30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772, 773-моддалар; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 431, 433-моддалар, № 10, 676-модда, № 12, 781, 783-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 2, 3-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 166-моддалар, № 8, 471-модда, № 9, 589-модда, № 11, 792-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
Солиқ кодексининг 69-боби қоидалари 2020 йил 1 январдан кейин тузиладиган маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларга нисбатан қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 июлдаги ЎРҚ-785-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 03/22/785/0679-сон — тижорат банклари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида 2022 йил 1 майдан кейин янгитдан тузиладиган битимлар (расмийлаштириш шакли ва усулидан қатъи назар) асосида сотиб олинадиган товарларга (хизматларга) нисбатан татбиқ этилади)
Солиқ кодексининг VI, VII бўлимлари ва 5-боби 2022 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.
Солиқ кодекси 40-моддаси биринчи қисмининг 1-банди 2023 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади. 2023 йил 1 январга қадар чет эл компаниясидаги иштироки улуши 50 фоиздан кўпроқни ташкил этадиган юридик ёки жисмоний шахс чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этилади.