Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳайъат аъзоларининг сони 7 (етти) кишидан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
|
|
1. |
Эсанов Муҳиддин Турдиевич |
— |
Бошлиқ |
|
2. |
Расулов Музаффар Рахимджанович |
— |
Бошлиқнинг биринчи ўринбосари | |
|
3. |
Саидов Зафар Зоирович |
— |
Бошлиқ ўринбосари | |
|
4. |
Джавлиев Улуғбек Нарматович |
— |
Бошлиқ ўринбосари | |
|
5. |
Хамраев Икромжон Файзуллоевич |
— |
Бошлиқ ўринбосари | |
|
6. |
Ашуров Фуркатжон Шухратович |
— |
Пахта хом ашёси, дон уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи | |
|
7. |
Мирзаев Олимжон Шарипович |
— |
Кадрлар бошқармаси бошлиғи |
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 4 октябрь,
844-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2019 й., 09/19/844/3859-сон)