Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳайъати аъзоларининг сони 7 (етти) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
|
1. |
Шарипов Нажмиддинходжа Шухратович |
— |
раис |
|
2. |
Каримов Бобир Хасанович |
— |
раиснинг биринчи ўринбосари |
|
3. |
Карабаев Фаррух Эсаналиевич |
— |
раис ўринбосари |
|
4. |
Умматов Бекзод Хамзаевич |
— |
раис ўринбосари |
|
5. |
Абдукадиров Санджар Хошимович |
— |
Қонун ҳужжатлари ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи |
|
6. |
Нурматов Алишер Фурқатович |
— |
Устун мавқени суиистеъмол қилиш, тил бириктиришлар ва картель келишувларга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи |
|
7. |
Хаитметов Элмурат Сидикматович |
— |
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг директори. |
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 27 ноябрь,
954-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2019 й., 09/19/954/4082-сон)