|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 964 — 1204 км (240 км) қисмини реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Халқаро талабларга ва стандартларга жавоб берадиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш ва ривожлантириш ҳамда республика ҳудудларини боғловчи, шунингдек, халқаро, транзит ва республика миқёсида юк ва йўловчиларни ташиш самарадорлигини автомобиль транспорти билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Қуйидагилар: а) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан белгиланган тартибда «А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 964 — 1204 км (240 км) қисмини реконструкция қилиш» лойиҳасининг (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) умумий қиймати 383,4 млн. АҚШ доллари бўлган техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилганлиги; б) 2019 йил 12 — 20 сентябрдаги Осиё тараққиёт банкининг миссияси ташрифи якуни тўғрисидаги икки томонлама келишувга асосан Осиё тараққиёт банки томонидан лойиҳани амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига 274,19 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарз битимини тақдим қилиши, бунда ушбу маблағлар: 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган, қайтариш муддати 24 йил бўлган Осиё тараққиёт банкининг 248,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги оддий капитал маблағлари ҳисобидан ҳамда 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган, қайтариш муддати 24 йил бўлган Осиё тараққиёт банкининг 26,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши; Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишдаги улуши 109,2 млн. АҚШ долларини, шу жумладан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлари бўйича имтиёзлар бериш шаклида 81,4 млн. АҚШ долларини ташкил этиши; лойиҳанинг амалга ошириш муддати 6 йил (2 йил кафолат даврини ҳисоблаган ҳолда 2020 — 2025 йиллар) этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. Белгилаб қўйилсинки: «Автойўлинвест» агентлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилган қарз маблағларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади; Осиё тараққиёт банкининг қарзини қайтариш, шу жумладан, фоизларни тўлаш, комиссия тўловлари ва бошқа харажатлар билан боғлиқ тўловлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 3. Қуйидагилар: «А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 964 — 1204 км (240 км) қисмини реконструкция қилиш» лойиҳасини техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ; «А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 964 — 1204 км (240 км) қисмини реконструкция қилиш» лойиҳаси доирасида Осиё тараққиёт банкининг оддий капитал ва имтиёзли маблағлари бўйича қарзни қайтариш, фоиз ва комиссия тўловларини амалга оширишнинг прогноз жадваллари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин. 4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси номидан лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги қарз битимини, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси эса лойиҳа доирасида Осиё тараққиёт банки билан лойиҳавий битимни тузсинлар. 5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги қарз битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин. 6. Белгилансинки: Осиё тараққиёт банки билан тузиладиган қарз битими кучга киргунга қадар Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини сақлаш харажатлари 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади; Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан икки ой муддатда реконструкция қилинаётган А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўли бўйида замонавий хазмат кўрсатиш ва сервис объектлари, турар жойлар ва ҳордиқ чиқариш масканларини назарда тутган лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилади ва Вазирлар Маҳкамасида ҳимоя қилинади. 7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сон қарорининг 2-банди бешинчи хатбошисига мувофиқ халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим қилиниши маълумот учун қабул қилинсин. 8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Э.М. Ганиев зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш., 2020 йил 5 март, 124-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 124-сон қарорига 1-ИЛОВА «А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 964 — 1204 км (240 км) қисмини реконструкция қилиш» лойиҳасини техник-иқтисодий асослашнинг АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
* Якуний нарх кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари, товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер савдолари натижалари асосида белгиланади. ** Назарда тутилмаган харажатлар бўйича қурилиш-монтаж ишларининг 10 % миқдори. *** Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ягона солиқ тўлови бўйича тўловлар манбаи ҳисобланади. **** Молиявий харажатлар якуний миқдори ҳақиқий миқдори ва саналарига ҳамда фоиз ставкаси 6 ой LIBORга (London Interbank Offered Rate) қараб белгиланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 124-сон қарорига 2-ИЛОВА «А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 964 — 1204 км (240 км) қисмини реконструкция қилиш» лойиҳаси доирасида Осиё тараққиёт банкининг оддий капитал маблағлари бўйича қарзни қайтариш, фоиз ва комиссия тўловларини амалга оширишнинг ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ*
* Қайтариш тўловларининг фоиз ставкалари ҳисоби Bloomberg нашрининг маълумотларига асосланган ҳолда, ўртача LIBOR ставкаси сўнгги 25 йилда энг юқори — 2035 йилда 2,3 фоиз каби олиниб, сўнгги йил — 2,8 фоиз деб қабул қилинади, доимий 0,5 фоиз ставкаси қўшилганда, ушбу қарз тўловининг йиллик фоиз ставкаси 3,3 фоизни ташкил қилади. ** Якуний тўловлар миқдори ҳақиқий тўловлар ва белгиланган саналар асосида аниқланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 124-сон қарорига 3-ИЛОВА «А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 964 — 1204 км (240 км) қисмини реконструкция қилиш» лойиҳаси доирасида Осиё тараққиёт банкининг имтиёзли маблағлари бўйича қарзини қайтариш, фоиз ва комиссия тўловларини амалга оширишнинг ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
* Якуний тўловлар қиймати маблағларнинг олинган санаси ва амалда фойдаланилган миқдорига нисбатан аниқланади. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2020 й., 09/20/124/0255-сон) |
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан О мерах по реализации проекта «Реконструкция автомобильной дороги А380 «Гузар-Бухара-Нукус-Бейнеу» на участке 964-1204 км (240 км)» с участием Азиатского банка развития» Премьер-министр Республики Узбекистан А. АРИПОВ г. Ташкент, 5 марта 2020 г., № 124 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||