04.10.2019 йилдаги 845-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.10.2019 йилдаги 845-сон
Дата вступления в силу
04.10.2019
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси маблағларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалигида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш, пахта хом ашёси етиштиришнинг самарали усулларини жорий қилиш, уни қайта ишлаш ва тайёрлаш, шу жумладан чуқур қайта ишлаш асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси билан пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини ва якуний ҳисоб-китобларни молиялаштириш учун 14 ойгача бўлган муддатга йиллик LIBOR+1,4 фоизгача фоиз ставкасида 100 миллион АҚШ долларигача миқдордаги кредитни 2 та транш орқали ажратиш бўйича келишувга эришилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарорига мувофиқ пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш миллий валютада йиллик 5 фоиз ставкада, шу жумладан банкнинг 1,5 фоиз миқдоридаги маржаси билан ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси ўртасида тузиладиган шартнома шартларига мувофиқ бир марталик тўловларни белгиланган муддатларда тўлаб берилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пахта хом ашёсини етишириш харажатларини ва якуний ҳисоб-китобларни молиялаштириш учун жалб қилинаётган 100 миллион АҚШ долларигача миқдордаги кредит бўйича барча харажатларни, шу жумладан валюта курслари ўртасидаги ва фоиз тўловларида юзага келадиган зарарларни жамғарма харажатларига олиб борилишини ҳамда жалб қилинган кредитнинг белгиланган муддатларда қайтарилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жалб қилинаётган 100 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги кредитни миллий валютага конвертация қилган ҳолда, пахта хом ашёси етиштириш харажатларини ва якуний ҳисоб-китоблар миллий валютада молиялаштирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари О. Исаковга Ўзбекистон Республикаси ва Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси ўртасида тузиладиган «Пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини ва якуний ҳисоб-китобларни молиялаштириш» лойиҳаси бўйича «Murabaha» молиявий битимини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур лойиҳа доирасида Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ўртасида тузиладиган агентлик битимини имзолаш ваколати жамғарма директорига берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси ўртасида тузиладиган «Пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини ва якуний ҳисоб-китобларни молиялаштириш» лойиҳаси доирасида «Murabaha» молиявий битими ва агентлик битимига белгиланган тартибда юридик хулоса беришни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 4 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
845-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2019 й., 09/19/845/3860-сон)