан ажратиладиган ипотека кредити миқдори жорий йил учун белгилаган ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошиб кетмаслиги шарт.
42. Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига:
уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган бирламчи шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги ёки пудрат ташкилотига тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
ипотека кредити бўйича биргаликда қарз олувчининг (кафилнинг) тегишли маълумотларини тақдим қилади.
43. Иштирок этувчи тижорат банки тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг уч иш кунида қарз олувчига кредит бериш масаласини ўрганиб чиқади ҳамда аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Бунда ариза қаноатлантирилган тақдирда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун субсидияли ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги кафолат хатини тақдим этади.
44. Субсидия:
а) бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлаш учун субсидия — ҳар йил учун қатъий белгиланган миқдорда;
б) ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия — кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади.
45. Квартираларни сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини биринчи 5 йил давомида қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори қуйидаги тартибда ҳисобланади:
ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси қуйидаги формула билан аниқланади:
СМ = КС * (АФ — БФ)
бунда:
СМ — ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси;
КС — ипотека кредити бўйича асосий қарзнинг қолдиқ суммаси;
АФ — ипотека кредити шартномасида тижорат банки ҳамда ариза берувчи келишувига асосан белгиланган фоиз ставкаси;
БФ — 10 фоизлик пункт.
Бунда якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича субсидия ушбу якка тартибдаги уй-жойлар қуриб битказилгандан ва/ёки реконструкция қилингандан сўнг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.
451. Ариза берувчи ва (ёки) унинг турмуш ўртоғининг ҳамда кафил сифатида келтирилган яқин қариндошларининг ўртача даромадлари миқдори уларнинг ҳар бири бўйича қуйидаги формула асосида аниқланади:
Ўд = Дм / Oс
бунда:
Ўд — ўртача даромад миқдори;
Дм — ариза берувчининг охирги ўн икки ой давомидаги даромадлари миқдори;
Oс — охирги ўн икки ой давомида ҳақиқатда даромад ҳисобланган ойлар сони.
Бунда ҳар бир субъект бўйича ўртача даромад миқдори юқоридаги формула асосида аниқланади ва умумий ўртача даромад миқдори умумлаштирилган тарзда ҳисобланади.
46. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари мутаносиб равишда пасаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.
Тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари пасайганда, фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия миқдори ушбу санадан бошлаб мутаносиб равишда камаяди.
Асосий ставкага ўзгариш киритилмаган тақдирда, тижорат банклари томонидан Молия вазирлиги ресурслари ҳисобидан субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани олган фуқароларга амалда белгиланган фоиз ставкасидан юқори фоиз ставкада ипотека кредитлари ажратилиши мумкин эмас.
Бунда тижорат банки томонидан ўзининг расмий веб-сайтида ипотека кредити фоиз ставкасининг пасайтирилганлиги эълон қилинади ва қарз олувчи, биргаликда қарз олувчи билан тузилган кредит шартномаларига қўшимча келишувлар тузилмасдан, қарздорнинг шахсий кабинетига ўзаро тузилган кредит шартномасига киритилган ўзгартиришлар бўйича қўшимча келишув ҳамда янгидан тузилган тўловлар жадвали жойлаштирилади.
7-боб. Ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидия тўлаб бериш тартиби
47. Сотиб олинадиган квартира бўйича талабгор томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки талабгор билан бир иш кунида ипотека кредити шартномасини тузади.
48. Якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш бўйича талабгор томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки талабгор билан бир иш кунида ипотека кредити шартномасини расмийлаштиради.
Бунда ипотека кредити бўйича бошланғич бадал учун қарз олувчи томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари ва (ёки) бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг қиймати ҳисобга олиниши мумкин.
49. Талабгор томонидан сотиб олинадиган квартиранинг талабгор номига расмийлаштирилган кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг тижорат банки бир иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси орқали бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидияни тўлашга буюртманомани юборади.
Бунда «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали иштирок этувчи тижорат банки томонидан киритилган буюртманомалар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилиши бўйича Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ДМБАТ) автомат тарзда буюртманома шаклланади.
50. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тўрт иш куни мобайнида тижорат банки томонидан «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали киритилган буюртманомага асосан ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидияни тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.
Бунда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан талабгорга тижорат банкида очилган ҳисобвараққа ўтказиб берилган бошланғич бадал учун субсидия фақат бошланғич бадал сифатида шакллантирилади ва ипотека кредити маблағлари билан бир вақтда қурилиш (пудрат) ташкилотига ўтказиб берилади. Мазкур маблағни бошқа мақсадларга йўналтириш тақиқланади.
51. Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ўтказилган кундан бошлаб ундан ўттиз кун ичида фойдаланилмаган тақдирда, иштирок этувчи тижорат банки субсидияни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтаради.
Бунда иштирок этувчи тижорат банки томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган муддат ўтгандан сўнг уч иш куни ичида ажратилган субсидия Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтарилмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун ушбу қайтарилмаган субсидиянинг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисобланади.
52. Талабгорга уй-жойларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилган кундан бошлаб иштирок этувчи тижорат банклари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга буюртманома юборилади.
53. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали:
бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни — тижорат банкининг буюртманомасига асосан ҳар бир фуқаро кесимида банкда фуқаронинг номига очилган ҳисобвараққа 4 иш кунида;
ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидияларни — ипотека кредитининг фоиз тўловларини амалга ошириш учун банкда ҳар бир фуқаро номига очилган ҳисобвараққа ҳар ойнинг бешинчи иш кунидан йигирма бешинчи кунига қадар ўтказиб берилади;
Тижорат банки томонидан ҳақиқатда ажратилган ипотека кредити санасидан бошлаб фоиз тўловлари учун субсидия тўлаб берилади.
Иштирок этувчи тижорат банклари томонидан Молия вазирлигига буюртманома беришда кредит тўловларини қайтариш графикларидаги ўзгаришлар инобатга олинмаслиги натижасида ортиқча тўланган субсидия тижорат банки ҳисобидан Давлат бюджетига тикланади;
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали фуқароларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан тўлаб берилган субсидиялар тўғрисидаги маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларига онлайн тарзда узатиб борилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
54. Ариза берувчи ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга, талабгор ва пудрат ташкилоти уй-жойнинг ҳақиқий қийматига, иштирок этувчи тижорат банки тақдим этилган ипотека кредити суммаси ва фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун ажратилган субсидия тўғри ҳисобланишига жавоб беради.
55. Уй-жой сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити талабгор билан тузилган ипотека кредити шартномалари шартларига риоя этилиши иштирок этувчи тижорат банки томонидан назорат қилинади.
56. Иштирок этувчи тижорат банки ҳар чоракда Молия вазирлиги билан биргаликда талабгорнинг ипотека кредити бўйича тўловларни қайтариш графиги ва ажратилган фоиз учун субсидия суммаси асосида солиштирма далолатномани расмийлаштиради.
57. Иштирок этувчи тижорат банки қарз олувчи томонидан ипотека кредити бўйича асосий қарздорлик тўлиқ қопланганда ёки фоиз учун субсидия бўйича охирги тўлов амалга оширилганидан сўнг 10 кун ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ушбу субсидия тўлаб берилиши якунланган талабгорлар рўйхатини тақдим этади.
58. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан фоиз учун субсидия ортиқча тўланганда, кейинги ойда талабгорга субсидия аввал тўланган ортиқча тўловни ҳисобга олган ҳолда тўланади.
59. Иштирок этувчи тижорат банкининг ички сиёсатида белгиланган муддатларда ипотека кредитлари бўйича тўловларни сурункали равишда тўламаслик оқибатида бекор қилинган ипотека кредити шартномалари бўйича ундириладиган маблағлар (шу жумладан, гаровдаги уй-жойнинг сотилиши) ҳисобидан талабгорга бошланғич бадал ва фоиз учун ажратилган субсидия ипотека кредити бўйича гаровга қўйилган уй-жойнинг сотилган қийматидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ушбу банклар томондан тўлиқ миқдорда қайтарилади.
60. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратилиши, талабгорларга субсидия ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
61. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
62. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар».
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Субсидия ажратиладиган фуқароларни баҳолашнинг ижтимоий
МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар

Балл

Масъул орган

I. Ариза берувчи ва/ёки унинг оиласининг даромади (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — МҲТЭКМ асосида)

Ҳудудларда (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар)

1.

МҲТЭКМнинг 2,7 бараварига тенг ва кўп бўлган, 7 бараварига тенг ва кам бўлган

10

Солиқ қўмитаси

2.

МҲТЭКМнинг 7 бараваридан кўп бўлган, 8 бараварига тенг ва кам бўлган

5

Тошкент шаҳрида

1.

МҲТЭКМнинг 2,7 бараварига тенг ва кўп бўлган, 8 бараварига тенг ва кам бўлган

10

Солиқ қўмитаси

2.

МҲТЭКМнинг 8 бараваридан кўп бўлган, 9,2 бараварига тенг ва кам бўлган

5

II. Ҳозирги турар жой мақоми*

1.

Ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд эмаслиги

20

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастрлар палатаси

III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар**

1.

Ариза берувчининг  «Labor-migration» дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти эканлиги

10

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2.

Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими

5

Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими

Профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталари

3.

Ариза берувчининг ёшлар тоифасига мансублиги (30 ёшдан ошмаган фуқаролар)

5

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

4.

Ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ва/ёки ёлғиз оналар) тоифасига мансублиги

5

Адлия вазирлиги

IV. Ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги**

1.

 «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимидан рўйхатдан ўтган шахслар

5

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Жами балл:

35

* Тўлиқ ўз мулкида уй-жойга эга бўлган оилалар (эр ёки хотин)га субсидия ажратилмайди.
** III ва IV бўлимлар бўйича балл битта мезонга берилади.
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

UY-JOY SOTIB OLISH UCHUN SUBSIDIYA
AJRATISH TOG`RISIDA
 

000000-son
 

XABARNOMA
 

Ariza raqami: _________

Berilgan sanasi  «___» _________ 20___ yil

Amal qilish muddati  «___» _________ 20___ yil

Fuqaro ______________________________________________________________________________
(F.I.O.)

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya toʼlash tartibi toʼgʼrisidagi nizomga muvofiq __________________________________________________ deb topildi.

(ijtimoiy mezonga muvofiqligi)

Passport ma`lumotlari: seriyasi ___________ raqami_____________________________________________________

Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikasiya raqami (JSH SHIR)______________________________________________

Kim tomonidan berilgan ____________________________________, berilgan sanasi _________________________

Doimiy roʻyxatdan oʻtgan manzili ___________________________________________________________________

Davlat budjeti hisobidan uy-joy sotib olish uchun ipoteka krediti boʻyicha subsidiyalar quyidagicha toʻlab beriladi:

1. Dastlabki badalning bir qismini qoplab berish uchun - 30 000 000 so'm;

2. Foiz toʻlovlarining bir qismini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun toʻlab beriladi.

Bunda subsidiyalar bir qarz oluvchiga ajratiladigan ipoteka kreditining eng koʻp miqdoridan oshmagan ipoteka kreditlari boʼyicha toʻlab beriladi.

Izoh. Mazkur xabarnoma fuqaroga ipoteka kreditini ajratilishini kafolatlamaydi. Ipoteka kreditini ajratish tijorat banklari tomonidan oʻrnatilgan tartibda koʻrib chiqiladi.

Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpogʻiston
Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shaxri)dan biriktirilgan
hodim F.I.O va ishonch raqami

QR-kod

Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2а-ИЛОВА

UY-JOY SOTIB OLISH UCHUN SUBSIDIYA
AJRATISHNI RAD ETISH TOG`RISIDA

000000-son

XABARNOMA

Berilgan sanasi  «____» __________ 20___ yil

 

Fuqaro __________________________________________________________________________________________________________

(F.I.O.)

O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020 yil 25 martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya toʼlash tartibi toʼgʼrisidagi nizomga muvofiq 

_____________________________________________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________________________________________

________________________sababli
rad etishga asosli deb topildi. (Nizomning qaysi talablariga muvofiq emasligi koʼrsatilishi kerak)

 

Passport ma`lumotlari: seriyasi __________ raqami _______________________________________________________________

 

Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikasiya raqami (JSH SHIR)_______________________________________________________

 

 

Kim tomonidan berilgan __________________________________, berilgan sanasi _____________________________________

 

Doimiy roʻyxatdan oʻtgan manzili _____________________________________________________________________________

 

QR-kod

Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpogʻiston
Respublikasi, viloyatlar
va Toshkent shaxri)dan
biriktirilgan hodim FIO
va ishonch raqami

Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
тумани (шаҳри)да субсидия ажратиладиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиянинг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
________ тумани (шаҳри)да субсидия ажратиладиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиянинг намунавий таркиби

1.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи, Комиссия раиси

2.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) Халқ қабулхонаси раҳбари, Комиссия раиси ўринбосари (келишув асосида)

3.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи

4.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) солиқ инспекцияси раҳбари

5.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими масъул ходими, Комиссия котиби

Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия ажратиш ва тўлаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Ариза берувчи субсидия олиш учун туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда анкета-аризани электрон тарзда исталган вақтида тўлдиради.

Қонунчиликда белгиланган муддат  давомида (ҳафтанинг душанба — жума кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача)*

2-босқич

Туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази

1. Анкета-ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази томонидан қабул қилинади.

2. Туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази аризаларни қайд қилиниши навбатлигига кўра уларни ижтимоий мезонлар бўйича кўриб чиқиш учун  «subsidiya.idm.uz» электрон платформаси орқали Адлия вазирлигига, Солиқ қўмитасига, Кадастрлар палатасига, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига, туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимига, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига электрон шаклда тақдим этади.

1 иш куни ичида

Туман (шаҳар) солиқ инспекцияси

Ҳарбийлаштирилган органларга алоқаси бўлган ариза берувчиларни ва оила аъзоси сифатида келтирилган шахсларнинг (аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадларини дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.

3 иш куни ичида

Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими

Ариза берувчини қуйидаги тоифага мансуб эканлигини киритади ва тасдиқлайди.

1. Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими эканлиги;

2. Профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталари тоифасига мансубли.

3 иш куни ичида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(subsidiya.idm.uz дастурий тизимида тегишли ташкилотларнинг электрон базасидан келиб тушган маълумотлар асосида автоматлаштирилган тарзда баҳоланади)

1. Солиқ тўловчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бўйича ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлари аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадларини аниқлайди.

2. Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида  «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимидан рўйхатдан ўтган шахслар мавжудлигини аниқлайди.

3. Ариза берувчининг фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган аёл, бева ва ажрашганлар тоифасига мансублигини  «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» маълумотлар базасидан аниқлайди.

4. Ариза берувчининг  «Labor — migration» дастурида рўйхатдан ўтганлиги, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлигини аниқлайди.

5. Ариза берувчининг 30 ёшдан ошмаган ёшлар тоифасига мансублигини аниқлайди.

6. Ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.

3 иш куни ичида

4-босқич

Комиссия раиси

Танлов натижалари юзасидан субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган қарор қабул қилади ва Давлат хизматлари маркази орқали электрон тарзда ариза берувчига юборади.

1 иш куни ичида

5-босқич

Талабгор

Ўзининг даромади ва имкониятларидан келиб чиқиб мўлжаллаётган уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича хусусий қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади.

Бунда субсидия хабарномасини олгунга қадар қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган инвестиция шартномаси, улуш киритиш асосидаги шартномалар ҳам инобатга олинади.

Субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома олгунга қадар ёки субсидия хабарномасининг муддати доирасида

Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган бирламчи шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги ёки қурилиш (пудрат) ташкилотига тўлаганлиги тўғрисидаги маълумотномани ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.

Хабарнома амал қилиш муддатининг охирги кунигача

6-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

1. Талабгорнинг субсидия хабарномасини  «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформасидан рўйхатдан ўтказади.

2. Иштирок этувчи тижорат банки талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади.

3. Ипотека кредити ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги кафолат хатини тақдим этади.

Бунда талабгорга ипотека кредитини ажратиш рад этилган тақдирда тижорат банки томонидан  «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформасида яратилган буюртманомани бекор қилинади.

5 иш куни ичида

7-босқич

Талабгор

1. Қурилиш (пудрат) ташкилоти билан квартирани олди-сотди шартномасини нотариат идорасида расмийлаштиради.

2. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр ҳужжатларини расмийлаштиради.

3. Расмийлаштирилган шартномани ва кадастр ҳужжатларини тижорат банкига етказади.

Ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги кафолат хатида кўрсатилган муддат доирасида

8-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

1. Талабгор билан ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома имзолайди ҳамда ипотека кредитини расмийлаштиради.

2. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг  «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси орқали бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидияни тўлашга буюртманомани юборади.

1 иш куни ичида

9-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Сотиб олинаётган уй-жой (квартира) учун ажратилган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.

5 иш куни ичида

10-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

Ажратилган ипотека кредити бўйича фоиз субсидиясини тўлаб бериш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг  «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси орқали буюртманома юборади.

Ипотека кредити тақдим этилгандан сўнг биринчи тўлов кунига қадар

11-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ипотека бўйича фоизларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг  «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали тўлаб беради.

Ҳар ойнинг бешинчи иш кунидан 25-кунига қадар

Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
АНКЕТА-АРИЗА

Ариза рақами _____________

Қабул қилиш санаси________

Қабул қилган шахс ________

 

1. _____________________

            (фамилияси)

__________________________

(исми)

______________________

(отасининг исми)

2. Манзил:________________

                    (аҳоли пункти)

________________

(туман, шаҳар)

_________________

(вилоят)

3. Туғилган санаси  ___ /_____ / ______

4. Жинси ____ аёл _____ эркак

5. Оилавий аҳволингиз:

бўйдоқ / турмушга чиқмаган_____

уйланган / турмушга чиққан _____

ажрашган _____

ажрашган (фарзанди бор)_____

бева _____

бева (фарзанди бор)

ёлғиз она _______

6. Паспорт ёки ID карта бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамингиз (ЖШ ШИР)*: ________________________

7. Турмуш ўртоғининг паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами

______________

(ЖШ ШИР)

 

8. Кафил сифатида иштирок этадиган яқин қариндошингизни

_____________________

(ЖШ ШИР)

_____________________

(ЖШ ШИР)

9. Сиз ва/ёки оила аъзоларингиз ногиронлиги ёки оғир турдаги касалликка чалинганлиги бўйича
 «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимидан рўйхатдан ўтганми? Агар рўйхатда бўлса,
кимлигини кўрсатинг:

1) Ариза берувчининг ўзи  (ҳа/йўқ)_______;
2) Турмуш ўртоғи ________________________ (ЖШ ШИР)
3) Фарзанди           ________________________ (ЖШ ШИР)

 

10. Сиз билан боғланиш учун маълумотлар?

эл.почта _______________

уй тел: ________________

иш тел: ________________

мобиль тел: _______________

 

11. Сиз қуйидаги фуқаролар тоифаларига мансубмисиз? Агар мансуб бўлсангиз, қайсилигига кўрсатинг:

 «Labor migration» дастурида рўйхатдан ўтган (ҳа/йўқ)_______;

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар, (ажрашган, бева ва/ёки ёлғиз оналар) (ҳа/йўқ)_______;

Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими сифатида фаолият юритасизми? (ҳа/йўқ)_______;

Профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим устаси сифатида фаолият юритасизми? Агар фаолият юритсангиз қуйидагилардан бирини кўрсатинг: махсус фан ўқитувчи/мураббий/ишлаб чиқариш таълим устаси _______;

12. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари:_______________________;

 

Сиз, турмуш ўртоғингиз ёки фарзандларингиз ҳарбийлаштирилган органларга алоқаси борми? (ҳа/йўқ)_______,
агар бор бўлса уларни белгиланг.

1) ариза берувчининг ўзи  (ҳа/йўқ)_______;
2) турмуш ўртоғи ________________________ (ЖШ ШИР)
3) кафил сифатида келтирилган фарзанди ________________________ (ЖШ ШИР)

 

Мен уй-жой олиш ҳамда уй-жой учун субсидия олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман ва тегишли маълумотларнинг ошкор этилишига розилигимни билдираман.

____________

__________ ____________ _________

имзо

кун

ой

йил

* ЖШ ШИРни аниқлаш қуйида кўрсатилган (бу ерда ЖШ ШИР сариқ ранг билан белгиланган — 30101800050014 рақами).