Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 июндаги «Сурхондарё нефт-газ ҳудудидаги конлардан нефтни қазиб олишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1979-сон қарорини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Сурхондарё нефт-газ ҳудудидаги конлардан нефть қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш ҳамда углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 июндаги «Сурхондарё нефт-газ ҳудудидаги конлардан нефтни қазиб олишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1979-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 7 февраль,
ПҚ-4591-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2020 й., 07/20/4591/0138-сон)