Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ДИРЕКТОРИнинг
буйруғи
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 16 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3187-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директорининг 2026 йил 13 январдаги 70-сонли «Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларнинг фаолият самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3760, 22.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 2019 йил 26 августдаги 324-сон буйруғи (рўйхат рақами 3187, 2019 йил 3 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 10/19/3187/3846-сон) билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат органлари ва ташкилотлари — давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда республика аҳамиятига молик идора, муассаса ва ташкилотлар.».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор в.б. К. АЛЛАМЖОНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 декабрь,
445-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2020 й., 10/20/3187-1/0057-сон)