28.11.2019 йилдаги 957-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.11.2019 йилдаги 957-сон
Дата вступления в силу
29.11.2019
Ҳужжат 29.11.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг «Сув таъминоти ва канализация объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини янада такомиллаштириш, шунингдек, уни малакали мутахассислар билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4040-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 2019 йил ва келгуси йилларда сув таъминоти ҳамда канализация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли дастурларнинг самарали мувофиқлаштирилиши ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун «Сув таъминоти ва канализация объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонасининг фаолият кўрсатаётган тўртта ҳудудлараро филиаллари негизида ҳудудий бошқармалар (Тошкент шаҳридан ташқари) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 409-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 112-модда) билан тасдиқланган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажаралишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 28 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
957-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 957-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«5. Штат жадвалини шакллантиришда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш касблари (мутахассисликлар) бўйича малака разрядлари Вазирлар Маҳкамасининг «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарорига мувофиқ ишларни сифатли бажариш учун талаб этиладиган малакадан келиб чиққан ҳолда белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг «Сув таъминоти ва канализация объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Инжиниринг компанияси деб аталади) ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасига асосан тариф коэффициентларига ошиб борувчи коэффициентларнинг чекланган миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг «Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи хизматлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 16 майдаги 124-сон қарорига мувофиқ белгиланади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидаги таҳрирдаги 51-боб қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«51-боб. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг «Сув таъминоти ва канализация объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини мукофотлаш ҳамда уларга моддий ёрдам кўрсатиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
181. Инжиниринг компанияси ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида буюртмачини сақлаш харажатларини белгиланган тартибда назарда тутадиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
182. Инжиниринг компанияси ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси Инжиниринг компанияси томонидан ҳар йили назарда тутиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
183. Инжиниринг компанияси ходимларига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш вақтидан бошқа вақтларда, дам олиш ва байрам кунларида, тунги вақтда ишлаганлик, шунингдек, узоқ муддат ишлаганлик учун ушбу Низомнинг 7 ва 9-бандларида назарда тутилган тартибда лавозим маошига устамалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
расмий байрам кунлари (Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз, Мустақиллик куни, Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити, Конституция куни, Янги йил) ва касб байрами (Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ходимлари куни) бир лавозим маоши миқдорида бир марталик мукофот пули;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
овқатланиш харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ҳар ойлик тўлов;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўлкира харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ҳар ойлик тўлов, хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлар бундан мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кўп бўлмаган миқдорда бир йўла моддий ёрдам пули;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алоҳида ҳолатлар (узоқ муддат касаллик, оила аъзосининг вафоти, никоҳ тузиш ва бошқалар) муносабати билан бир лавозим маошидан ошмайдиган миқдорда бир йўла моддий ёрдам пули;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соғлиқни тиклаш (санаторийда даволаниш) учун бир йилда бир марта бир лавозим маоши миқдорида молиявий ёрдам пули тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
184. Мукофотлар ва устамаларнинг аниқ миқдорини белгилаш учун Инжиниринг компаниясида Инжиниринг компанияси ходимларини мукофотлаш тартибини белгилаш комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия Инжиниринг компанияси директорининг қарори билан 6 кишидан иборат таркибда тузилади ва директор (комиссия раиси), бош бухгалтер, кадрлар бўйича мутахассис, юрисконсульт, меҳнат жамоаси ва касаба уюшма қўмитаси вакилларини ўз ичига олади. Комиссия қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва тегишли баённома билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
185. Инжиниринг компаниясининг айрим ташаббускор ва юқори малакали ходимларига Инжиниринг компанияси директорининг тегишли буйруғига ҳамда комиссия қарорига асосан лавозим маошига унинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорида ҳар ойлик шахсий устамалар белгиланиши мумкин».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/957/4089-сон)