23.09.2019 йилдаги 797-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.09.2019 йилдаги 797-сон
Дата вступления в силу
24.09.2019
Ҳужжат 24.09.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 27 августдаги ПФ-5789-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг касбий билими, кўникмалари ва маҳоратини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ олий таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни ошириш, қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг бевосита ҳамда касбий фаолиятга алоқадор билвосита шаклларини вариатив ва бир бирини тўлдириш тамойиллари асосида амалиётга жорий этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш тизими 1-иловадаги схемага мувофиқ, Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш шаклларини баҳолаш мезонлари 2-иловага мувофиқ, Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш босқичлари 3-иловага мувофиқ жорий этилади.
Мустақил малака ошириш шакллари бўйича раҳбар ва педагог кадрларнинг фаолиятини баҳолаш мазкур Низомнинг 2-иловасидаги Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг мустақил малака ошириш шаклларини баҳолаш мезонларига мувофиқ амалга оширилади.
21. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида узрсиз сабабларга кўра дарс қолдиргани учун тингловчилар сафидан чиқарилган олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари пулли асосда, мазкур Низомнинг 16-банди талабларига мувофиқ қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсидан такроран ўтиши ҳамда ўқишнинг тегишли йўналиши (мутахассислиги) бўйича кейинги қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсида аттестациядан ўтиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Мустақил малака ошириш шакллари

Фаолиятни баҳолаш мезонлари

Балл

I. Мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш

100

1.

Очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.


Ҳар ўқув йилида камида 2 та соҳага оид «мастер-класс»лар ташкил этиш —

Ҳар ўқув йилида камида 2 та очиқ ўқув машғулотлари —

4

2

1

2.

Иқтидорли ва истеъдодли талабалар билан ишлаш.


Талабаларининг республика ва халқаро миқёсидаги фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, санъат соҳасидаги кўрик танловлар ва кўргазмалардаги совринли ўрин

учун:

халқаро миқёсда —

республика миқёсида —

4




4

2

3.

Илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиш.


Халқаро миқёсда —

Республика миқёсида —

6

2

1

4.

Илмий журналларда мақолалар чоп этиш.


Ҳар бир илмий мақола учун —

8

2

5.

Кўргазма ва танловларда иштирок этиш.


Халқаро миқёсда —

Республика миқёсида —

8

8

4

6.

Илмий лойиҳаларда иштирок этиш.


Халқаро лойиҳалар —

Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги лойиҳалар:

лойиҳа раҳбари сифатида —

лойиҳа иштирокчиси сифатида —

Хўжалик шартномаси асосида бажариладиган ишлар:

раҳбар сифатида —

иштирокчи сифатида —

10

8


8

4


4

2

7.

Халқаро (импакт-факторли) нашрларда мақолалар эълон қилиш.


Халқаро маълумотлар базасига киритилган юқори рейтингли илмий журналлар ёки «импакт-фактор»га эга бўлган илмий журналларда чоп этилган ҳар бир мақола учун —

10


5

8.

Ихтиро (патент), рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш.


Ихтиро (патент) —

Рационализаторлик таклифи —

Инновацион ишланмаларга муаллифлик —

10

10

6

4

9.

Монография, муаллифлик ижодий ишлар каталогини тайёрлаш ва нашрдан чиқариш.


Якка муаллифликда —

Ҳаммуаллифликда —

10

10

5

10.

Ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма) тайёрлаш ва нашрдан чиқариш.


Ҳаммуллифликда:

дарслик —

ўқув қўлланма —

Методик қўлланма:

якка муаллифликда —

ҳаммуллифликда —

15


7

5


3

1

11.

Илмий раҳбарлигидаги фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилинганлиги.


Охирги 3 йилда ҳимоя қилинган диссертацияга —

15

15

II. Муқобил малака ошириш шакллари

12.

Охирги 3 йилда якка муаллифликда дарслик ёки ўқув қўлланма тайёрлаш ва нашрдан чиқариш.

13.

Охирги 3 йилда илмий раҳбарлигидаги охирги 3 йилда камида битта DSc даражасини олиш ёки иккита PhD даражасини олиш учун диссертацияларнинг ҳимоя қилинганлиги.

14.

Охирги 3 йилда докторлик (PhD, DSc) диссертациясини ҳимоя қилиш.

15.

Охирги 3 йилда хорижий мамлакатларда малака ошириш, стажировка ўташ (давомийлиги: малака ошириш — 1 ойдан, стажировка — 3 ойдан кам бўлмаган муддатда).

16.

Ўзбекистон Фанлар академияси (Ўзбекистон Бадиий академияси) академиги илмий унвонига эга бўлиш.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низомнинг иловасида келтирилган мезонларни акс эттирувчи ҳужжатлар ва материалларни тўплаш мажбурияти педагог кадрларнинг зиммасига юклатилади.
10. Марказ педагогларининг йил давомида мазкур Низомнинг иловасида келтирилган баҳолаш мезонлари бўйича тўплаган умумий бали 55 дан кам бўлган тақдирда рағбатлантириш келгуси календарь йил учун бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Кўрсаткичлар

Ажратилган максимал балл

I. Ўқув-методик фаолият (65 балл)

1.

Назарий билимларни, амалий кўникмаларни ва ўқитиладиган фаннинг замонавий тенденцияларини эгаллаганлик даражаси (очиқ машғулотлар натижалари бўйича)

7 балл

2.

Ўқитиш сифати даражаси (марказ томонидан тингловчилар билан ўтказилган сўровнома натижалари бўйича)

8 балл

3.

Йил мобайнида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизими учун нашр этилган камида битта ўқув қўлланмасининг мавжудлиги

10 балл
(балл ҳаммуаллифлар сонига тенг бўлинади)

4.

Ўқитишда компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаси, ўқув курсини ва ўқув-тақдимот материалларини ишлаб чиқиши

5 балл

5.

Ўқув жараёнида замонавий таълим технологиялари ва тингловчилар билимларини баҳолашнинг илғор усуллари қўлланилиши даражаси

5 балл

6.

Дарс берадиган модули бўйича ўқув-услубий мажмуани ишлаб чиққанлиги ёки янгилаганлиги

5 балл
(балл ҳаммуаллифлар сонига тенг бўлинади)

7.

Хорижий тиллардан (рус тили қамраб олинмайди) бирини яхши ўзлаштирган бўлиши ва буни тасдиқловчи тегишли сертификатларнинг мавжудлиги (IELTS (ўртача 5,5 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган), В2 даражасидаги CEFR (Common European Framework of Reference), Test DaF (Test Deutsch als Fremdsprache fur auslandische Studienbewerber) ёки GOETНE-ZERTIFIKAT, DALF (Diplome approfondi de langue francaise) ёҳуд Давлат тест марказининг малакавий сертификати)

10 балл

8.

Хорижий тилларда (рус тили қамраб олинмайди) материалларни ишлаб чиқиш ва фанни ўқитишда улардан амалда фойдаланиш

5 балл

9.

Сўнгги уч йилда хорижий таълим ва илмий муассасаларида малака ошириш ёки стажировкадан ўтганлиги

10 балл

II. Илмий-тадқиқот фаолияти (35 балл)

10.

Илмий даража ва илмий унвон

5 балл

11.

Йил мобайнида камида иккита илмий конференцияларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимига оид маъруза билан иштирок этиши

4 балл

12.

Йил мобайнида илмий нашрларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимига оид камида битта мақола чоп этиши:

- республика миқёсида

- халқаро миқёсда


5 балл

8 балл

(балл ҳаммуаллифлар сонига тенг бўлинади)

13.

Давлат илмий-техника дастурлари ёки халқаро илмий лойиҳалардаги иштироки (камида битта):

- раҳбарлик қилиш

- иштирок этиш


5 балл

3 балл

14.

Патентлар, ихтиролар ва электрон дастурлар учун камида битта муаллифлик гувоҳномаларининг мавжудлиги

5 балл
(балл ҳаммуаллифлар сонига тенг бўлинади)

ЖАМИ (максимал балл — 100)

Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «16» рақами «17» рақами билан алмаштирилсин;
в) 4 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.