25.10.2019 йилдаги 19-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 25.10.2019 йилдаги 19-сон
Дата вступления в силу
25.10.2019
Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён матнда ФПК) деб юритилади) янги таҳрирда қабул қилинганлиги, шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция суди томонидан ажримлар чиқаришда қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўллашни таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, фуқаролик иши бўйича биринчи инстанция судининг ажрими иш мазмунан ҳал қилинмайдиган суд ҳужжати ҳисобланади (ФПК 6-моддасининг бешинчи қисми). Шу билан бирга, фуқаролик ишини кўришда вужудга келадиган масалалар бўйича ажримларнинг ўз вақтида ва тўғри чиқарилиши, уни белгилангандек суд муҳокамасига тайёрлаш, процесс иштирокчиларининг ҳуқуқларини амалга ошириш, қонуний, асосли ва адолатли ҳал қилув қарори қабул қилишга ёрдам беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Суд ФПК 271-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мураккаб бўлмаган масалаларни ҳал этиш бўйича (учинчи шахслар, тарафлар вакилларини ишга жалб қилиш ёки киришиши, гувоҳларни чақириш, суд муҳокамасини кейинга қолдириш, далилларни текшириш тартибини белгилаш, далилларни талаб қилиб олиш ёки ишга қўшиб қўйиш ва бошқалар) маслаҳатхонасига кирмасдан жойида ажрим чиқаришга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. ФПК 272-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд томонидан жойида чиқариладиган ажрим низо предмети ва муҳокама этилаётган масаланинг моҳияти, қонун нормаларига асослар ва ҳаволалар, суднинг асослантирувчи хулосалари ва ҳал этилаётган масала бўйича суднинг хулосалари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши ва дарҳол эълон қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Масалан, ФПК 95-моддасининг учинчи қисми талабларига мувофиқ экспертиза тайинлаш тўғрисидаги суднинг ажримида қандай масалалар бўйича экспертларнинг хулосаси талаб қилинаётганлиги ва экспертиза ўтказиш кимга топширилаётганлиги кўрсатилган бўлиши керак.
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтариш ҳақидаги ажрим ФПК 195-моддасида назарда тутилган ҳаволани, бунга асосни, ажрим устидан шикоят қилиш муддати ва тартибини, шунингдек аризачига йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан сўнг судга қайта мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилганлигини ўз ичига олиши лозим.
10. Судлар иш бўйича иш юритиш тамомланадиган (аризани кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш ҳақидаги) ажримлар чиқаришда, ФПК 122 ва 124-моддаларида назарда тутилган аризани кўрмасдан қолдириш ва иш юритишни тугатиш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланишини назарда тутишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФПК 122-моддасининг 7-бандида назарда тутилган асос бўйича аризани кўрмасдан қолдиришда суд ишда иштирок этувчи шахсларга умумий тартибда даъво тақдим этиш ҳуқуқини тушунтириши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Судларнинг эътибори, ФПК 275-моддасида назарда тутилган суднинг хусусий ажрим чиқариш ҳуқуқи, суднинг давлат органининг ёки бошқа органнинг, ташкилотнинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, ишни кўриш чоғида аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишига нисбатан муносабат билдириш воситаси эканлигига қаратилсин. Хусусий ажрим кўрилаётган ҳуқуқий муносабат предмети доирасидан четга чиқадиган масала бўйича суд томонидан чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.