25.10.2019 йилдаги 20-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 25.10.2019 йилдаги 20-сон
Дата вступления в силу
25.10.2019
Ҳужжат 16.12.2024 санаси ҳолатига
Жорий версия
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг

қарори
қарори
Маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида

Маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиётида мавжуд камчиликларни бартараф қилиш, судлар томонидан мазкур масалага доир қонун ҳужжатлари тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:

1. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, маъмурий ишлар бўйича суд харажатлари давлат божи ва ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлардан иборат.

2. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун деб юритилади) 3-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ давлат божи деганда, юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўлов тушунилади.

Давлат божи бошқа мажбурий тўловлар қаторида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантиришнинг таркибий қисмини ташкил этиши туфайли, судлар маъмурий ишлар бўйича давлат божи ундиришга доир қонун талабларига сўзсиз риоя этиши шарт.

3. Тушунтирилсинки, маъмурий ишлар бўйича давлат божи қуйидагилардан ундирилади:

1) биринчи инстанция судига бериладиган:

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

сайлов комиссияларининг ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаганлик устидан шикоят қилиш тўғрисидаги;

МСИЮтКнинг 271-моддасида кўрсатилган инвестиция низолари бўйича;

МСИЮтКнинг 272-моддасида кўрсатилган рақобат тўғрисидаги;

маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича ундириш сўзсиз тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат устидан шикоят қилиш тўғрисидаги;

МСИЮтКнинг 27-моддасида кўрсатилган ариза (шикоят) билан бир қаторда ушбу талабларга сабабий боғланишда бўлган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ариза (шикоят)лардан;

2) бериладиган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан:

маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари;

иш юритишни тугатиш, аризани кўрмасдан қолдириш, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан;

3) суд ҳужжатларининг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини берганлик учун.

Иш ҳужжатларидан фотонусха кўчириш учун давлат божи ундирилмайди.

4. Маъмурий ишлар бўйича давлат божини тўлаш билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади) 12-боби, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

5. Давлат божи ариза, шикоят (бундан буён матнда ариза деб юритилади) судга берилгунга қадар тўланади, агар қонунда бошқача белгиланмаган бўлса (масалан, тўловчи давлат божини тўлашдан озод қилинган ёки суд давлат божи тўлашни кечиктирган ёхуд бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берган бўлса).

Давлат божи нақд пулсиз шаклда тўланганлиги факти банкнинг тўлов қабул қилинганлиги тўғрисидаги белгиси бўлган тўлов топшириқномаси ёки электрон тўлов тизимидан олинган маълумотлар билан тасдиқланиши шарт.

Давлат божи нақд пул шаклида тўланганлиги факти банк томонидан тўловчига бериладиган белгиланган шаклдаги квитанция билан тасдиқланиши керак.

Агар муайян судда кўрилиши керак бўлган бир нечта аризалар бўйича давлат божи бир тўлов топшириқномаси билан тўланган бўлса, тўлов топшириқномаси ишлардан бирига илова қилинади.

Қолган ишларга судья томонидан тўлов топшириқномаси санаси ва рақами кўрсатилган ҳамда тўлов топшириқномаси қўшиб қўйилган ишга ҳавола қилинган ҳолда давлат божи тўланганлиги тўғрисида белги қўйилади (маълумотнома тузилади).

51. МСИЮтК 131-моддасининг учинчи қисми мазмунига биноан, судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича суддан ёки иқтисодий суддан ариза (шикоят) ёки иш материаллари келиб тушганда давлат божи кам тўланганлиги аниқланса, судья ариза (шикоят) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида аризачини ажрим орқали хабардор қилади ва унга бунинг учун ўн кундан ошмайдиган муддат беради.

Мазкур кўрсатма белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда, судья ариза (шикоят) ва унга илова қилинган ҳужжатларни МСИЮтК 134-моддаси биринчи қисмининг 11-бандига асосан қайтаради.

6. Шуни назарда тутиш лозимки, тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдори аризачи судга мурожаат қилаётган талабининг турига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган ставкалар бўйича аниқланади.

Бир нечта мустақил талаблардан иборат бўлган аризалардан давлат божи ҳар бир талаб бўйича, ушбу талаб учун белгиланган тегишли ставкалар бўйича алоҳида ундирилади.

Бунда судлар, аризада жавобгар зиммасига муайян мажбурият юклашнинг сўралиши алоҳида талаб эмас, балки ҳуқуқни тиклаш чораси ҳисобланишига эътибор қаратишлари лозим.

7. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига кўра учинчи шахслар ишга мустақил талаблар билан киришганида давлат божи умумий асосларда ундирилади.

Ишга киришган аризачининг ҳуқуқий ворисидан давлат божи, агар у муқаддам тўланмаган бўлса, умумий асосларда ундирилади.

8. Ариза бир неча шахс томонидан биргаликда тақдим этилганда, давлат божи мазкур турдаги талаб учун белгиланган миқдордан ошмаслиги лозим.

Бирлаштирилган бир ёки бир неча талаблар суд томонидан алоҳида иш юритишга ажратилганда, қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ тўланган давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди ва қайтарилмайди. У алоҳида ажратилган иш юритиш бўйича ҳисобга олинади, бу ҳақда судья томонидан тегишли маълумотнома тузилади ва иш материалларига қўшиб қўйилади.

9. Суд томонидан кўрмасдан қолдирилган ариза такроран берилганда давлат божи қайтадан умумий асосларда тўланади.

Шу билан бирга, агар ариза кўрмасдан қолдирилганлиги ёки қайтарилиши муносабати билан давлат божи қайтарилиши лозим бўлган, лекин қайтарилмаган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилган ёки қайтаришга асос бўлган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг такроран берилган ҳолда аризага, агар давлат божи бюджетга ўтказилган кундан эътиборан фуқаролик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ даъво муддати тугамаган бўлса, давлат божи тўланганлиги ҳақидаги дастлабки ҳужжат илова қилинишига йўл қўйилади («Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг тўртинчи ва йигирма биринчи қисмлари).

Давлат божи масаласи ҳал қилинмасдан суднинг иш юритувига қабул қилинган ариза (шикоят)лар МСИЮтКнинг 105-моддасига асосан кўрмасдан қолдирилганда, давлат божини ундириш (суд харажатларини тақсимлаш) умумий асосларда ҳал қилиниши лозим.

Бунда судлар «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси талабидан келиб чиқиб, ариза (шикоят)лар МСИЮтКнинг 105-моддаси 1, 5-бандларига асосан кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи ундирилмаслигини эътиборга олишлари лозим.

10. Судга давлат божи тўланмаган ариза келиб тушганда, судья қонун бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган шахслар рўйхатига аризачи кириши ёки кирмаслигини текшириши шарт («Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси). Агар аризачи қонунга кўра, давлат божини тўлашдан озод қилинмаган бўлса ва аризада уни тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақида илтимоснома мавжуд бўлмаса, шунингдек почта харажатлари тўланмаганда, судья тўланиши лозим бўлган давлат божи, почта харажатлари суммасини ҳамда ушбу камчилик бартараф қилингандан сўнг аризачининг умумий тартибда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқини кўрсатган ҳолда аризани қайтариш тўғрисида ажрим чиқаради (МСИЮтК 134-моддаси).

Қонун бўйича судья маъмурий судга мурожаат қилишда тўланиши лозим бўлган давлат божини тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод этиш ҳуқуқига эга эмаслигини назарда тутиш лозим. Бироқ, аризачининг мулкий аҳволидан келиб чиқиб, (масалан, иш ҳақи (даромади), унинг мулкида бўлган мол-мулклари, банкдаги маблағлари, вояга етмаган фарзандлари, бошқа қарамоғидагилар тўғрисидаги маълумотлар ва ҳ.к.) судья давлат божини тўлашни кечиктиришни ёки бўлиб-бўлиб тўлаш масаласини аризани иш юритувга қабул қилиш ва ишни қўзғатиш тўғрисидаги ажримда ёки аризачининг илтимосномасини қаноатлантириш ҳақидаги алоҳида ажримда ҳал қилишга ҳақли.

11. Ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсдан давлат фойдасига ундириладиган давлат божини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш масаласини ҳал қилишда, суд уларнинг бу харажатларни қисман ёки бир йўла тўлашга қурби етмаслигини тасдиқловчи ҳолатлар мавжудлиги ҳақидаги далилларни текшириши лозим. Пул маблағларининг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги банкнинг тасдиғи судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан уч кун олдинги сана билан қайд этилган бўлиши лозим.

12. Судларга тушунтирилсинки, давлат божини қайтариш асослари «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасида назарда тутилган бўлиб, унинг маъносига кўра, давлат божи қонунда талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланган бўлса, шу ортиқча тўланган қисми, бошқа ҳолларда эса тўлиқ ҳажмда қайтарилади.

13. Судлар назарда тутиши лозимки, маъмурий ишни кўриш билан боғлиқ чиқимларга:

гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонларга тўланиши лозим бўлган суммалар;

далилларни жойида кўздан кечириш билан боғлиқ бўлган харажатлар;

суд хабарномаларини ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатлари;

суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар киради.

Судларнинг эътибори суд чиқимларини тўлашдан озод этиш қонунда назарда тутилмаганлигига қаратилсин.

МСИЮтК 113-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар суммаси суд томонидан белгиланиши ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриш натижаларига кўра ундирилиши лозимлигига судларнинг алоҳида эътибори қаратилсин.

14. Суд чиқимларининг тараф (тарафлар) томонидан олдиндан киритилмаганлиги гувоҳни, экспертни, мутахассисни чақириш, жойига бориб кўздан кечириш ҳақида қилинган илтимосномани, агар бу тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва холисона аниқлаш учун зарур бўлса, қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда ишни кўриш билан боғлиқ сарф қилинган чиқимлар, МСИЮтК 115-моддасида белгиланган қоидалар бўйича суд ҳужжати қабул қилинаётганда ундирилади.

15. Тушунтирилсинки, гувоҳлар, экспертлар мутахассислар, таржимонларга тўланиши лозим бўлган суммалар ва уларни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 октябрдаги 570-сонли қарори билан тасдиқланган «Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низоми билан белгиланган.

16. Умумий қоидага кўра, иш бўйича суд харажатларини низода ноҳақ бўлиб чиққан тараф тўлайди.

Суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш ва уларни давлат фойдасига ундириш МСИЮтК 115-моддаси билан тартибга солинади. Шу сабабли суд муҳокамаси жараёнида суд (судья) суд харажатлари билан боғлиқ ҳолатларни текшириши, бу ҳолатлар бўйича суд ҳужжатининг асослантирувчи қисмида тегишли хулосалар қилиши ва, нафақат ундирувга бўлган ҳуқуқни, балки иш бўйича тарафдан (тарафлардан) ундирилиши лозим бўлган аниқ суммани белгилаши ҳамда шу суммани суд ҳужжатининг хулоса қисмида кўрсатиши лозим.

Тадбиркорлик субъектлари ўзларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги, ишнинг натижаси бўйича талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи улардан талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилиши судларга тушунтирилсин («Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 10-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ва иккинчи қисми).

Кичик тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларнинг талаблари қаноатлантирилганда давлат божи жавобгардан (давлат божи тўлашдан озод қилинмаган бўлса) қонунда аризачи учун белгиланган ставкада ундирилади.

17. Аризачи тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган талаблар миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан давлат даромадига ундирилади.

Давлат божини тўлашдан озод этилган бир ёки бир нечта аризачи томонидан бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилган ариза тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганда, у давлат фойдасига алоҳида ҳар бир жавобгардан қаноатлантирилган талабларга мутаносиб равишда ундирилади.

Ариза қаноатлантирилган ҳолда аризачининг тегишли илтимосномаси мавжуд бўлгандагина, суд харажатлари унинг зиммасига юклатилиши мумкин.

Жисмоний шахслар нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувини рўйхатга олиш рад этилганлиги ёхуд нотариуснинг ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракат (ҳаракатсизлик)лари юзасидан, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаганлик устидан низолашиш тўғрисидаги ариза (шикоят) билан судга мурожаат қилишда давлат божи тўлашдан озод этилмаганлиги боис Давлат божи ставкаларига асосан БҲМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи тўлашлари лозим.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан тақдим этилган ариза (шикоят) қаноатлантиришдан рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3318-сонли Қарорининг 3-бандига асосан манфаати кўзлаб ариза (шикоят) киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди.

Мазкур қоида ариза кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш тугатилганда ҳам қўлланилиши лозим.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси молия органлари таркибига кириши сабабли «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 10-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича давлат божидан озод этилганлигига эътибор қаратилсин.

18. Тушунтирилсинки, аризачи арз қилган талабларидан воз кечганда у қилган харажатларнинг ўрни жавобгар томонидан қопланмайди.

Давлат божини тўлашдан озод қилинган аризачи ўз талабларидан улар жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганлиги оқибатида воз кечганлиги сабабли иш юритиш тугатилган ҳолда, давлат божи жавобгардан давлат даромадига ундирилади.

Агар ишда иштирок этувчи шахслар келишув битими тузган бўлиб, унда суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шарт мавжуд бўлса, судлар давлат божини ушбу келишувга мувофиқ тақсимлаши, келишув битимида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисида шарт мавжуд бўлмаса, бу масала келишув битимини тасдиқлаш чоғида, МСИЮтКда белгиланган умумий тартибда ҳал этилишига судларнинг эътибори қаратилиши лозим.

19. МСИЮтК 162-моддасига кўра, суд харажатлари масаласига доир қўшимча ҳал қилув қарори фақат, бу масала ҳал қилув қарори чиқариш вақтида ечилмаган ҳолдагина чиқарилиши мумкин.

20. Судларга тушунтирилсинки, давлат божи билан боғлиқ масалалар бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан умумий асосларда шикоят (протест) берилиши мумкин.

21. Судлар назарда тутиши лозимки, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 10-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар суд ҳужжатлари устидан апелляция, кассация ва тафтиш шикояти билан мурожаат қилганда давлат божидан озод этилган.

Апелляция, кассация шикояти, тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантириш рад этилган тақдирда, суд «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 10-моддасининг иккинчи қисми талабларидан келиб чиқиб, давлат божи масаласини ҳал қилиши лозим.
211. Шуни назарда тутиш лозимки, Олий суднинг судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни ўрганиш давомида юридик аҳамиятга молик бўлган бир қатор ҳаракатларни амалга оширади.

Шунга кўра, агар, давлат божи олдиндан тўланмаган бўлса-да, бироқ бунинг учун тафтиш шикояти қайтарилмаган бўлса, шикоятни Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказиш рад этилганда давлат божи умумий асосларда ундирилиши лозим.

212. МСИЮтК 206-моддасининг биринчи қисми, 230-моддасининг биринчи қисми ҳамда 255-моддасининг биринчи қисмида апелляция, кассация ва тафтиш протестларига почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши назарда тутилмаган.

Судларнинг эътибори протест асосида кўрилган иш бўйича суд харажати ишни кўриш натижасига кўра, тегишли тарафдан ундирилишига қаратилсин.

Апелляция, кассация ёки тафтиш шикоятидан воз кечилган ва шикоятдан воз кечиш суд томонидан қабул қилиниб, шикоят бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда тўланган давлат божи қайтарилмайди, тўланмаган давлат божи эса шикоят берган шахсдан ундирилади.

Бу қоида апелляция, кассация ёки тафтиш шикояти кўрмасдан қолдирилганида ҳам татбиқ этилади.

22. Юқори инстанция судлари маъмурий ишларни апелляция, кассация ва тафтиш тартибида кўриш вақтида қуйи инстанция судлари томонидан суд харажатларини ундиришда йўл қўйилган камчиликларни тузатиш чораларини кўриши лозим.

23. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари давлат солиқ хизмати органлари билан биргаликда давлат божи тушумлари ҳисобга олинишини вақти-вақти билан таққослаш ўтказиши, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини амалга ошириши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ

Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ

Тошкент ш.,
Тошкент ш.,
2019 йил 25 октябрь,
2019 йил 25 октябрь,
20-сон
20-сон