Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 ноябрдаги ПҚ-4531-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 75-банд қўшилсин:
«75. Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази».
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 5 март,
127-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 09/20/127/0257-сон)