Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Қарши насос станциялари каскади ишончлилиги ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги «Қарши насос станциялари каскадини мукаммал тиклаш-таъмирлаш (III Фаза)» лойиҳасини амалга оширишда биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2977-сон қарорида:
1-банднинг «в» кичик бандидаги «2019» рақами «2023» рақами билан алмаштирилсин;
2-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
7-банднинг иккинчи хатбошидаги «2018 йилнинг 1 мартигача» сўзлари «2020 йилнинг 1 июлигача» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 февралдаги «Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III Фаза)» лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4170-сон қарори 2-иловаси 1-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 11 ноябрь,
ПҚ-4515-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.11.2019 й., 07/19/4515/4013-сон)