LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 февралдаги 77-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида» 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 13 августдаги ПҚ-4417-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) Тошкент шаҳри, Қоратош кўчаси, 1-уй (11-қават) манзили бўйича жойлаштирилсин.
Бунда эгаллаб турилган хоналар учун ижара ҳақи ва фойдаланиш харажатлари Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) тижорат банкларидаги депозитларга маблағларни жойлаштиришдан олинган даромадларининг бир қисми ҳисобига қопланиши назарда тутилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Агентлик директорининг биринчи ўринбосарига шахсан бириктириладиган 1 бирлик, шунингдек, 1 бирлик навбатчи хизмат автотранспортини сақлаш учун лимит ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. Агентлик тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг кенг табақаларини бизнес билан шуғулланишга жалб этиш, бошланғич капитал манбаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш тизимини кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш соҳасида ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Агентлик ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) ҳисобот беради.
Агентлик фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва унга умумий раҳбарлик қилиш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш Вазирлик томонидан амалга оширилади.
4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Вазирликнинг қарорларига амал қилади.
5. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шу жумладан, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
6. Агентлик унинг ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича ўз фаолиятини Вазирлик, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат органлари, тижорат банклари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
7. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эгадир.
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги;
тўлиқ номи — Agency for the development of small business and еntrepreneurship under the Ministry of Economy and Industry of the Republic of Uzbekistan;
тўлиқ номи — Агентство по развитию малого бизнеса и предпринимательства при Министерстве экономики и промышленности Республики Узбекистан;
кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат дастурларини ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ваколатли давлат органлари ва ташкилотларининг кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, бизнес муҳитини яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришни ташкил этиш;
ишбилармонлик муҳитининг жорий ҳолатини ўрганиш, шу жумладан, сўровномалар ўтказиш асосида, ҳамда ер участкалари тақдим этиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш тартиб-таомилларини соддалаштириш, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш инфратузилмаси, бошқа моддий-хом ашё ва молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш, шунингдек, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
бизнесни кенгайтиришни рағбатлантиришга, қўшимча қиймат яратишнинг яхлит занжирларини шакллантиришга, замонавий технологияларни ўзлаштиришга, экспортни кўпайтиришга, доимий иш ўринларини яратишга йўналтирилган натижага қаратилган воситаларни жорий этиш;
кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларига кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш шаклида молиявий ёрдам кўрсатиш;
йирик ишлаб чиқарувчилар томонидан кичик ва ўрта корхоналар — оралиқ товарлар ва хизматлар (хом ашё, бутловчи қисмлар ва бошқалар)ни етказиб берувчилар фаолиятини, шу жумладан, тижорат банкларида мақсадли депозитлар очиш ҳисобига молиялаштириш механизмларини жорий этиш;
кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қонунчилик, янги технологиялар ва маҳсулотлар, бозорлар ва бошқа долзарб масалалар бўйича номолиявий қўллаб-қувватлаш (бепул телефон ва онлайн-маслаҳат хизматлари, ўқув марказлари, бизнес-инкубаторлар, ахборот хизматлари ва бошқалар) тизимини шакллантириш;
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш, уларга техник ва маслаҳат кўмагини ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхоналари билан кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат ва ҳудудий дастурларни тайёрлаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда яқиндан ҳамкорлик қилиш.
а) кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
манфаатдор вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантириш масалалари бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
тадбиркорликни истиқболли ривожлантириш бўйича асосий йўналишлар юзасидан таклифларни ишлаб чиқади, шунингдек, тегишли дастурларни тайёрлаш ва амалга оширишни қўллаб-қувватлашни таъминлайди;
республикада кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантиришни баҳолаш учун миллий индикаторлар тизимини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;
тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида халқаро ва давлатлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат органлари ва хусусий сектор, халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар ва бошқа манфаатдор томонлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ўзаро ҳамроҳлик қилишни тизимли таъминлайди;
муаммоларни ҳамда ислоҳотларни рўёбга чиқариш якунларини тизимли ўрганиш асосида илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тегишли ҳужжатлар ва дастурларни бажаради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари билан иш олиб бориш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
тадбиркорликни ривожлантиришни тубдан яхшилаш, хусусий мулкчилик даражаси ва аҳамиятини ошириш, давлатнинг иқтисодиётда, шу жумладан, давлат ва хусусий сектор ўртасида ҳамкорлик қилиш учун шарт-шароитларни яратиш, хусусий секторга давлат функцияларини топшириш йўли билан давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқлар ва ғовларни бартараф этишга, тадбиркорликка ишончли ҳимояни таъминлаш ва кўпроқ эркинлик беришга, хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш жараёни устидан мониторинг олиб боради;
б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат дастурларига ва ҳудудий дастурларга киритиш бўйича таклифларни йиғиш, сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқиш ва умумлаштириш тизимини ташкил этади;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат дастурларини ва ҳудудий дастурларни амалга ошириш жараёни мониторингини олиб бориш тизимини жорий этади;
ҳудуднинг амалдаги эҳтиёжларидан ва мавжуд меҳнат, табиий ва минерал-хом ашё ресурсларидан келиб чиқиб маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда мавжуд молиявий ресурслар доирасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади;
тайёрланган дастурларни Вазирликка ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига кўриб чиқиш учун киритади;
кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурларни амалга оширишни ташкил этади ва амалга оширилиши устидан мониторинг олиб боради;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва манфаатдор ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда лойиҳалари кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат дастурларига ва ҳудудий дастурларга киритилган тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмак кўрсатиш бўйича ишларни амалга оширади;
ўтказилган мониторинг натижаларига кўра кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат дастурларини ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёни тўғрисидаги ҳисоботларни тузади ва эълон қилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар барбод бўлишига ва ўз вақтида амалга ошмаслигига олиб келган сансалорлик ва бюрократизм ҳолатларига йўл қўйиш бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш юзасидан таклифлар киритади;
в) ваколатли давлат органлари ва ташкилотларининг кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, бизнес муҳитини яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришни ташкил этиш соҳасида:
тадбиркорлик фаолиятини, шу жумладан, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида ташкил этиш ва амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича давлат бошқаруви ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятидаги мавжуд камчиликлар ва заиф жойларини бартараф этиш юзасидан муайян чора-тадбирлар ва таклифларни ишлаб чиқади;
тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш юзасидан асосланган таклифлар тайёрлайди;
халқаро рейтингларда, хусусан, «Doing Business» рейтингида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш ишида иштирок этади;
г) ишбилармонлик муҳитининг жорий ҳолатини ўрганиш, шу жумладан, сўровномалар ўтказиш асосида, ҳамда ер участкалари тақдим этиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш тартиб-таомилларини соддалаштириш, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш инфратузилмаси, бошқа моддий-хом ашё ва молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш, шунингдек, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:
ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича мунтазам сўровномалар ўтказади, кейинчалик аниқланган муаммоларни чуқур ўрганади ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Интернет тармоғида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилиш мониторингини олиб боради, ишбилармонлик муҳитининг жорий аҳволини ўрганиш, шу жумладан, сўровномалар асосида ҳамда уни яхшилаш юзасидан тегишли таклифлар тайёрлаш учун ижтимоий тармоқларда ва Агентликнинг Интернет тармоғидаги сайтида расмий саҳифасини олиб боради;
тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш учун мунтазам семинарлар, мунозаралар ва бошқа тадбирларни ўтказади;
д) бизнесни кенгайтиришни рағбатлантиришга, қўшимча қиймат яратишнинг яхлит занжирларини шакллантиришга, замонавий технологияларни ўзлаштиришга, экспортни кўпайтиришга, доимий иш ўринларини яратишга йўналтирилган натижага қаратилган воситаларни жорий этиш соҳасида:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ҳар бир лойиҳани амалга ошириш бўйича муайян мақсадларни белгилаб, давлат-хусусий шериклик ва «кластерли ёндашувни» жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
қўшилган қийматни яратиш бўйича яхлит занжирлар шакллантирилишини, замонавий технологиялар ўзлаштирилишини, экспорт кўрсаткичларини, республикада доимий иш ўринлари яратилишини таҳлил қилади, ўтказилган таҳлил якунлари бўйича асосланган таклифлар тайёрлайди;
хорижий мамлакатларнинг ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари, халқаро молия институтлари ва ташкилотлари билан технологиялар трансферига ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро алоқасини таъминлашга доир музокараларни белгиланган тартибда олиб боради;
бизнесни кенгайтиришни рағбатлантиришга йўналтирилган натижага қаратилган воситаларни жорий этишга доир илғор хорижий тажрибани ва қўлланиладиган халқаро стандартларни ўрганади;
е) йирик ишлаб чиқарувчилар томонидан кичик ва ўрта корхоналар — оралиқ товарлар ва хизматлар (хом ашё, бутловчи қисмлар ва бошқалар)ни етказиб берувчилар фаолиятини, шу жумладан, тижорат банкларида мақсадли депозитлар очиш ҳисобига молиялаштириш механизмларини жорий этиш соҳасида:
йирик ишлаб чиқарувчилар ҳамда кичик ва ўрта корхоналар ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш юзасидан музокаралар олиб боради ва чоралар кўради, шунингдек, шу асосда улар ўртасида кластерли тизимни жорий этади;
тижорат банклари билан биргаликда тижорат банкларида йирик корхоналарнинг портфелли инвестиция депозитларини шакллантириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
йирик ишлаб чиқарувчилар томонидан кичик ва ўрта корхоналар — оралиқ товарлар ва хизматлар (хом ашё, бутловчи қисмлар ва бошқалар)ни етказиб берувчилар фаолиятини, шу жумладан, тижорат банкларида мақсадли депозитлар очиш ҳисобига молиялаштириш механизмларини яратиш ва йўлга қўйишда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда методологик ва маслаҳат бериш кўмагини амалга оширади;
ж) кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, аҳолининг заиф қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларига кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш шаклида молиявий ёрдам кўрсатиш соҳасида:
юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари орқали тушган мурожаатларини кўриб чиқади;
оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, давлат органлари ва ташкилотларининг расмий сайтлари, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан, матбуот конференциялари ва брифингларни ташкил этиш йўли билан Агентлик ва Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг имкониятлари ва ишлаш механизми бўйича жамоатчилик орасида кенг тушунтириш ишларини олиб боради;
кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, аҳолининг заиф қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларига кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш шаклида молиявий ёрдам кўрсатилишини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имконияти чекланган заиф қатламларига белгиланган тартибда субсидиялар ажратилишини ташкил этиш масалалари бўйича ўзаро алоқаларни амалга оширади;
з) кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини номолиявий қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, аҳолининг имкониятлари чекланган заиф қатламларини касблар ва мутахассисликларга, тадбиркорлик фаолияти соҳаси бўйича қонун ҳужжатлари, янги технологиялар ва маҳсулотлар, бозорлар ва бошқа долзарб масалалар бўйича ўқитишни (бепул телефон ва онлайн-маслаҳат хизматлари, ўқув марказлари, бизнес-инкубаторлар, ахборот хизматлари ва бошқалар) ташкил этади;
бепул телефон ва онлайн-маслаҳат хизматлари ва бошқа платформаларни, қонун ҳужжатлари, янги технологиялар ва маҳсулотлар, бозорлар ва бошқа долзарб масалалар бўйича мунтазам ўқув курслари ва бошқа тадбирлар ўтказилишини ташкил этади ва зарур тарзда фаолият кўрсатишини таъминлайди;
кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини номолиявий қўллаб-қувватлаш учун методик ва ўқув материаллари, бошқа ахборот-маслаҳат бериш ресурсларининг доимий маълумотлар базасини яратади ва олиб боради, бунда улардан бепул ва тўлиқ фойдаланиш имконини таъминлайди;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш учун семинарлар, мунозаралар ва бошқа тадбирларни ўтказади;
аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имконияти чекланган заиф қатламларини «оилавий тадбиркорликни» ривожлантириш бўйича давлат дастурлари доирасида бўшаётган аввал ажратилган кредитларни «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ва АТ «Халқ банки»да жойлаштиришдан олинган қўшимча даромадлар ҳисобидан ушбу тадбирларни молиялаштириш билан, уларни талаб қилинадиган касблар ва мутахассисликларга ўқитишга йўналтирилган ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш бўйича янги воситаларни шакллантиради;
аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имконияти чекланган заиф қатламларини тижорат банкларида эркин маблағларни жойлаштиришдан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг қўшимча даромадлари ҳисобидан ушбу тадбирларни молиялаштириш билан, уларни талаб қилинадиган касблар ва мутахассисликларга ўқитишга йўналтирилган ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш бўйича янги воситаларни шакллантиради;
и) халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш, уларга техник ва маслаҳат кўмагини ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш соҳасида:
кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш, уларга техник ва маслаҳат кўмагини ташкил этиш, шунингдек, Агентликка юкланган вазифаларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грантлари, кредитлари ва техник кўмагини жалб этиш масалаларини ишлаб чиқади;
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грантлари, имтиёзли кредитлари, мақсадли портфелли инвестициялари ва бошқа маблағлари ҳисобига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ресурс базаниси кенгайтириш бўйича биргаликда чоралар кўради;
й) тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхоналари билан кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат ва ҳудудий дастурларни тайёрлаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш соҳасида:
тадбиркорлик масалалари бўйича мурожаатларни таҳлил қилади, Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхоналарига тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни ҳал этиш ва тўсиқларни бартараф этишга кўмак кўрсатади;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ муаммоли масалаларни жойига чиқиб ўрганади ва уларни ҳал этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда, шу жумладан, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази негизида вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини ўқитувчилар ва мураббийлар сифатида жалб қилган ҳолда тадбиркорларнинг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича қисқа муддатли ва ўрта муддатли ўқув курслари, семинарлар ва тренингларни ташкил этади;
бизнес учун, шунингдек, тадбиркорлар молиявий, товар-хом ашё ресурслари, муҳандислик ва коммуникация тармоқларидан фойдаланиши, инвестициявий ва ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш, мулкий ва номулкий жавобгарликни суғурта қилиш учун имкониятлар, имтиёзлар масалалари бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишга йўналтирилган маълумот берувчи материалларни ва бошқа молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқади.
кичик бизнес ва тадбиркорлик масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқишда иштирок этиш, шунингдек, улар бўйича ўз хулосаларини бериш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан ўз ваколатлари жумласига кирган масалалар бўйича маълумотлар ва материалларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Агентликка юкланган вазифалардан келиб чиқиб тадбиркорлик соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
Вазирлик билан келишган ҳолда контракт асосида малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни киритиш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, Вазирлик билан келишган ҳолда Агентликнинг ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Вазирлик билан келишган ҳолда Агентликнинг ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини халқаро даражада белгиланган тартибда ифодалаш;
Вазирлик билан келишган ҳолда ўз ваколатлари доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
Агентликнинг фаолиятини кенг ёритиш мақсадида сайтларни, шунингдек ижтимоий тармоқларда саҳафаларни яратиш;
ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шунга ўхшаш хорижий тадбирларда иштирок этиш;
кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг долзарб ва истиқболли ривожлантириш муаммоларини ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳларни, шу жумладан хорижий экспертлар иштирокида тузиш;
тадбиркорлик субъектларига хорижий ва халқаро ташкилотларнинг молиявий ва техник ёрдамини жалб қилишда кўмаклашиш.
унга юкланган вазифалар зарур тарзда ва самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳада давлат сиёсати амалда олиб борилиши;
кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл харитаси» ва бошқа ҳужжатлар самарали амалга оширилиши;
Агентликнинг ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини ва ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавоб беради.
14. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари бошчилик қилади.
15. Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга.
Агентлик директорининг ўринбосари бир вақтнинг ўзида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ижро этувчи директори ҳисобланади.
16. Агентликка юкланган вазифаларга мувофиқ Агентликнинг раҳбарлари қуйидаги функционал мажбуриятларни бажаради:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этади;
яккабошчилик асосида Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
директор ўринбосарларининг ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахсларининг фаолиятнинг айрим йўналишлари ва участкаларига раҳбарлик қилиш бўйича ваколатларини ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган Агентликнинг иш юритиш саҳасига дахлдор таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида кичик бизнесни ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасига оид давлат сиёсатига қатъий риоя этилишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин уларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатилишини таъминлайди;
ўз ваколатлари доирасида Агентлик ходимлари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, кўрсатмалар беради;
белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва Агентлик ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш ишларини амалга оширади, шунингдек, уларнинг самарали меҳнат қилишлари учун зарур шарт-шароитларни яратади ва Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантиради;
Агентлик таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомларни ва унинг ходимлари лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ижро этиш муддатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди;
Агентлик фаолияти режалаштирилишини ташкил этади, Агентликнинг чораклик иш режаларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
Агентликка юкланган вазифаларни бажаришда Агентликнинг тегишли бўлинмалари билан ўзаро муносабатларни амалга оширади;
раҳбариятнинг топшириғига биноан кичик бизнесни ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича устувор вазифаларнинг ва дастурларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради;
Агентликнинг ўзига топширилган ва мутасаддилик қилинадиган бўлинмалари устидан бевосита раҳбарликни амалга оширади;
Агентлик таркибий тузилмалари бошлиқлари ва мутахассислари лавозимларига номзодларни директор томонидан тасдиқланиши учун белгиланган тартибда киритади;
Агентликнинг ўзи мутасаддилик қилаётган бўлинмалари бошлиқлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни киритади.
в) Агентлик директорининг ўринбосари — Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ижрочи директори:
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг фаолиятини ўзига юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ ташкил этади ва унинг фаолияти учун шахсан жавоб беради;
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг Ижроия дирекцияси активларни бошқариш, таҳлил ва экспертиза қилиш, бизнесни, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш соҳасидаги малакали мутахассислар билан белгиланган ходимлар сони доирасида тўлдирилишини ташкил этади.
ушбу Низом билан, бошқа қонун ҳужжатлари билан ўзига юкланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажарилиши, шунингдек, Агентлик ишидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилиши;
бириктирилган йўналишлар бўйича кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш вазифаларини ва дастурларини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги учун жавоб берадилар.
19. Агентлик давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорлик қилишда:
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, тижорат банкларининг фаолиятини Агентлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхоналари ҳамда тижорат банклари билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ва тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишда мавжуд муаммоларнинг тизимли таҳлил қилинишини ташкил этади, шу асосда кейинчалик тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлайди;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, шунингдек, тижорат банклари раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида мажлислар чақиради;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, тижорат банкларидан ўз ваколатига тегишли маълумотлар базасини ва ахборот ресурсларини яратиш учун зарур ахборотни сўраб олади;
ўз ваколатларига доир масалалар бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
Агентлик ваколатига киритилган масалалар бўйича белгиланган тартибда таклифларни тайёрлаш ва киритишда иштирок этади;
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва Агентлик ваколатига киритилган бошқа масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилади.
20. Агентлик фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг қўшимча даромадларининг бир қисми, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
21. Агентлик бошқарув ходимларига нисбатан Вазирликнинг марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади.
22. Агентлик ходимларни рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг бошқарув Кенгаши қарори асосида Агентликка Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг қўшимча даромадларининг бир қисми маблағлари йўналтирилиши мумкин.
23. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маошидан, мукофотлардан, қўшимча тўловлар ва устамалардан, рағбатлантирувчи тўловлардан, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча моддий рағбатлантиришлардан ташкил топади.
24. Агентлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш манбаи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг қўшимча даромадларининг бир қисми маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан иборат.
директорнинг фаолиятини баҳолаш Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади;
директор ўринбосарларининг фаолиятини баҳолаш Вазирлик томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади;
таркибий бўлинмалар бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарларининг, шунингдек, Агентлик ходимларининг фаолияти Агентлик директори томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.
26. Фаолиятнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари асосида Агентлик раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жазо чоралари қўлланади.
27. Агентлик мунтазам равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Вазирликка ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот бериб туради.
28. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
1. Ушбу Низом Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) вазифалари ва фаолият йўналишларини, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаб беради.
2. Жамғарма ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Жамғарманинг бошқарув Кенгашига (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ҳисобот беради.
3. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикси иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Агентликнинг қарорларига амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварағига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон) «»
5. Жамғарма барча ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
қарз олувчи — тадбиркорлик ташаббусини амалга оширувчи кичик бизнес ва тадбиркорлик субъекти ёки аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига тааллуқли шахс (кейинги ўринларда лойиҳа ташаббускори деб аталади);
кафиллик — қарз олувчининг тижорат банки олдидаги ўз мажбуриятларини бажариши учун жавоб бериш масъулиятини Жамғармага юклайдиган кафиллик шартномаси;
лойиҳалар — олдиндан белгиланган вақт мобайнида тадбиркорлик фаолиятидан иқтисодий, ижтимоий ва бошқа манфаат кўриш мақсадида амалга ошириладиган ўзаро боғлиқ тадбирлар ва ишлар мажмуи, қуйидагиларни назарда тутувчи мақсадлар бундан мустасно:
савдо-воситачилик ташкилотлари ва умумий овқатланиш корхоналарининг айланма маблағларини шакллантириш;
таваккалчиликка асосланган қимор ва бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда шу мақсадлар учун ускуналарни харид қилиш;
суғурталаш — кредит гарови ва қайтарилмаслигини суғурталаш бўйича суғурта компанияларининг мажбурияти;
аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари — аҳолининг кам таъминланган қатламларидан бўлган ушбу Низомнинг 29-бандида белгиланган тартибда аниқланадиган шахслар тоифаси.
8. Ушбу Низомга иловада кўрсатилган шаклларда молиявий ёрдам кўрсатиш Жамғарманинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Ушбу Низомга иловада назарда тутилган талаблар олдин қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган кафиллик ва компенсацияларнинг Жамғарма томонидан тақдим этилиши шартларига татбиқ этилмайди.
кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришни, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишига кўмаклашиш;
кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали иш ўринлари яратиш имконини берадиган давлат, тармоқ дастурлари ва ҳудудий дастурлар, лойиҳалар ҳамда тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;
кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги турдаги маҳсулотлар яратиш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, шунингдек, ишлаб чиқариш фаолиятига самарали янги технологияларни жорий этишга кўмаклашиш;
илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда республикада кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш муаммоларини ўрганишга қаратилган комплекс илмий ва амалий тадқиқотлар амалга оширилишини ташкил этиш.
10. Жамғармадан молиявий ёрдам олиш учун берилган аризаларни кўриб чиқиш бўйича электрон ҳужжатлар айланиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича агентлик фаолиятини ташкил этиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 13 августдаги ПҚ-4417-сон қарорида маъқулланган электрон ҳужжатлар айланиши схемаларига мувофиқ амалга оширилади.
11. Битта шахсга бир пайтнинг ўзида компенсация ва кафиллик берилмайди. Жамғармадан молиявий ёрдам олган шахс Жамғарманинг буюртмасида қарз олувчи сифатида кўрсатилган солиқ тўловчининг идентификация рақами бўйича аниқланади.
12. Олдин Жамғарманинг молиявий ёрдамини олган шахс қуйидаги ҳолатларда Жамғармага такроран мурожаат қилишга ҳақли бўлади:
илгари компенсация тақдим этиш бўйича шартнома амал қилган кредит бўйича қарздорлик тўлиқ қайтарилганда;
компенсация тақдим этиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинганда, ҳақиқий эмас деб топилганда ёки амал қилиши тўхтатилганда;
13. Таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган Кенгаш Жамғармани бошқарувининг олий органи ҳисобланади.
Жамғарма молиявий ёрдам кўрсатиши учун ишлаб чиқаришнинг устувор соҳалари ва кичик тадбиркорлик йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Жамғарма вақтинчалик бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига ва бошқа молиявий активларига жойлаштириш бўйича чекланган параметрларни белгилайди;
Жамғарманинг фаолияти, шу жумладан маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига молиявий ёрдам кўрсатишга доир қарорларнинг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;
Жамғарма раҳбарининг Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги, шунингдек, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар вакилларининг амалга оширилаётган операциялар самарадорлиги ва тақдим этилган ресурслар, Жамғарма кафиллиги ҳамда компенсациялари натижалари ҳақидаги ҳисоботларини мунтазам эшитади;
Жамғарма томонидан ушбу Низомда кўрсатилмаган молиявий ёрдамнинг бошқа турларини кўрсатиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Жамғармани йиллик аудитдан ўтказиш учун, шу жумладан, унинг маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича аудиторлик ташкилотини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Жамғарманинг устав капиталини ошириш тўғрисида таклифлар киритади.
15. Тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган Ижро этувчи дирекция Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади.
тижорат банкларидан тушган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ўз ваколатлари доирасида Жамғарманинг кафиллиги ва компенсацияларини тақдим этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги йил учун Давлат бюджети асосий параметрлари билан боғлиқ ҳолда Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ҳар йилги прогнозларини шакллантиради ҳамда тасдиқлаш учун Кенгашга киритади;
Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаларини кенгайтиришга доир таклифларни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Кенгашга киритади;
Жамғарма олдига қўйилган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши учун зарур қўшимча маблағларни жалб этиш бўйича амалий чоралар кўради;
Жамғарма даромадлари ва харажатларини ҳисобга олиш ҳамда уларнинг ижроси тўғрисида ҳисоб юритилишини ва ҳисобот берилишини таъминлайди ҳамда тасдиқлаш учун Кенгашга тақдим этади;
Жамғарманинг вақтинчалик бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига ва бошқа молиявий активларга жойлаштириш юзасидан Кенгашга таклифлар киритади.
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган тартибда лавозимига тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Ижрочи директор Ижро этувчи дирекциянинг раҳбари ҳисобланади.
Ижрочи директор Агентлик директори билан келишган ҳолда малакали, шу жумладан, хорижлик мутахассисларни уларнинг хизмат ҳақини Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобига тўлаган ҳолда жалб қилишга ҳақли.
Жамғармага юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ Ижро этувчи дирекция фаолиятини ташкил этади ва унинг учун шахсан жавоб беради;
Ижро этувчи дирекцияни ходимларнинг белгиланган сони доирасида активларни бошқариш, бизнесни, шу жумладан, тадбиркорликнинг турли йўналишларига оид инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш, экспертизадан ўтказиш ва молиялаштириш соҳасида юқори малакали мутахассислар билан тўлдиришни ташкил этади;
Жамғарма номидан меҳнат, хўжалик, кредит шартномаларини ва бошқа шартномаларни, шу жумладан, кафиллик ва компенсациялар тақдим этиш ҳамда вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларида депозитга жойлаштириш тўғрисидаги шартномаларни имзолайди;
бажарилган ишлар ҳамда келгуси чорак учун иш режалари тўғрисида ҳар чоракда Агентлик ва Кенгаш олдида ҳисоб беради.
Жамғарма Ижрочи директори ўринбосарини лавозимига тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш Ижрочи директорнинг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири билан келишган ҳолда Агентлик директори томонидан амалга оширилади.
Жамғарма таркибий тузилмаларининг раҳбарларини лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш Агентлик билан келишган ҳолда Ижрочи директор томонидан амалга оширилади.
Жамғарма маблағларидан тўғри ва самарали фойдаланиш юзасидан жавобгарлик жамғарма Ижро этувчи дирекциясига юкланади.
19. Ходимларни рағбатлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Жамғарма бюджетдан ташқари маблағларининг сарфланиши бўйича низом ишлаб чиқади ва у тўғрисидаги низом Кенгаш томонидан тасдиқланади.
20. Ижро этувчи дирекциянинг ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг марказий аппарати ходимларига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартлари жорий этилади.
21. Жамғарма ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ ва устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча моддий рағбатлантириш маблағларидан иборат бўлади.
22. Хизмат вазифаларини бажаришда фойдаланиш учун Жамғармага 1 дона шахсан бириктирилган ҳамда 1 дона навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилади.
23. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киради ва унинг ҳисоби белгиланган тартибда Давлат бюджетининг ғазна ижроси орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сон қарорига 1-иловада кўрсатилган ташкилотларнинг бадаллари ҳисобига шакллантириладиган бошланғич бадал;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ушбу мақсадлар учун ҳар йилги тасдиқланадиган ажратмалар доирасидаги маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳар йилги соф фойдасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган бир қисми;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг Жамғармага юкланган вазифаларни амалга ошириш учун жалб этиладиган кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
Жамғарманинг, шу жумладан, вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларига депозитларга жойлаштириш, кафилликлар беришдан тушадиган даромадлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Хорижий валютадаги маблағлар Жамғарманинг чет эл валютасидаги Ягона ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)
қарз олувчиларнинг кредитлари бўйича тақдим этилган кафилликлар билан боғлиқ тўловларни тижорат банкларига тўлаш;
кредит қайтарилмаслигини суғурталашнинг барча шартномалари, жумладан, молиявий йил давомида «Кафолат суғурта компанияси» АЖни ўз капиталининг 10 фоизи миқдорида гаров таъминоти, кафиллик ва кафолат билан (кредитлар ва лизинг операциялари бўйича тадбиркорлик таваккалчилигини суғурталаш) қопланмаган суғурта қопламаси умумий ҳажми ошиб кетганида «Кафолат суғурта компанияси» АЖнинг йўқотишларини қоплаб бериш;
Жамғарма фаолиятини моддий-техник таъминлаш, асосий воситалар ва номоддий активларни харид қилиш, Кенгаш томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ операцион харажатларни, шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнатга ҳақ тўлашга тенглаштирилган тўловларни ҳамда рағбатлантирувчи тусдаги тўловларни тўлаш харажатларини амалга ошириш учун фойдаланилади.
Ушбу бандда қайд этилган мақсадларни молиялаштириш учун ажратилган Жамғарма маблағларидан қатъий белгиланган йўналишларда фойдаланилади.
28. Жамғарма кафиллиги ва компенсациялари фақат янги ажратиладиган кредитлар учун берилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида олдин ажратилган кредитлар бўйича компенсациялар берилиши бундан мустасно.
Олдин ажратилган кредитлар бўйича компенсациялар бериш тўғрисида қарз олувчиларнинг мурожаатлари тижорат банклари томонидан кейинчалик Жамғармага юбориш учун қабул қилинади.
29. Лойиҳа ташаббускорларининг Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Республика «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Агентлик ва Жамғарма томонидан белгиланган мезонларга мослиги, шунингдек, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлиги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун тижорат банклари ажратадиган кредитлар бўйича Жамғарма кафиллигини бериш шарти ҳисобланади.
30. Тижорат банклари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун кредитлар ажратишда Жамғарма кафиллигини кредит суммасининг 50 фоизигача (шу жумладан 50 фоизи), аммо базавий ҳисоб қийматининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда қабул қилади.
31. Лойиҳа ташаббускори кредитни қайтарганда ва кредит бўйича ўз мажбуриятларини имкон қадар камайтирганда, биринчи навбатда, кредит бўйича қайтарилган суммага мутаносиб равишда Жамғарма кафиллиги таъминланишидан озод этилади. Бунда лойиҳа ташаббускори томонидан ажратилган кредит бўйича таъминлаш сифатида тақдим этилган мулк фақат Жамғарма кафиллиги тўлиқ қопланганидан сўнг гаровдан озод этилади.
32. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун тижорат банклари ажратадиган кредитлар бўйича Жамғарма кафиллигини бериш хизматлари бепул ҳисобланади.
33. Лойиҳа ташаббускори лойиҳани молиялаштиришга кредит олиш учун тижорат банкининг филиалига ариза билан мурожаат қилади, унда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Жамғарма кафиллигини олиш истагини билдиради:
қарз олувчининг банк ҳисобварағига пул маблағлари тушиш прогнози (амалга ошириладиган лойиҳа бўйича пул оқими) кўрсатилган бизнес-режа;
лойиҳа ташаббускорининг белгиланган мезонларга мувофиқлигини, шунингдек, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлигини аниқлайди;
тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текширади. Ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган туркуми тақдим этилганда банк филиали бир кун муддатда тегишли ахборот (ҳужжат)ни сўраб олади;
тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, қонунчилик ва ички кредит сиёсатида белгиланган тартиботга мувофиқ лойиҳанинг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолайди.
кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганда банк филиали Жамғарма кафиллигини олиш учун буюртмани илова қилган ҳолда ўз хулосасини тижорат банкига юборади ва бу ҳақда лойиҳа ташаббускорини хабардор қилади;
кредит ажратиш рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганда — банк филиали рад этишнинг асосли сабабларини кўрсатган ҳолда лойиҳа ташаббускорига ёзма жавоб юборади.
ажратиладиган кредитлар бўйича лойиҳа ташаббускорига кафиллик бериш тўғрисида Жамғармага буюртмани юборади.
Буюртмада кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун тижорат банкининг имзо қўйган мансабдор шахси жавоб беради.
38. Кафиллик олиш учун талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда Жамғарма хабарномада рад этишнинг асосли сабабларини кўрсатади.
39. Буюртма маъқулланганлиги тўғрисида хабарнома олингандан сўнг тижорат банки бир кун мобайнида банк филиали томонидан:
40. Жамғарманинг берилган кафиллик бўйича тижорат банки олдидаги мажбуриятлари кафиллик шартномаси барча томонлари томонидан имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради.
41. Жамғарманинг берилган кафилликлар бўйича тижорат банки олдидаги мажбуриятлари қуйидаги ҳолатларда тўхтатилади:
Жамғарманинг ёзма равишдаги рухсатисиз кредит шартномаси бўйича мажбуриятлардаги шахслар ўзгарганда.
Жамғарманинг кафилликлар бўйича мажбуриятлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда ҳам тўхтатилиши мумкин.
44. Кредит ставкалари, муддатлари ва бошқа параметрлари ўзгарган тақдирда компенсацияларнинг ставкаси ва суммаси ўзгармасдан, компенсация бериш тўғрисида қарор қабул қилинган санада қайд этилган даражада қолади.
45. Жамғарма жорий кредитлар ёки бюджетга тўловлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлган қарз олувчиларнинг лойиҳалари бўйича компенсация бермайди.
46. Кредит берилиши учун зарур бўлган қонун ҳужжатлари ва тижорат банкининг кредит сиёсатида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда қарз олувчининг тижорат банки филиалига мурожаат қилиши компенсация ташаббусига асос ҳисобланади.
47. Кредит беришнинг имконияти тўғрисидаги масалани кўриб чиққандан сўнг тижорат банкининг филиали қарор қабул қилинган санадан бошлаб икки кун мобайнида:
кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилса — компенсация бериш тўғрисидаги буюртмани илова қилган ҳолда ўз хулосасини тижорат банкига тақдим этади ва бу ҳақда қарз олувчини хабардор қилади;
кредит ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилса — рад этишнинг асосли сабабларини кўрсатган ҳолда қарз олувчига ёзма жавоб юборади.
Буюртмада кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун тижорат банкининг уни имзолаган мансабдор шахси жавоб беради.
49. Ижро этувчи дирекция буюртма Жамғармага тушган санадан бошлаб уч кун мобайнида уни кўриб чиқади ва компенсация бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
50. Жамғарма бир кун мобайнида тижорат банкини қабул қилинган қарор тўғрисида (рад этилганда тақдирда — асосли сабаблар кўрсатилган ҳолда) кейинчалик банк филиали ва қарз олувчини бохабар қилиши учун хабардор қилади.
52. Тижорат банкининг филиали компенсация берилиши тўғрисидаги билдиришномани олгандан сўнг уч кун мобайнида қарз олувчи билан кредит шартномасини имзолайди.
53. Компенсация берилиши рад этилгани тўғрисидаги билдиришномани олган тижорат банки бир кун мобайнида бу ҳақда банк филиали ва қарз олувчини хабардор қилади.
54. Ҳар бир ой учун компенсация Жамғарма томонидан ой якунлангандан сўнг 20 кун мобайнида, тижорат банки томонидан Жамғармага ой якунлангандан сўнг 15 кун мобайнида тақдим этиладиган компенсация реестри асосида тўланади.
55. Тижорат банки компенсация берилиши тўғрисидаги шартнома амал қиладиган ҳар бир кредитнинг қолдиқлари бўйича ҳисобланган фоизлардан келиб чиққан ҳолда компенсация реестрини тузади.
56. Тижорат банклари компенсация реестрининг ҳаққонийлиги ва тўлиқлиги, шунингдек, Жамғармага ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб беради.
мазкур Низом доирасида ажратилган кредитларни муддати ва қарз олувчиларнинг тури бўйича алоҳида баланс ҳисобварақларда;
компенсация шартномаларига асосан ҳисобланган Жамғарма томонидан компенсация қилинадиган фоизларни алоҳида баланс ҳисобварақларда ҳисобини юритади.
58. Хорижий валютадаги кредитлар бўйича компенсацияларни тўлаш миллий валютада, компенсация тўлови амалга ошириладиган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича амалга оширилади.
59. Жамғарма компенсацияси банкнинг билдиришномаси асосида бир пайтнинг ўзида бир қанча кредит шартномалари бўйича асосий банкнинг 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» транзит ҳисобварағига ўтказилади.
60. 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» транзит ҳисоб-варағига тушган маблағлар банкнинг 16300 — «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси субсидиялари ҳисобига қопланадиган ҳисобланган фоизларни олиш» ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.
61. Қарз олувчилар кредитни муддати ўтганидан сўнг қайтарган ҳолатларда ажратиладиган компенсация суммаси тасдиқланган қайтариш жадвалида қайд этилган суммадан ошмаслиги лозим.
қарз олувчи томонидан кредит бўйича асосий қарзнинг тегишли қисми кредит шартномаси бўйича тўловлар жадвалига мувофиқ мажбуриятлар юзага келадиган санадан бошлаб 90 кун мобайнида қайтарилмаганда;
қарз олувчи ва/ёки тижорат банкининг буюртмасида ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар аниқланганда тўхтатиб туради.
Тижорат банки ушбу бандда назарда тутилган ҳолатларни аниқлаш мақсадида қарз олувчининг фаолияти юзасидан, шу жумладан, жойига чиқиб мониторинг олиб боради ва улар аниқланганда бу тўғрида Жамғармани уч кун мобайнида хабардор қилади.
63. Жамғарма компенсация беришни тўхтатиб туриш учун асос бўладиган ҳолат аниқлангани тўғрисида тижорат банкининг билдиришномасини олгандан сўнг уч кун мобайнида компенсация беришни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу тўғрисида тижорат банкини хабардор қилади.
64. Компенсация беришни тўхтатиб туриш учун асос бўладиган сабаблар бартараф этилгач, компенсация бериш қайта тикланиши мумкин.
Жамғарма қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда ҳам компенсация беришни тўхтатиши мумкин.
66. Компенсация бериш тўхтатилган ёки компенсация бериш тўғрисидаги шартнома муддатидан олдин бекор қилинган ҳолатларда:
69. Қонун ҳужжатларида ва тижорат банкининг кредит сиёсатида назарда тутилган кредит бериш учун зарур бўлган ҳужжатларни илова қилган ҳолда қарз олувчининг тижорат банки филиалига мурожаат қилиши кафиллик ташаббуси билан чиқиш учун асос ҳисобланади.
70. Кредит бериш имконияти тўғрисида масала кўриб чиқилгандан кейин тижорат банкининг филиали қарор қабул қилинган санадан бошлаб икки кун мобайнида:
кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинса — кафиллик олишга буюртмани илова қилган ҳолда ўз хулосасини тижорат банкига тақдим этади ва бу ҳақда қарз олувчини хабардор қилади;
кредит ажратиш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинса — рад этишнинг асосли сабабларини кўрсатган ҳолда қарз олувчига ёзма жавоб юборади.
Буюртмада кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун тижорат банкининг уни имзолаган мансабдор шахси жавоб беради.
72. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси буюртма Жамғармага тушган санадан бошлаб уч кун мобайнида уни кўриб чиқади ва кафиллик бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
73. Жамғарма бир иш куни мобайнида тижорат банкини қабул қилинган қарор тўғрисида (рад этилганда тақдирда — асосли сабаблар кўрсатилган ҳолда) кейинчалик банк филиали ва қарз олувчини бохабар қилиши учун хабардор қилади.
75. Кафиллик берилганлиги учун Жамғарма қарз олувчидан миллий валютада кафиллик суммасининг бир фоизи миқдорида бир марталик воситачилик ҳақини ундиради.
Жамғарманинг кафиллик бўйича мажбуриятлари воситачилик ҳақи тўлиқ тўланган санадан бошлаб кучга киради.
77. Жамғарма кафиллик портфелининг қисман ёки тўлиқ ҳажми учун суғурта қопламасини жалб этиш ҳуқуқига эга. Бунда суғурта қопламаси бўйича сарф-харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
78. Кредит қайтарилмаслигини суғурта қилишнинг барча шартномалари бўйича суғурта қопламасининг умумий ҳажми (кредитлар ва лизинг операциялари бўйича тадбиркорлик таваккалчилигини суғурта қилиш) молиявий йилда «Кафолат» суғурта компанияси АЖ ўз капиталининг 10 фоизидан ортиқ бўлган тақдирда компаниянинг ўз капиталининг 10 фоизидан ортиқ суммадаги йўқотишлари Жамғарма маблағлари ҳисобига компенсация қилинади.
79. Қарз олувчи кредитни қайтарганда ва кредит бўйича ўз мажбуриятларини имкон қадар камайтирганда, биринчи навбатда, кредит бўйича қайтарилган суммага мутаносиб равишда Жамғарма кафиллиги таъминланишидан озод этилади. Бунда қарз олувчи томонидан ажратилган кредит бўйича таъминлаш сифатида тақдим этилган мол-мулк фақат Жамғарма кафиллиги тўлиқ қопланганидан сўнг гаровдан озод этилади.
80. Тижорат банки берилган кредит бўйича тўловлар ўз вақтида амалга оширилиши бўйича мажбуриятлар ижроси юзасидан қарз олувчи фаолиятининг, шу жумладан, жойига чиқиб мониторингини олиб боради.
81. Қарз олувчи берилган кредит бўйича мажбуриятларни бажармаса ёки тегишли равишда бажармаса, бажарилмаган ёки тегишли равишда бажарилмаган санадан бошлаб ўн кун мобайнида банк қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унга ёзма талаблар қўяди.
82. Қарз олувчи кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган санадан (тегишли равишда бажармаганда) бошлаб банк 90 календарь кун мобайнида қарз олувчидан кредит бўйича асосий қарзнинг қайтарилмаган суммасини олиш, ундан фоизларни ундириш ва кредит шартномасида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариши учун, жумладан:
ундирувни гаров предметига қаратиш ва таъминлашга талаблар қўйиш (Жамғарма кафиллиги бундан мустасно) йўли билан барча оқилона ва юзага келган вазиятда мумкин бўлган чораларни кўришга мажбур.
Муддатлар тугагач ва ушбу бандда назарда тутилган барча зарур тартиботлар бажарилгандан сўнг, агар кредит шартномасида белгиланган тартибда банк олдидаги қарз суммаси қайтарилмаса, банк Жамғармага қуйидагилар қайд этилган талабларни қўяди:
кафиллик шартномаси реквизитлари (шартнома тузилган сана, рақами, банк ва Жамғарма кафил бўлган қарз олувчининг номи);
кафиллик шартномаси билан таъминланадиган кредит шартномаси реквизитлари (шартнома тузилган сана, рақами ва бошқалар);
қарз олувчининг шартнома бўйича бажарилмаган мажбуриятлари ҳажми бўйича жавобгарликнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда Жамғарманинг кафиллик шартномаси бўйича молиявий жавобгарлик ҳажми ҳисоб-китоби;
тўлов реквизитлари кўрсатилган Жамғарма томонидан тўланадиган маблағлар ўтказилиши керак бўлган банк ҳисобварағи;
83. Талаб (эътироз) тижорат банкининг ваколатли шахси томонидан имзоланиши ва банк муҳрининг босма изи билан тасдиқланиши керак.
тижорат банки ушбу Низомда қайд этилган қарз олувчига нисбатан чоралар кўргани ва тегишли ишларни амалга оширганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар нусхалари билан биргаликда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотнома.
Банкнинг Жамғармага нисбатан талаби (эътирози) қайд этилган барча ҳужжатлар тижорат банкининг ваколатли вакили томонидан тасдиқланиб, банк муҳрининг босма изи билан мустаҳкамланиши лозим.
85. Тақдим этилган талаб Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан берилган кафиликка ва илова қилинган ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш кафиллик шартномасида назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.
86. Жамғарма қуйидаги ҳолатларда тижорат банкига кафиллик суммасини тўлаш ҳақидаги талабни бажаришни рад этиш ҳуқуқига эга:
у бўйича Жамғарманинг кафиллик шартномаси тузилган кредитдан мақсадли фойдаланиш устидан белгиланган тартибда тегишли назорат амалга оширилмаслиги.
Эътирозлар билдирилган тақдирда, Жамғарма банкдан талаб тушган санадан бошлаб уч кун мобайнида тижорат банкига мавжуд барча эътирозлар кўрсатилган хатни юборади.
87. Жамғарма эътирозлар билдирилмаганда тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиши шарт. Жамғарма тижорат банкининг талаблари асосида ва кафиллик шартномасига мувофиқ тижорат банкига кредитнинг тўланмаган қисми бўйича кафиллик шартномасида кўрсатилган мажбуриятлар суммасидан ошмайдиган миқдорда тўловни амалга оширади.
88. Жамғарма мажбуриятлари Жамғарма томонидан тижорат банкига пул маблағлари ўтказилган пайтдан ижро этилган ҳисобланади.
89. Кафиллик бўйича тўловларни тўлагандан сўнг Жамғарма тижорат банки билан биргаликда харажатлар қарз олувчининг бошқа ликвид мулки ҳисобига, шу жумладан, судга мурожаат қилиш орқали қопланишини регресс тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
90. Жамғарма замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи «Тадбиркор» ахборот тизимидан фойдаланиш ҳуқуқига эга:
электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда кафиллик, шунингдек, тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсациялар бериш тўғрисида электрон шартномалар тузиш;
тижорат банклари ва уларнинг мижозларига Жамғарманинг расмий веб-сайти орқали реал вақт режимида кредит буюртмаларининг кўриб чиқилиши ва бажарилиши ҳолатини кузатиб бориш имконини бериш.
91. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғармага маблағлар тушиши ва уларнинг сарфланишини ҳисобга олади ҳамда улар бўйича ҳисобот тузади.
92. Тижорат банклари ҳар ойнинг 15-кунидан кечиктирмай Жамғармага унинг маблағларидан фойдаланиш тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.
93. Ижро этувчи дирекция Жамғарма маблағларидан фойдаланилгани тўғрисида ҳар чоракда — тасдиқлаш учун Кенгашга ҳисобот тақдим этади.
94. Ижро этувчи дирекция 1 февралгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига молиявий ҳисобот йили учун қарз олувчилар бўйича кафилликлар юзасидан амалда тўланган компенсациялар ва тўловлар тўғрисида ахборот тақдим этади.
95. Ижро этувчи дирекция, тижорат банклари ва давлат молиявий назорати органлари қарз олувчилар томонидан кафилликлар бўйича компенсациялар берилиши ва тўловлар тўланишининг ушбу Низомда белгиланган шартлари, мақсадлари ҳамда тартибига риоя этилишини текширади.
96. Қарз олувчи тўғрисидаги ахборотни олиш ва текшириш учун Жамғарма қарз олувчининг кредит тарихи ҳақида ахборотни сўраб олишга ёки кредит бюроси, тижорат банклари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ахборот тизмларига уланиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик ҳақида ахборот сўраш ҳуқуқига эга.
97. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти йилда камида бир марта Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини белгиланган тартибда текширади.
98. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳар чоракда камида бир марта берилган кафилликлар юзасидан компенсациялар ва тўловлар миқдорини аниқлашда амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини жойида ўрганади.
99. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
100. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, суд тартибида ҳал этилади.
101. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
1. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун кредит миқдорининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам шу жумлага киради), бироқ базавий ҳисоб-китоб миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик бериш.
2. Тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам шу жумлага киради) миқдорда кафиллик бериш, бироқ 8 миллиард сўмдан ортиқ эмас.
3. Тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизли харажатларни қоплаш учун компенсация бериш, шу жумладан:
а) суммаси 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоизли ставка билан қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлган, бироқ 5 фоизли пунктдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича миллий валютада;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сон қарорига 2-иловадаги рўйхатда кўрсатилган чекка ва тоғли туманларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сон Фармони билан тасдиқланган «Обод қишлоқ» дастури доирасида амалга ошириладиган суммаси 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган лойиҳалар учун — 8 фоизли пункт миқдорида қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган фоизли ставка билан миллий валютада;
в) суммаси 10 миллиард сўмга тенг миқдордан ошмайдиган хорижий валютада — тижорат банклари томонидан белгиланган фоизли ставканинг 30 фоизгача миқдорда, бироқ 3 фоизли пунктдан ортиқ эмас;
г) хорижий валютада — иссиқхоналар қуриш, интенсив боғлар яратиш ва совутгичлар қуриш учун 2017 йил 5 сентябргача халқаро молия институтларининг кредит линиялари ҳисобига хўжалик юритувчи субъектларга ажратилган валюта кредитлари бўйича — белгиланган фоизли ставканинг 50 фоизи миқдорида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, «Томорқа хизмати» МЧЖлар ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативларига Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сонли қарорига асосан «д» кичик банди билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.07.2020 й., 07/20/4767/1009-сон)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 199-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2018 йил 15 январдаги 26-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 11-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 6 апрелдаги 273-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 85-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 10 августдаги 644-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 8-сон, 204-модда).