1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.23.00 Ер мелиорацияси;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер;
2.Табиий ресурслар / Сув ва сувдан фойдаланиш;
3.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 24 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
109-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
низом

1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш шунингдек, сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низом қоидалари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аввал фойдаланишга қайтарилган ер майдонларида амалга оширилган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларига ҳамда мавжуд ирригация ва мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш ишларига нисбатан татбиқ этилмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонининг 3-иловасида келтирилган туман (шаҳар)нинг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларга, ўрмон фондининг ўрмон билан қопланмаган ва сув билан таъминланмаган ерларига ҳамда туман ҳокимликлари захирасидаги ер майдонлари негизида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги кооперативларига ажратилган ерларга нисбатан татбиқ этилади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.10.2020 й., 07/20/4850/1358-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ирригация объектлари — сув ресурсларини бошқариш, тўплаш ва уларни сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига етказиш, суғориладиган ерларни сув билан таъминлашга кўмаклашадиган, гидроузеллар, сув оқимини йўналтириш, дарёлар ва каналлар ўзанларини ҳимоя қилиш, сув омборлари, сел-сув омборлари, ирригация тизими каналлари ва суғориш тармоқлари иншоотлари билан, насос станциялари, суғориш вертикал қудуқлари, сув олиш, сув ташлаш, сув чиқариш ва бошқа иншоотларни ўз ичига оладиган сув хўжалиги объектлари;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.23.00 Ер мелиорацияси]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мелиорация объектлари — коллектор-дренаж ер усти ташлама сувларини тўплаш ҳамда уларни суғориладиган ерлардан ташқарига чиқариб ташлашга кўмаклашадиган коллекторларни ва коллектор-дренаж тармоғини, вертикал дренаж қудуқларини, мелиорация насос станцияларини (агрегатларини) ва кузатув тармоғини ўз ичига оладиган сув хўжалиги объектлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш — ирригация ва мелиорация объектларини тўлиқ ёки қисман қайта қуриш ва қуриш. Объект реконструкция қилингандан кейин унинг дастлабки лойиҳа параметрлари ва иншоотлар таркиби янги лойиҳага мувофиқ қисман ёки тўлиқ ўзгариши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вертикал суғориш қудуғи — ер ости сувларини чиқаришга хизмат қиладиган, сув қабул қилгич, электр насос, қувурлар, шунингдек, бошқариш станцияси билан жиҳозланган ҳамда хизмат кўрсатаётган майдонни сув билан таъминлаш учун барпо этиладиган қудуқдан иборат сув хўжалиги объекти;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа ташаббускори — қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритувчи ва шу мақсадда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция ишларини ўз маблағи ҳисобидан амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, қишлоқ хўжалиги корхоналари, Ўзбекистон Республикаси резидентлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорлар — аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш истагини билдирган томорқа ер эгалари.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш учун ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш (кейинги ўринларда қуриш ва реконструкция қилиш объектлари деб аталади) билан боғлиқ харажатларни қоплаш инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бароваридан ошмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб аталади) маблағлари ҳисобидан (субсидия сифатида) тузилган инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битими доирасида бир марта қоплаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар учун субсидия:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли томорқа ерини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан ортиқ бўлган ҳар бир вертикал суғориш қудуғини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажтларни қоплашга қудуқнинг ҳар бир метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бароваридан ошмаган қисмини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
камида 30 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг 70 фоизини, бироқ 120 миллион сўмдан ошмаган қисмини қоплаш учун ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, лойиҳа ташаббускорларининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш учун ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция ишлари, шунингдек, талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларининг қолган қисми уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ Давлат бюджетидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатлар учун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига марказлашган харажатлар сметасида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига асосан мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган маблағларнинг 5 фоизи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланадиган қўшимча маблағлар назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги кооперативларига маҳаллий ҳокимликлар захирасидан ажратилган ер майдонларини ўзлаштириш учун ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари харажатларининг бир қисмини қоплашга зарур қўшимча маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Лойиҳа ташаббускорларининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджетидан ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Қуриш ва реконструкция қилиш объектларининг манзилли дастурини шакллантириш
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарорига асосан 1-параграф билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Туман (шаҳар) ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳудудий органлари ҳамда манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда ҳисобот йилида қуриладиган ва реконструкция қилинадиган объектларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхатини ҳисобот йилининг 1 февралига қадар шакллантиради ҳамда тасдиқлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига киритади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Манзилли рўйхатни шакллантиришда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонига асосан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш прогноз кўрсаткичлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги кооперативларига маҳаллий ҳокимликлар захирасидан ажратилган ер майдонлари миқдори;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланишга киритилаётган ирригация ва мелиорация объектларининг номи, ер майдони, қуввати, уларнинг дастлабки қиймати ва лойиҳа ташаббускорлари номи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тупроқ унумдорлиги, ерларнинг балл бонитети ҳамда инфратузилма объектлари (дала шийпони, маҳсулотлар сақланадиган омборхоналар, суғориш иншоотлари ва бошқалар) билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар инобатга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тақдим этилган туман (шаҳар) манзилли рўйхатини белгиланган тартибда кўриб чиқиб ҳудудий манзилли рўйхатни шакллантиради ва тасдиқлайди ҳамда ҳисобот йилининг 1 мартига қадар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этадилар.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман (шаҳар) ва ҳудудий манзилли рўйхатларни сифатли шакллантириш, тақдим этилган маълумотларнинг аниқлилиги юзасидан жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари зиммасига юклатилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган ҳудудий манзилли рўйхатларни кўриб чиқади ҳамда манзилли дастурни шакллантириб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳисобот йилининг 1 апрелига қадар тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий ҳокимликлар захирасидан ажратилган ер майдонлари негизида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги кооперативлари бўйича манзилли дастур Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳам келишилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ бўлган қуриш ва реконструкция қилиш ишлари учун Давлат бюджетидан ҳар бир гектар ерга 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан ошмаган ҳолда қопланадиган қисмини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бўйича тасдиқланган манзилли дастурига асосан мазкур мақсадлар учун марказлашган харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида аниқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳисобот йилида қуриладиган ва реконструкция қилинадиган объектларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатини, ҳисобот йилининг 15 апрелига қадар оммавий ахборот воситаларида ҳамда вазирликнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш бўйича талабгорларнинг манзилли дастурини шакллантириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
101. Туман (шаҳар) ҳокимликлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлимлари ҳамда манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда ҳисобот йилида сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш бўйича талабгорларнинг манзилли рўйхатини йилига икки марта, яъни биринчи марта ҳисобот йилининг 1 февралига қадар, иккинчи марта ҳисобот йилининг 1 июнига қадар шакллантиради ҳамда тасдиқлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман (шаҳар) ва ҳудудий манзилли рўйхатларни сифатли шакллантириш, тақдим этилган маълумотларнинг аниқ ва ишончлиги юзасидан жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари зиммасига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
103. Кенгаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган ҳудудий манзилли рўйхатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда манзилли дастурни шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳисобот йилининг 1 апрелига ва 1 августига қадар тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кенгаш ҳисобот йилида сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш бўйича талабгорларнинг манзилли дастурини ҳисобот йилининг тегишлича 15 апрели ва 15 августига қадар оммавий ахборот воситаларида ҳамда Кенгашнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб боради.
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарорига асосан 2-параграф билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Қуриш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича инвестиция шартномасини ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари (кейинги ўринларда Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органлари деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган манзилли дастурларга асосан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда инвестиция шартномаси ёки «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларидан келиб чиқиб лойиҳа ташаббускорлари билан инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим имзолайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Давлат бюджетидан ҳар бир гектар ерга ажратиладиган субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ер майдонларини инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзоланганидан сўнг ваколатли давлат органи қарорига асосан лойиҳа ташаббускорига ушбу Низомда белгиланган тартибда ажратиб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Инвестиция шартномасида ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда қуйидагилар назарда тутилиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа ташаббускори томонидан бажариладиган қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари рўйхати ва унга талаб этиладиган маблағлар дастлабки миқдори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бизнес лойиҳа;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджетидан ҳар бир гектар ерга ажратиладиган субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори ва бошқа мажбуриятлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§ Қуриш ва реконструкция қилиш харажатларини давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби
(4-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарорига асосан 1-параграф билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Лойиҳа ташаббускорлари қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланиб, сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашга маблағ олиш учун тегишли равишда Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза-талабнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалга оширилган қуриш ва реконструкция ишлари харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (ҳисоб-фактура ва бошқалар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари раислигида тасдиқланадиган фойдаланишга қабул қилиш комиссияси томонидан белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан расмийлаштирилган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига лойиҳа ташаббускори томонидан мазкур Низомнинг 16-бандида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаганда, уларни уч иш кунида лойиҳа ташаббускорига тўлиқ ҳолда тақдим қилиш учун қайтаради.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органлари лойиҳа ташаббускорларининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш бўйича бажарилган ирригация ва мелиорация тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш юзасидан келиб тушган ҳужжатларни уч иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг Давлат бюджетидан қопланадиган қисмини уч иш кунида Сув хўжалиги вазирлигининг марказлашган харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида шахсий ғазна ҳисобварағи орқали лойиҳа ташаббускорларининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорлар маблағлари ҳисобидан қуриш ва реконструкция қилиш ишлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича келишувлар амалга оширилган ҳолларда, эришилган келишувлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига икки томонлама молиялаштиришни ва Давлат бюджети маблағларини мақсадлилигини таъминлаш бўйича ҳар чоракда бир марта ахборот киритиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорлар маблағлари ҳисобига қуриш ва реконструкция қилиш ишлари билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§ Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни давлат томонидан қоплаб бериш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
201. Талабгорлар вертикал суғориш қудуқлари бурғуланиб ишга туширилгандан сўнг сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашга маблағ олиш учун тегишли равишда туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига (кейинги ўринларда — туман кенгаши) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари раислигида тасдиқланадиган фойдаланишга қабул қилиш комиссияси томонидан белгиланган тартибда вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
202. Туман кенгашлари талабгорлар томонидан мазкур Низомнинг 201-бандида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаганда, уларни уч иш кунида талабгорга тўлиқ ҳолда қайта тақдим қилиш учун қайтаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
203. Туман кенгашлари талабгорлар томонидан тўлиқ тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади, туман (шаҳар) ҳокимлиги билан келишади ҳамда вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига (кейинги ўринларда — ҳудудий кенгашлар) тақдим қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
204. Ҳудудий кенгашлар талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича тушган ҳужжатларни уч иш куни ичида кўриб чиқади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишиб Кенгашга тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
205. Кенгаш ҳудудий кенгашлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва уларга асосан талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш юзасидан уч иш кунида талабгорлар кесимида буюртманома расмийлаштиради. Буюртманомаларни:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020-2021 йилларда Инқирозга қарши кураш жамғармаси ҳисобидан қоплаш учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йилдан бошлаб — Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига мазкур жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаш учун тақдим қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
206. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч кун мобайнида Кенгаш томонидан киритилган буюртманома асосида Инқирозга қарши кураш жамғармаси ҳисобидан зарур маблағларни талабгор жойлашган ҳудуддаги туман бюджети ҳисобварағига ўтказиб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
207. Туман молия бўлими Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инқирозга қарши кураш жамғармаси ҳисобидан келиб тушган маблағларни бир иш куни мобайнида ғазна ҳисобварағи орқали талабгорларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
208. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси бир иш кунида Кенгаш томонидан киритилган буюртманома асосида субсидияларни бир иш кунида талабгорларнинг тегишли тижорат банкидаги ҳисобварағига ўтказиб беради
(4-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарорига асосан 2-параграф билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилиши ҳамда давлат томонидан субсидия маблағлари ажратилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан тизимли равишда назорат амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш учун давлат томонидан субсидия бериладиган ер майдонларида қуриш ва реконструкция ишлари юзасидан назорат белгиланган ваколатлар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органлари зиммасига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳоли томорқа ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга туширишга Давлат бюджетидан субсидия бериладиган ер майдонларида бурғуланадиган ва ишга тушириладиган вертикал суғориш қудуқлари юзасидан назорат бегилаган ваколатлар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Кенгаш ҳамда унинг ҳудудий органлари зиммасига юклатилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳа ташаббускорларининг ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларини давлат бюджетидан қоплаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Босқич
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимликлари
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун қуриладиган ва реконструкция қилинадиган объектларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхатини шакллантиради ҳамда тасдиқлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига кўриб чиқиш учун киритади.
1 февралга қадар
2-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
Туман (шаҳар) манзилли рўйхатини кўриб чиқиб ҳудудий манзилли рўйхатни шакллантиради ва тасдиқлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
1 мартга қадар
3-босқич
Сув хўжалиги вазирлиги
Ҳудудий манзилли рўйхатларни кўриб чиқади ҳамда манзилли дастурни шакллантириб,Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.
Маҳаллий ҳокимликлар захирасидан ажратилган ер майдонлари негизида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги кооперативлари бўйича манзилли дастурни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳам келишади.
1 апрелга қадар
4-босқич
Сув хўжалиги вазирлиги
Ҳисобот йилида қуриладиган ва реконструкция қилинадиган объектларнинг тасдиқланган манзилли дастурини оммавий ахборот воситаларида ҳамда вазирликнинг расмий веб-сайтларида эълон қилади.
15 апрелга қадар
5-босқич
Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари
Тасдиқланган манзилли дастурга асосан лойиҳа ташаббускорлари билан инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим имзолайди.
келишувга кўра
6-босқич
Лойиҳа ташаббускорлари
Ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланиб, сарфланган харажатларнингбир қисмини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаш учун Сув хўжалиги вазирлигининг вилоят ҳудудий органларига ҳужжатларни тақдим этади.
Талабгор мурожаати тушган кундан бошлаб 3 кун мобайнида
7-босқич
Сув хўжалиги вазирлигининг вилоят ҳудудий органи
Лойиҳа ташаббускорлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни умумлаштириб Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
3 кун мобайнида
8-босқич
Сув хўжалиги вазирлиги
Ер майдонларини фойдаланишга киритишда қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг Давлат бюджетидан қопланадиган қисмини лойиҳа ташаббускорларининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.
3 кун мобайнида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Босқич
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимликлари
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлимлари ҳамда манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда
Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш бўйича талабгорларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхатини шакллантиради ҳамда тасдиқлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига киритади.
йилига икки марта:
1 февраль ва 1 июнга қадар
2-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
Туманлар (шаҳар) манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда кўриб чиқади, ҳудудий манзилли рўйхатни шакллантиради ва тасдиқлайди ҳамда Кенгашга тақдим этади.
йилига икки марта:
1 март ва 1 июлга қадар
3-босқич
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши
Ҳудудий манзилли рўйхатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда манзилли дастурни шакллантириб Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.
йилига икки марта:
1 апрельва 1 августга қадар
4-босқич
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши
Манзилли дастурини оммавий ахборот воситаларида ҳамда ўзининг расмий веб-сайтларида эълон қилади.
йилига икки марта:
15апрель ва
15 августга қадар
5-босқич
Талабгор
Вертикал суғориш қудуқлари бурғуланиб ишга туширилганидан сўнг сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашга маблағ олиш учун тегишли равишда туман кенгашига зарур ҳужжатларни тақдим этади.
Ихтиёрига кўра
6-босқич
Туман кенгаши
Талабгорлар томонидан тўлиқ тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлиги билан келишилган ҳолда вилоят фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашларига тақдим қилади.
Талабгор мурожаати тушган кундан бошлаб 3 кун мобайнида
7-босқич
Ҳудудий кенгаш
Туман кенгаши томонидан киритилганҳужжатларни кўриб чиқади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишади ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши тақдим этади.
3 кун мобайнида
8-босқич
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши
Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва уларга асосан талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш юзасидан талабгорлар кесимида буюртманома расмийлаштиради. Буюртманомаларни:
2020-2021 йилларда Инқирозга қарши кураш жамғармаси ҳисобидан қоплаш учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига;
2022 йилдан бошлаб — Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаш учун мазкур жамғармага тақдим қилади.
3 кун мобайнида
9-босқич
Молия вазирлиги
Кенгаш томонидан 2020-2021 йилларда киритилган буюртманома асосида зарур маблағларни талабгор жойлашган ҳудуддаги туман бюджети ҳисобварағига ўтказиб беради.
3 кун мобайнида
10-босқич
Туман молия бўлими
Молия вазирлигидан келиб тушган маблағларни ғазна ҳисобварағи орқали талабгорларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.
Бир иш кунида
11-босқич
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси
Кенгаш томонидан 2022 йилдан бошлаб киритилган буюртманома асосида зарур маблағларни талабгорнинг тегишли тижорат банкидаги ҳисобварақасига ўтказиб беради.
Бир иш кунида
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон)