Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ТОВАРЛАР ОЛИБ КЕЛИНГАНЛИГИ УЧУН ЙИҒИМ УНДИРИШНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш ва юридик шахс бўлмаган ҳолда савдо-воситачилик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг фаолияти устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 февралдаги 80-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 235-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2018 й., 09/18/235/0452-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
йирик божхона постларида солиқ органларининг доимий ишловчи пунктларини ташкил этсин;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни компьютерда ҳисобга олиш, сақлаш, бериш ва қайта ишлаш тизимини бир ой муддатда ишлаб чиқсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 13 август,
279-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й.,8-сон,22-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2018 й., 09/18/235/0452-сон)