18.11.2019 йилдаги ПФ-5877-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инфляция даражасини янада пасайтириш борасидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва барқарор иқтисодий ўсиш учун шароитлар яратишга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро тажриба бозор иқтисодиёти шароитида пул-кредит сиёсатини юритишнинг самарали усулларидан бири инфляцион таргетлаш режими эканлигини кўрсатмоқда, бунда пул-кредит бозоридаги марказий банкнинг фаол иштироки, шунингдек, иқтисодий ривожланишнинг мунтазам таҳлили ва давлат сиёсати режаларининг кенг ёритиб борилиши инфляциянинг миқдорий мақсадларига эришишни таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, инфляцион таргетлаш режимини жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги йўналишларга қаратилган мувофиқлаштирилган тайёргарлик ишларини талаб этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инфляциянинг номонетар омиллари ролини босқичма-босқич пасайтириш, шу жумладан, тарифларни тартибга солишни ислоҳ қилиш, иқтисодиётнинг реал секторида таркибий иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш ва ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банкнинг макроиқтисодий таҳлил ва коммуникация сиёсати сифатини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
регуляторнинг кредит бозорига самарали таъсир этишини таъминлаб берувчи, пул бозорини тартибга солишнинг янги инструментларини жорий этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш учун иқтисодиётни тартибга солишнинг бозор механизмлари ва инструментларини қўллашни кенгайтириш, шунингдек, пул-кредит сиёсати самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инфляция даражасини 2021 йилда 10 фоизгача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5 фоиз даражадаги доимий инфляцион мақсадни (таргет) ўрнатиш йўли билан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб пул-кредит сиёсати механизмларини босқичма-босқич инфляцион таргетлаш режимига ўтказишни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг асосий тамойиллари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инфляциянинг доимий амал қиладиган мақсадини белгилаш ва уни кенг жамоатчиликка етказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пул бозоридаги фоиз ставкаларини тартибга солиш ва инфляцион жараёнларни бошқариш мақсадида пул-кредит сиёсатининг кенг қамровли инструментларини қўллаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пул-кредит сиёсати соҳасида объектив қарорлар қабул қилиш мақсадида ички ва ташқи бозорларда мавжуд бўлган очиқ маълумотларни ҳисобга олган ҳолда батафсил макроиқтисодий таҳлил ва прогнозларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пул-кредит сиёсати мақсадларини кенг жамоатчиликка етказиш, макроиқтисодий ҳолатнинг олдиндан кўра билинишини таъминлаш ва бозор иштирокчилари ишончини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг коммуникация сиёсатини такомиллаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Марказий банки инфляцион таргетлаш режимига тўлиқ ўтиш учун шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин, хусусан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мувофиқлаштирилган монетар-фискаль ва монополияга қарши сиёсат юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобатдош бозор иқтисодиётига ўтишни тезлаштириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини ошириш ҳамда товарлар ва хизматларнинг тўлақонли бозорларини шакллантириш орқали иқтисодиёт тармоқларида таркибий ислоҳотларни амалга оширишни давом эттириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
монополияга қарши курашиш ва нархларни тартибга солишнинг замонавий усулларига ўтишга, шунингдек, ишлаб чиқариш инфратузилмасини кенгайтиришга йўналтирилган тартибга солинадиган нархларни босқичма-босқич эркинлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамғармаларни инвестицияларга трансформация қилиш учун молиявий воситачилик институтларини ривожлантириш мақсадида банк тизими ҳамда молия бозорларини ислоҳ этиш, шунингдек, молиявий оқимларни узоқ муддатли режалаштириш учун имконият яратиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Марказий банкининг инфляцияни пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича биргаликдаги ҳаракатлари концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йилда инфляцияни пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидагиларни жорий этиш орқали пул-кредит сиёсати инструментлари, механизмлари ва жараёнларини инфляцион таргетлаш режими стандартларига мувофиқлаштириш чораларини кўрсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йилнинг 1 январига қадар пул бозори фоиз ставкаларига таъсир кўрсатувчи бозор инструментлари, шу жумладан Марказий банк облигациялари, овернайт депозитлар, доимий тусдаги депозит аукционлари, давлат қимматли қоғозлари ва хорижий валюта гарови остида кредит аукционлари ва овернайт кредитлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил давомида фоиз ва валюта хатарларини бошқаришда ҳосилавий инструментлар (своп, опцион ва фьючерслар) ва тижорат банкларининг валюта курси шаклланишидаги ролининг босқичма-босқич ошириб борилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда Марказий банкнинг банклараро пул бозорига мунтазам интервенцияси орқали мослашувчан фоиз сиёсатини амалга оширишда асосий фоиз ставкасининг фоиз коридори механизми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йилнинг 1 апрелига қадар халқаро молия институтларининг техник кўмаги ҳамда илғор халқаро тажриба асосида эконометрик моделлаштириш инструментларини ривожлантиришни назарда тутувчи макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш тизими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда Марказий банк томонидан иқтисодиётдаги жорий ҳолат, инфляцион жараёнларнинг асосий омиллари ва пул-кредит сиёсати чораларининг ўз вақтида ёритилишини кўзда тутувчи коммуникацион сиёсатнинг замонавий тамойиллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инфляция ва инфляцион кутилмалар омилларини доимий ўрганиб бориш, халқаро молия институтлари ва бошқа давлатлар марказий банклари техник кўмагини жалб этиш орқали илғор хорижий тажрибани ўрганиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Инфляция даражасини пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) 3-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инфляция омиллари ва нархлар ошишига олиб келаётган сабабларни бевосита жойига чиққан ҳолда таҳлил этиш ва танқидий баҳолаб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча вазирлик ва идоралар саъй-ҳаракатларини иқтисодиётда инфляция даражасини пасайтириш ҳамда амалга оширилаётган сиёсатнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлашга қаратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика пул-кредит сиёсатини инфляцион таргетлаш режимига ўтказишга қаратилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишидаги камчилик ва муаммоларни аниқлаш, шунингдек, уларни бартараф этиш ҳамда ушбу соҳадаги ваколатли орган ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли орган ва ташкилотлар раҳбарлари ва бошқа вакиллари иштирокида ҳар ойда камида икки марта ички бозорда нархларни барқарорлаштириш ва инфляцияни пасайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ижросини муҳокама қилишни ташкиллаштириш, шунингдек, амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб бориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 1 январдан бошлаб тижорат банклари томонидан (миллий валютада) янгидан бериладиган барча турдаги кредитлар, шу жумладан давлат дастурлари доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкалари Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган даражада белгиланади, ипотекани кредитлаш бўйича давлат дастурлари ҳамда пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларини етиштириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга ажратиладиган кредитлар бундан мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 январдан, зарур ҳолларда, фоиз харажатларининг маълум бир қисмини компенсация қилиш механизмларини жорий этиш орқали тижорат банкларига фоиз ставкаларини мустақил белгилаш ҳуқуқини берган ҳолда кредитларни имтиёзли фоиз ставкаларида бериш амалиёти бекор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йилнинг 1 февралига қадар Энергетика вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020-2021 йилларда тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни, инфляция мақсадларига таъсирини ҳисобга олган ҳолда эркинлаштириш графигини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий фискал баланс тақчиллигини 2022 йилда 1,5 фоиздан ошмайдиган даражагача босқичма-босқич камайтиришни таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг белгиланган параметрлар доирасидаги қатъий ижросини, шунингдек, Марказий банк билан биргаликда солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсати мувофиқлигини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда 2020 йилнинг 1 июлига қадар норезидентларга молия бозорига киришга рухсат бериш шартлари, механизмлари ва муддатлари бўйича таклифларни юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларини бартараф қилишнинг аниқ механизмлари ва инструментларини ишлаб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Марказий банки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Концепция ва «Йўл харитаси»нинг сифатли ва ўз вақтида ижро этилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида таркибий ислоҳотлар асосий йўналишларининг «Йўл харитаси»ни амалга оширишни таъминлаш бўйича Иқтисодий кенгаш йиғилишларида солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсати мувофиқлиги ҳамда таркибий ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳолати масалаларини кўриб чиқиш ва муҳокама қилишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жаҳон бозорларидаги реал вазиятнинг ривожланиши ва таркибий иқтисодий ислоҳотларнинг амалий натижаларидан келиб чиққан ҳолда мослашувчан макроиқтисодий сиёсат юритиш, шунингдек, инфляциянинг узоқ муддатли мақсадли кўрсаткичи (таргети) даражасигача пасайишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Йўл харитаси»нинг амалга оширилиши ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, инфляция бўйича қўйилган мақсадга эришиш омиллари ва хатарларини кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳар чоракда маълумот киритиб боришни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда 2020 йилнинг 1 апрелига қадар Жаҳон банкининг техник кўмаги асосида ишлаб чиқилаётган Молиявий оммабопликни ошириш миллий стратегияси доирасида молиявий саводхонликни оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 18 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-5877-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Марказий банкининг инфляцияни пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича биргаликдаги ҳаракатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КОНЦЕПЦИЯСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Концепциянинг мақсади чуқур таркибий ислоҳотлар ўтказилаётган шароитда иқтисодиётда инфляция даражасини пасайтиришни таъминлаш ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Концепция пул-кредит сиёсатини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини, шунингдек, солиқ-бюджет сиёсати ва иқтисодиёт тармоқларининг таркибий ўзгариши соҳаларидаги зарурий чора-тадбирларни белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-БОБ. ИНФЛЯЦИЯ ОМИЛЛАРИ ТАҲЛИЛИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) ҳамда давлат секторида иш ҳақининг йиллик ошириб борилиши, шунингдек, пул-кредит сиёсатининг ўзига хосликлари (иқтисодиётдаги пул массаси ўсиши билан биргаликда олтин-валюта захираларининг жамғариб борилиши, миллий валютанинг доимий девальвацияси ва спекулятив курсли параллел валюта бозорининг мавжудлиги) республикада олдинги йилларда шаклланган инфляциянинг фундаментал омиллари бўлиб ҳисобланиб келмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йиллар давомида йиғилиб келган инвестицион етишмовчилик ва иқтисодиётда шаклланган номутаносибликлар мамлакатни ривожлантиришнинг янги босқичида ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун муҳим қадамлар ташлашни тақозо этмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиётдаги ушбу ижобий таркибий ўзгаришлар шароитида иқтисодиётда инфляция босимининг объектив (муқаррар) шаклланиши кузатилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу жараёнда қуйидагилар асосий омиллар сифатида намоён бўлмоқда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) оширилган иқтисодий, кредит ва инвестицион фаоллик. Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини модернизация қилиш вазифалари, ҳудудларда аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш зарурияти, аграр соҳадаги ислоҳотлар, давлат секторида иш ҳақи даражасидаги тузатишлар, тадбиркорлик фаолияти ривожланиши ва аҳолининг ўзини-ўзи иш билан таъминлаши учун шарт-шароитлар яратиш бўйича чоралар иқтисодиётга сезиларли молиявий ресурслар йўналтирилишини талаб этди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) тартибга солинадиган нархларни эркинлаштириш. Нархларни тартибга солиш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор нархларини шакллантиришга ушбу товар ва хизматларнинг мазкур гуруҳ томонидан инфляцион босимини шакллантиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, нархларни эркинлаштириш жараёнининг кечиктирилиши ислоҳотлар самарадорлигини пасайтириши ва натижада узоқ муддатли инфляцион кутилмаларни юзага келтириши мумкин. Тартибга солинадиган нархларни бозор даражасига етказиш иқтисодиётнинг тегишли секторига хусусий капитални жалб қилишни таъминлашга имкон беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, нархларнинг маъмурий тартибга солиш тизимининг ислоҳ қилиниши ва тарифларнинг босқичма-босқич ошириб борилиши мазкур товарлар ва хизматлар гуруҳи томонидан маълум даражадаги инфляцион босимни юзага келтириши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) номинал иш ҳақларининг корректировкаси. Сўнгги икки йилда аҳоли реал даромадларининг ўртача йиллик ўсиши 10 — 12 фоизни ташкил этди. Иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши унинг айрим соҳаларида малакали мутахассисларга бўлган талаби натижасида уларнинг иш ҳақлари секин-аста ошиб боришига олиб келди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) ташқи савдони эркинлаштириш ҳамда товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва товарлар трансчегаравий олиб ўтилишининг соддалаштирилиши. Ташқи савдонинг эркинлаштирилиши ва импортнинг ўсиши шароитида валюта курсининг ўзгариши ҳам импорт, ҳам маҳаллий товарлар нархларининг шаклланишига сезиларли таъсир кўрсатди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йилда нисбатан барқарор валюта курси шароитида баъзи товарлар импорти нархлар барқарорлашувига таъсир кўрсатган бўлса, мева ва сабзавотлар нархлари қўшни давлатлардаги нархлар даражасигача корректировка қилиниб олди. Айни вақтда, жорий йилда девальвациянинг тезлашиши иқтисодиётдаги нархлар даражасига салбий таъсир кўрсатди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Макроиқтисодий барқарорлик, сифатли иқтисодий ўсишга ва паст даражадаги инфляцияга эришиш нафақат пул-кредит сиёсати инструментларини қўллаш орқали, балки қуйидагиларни ўз ичига олган комплекс ёндашув билан таъминланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатдошлигини оширишга урғу берган ҳолда, тартибга солинадиган нархларни босқичма-босқич эркинлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобатбардош бозор иқтисодиётига ўтишни тезлаштириш ҳамда товар ва хизматларнинг тўлақонли бозорини шакллантириш орқали иқтисодиёт тармоқларидаги таркибий ўзгаришларни амалга оширишни давом эттириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани кенгайтириш ва модернизация қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хусусий инвестициялар киришини кўпайтириш ва молия бозорини ривожлантириш орқали молиявий ресурсларнинг самарали қайта тақсимланишини таъминлаш, шунингдек, молия бозорида «узоқ муддатли» пуллар манбасини шакллантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-БОБ. ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ИНФЛЯЦИОН ТАРГЕТЛАШГА ЎТИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чуқур таркибий ўзгаришлар ва иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида пул-кредит сиёсатини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нархларнинг кескин ошиши ва спирал характердаги инфляциянинг олдини олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий валюта курсига нисбатан девальвацион босимни ушлаб туриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пул бозорини шакллантириш, имтиёзли кредитлаш ва пул бозори сегментлашуви шароитларини бартараф этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ички ва ташқи омилларни ҳисобга олган ҳолда аҳоли ва бизнеснинг тўловга лаёқатлилигини сақлаб туриш, ва умуман, молия секторининг барқарорлигини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илғор халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, юқорида келтирилган устувор йўналишларнинг амалга оширилиши пул-кредит сиёсати шароитларини инфляцион таргетлаш режимига ўтказишни талаб қилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инфляцион таргетлаш ўзида шундай пул-кредит сиёсати режимини акс эттирадики, унда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан инфляция даражаси бўйича доимий мақсад (таргет) эълон қилинади ва унинг ҳаракатлари пул-кредит инструментлари ва коммуникациядан фаол фойдаланган ҳолда жорий инфляцияни унинг мақсадли кўрсаткичига етказишга йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инфляцион таргетлаш режими ҳам ривожланган, ҳам ривожланаётган мамлакатларда ўзининг кенг қамровли татбиқини топган. Мазкур режим инфляциянинг тебранувчанлиги ва инерционлигини пасайтиришда самарали инструмент ҳисобланади ва бу, ўз навбатида, ўрта муддатли истиқболда мустаҳкам ва барқарор иқтисодий ўсиш учун қўшимча шароитлар яратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари, бу режимда инфляциянинг мақсадли кўрсаткичларига эришишда Марказий банк ҳаракатларида катта эркинлик, мақсадлар ва пул-кредит сиёсати мақсадлари ва устуворликларининг аниқ идентификацияси, шунингдек, Марказий банкнинг инфляциянинг мақсадли кўрсаткичларига эришишда жавобгарлиги кўзда тутилади. Жамоатчилик учун Марказий банк фаолиятининг юқори даражада шаффофлиги иқтисодиётда мақбул иқтисодий кутилмалар шаклланишига имкон яратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инфляцион таргетлаш режимини самарали жорий қилиш учун пул-кредит сиёсати инфляциянинг белгиланган мақсадли даражасига эришиш заруриятидан келиб чиқиб, бозор инструментлари таъсирини қўллаган ҳолда банклараро пул бозоридаги фоиз ставкаларини Марказий банк интервенциялари орқали самарали бошқариш йўли билан амалга оширилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрта муддатли даврда инфляцион таргетлаш режимини тўлиқ жорий этиш учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инфляциянинг монетар ва номонетар омилларини пасайтиришдаги ролини кучайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инфляциянинг қисқа муддатли мақсадлари траекториясини аниқлаш ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан узоқ муддатли мақсадга ўтишни эълон қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк томонидан янги инструментларнинг (овернайт, депозит ва кредит аукциони, своп, РЕПО, қисқа ва ўрта муддатли облигациялар ва бошқалар) жорий этилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пул бозоридаги операцияларнинг асосий мезони сифатида фоиз ставкалари коридорини қўллаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мослашувчан фоиз сиёсатини олиб бориш орқали ташқи ва ички омилларга ўз вақтида жавоб бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат қимматли қоғозлари билан пул бозори операцияларини амалга ошириш ва ғазначиликнинг бўш пул маблағларини тижорат банкларига жойлаштириш учун ягона платформа яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматли қоғозлар бўйича даромадлилик эгри чизиғини шакллантириш ва иқтисодиёт субъектларининг узоқ муддатли кутилмаларини самарали бошқариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эконометрик моделлаштириш инструментларини ривожлантириш, макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш тизимини тўлиқ татбиқ этиш орқали пул-кредит ва макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлигини тизимли баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инфляцион таргетлаш режимининг моҳияти ва мақсадлари, уни муваффақиятли амалга ошириш шарт-шароитлари, бевосита ва билвосита ижобий таъсирлари ҳамда унга эришишнинг мақсадли муддатлари тўғрисидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка холисона, аниқ ва содда усулда етказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг коммуникация сиёсатини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пул-кредит сиёсатининг ўрта ва узоқ муддатли истиқболда макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикасига таъсирини баҳолаш бўйича эконометрик моделларни қўллаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банклараро пул бозори фоиз ставкасига таъсир кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молия бозорида шарт-шароит шаклланишига имкон беради ҳамда бу иқтисодий ҳолат талабларидан келиб чиқиб, пул-кредит сиёсати мақсадларига эришишни таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул бозоридаги ликвидлилик ҳажмини баҳолайди ва прогноз қилади, маблағлар тақчиллиги ёки ортиқчалигини, шунингдек, тегишли (ликвидлиликни тақдим этиш ва йиғиб олиш бўйича) инструментларнинг мавжудлигини аниқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банк тизимида ликвидлиликка бўлган талаб ва таклиф ўртасида номутаносиблик юзага келганда, доимий ҳаракат операциялари бўйича ставкалари банклараро пул бозоридаги ставкалар тебранишини ушлаб туради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, мажбурий захираларни ўрта даражага келтириш механизми банклараро бозор ставкаларини бошқариш жараёнида қўшимча мослашувчанлик яратади. Ўрта муддатли истиқболда коэффициентнинг кўтарилиш томонга ўзгариши банкларнинг банклараро пул бозоридаги фаоллигини оширади ва бу орқали трансмиссия фоиз канали ишини мустаҳкамлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инфляцион таргетлаш режимига муваффақиятли ўтиш учун зарур шартлардан бири бу эркин шаклланадиган айирбошлаш курси бўлиб, унинг ўзгариши тўлалигича талаб ва таклифларнинг муҳим омилларига сабаб бўлади. Бу, ўз навбатида, банклараро валюта бозорини модернизация қилишни ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта интервенцияси соҳасидаги сиёсатини тегишли равишда такомиллаштирилишини талаб этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Валюта бозори ривожланишидаги асосий омиллардан бири ички валюта бозорида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фаоллигининг аста-секин пасайиши ва тижорат банкларининг маркет-мейкер сифатидаги ролининг оширилиши ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Валюта курсининг мослашувчан шаклланишга ўтиш ва банклараро валюта савдоларини амалга ошириш валюта интервенцияси услубларини такомиллаштиришни назарда тутади. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бозор фаолиятига аралашишни минималлаштиришга қаратилган ва айирбошлаш курсини аниқлашда унинг фундаментал ўзгариш трендига таъсир ўтказмайдиган Валюта интервенцияси стратегиясини ишлаб чиқишни назарда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқоридагиларни инобатга олиб, қуйидагилар, валюта бозорини эркинлаштириш жараёнини якунлаш орқали инфляцион таргетлашга ўтиш учун зарурий шартлардан ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банкларнинг маркет-мейкер сифатида бозордаги фаоллигини рағбатлантириш ва уларнинг айирбошлаш курсини шакллантиришдаги ролини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
валюта интервенциялари сиёсатини такомиллаштириш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки интервенциялари мақсадлари ва усулларини белгилаб берувчи стратегия ва тактикаларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
валюта бозори иштирокчиларига валюта хатарларини хеджирлаш имконини берувчи ҳосилавий инструментлар бозорини ривожлантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Узоқ муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш бутун молия тизимининг барқарор ишлашини талаб қилади. Бунда, барқарор макроиқтисодий шароитда ҳам банк секторида тизимли хатарлар шаклланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инфляцияни белгиланган мақсадга яқинлаштириш ва ушлаб туриш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, шу жумладан пруденциал назорат чоралари орқали молиявий хатарларни камайтириши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банк назорати ҳамда банкларни молиявий соғломлаштириш чоралари. Тижорат банклари балансларини тозалаш улар барқарорлигининг ошишига, омонатчилар ва кредиторлар маблағларининг сақланишига, молия тизимига бўлган ишончнинг мустаҳкамланишига ва молия бозорларининг янада ривожланишига замин яратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банк ва молия тизимлари учун хатарлар эҳтимолини камайтирувчи макропруденциал назорат чораларининг ўз вақтида ва самарали қўлланилиши иқтисодиётнинг мувозанатли ишлашига ҳамда макроиқтисодий барқарорликнинг таъминланишига имкон беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инфляцион таргетлаш режимида нархлар барқарорлиги молиявий барқарорликни қўллаб-қувватлайди, чунки бозор иштирокчилари пул-кредит сиёсати ҳаракатларини олдиндан кўра билиши ва тушуниши сабабли иқтисодиёт субъектлари қарорларни қабул қилишда янада изчил бўладилар ва бу ноаниқлик элементларини бартараф қилишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг минимал иштироки билан бутун молия тизимини барқарорлаштиришга ёрдам беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳоли ва тадбиркорларнинг банкларга ва миллий валютага бўлган ишончини ошириш банк тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларидан ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатда ишончли банк тизими ва молия бозорининг фаолияти пул-кредит сиёсати таъсир каналларининг тўла ишлашига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлигининг ошишига хизмат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур мақсадларга эришиш учун банк тизимини янада ривожлантириш бўйича қуйидагиларни ўз ичига олувчи комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банкларнинг мижозларга бўлган эътиборини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мижозларга электрон ва масофавий хизмат кўрсатишни тўлиқ жорий этиш орқали банк хизматлари сифати ҳамда аҳолининг банк ва бошқа молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банк хизматларини кўрсатиш тизимини ислоҳ қилиш ва банкларни трансформациялаш, корпоратив бошқарув сифатини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
самарали инфратузилмани яратиш, банклар фаолиятини автоматлаштириш ва замонавий молиявий технологияларни жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат банкларини ислоҳ қилиш жараёнини тезлаштириш ва уларни хусусийлаштириш бўйича самарали чоралар кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат банкларида банк хизматларини кўрсатишда тезкорликни ошириш, шу жумладан уларда ходимлар фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари (KPI) ижросини баҳолаш тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банклар томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш ва зарур бўлганда, айрим банкларнинг актив операцияларини вақтинча чеклаш чораларини қўллаш орқали пруденциал назорат чораларини кучайтириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-БОБ. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ВА МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ ИНФЛЯЦИЯ ДАРАЖАСИНИ ПАСАЙТИРИШ БЎЙИЧА БИРГАЛИКДАГИ ЧОРАЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нархлар барқарорлигини таъминлаш ва инфляциянинг сезиларли даражада ўсиши хавфининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Марказий банки солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсатларини мувофиқлаштириш ҳамда иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотларни амалга ошириш борасида биргаликдаги ҳаракатларни олиб бориши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ-бюджет сиёсати соҳасидаги чора-тадбирлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий фискал баланс тақчиллигини 2022 йилда 1,5 фоиздан оширмайдиган даражагача босқичма-босқич қисқартириб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бюджет интизомига риоя этилиши устидан самарали назоратни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тақчилликни молиялаштиришнинг ташқи манбаларини, шу жумладан инфляция хавфини туғдирмайдиган ресурслар ҳисобига жалб қилиш тартибини белгилаш ва уни қонун йўли билан мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий-иқтисодий мақсадларга йўналтирилган марказлашган инвестициялар самарадорлигини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ маъмуриятчилиги тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ интизомига ўз вақтида риоя қилиш бўйича жавобгарликни ошириш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таркибий сиёсат соҳасидаги чора-тадбирлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ишлаб чиқариш ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва кенгайтириш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва ёқилғи-энергетика комплексини, шу жумладан хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали модернизация қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автомобиль йўлларини қуриш ва хизмат кўрсатишда давлат-хусусий шерикчилик механизмини қўллаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
темир йўл ва ҳаво транспорти орқали юк ташиш соҳасига хусусий секторни жалб қилишнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўрсатилаётган транспорт хизматлари тариф ва нархларини асосий ташқи савдо ҳамда сайёҳлик йўналишлари ўтадиган бошқа давлатлар даражасидан ошмайдиган даражагача тушириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
логистика хизматлари, улгуржи савдо ва товарларни сақлаш инфратузилмаси сифатини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) рақобат муҳитини яхшилаш ва бизнес юритишнинг тенг имкониятларини яратиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мулк ҳуқуқи ва тадбиркорлик фаолияти кафолатларининг институционал асосларини мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобатбардош товар ва молия бозорларида фаолият юритувчи корхоналар устав капиталида давлат улушини камайтириш, шу жумладан табиий монополияларнинг асосий фаолиятига хос бўлмаган объектларини хусусий секторга сотиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
монопол корхоналарнинг нарх белгилаш бўйича шаффофлигини таъминлаш, инфляциянинг мақсадларини ҳисобга олган ҳолда ўрта муддатли истиқболда тартибга солинадиган нархларни (тарифлар) эркинлаштириш муддатларини ўрнатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
индивидуал солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, преференциялар ва имтиёзли кредитлар бериш амалиётини танқидий қайта кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат харидлари соҳасида бозор механизмларини ривожлантириш, уларнинг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нархларни эркинлаштириш бўйича ислоҳотларнинг моҳияти, мақсади, амалга ошириш босқичлари ва эришилган натижаларни тушунтириш ва асослаш бўйича фаол коммуникация сиёсатини юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) хусусий инвестициялар оқимининг ўсиши ва молия бозорининг ривожланиши:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарзларни молиялаштириш инструментларини кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий корхоналар акцияларини жаҳон фонд майдонларида бирламчи ва иккиламчи жойлаштириш жараёнларини фаоллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
акциядорлик компанияларини ташкил этиш ва тугатиш механизмини соддалаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электр ва газ таъминоти соҳасига хусусий инвесторлар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни рақобат асосида киришига имконият яратиш ва уларни фаол жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) ишлаб чиқариш омиллари унумдорлигини ошириш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишга ва энергия сарфини пасайтиришга қаратилган модернизациялаш ва технологик янгилаш тармоқ дастурларини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
унумдорликни рағбатлантириш ҳамда сифатни оширишга қаратилган давлат дастурларини амалга ошириш ва ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун ер ажратиш орқали қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини самарали амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат унумдорлигини ошириш ва меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш орқали тармоқлар тайёр маҳсулотлари таннархи таркибидаги харажатларни оптималлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро стандартлар ва нормативларни жорий этиш орқали энергия самарадорлигини ошириш бўйича махсус тармоқ дастурларини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат улушига эга корхоналар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ошириш мақсадида уларнинг самарадорлик рейтингини эълон қилиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асбоб-ускуналарнинг самарадорлиги ва унумдорлиги, шу жумладан фойдаланиш муддатлари бўйича талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-БОБ. КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пул-кредит сиёсатининг такомиллаштирилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Марказий банки томонидан мувофиқлаштирилган ҳаракатларнинг амалга оширилиши иқтисодиётда нархлар барқарорлигига ва инфляциянинг 5 фоизлик даражаси бўйича узоқ муддатли мақсадга эришишни таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нархлар барқарорлиги аҳолининг турмуш даражаси, ишчанлик фаоллигига, уларнинг миллий валютага бўлган ишончининг мустаҳкамланишига, иқтисодиётда долларлашув даражасининг пасайишига, миллий иқтисодиётга ички ва ташқи инвестицияларнинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, кўрсатилган чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилиши иқтисодиёт агентларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилаётган пул-кредит сиёсатига бўлган ишончининг ошишига хизмат қилади ва бу, ўз навбатида, инфляцион кутилмаларни сезиларли даражада пасайтириш имконини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Барқарорликни, шунингдек, иқтисодий сиёсат шаффофлиги ва олдиндан кўра билинишини таъминлаш мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини оширади, кредитлашнинг ташқи манбалари бўйича таваккалчилик мукофотини камайтириш омили бўлиб хизмат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йилда инфляцияни пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш шакли ва механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Пул-кредит сиёсати соҳасида

1.

Пул-кредит сиёсатининг пул бозоридаги ликвидлилик ҳажми ва фоиз ставкаларини тартибга солиш инструментларини такомиллаштириш.

Пул-кредит операцияларини жорий қилиш бўйича Марказий банк бошқарувининг қарори, жумладан:

Марказий банкнинг овернайт депозитлари;

муддати 2 ҳафтагача бўлган мунтазам депозит аукционлари;

Марказий банк облигацияларини муомалага чиқариш;

Марказий банкнинг давлат қимматли қоғозлари ва хорижий валюта гарови остида овернайт кредитлари;

Марказий банкнинг давлат қимматли қоғозлари ва хорижий валюта гарови остида 2 ҳафтагача муддатда кредит аукционлари.

2020 йил январь

Марказий банк (Нурмуратов)

2.

Марказий банкнинг пул-кредит операциялари бўйича асосий ставкаси ва фоиз коридорини ўрнатиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Марказий банк бошқаруви қарори:

пул-кредит операциялари бўйича асосий мўлжал сифатида Марказий банкнинг асосий ставкасини ўрнатиш;

пул-кредит операциялари бўйича фоиз коридорини жорий этиш.

2020 йил январь

Марказий банк (Нурмуратов)

3.

Фоиз сиёсати юқори мослашувчанлигини таъминлаш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Марказий банк бошқаруви қарори:

инфляция мақсадидан четга чиқиш хавфларига ўз вақтида жавоб қайтариш мақсадида асосий ставка даражасини кўриб чиқиш бўйича йиғилишлар оралиғида қўшимча йиғилишларни жорий этиш йўли билан кўпайтириш;

асосий ставкани бир йилда камида саккиз маротаба эълон қилиш.

2020 йил январь

Марказий банк (Нурмуратов)

4.

Банклараро пул бозорини ва давлат қимматли қоғозларининг иккиламчи бозорини янада ривожлантириш.

Пул бозорида давлат қимматли қоғозлари билан операцияларни амалга ошириш ва ғазначиликнинг бўш маблағларини тижорат банкларига жойлаштириш учун ягона платформа яратишни назарда тутувчи ташкилий чоралар.

2020 йил февраль

Марказий банк (Нурмуратов), Молия вазирлиги (Ишметов)

5.

Эконометрик таҳлил ва прогнозлар асосида қарорлар қабул қилиш ҳамда уларни асосий ставкани ўрнатишдан олдин муҳокама қилиш тизимини ривожлантириш.

Марказий банк бошқарувининг макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш тизимини (FPAS) амалиётга тўлиқ жорий қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи қарори:

эконометрик моделлаштириш инструментларини ривожлантириш;

пул-кредит ва макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро алоқадорлигини тизимли баҳолаш;

ўрта ва узоқ муддатли истиқболда пул-кредит сиёсатининг макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикасига таъсирларини баҳолаш;

банк тизими ликвидлилиги ва унинг шаклланиш омилларини прогноз қилишни такомиллаштириш.

2020 йил апрель

Марказий банк (Нурмуратов)

6.

Валюта бозорини янада ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Марказий банк бошқарувининг қарори:

айирбошлаш курсини белгилашда банкларнинг фаол иштироки орқали уларнинг бозордаги фаоллигини рағбатлантириш;

деривативлар бозори, хеджирлаш инструментлари ва маркет-мейкерлар институтини ривожлантириш;

банклараро валюта савдоларининг жорий «фиксинг» усулидан узлуксиз аукцион савдолари «мэтчинг» усулига ўтиш.

2020 йил давомида

Марказий банк (Нурмуратов)

7.

Инфляцион таргетлаш режимини муваффақиятли жорий этиш ва инфляциянинг мақсадли мўлжалларига эришиш учун халқаро молия институтларининг техник кўмагини жалб қилиш.

1. Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа халқаро молия институтларига техник кўмак тақдим этиш тўғрисида мурожаатлар юбориш.

2019 йил декабрь

Марказий банк (Нурмуратов)

2. Инфляцион таргетлаш бўйича доимий маслаҳатчини (экспертни) танлаш ва жалб қилиш. Доимий эксперт шартномаси шартлари ва молиялаштириш манбаларини келишиш.

Донорлар билан келишишга қараб

8.

Ҳар чоракда пул-кредит сиёсати шарҳларини ҳамда инфляцион кутилмалар сўровларини тайёрлаш ва эълон қилиш.

Пул-кредит сиёсати шарҳларини ҳамда аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг инфляцион кутилмалари сўровларини тайёрлаш ва эълон қилиш.

Ҳар чоракда

Марказий банк (Нурмуратов)

9.

Пул ва валюта бозорлари иштирокчиларининг малакасини ошириш.

Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш соҳасида семинар ва тренинглар ўтказиш.

Доимий асосда

Марказий банк (Нурмуратов), тижорат банклари

10.

Макропруденциал банк назорати механизмларини такомиллаштириш.

Қуйидагилар орқали макропруденциал назорат амалиётини кучайтириш:

Базель қўмитаси талабларини босқичма-босқич татбиқ этиш;

иқтисодий ўсиш даврида кредит фаоллиги кескин ўсиб кетишининг олдини олиш мақсадида банклар капитали контрциклик буферини киритиш;

муайян кўрсаткичларнинг критик қийматларидан четга чиққан ҳолларда банкларнинг капитали етарлилиги учун қўшимча талаблар ўрнатиш.

2020 йил февраль

Марказий банк (Нурмуратов)

11.

Марказий банк кадрлари салоҳиятини ошириш.

1. Мутахассислар малакасини ошириш ва хорижий марказий банклар тажрибасини ўрганиш.

2. Истиқболли ёш мутахассисларни илғор хорижий олий таълим муассасаларида магистратура ва докторантура дастурлари бўйича ўқитишни ташкил қилиш.

3. Марказий банкнинг ёш мутахассисларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва самарали рағбатлантириш.

Доимий асосда

Марказий банк (Нурмуратов)

12.

Марказий банкнинг коммуникацион сиёсатини такомиллаштириш.

1. Инфляцион таргетлаш режими моҳияти ва мақсадлари тўғрисидаги маълумотларни аҳолининг кенг қатламига холис ва аниқ кўринишда етказишни назарда тутувчи коммуникацион сиёсатнинг янги стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати соҳасидаги операциялари шаффофлигини таъминлаш.

2020 йил февраль

Марказий банк (Нурмуратов)

13.

Жамоатчиликка инфляцион таргетлашнинг моҳияти ва мақсадларини янада батафсил тушунтириш мақсадида пресс-брифинг ташкиллаштириш ва пресс-релизлар чиқариш.

Марказий банкнинг пресс-конференциясини ўтказиш.

Пресс-релиз чиқариш.

бир ҳафта муддатда

Марказий банк (Нурмуратов)

II. Солиқ-бюджет сиёсати соҳасида

14.

Мувофиқлаштирилган солиқ-бюджет сиёсатини юритиш.

Умумий фискал баланс тақчиллигини 2022 йилдан бошлаб ЯИМнинг 1,5 фоизидан оширмайдиган даражагача босқичма-босқич қисқартириб бориш.

2020 йил май

Молия вазирлиги (Ишметов)

15.

Давлат ташқи қарзини жалб қилишнинг юқори чегараларини белгилаш механизмини жорий қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат қарзларини бошқариш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси, жумладан мазкур Фармонда ташқи ва ички омиллар ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда давлат қарзларини бошқариш бўйича ўрта муддатли стратегияни ҳар йили янгилаб боришни назарда тутиш.

2019 йил декабрь

Молия вазирлиги (Ишметов)

16.

Ижтимоий-иқтисодий мақсадларга йўналтирилган марказлашган инвестициялар самарадорлигини ошириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукуматнинг қарори лойиҳаси:

инвестицион лойиҳаларни танлаш ва амалга ошириш билан боғлиқ мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш мақсадида давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA) тизимини жорий қилиш;

ижтимоий соҳа тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмаси ва бошқа тармоқлар бўйича инвестицион лойиҳаларни танлаш меъёрлари ва муҳимлилигини белгилаш тартибини ўрнатиш;

марказлашган инвестициялар ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ва амалга оширишга таклиф этиладиган лойиҳалар маълумотларининг ҳар йили янгиланадиган ягона базасини яратиш;

Инвестиция дастурини марказлашган инвестициялар ҳисобидан амалга ошириш доирасида ҳудудий лойиҳаларни маҳаллий ресурслар ёки тармоқ вазирликлари ва идораларнинг бюджетидан ташқари ўз маблағлари ҳисобидан бажариш орқали Давлат бюджети улушини босқичма-босқич камайтириш.

2020 йил август

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

III. Макроиқтисодий сиёсатни мувофиқлаштиришни таъминлаш соҳасида

17.

Ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш бўйича давлат сиёсати чораларини амалга ошириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш:

бозорда рақобатни ривожлантиришга қаратилган ташқи савдо эркинлаштирилишини сақлаб қолиш;

ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш мақсадида ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ҳамда саноат соҳалари учун зарур бўлган ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш.

Доимий асосда

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Молия вазирлиги (Ишметов), Марказий банк (Нурмуратов)

18.

Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга тўсқинлик қилувчи муаммолар ва хатарларни аниқлаш механизмини такомиллаштириш.

«2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида таркибий ислоҳотлар асосий йўналишларининг «Йўл харитаси»ни амалга оширишни таъминлаш бўйича Иқтисодий кенгаш йиғилишларида солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсатлари мувофиқлиги ҳамда таркибий ислоҳотларнинг амалга оширилиш ҳолати масалаларини кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш.

Доимий асосда

(йилига камида 4 маротаба)

Иқтисодий кенгаш котибияти (Ишметов)

19.

Давлат қимматли қоғозларини чиқариш графигини ҳар бир йил учун аниқ санасини кўрсатган ҳолда олдиндан эълон қилишни амалиётга жорий этиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукуматнинг қарори лойиҳаси:

пул бозори «бенчмарк»ини шакллантириш учун сўндириш муддати ҳар хил бўлган давлат қимматли қоғозларини чиқариш частотаси ва ҳажмларини ошириш;

Ҳар йили йил бошланишидан олдин ва графикни янгилаш зарур бўлган ҳолларда

Молия вазирлиги (Ишметов), Марказий банк (Нурмуратов)

иқтисодиётда даромадлик эгри чизиғини шакллантириш учун узоқ муддатли давлат қимматли қоғозларини (сўндириш муддати 5 10 йил) чиқариш ва ички бозорда жойлаштириш.

2020 — 2023 йй.

20.

Молия вазирлиги ва Марказий банк ўртасида доимий равишда ўзаро маълумотлар алмашинуви амалиётини йўлга қўйиш.

Молия вазирлиги ва Марказий банкнинг қуйидагиларни назарда тутувчи ҳамкорликдаги чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш:

маълумотлар алмашинуви бўйича кундалик алоқа каналларини ўрнатиш;

молиявий ва иқтисодий кўрсаткичлар таҳлили учун зарур маълумотлар рўйхатини ҳамда уларни тақдим қилиш муддатларини белгилаб олиш;

банк тизимида ликвидлиликни қисқа муддатли прогноз қилиш мақсадида давлат бюджети кунлик даромадлари ва харажатларининг кутилаётган ҳажми бўйича олдиндан (бир кун аввал) баҳолашларни тақдим қилиш;

Молия вазирлиги ва Марказий банк мутахассисларининг онлайн-режимда ахборотларни экспорт қилиш имконини берувчи дастурий таъминотга улаш.

2020 йил февраль

Марказий банк (Нурмуратов), Молия вазирлиги (Ишметов)

21.

Аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш курсларини жорий қилиш.

Ўрта ва касб-ҳунар таълими муассасаларида молиявий саводхонликни ошириш бўйича курсларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

2020 йил сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Халқ таълим вазирлиги (Шерматов), Марказий банк (Нурмуратов), Молия вазирлиги (Ишметов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов)

IV. Иқтисодиётнинг бошқа соҳа ва секторларидаги таркибий ислоҳотлар соҳасида

22.

Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг, провардида ички ишлаб чиқариш ҳажмларини доимий ошириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадларига жавоб берувчи тамойилларга ва вазифаларга асосланган стратегияси ва дастурига мувофиқ тартибни ўрнатиш.

Қуйидаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда, иқтисодиётни, унинг тармоқлари ва соҳаларини ривожлантириш стратегиялари ва дастурларини ишлаб чиқиш тизими устидан тартиб ва назоратни ўрнатишни амалиётга жорий этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳаси:

маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини ва уларнинг ташқи иқтисодий шароитлардаги ўзгаришларга мослашувчанлигини ошириш;

ишлаб чиқариш, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш;

марказлашган молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, хусусий ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улушини кўпайтириш ҳисобига узоқ муддатли инвестицияларни молиялаштириш манбалари тузилмасини оптималлаштириш;

меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш энергия самарадорлигини ошириш;

ишлаб чиқариш харажатларининг асоссиз ошишига олиб келувчи омилларни доимий равишда қидириш ва бартараф этишга асосланган ҳолда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини камайтириш.

2020 йил февраль

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

23.

Ишлаб чиқариш харажатларининг асоссиз ошишига олиб келувчи омилларни доимий равишда қидириш ва бартараф этиш асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар таннархини камайтириш.

Ҳар йили ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришнинг йиллик мақсадли параметрларини ўрнатишни назарда тутган ҳолда вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар таркибига кирувчи саноат тармоқлари корхоналарининг ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар комплекси.

Ҳар йили декабрь охиригача

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), тармоқ вазирликлари ва идоралари

Тармоқ саноат корхоналарида 2020 йилда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнини мониторинг қилиш ва ҳар чоракда кўриб чиқиш.

Ҳар чоракда

24.

Иқтисодиёт тармоқларида маҳсулот таннархи шаклланишини таҳлил ва мониторинг қилиш механизмини жорий этиш.

Ҳар ҳафталик истеъмол нархлари индексларини ҳисоблаш учун қисқартирилган истеъмол саватчасига киритилган 65 турдаги товарлар ва хизматлар таннархининг шаклланиши тўғрисидаги ҳар чораклик маълумотнинг сўров усули асосидаги статистик ҳисоботини 2020 йил статистик ишлар режасига киритиш.

2019 йил декабрь

Давлат статистика қўмитаси (Бегалов), Молия вазирлиги (Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев)

Доимий равишда юқорида кўрсатилган товарлар (хизматлар) бўйича таннарх ва нархлар шаклланишини таҳлил қилиш ва ҳар чоракда тегишли маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.

Ҳар чоракда

25.

Иқтисодиёт тармоқларининг энергия сарфини камайтириш ҳамда техник ва технологик жиҳатдан янгилаш.

1. Маҳаллий корхоналар ва ташкилотларда халқаро стандартларга (ISO 50001) мос келувчи энергетик менежмент тизимини босқичма-босқич жорий қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи механизмни ишлаб чиқиш:

энергия сарфи самарадорлигини шаффофлик ва холислик асосида баҳолаш, корхоналарнинг энергия сиғимини камайтириш;

ресурслар, биринчи навбатда, молиявий ресурсларни минимал сарфлаган ҳолда энергия истеъмолини бошқариш самарадорлигини, корхоналар активлари капиталлашувини ошириш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, кўрсатилаётган хизматлар рақобатбардошлигини ошириш.

2020 йил январь

Энергетика вазирлиги (Султанов), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

2. Энергетик менежмент тизимини халқаро стандарт талабларига (ISO 50001) мувофиқ жорий қилиш тармоқ жадвалларини «Ўзстандарт» агентлиги билан келишган ҳолда вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Энергетик менежмент тизимини жорий қилиш, ходимларини ўқитиш ва сертификатлаш бўйича ишларни ташкил этиш.

2020 йил февраль

4. «Ўзстандарт» агентлиги томонидан вазирлик ва идораларнинг энергетик менежмент тизимини халқаро стандарт талабларига мувофиқ жорий қилишни назорат қилиш.

Доимий

5. «Ўзстандарт» агентлиги томонидан вазирлик ва идораларнинг энергетик менежмент тизимини халқаро стандарт талабларига мувофиқ жорий қилиши жараёни тўғрисидаги ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ҳар чоракда

26.

Устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар, шунингдек, стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мақсадида самарадорликнинг асосий кўрсаткичи (KPI) ва энергия сиғими индикаторини жорий қилиш.

1. Корхоналар фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун самарадорликнинг асосий кўрсаткичи (KPI) ва энергия сиғими индикаторини белгилаш методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил апрель

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов), Энергетика вазирлиги (Султанов), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев)

2. Корхоналар томонидан фаолият самарадорлигини баҳолаш учун самарадорликнинг асосий кўрсаткичи (KPI) ва энергия сиғими индикатори бўйича ойлик статистик ҳисоботлар тақдим этилишини таъминлаш.

Ҳар ойда

3. Ҳар чоракда Энергетика вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси веб-сайтларида, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида юқорида келтирилган кўрсаткичларни эълон қилиш.

Ҳар чоракда

27.

Тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни эркинлаштириш жадвалини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

Инфляция бўйича мақсадли кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда, 2022 йилгача бўлган давр учун тартибга солинадиган нархлар ўзгариши жадвалини тасдиқловчи Ҳукумат қарори лойиҳаси.

2020 йил январь

Молия вазирлиги (Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов)

28.

Ноҳалол рақобат, суиистеъмолчилик ва импорт товарлари нархларини асоссиз оширишни тўхтатиш бўйича амалиётни такомиллаштириш.

Ноҳалол рақобат, суиистеъмолчилик ҳамда маҳаллий ва импорт товарлар нархларини асоссиз ошириш ҳолатларини аниқлаш механизмини ишлаб чиқиш.

2020 йил январь

Давлат солиқ қўмитаси (Мусаев), Давлат божхона қўмитаси (Азимов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов)

29.

Темир йўл ва ҳаво транспорти хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига темир йўл ва ҳаво транспорти хизматлари бозорига иштирокчиларнинг киришини очиш ва хусусий операторлар сонини кўпайтириш орқали рақобат муҳитини шакллантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни киритиш:

кўрсатиладиган транспорт хизматлари тариф ва нархларини МДҲ давлатлари ва асосий ташқи савдо ва туристик йўналишлар ҳудудидан ўтувчи бошқа давлатлардаги тариф ва нархлардан ошмайдиган даражагача пасайтириш;

темир йўлда ва авиацияда хусусий юк ташувчилар бозорини шакллантириш бўйича дастурни тасдиқлаш;

инфратузилмадан фойдаланганлиги учун хусусий операторлар билан ҳисоб-китоблар тартиби ва тарифларни ўрнатиш.

2020 йил февраль

Транспорт вазирлиги (Махкамов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

30.

Электр ва газ таъминоти соҳасига хусусий инвесторлар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни танлов асосида киришига рухсат бериш ва уларни фаол жалб қилиш.

Электр ва газ таъминоти секторида рақобатни ривожлантириш мақсадида, шу жумладан давлат-хусусий шериклик механизмини қўллаган ҳолда, тўсиқларни бартараф этиш ва имкониятлар яратиш бўйича «Йўл харитаси».

2020 йил апрель

Энергетика вазирлиги Султанов), Молия вазирлиги (Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов)

31.

Тадбиркорлик субъектлари учун рақобат муҳитини яхшилаш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси:

тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш;

субсидиялар, преференциялар ва имтиёзли кредитлар бериш амалиётини қайта кўриб чиқиш;

давлат органлари хўжалик юритувчи функцияларни бажарадиган муайян соҳаларга хусусий секторни жалб қилиш бўйича дастурларни тайёрлаш;

давлат органлари томонидан таъсис этиладиган давлат корхоналари, шунингдек, давлат иштирокидаги йирик хўжалик юритувчи жамиятлар ва рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи табиий монополия субъектлари бўлган афилланган корхоналар сонини қисқартириш;

табиий монополиялар тармоқлари билан турдош бозорларда рақобат шарт-шароитларини яратиш бўйича чоралар кўриш;

давлат харидлари, тендерларни амалга оширишда ва ресурсларни (шу жумладан, ёқилғи-энергетика ва тоғ-кон саноатида) тақсимлашда улар ўтказилишининг шаффофлигини ошириш орқали бозор механизмларини ривожлантириш.

2020 йил февраль

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов) Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Ишметов, Адлия вазирлиги (Давлетов)

32.

Иқтисодиётда рақобат муҳитини ривожлантириш учун индивидуал солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, преференциялар бериш амалиётини қайтадан танқидий кўриб чиқиш.

1. Қуйидагиларни киритишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси:

солиқ, божхона имтиёзлари, субсидиялар, нарх преференциялари ва грантлар кўринишида давлат кўмаги тақдим қилинишига ҳамда давлатнинг тадбиркорлик фаолиятида иштирок этишига нисбатан монополияга қарши талаблар;

фаолият олиб боришга эксклюзив ҳуқуқлар беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича монополияга қарши органнинг дастлабки розилигини олиш механизми.

2020 йил декабрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов) Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Адлия вазирлиги (Давлетов)

2. Қуйидагиларни кўзда тутувчи амалий чора-тадбирлар режаси:

эксклюзив ҳуқуқларни тўлиқ хатловдан ўтказиш;

рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган давлат иштирокидаги корхоналарга берилган эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш.

2020 йил январь

33.

Монопол корхоналар ва хўжалик юритувчи субъектлар маҳсулотлари нархини белгиланишнинг шаффофлигини таъминлаш.

Монопол корхонанинг интернетдаги расмий веб-сайтида ишлаб чиқариш харажатлари таркиби ва монопол маҳсулотни (ишлар, хизматлар) реализация қилиш ҳамда молиявий натижалар шаклланиши тартиби тўғрисида маълумотларни эълон қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

2020 йил январь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов)

34.

Суд ҳокимияти мустақиллиги, шунингдек, хусусий мулк ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг суд ҳокимиятини ислоҳ қилиш ва унинг мустақиллигини таъминлаш, суд қарорларини ўз вақтида ижро этиш, шунингдек, саъй-ҳаракатларни хусусий мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашга қаратишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори лойиҳаси.

2020 йил март

Олий суд (Камилов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Адлия вазирлиги (Давлетов)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инфляция даражасини пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Р.А. Гулямов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Комиссия раҳбари

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири, Комиссия раҳбари ўринбосари

М.Б. Нурмуратов

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси, Комиссия раҳбари ўринбосари

О.З. Насритдинхўжаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари

М.П. Оллоёров

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари ўринбосари

О.А. Ҳакимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори

Б.А. Бегалов

Давлат статистика қўмитаси раиси

Ш.Ш. Шарахметов

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси

О.Б. Рустамов

иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари

Т.А. Ишметов

молия вазирининг биринчи ўринбосари

М.М. Мирзаев

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

И.И. Норқулов

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

А.Я. Ҳайдаров

молия вазирининг ўринбосари

А.Ж. Ортиқов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти мудири

Ш.З. Шукуров

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари

Лавозимига кўра

Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директори

Н. Сирожиддинов

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори

З.Т. Парпиев

Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети профессори

Б.С. Ҳамраев

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Пул-кредит сиёсати департаменти директори, Комиссия котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Зарур ҳолларда, Комиссия ишига тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари жалб этилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.11.2019 й., 06/19/5877/4036-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)