Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг мактабгача таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг мактабгача таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш йўли билан ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда болаларни давлат мактабгача таълими билан кенг қамраб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлигининг:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаларини, истисно тариқасида, унинг идоравий мансублигида қолдириш;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаларини (кейинги ўринларда ИИВ МТМ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг давлат мактабгача таълим муассасалари (кейинги ўринларда ДМТМ деб аталади) тизимига киритиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Белгилансинки:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ МТМнинг таълим-тарбия жараёнини мувофиқлаштириш ва методик бошқариш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикаси ИИВ МТМ ўз фаолиятини давлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси ИИВ МТМ раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Ўзбекистон Республикаси ИИВ МТМ ходимларига давлат мактабгача таълим муассасалари ходимлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва имтиёзлар қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси ИИВ МТМни сақлаш харажатлари Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ва Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
3. 2019 йил 1 октябрдан қуйидаги тартиб жорий этилсин, унга кўра:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ МТМ тарбияланувчилари умумий ўринлари сонининг 80 фоизи ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун ажратилади;
Ўзбекистон Республикаси ИИВ МТМ тарбияланувчилари умумий ўринлари сонининг 20 фоизи Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ жамланади;
идоравий мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш квотасига ўзгартиришлар киритиш, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги эҳтиёжидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ МТМ ходимларига, қонун ҳужжатларида белгиланган қўшимча ҳақ ва тўловлардан қатъи назар, рағбатлантирувчи устамалар белгилаш;
Ўзбекистон Республикаси ИИВ МТМга мутахассис-психологларни, улар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини белгилашда меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, шартнома асосида жалб этиш;
Ўзбекистон Республикаси ИИВ МТМни таъмирлаш, капитал ва жорий таъмирлаш, шунингдек моддий-техник таъминлашни амалга ошириш;
эҳтиёжлардан келиб чиқиб, кейинчалик давлат мактабгача таълим муассасалари тизимига киритиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан таъминланишга ўтказишни назарда тутган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг янги МТМни қуриш ва моддий-техник жиҳозлаш ҳуқуқи берилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 сентябрь,
769-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.09.2019 й., 09/19/769/3743-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)