23.08.2019 йилдаги 713-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.08.2019 йилдаги 713-сон
Дата вступления в силу
24.08.2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида» 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя чора-тадбирлари билан қамраб олиш кўламларини такомиллаштириш ва кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (кейинги ўринларда меҳнат мигрантлари деб аталади) улар Ватанга қайтиб келганидан кейин ишсиз ва банд бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва касбий таълимнинг бошқа муассасалари, шу жумладан, нодавлат касбий таълим муассасаларининг касбга ўқитиш марказларида, кейинчалик ишга жойлаштириш учун, шу жумладан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси деб аталади) маблағлари ҳисобига грантлар бериш йўли билан талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича бепул касбий ўқитиш, қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни назарда тутувчи меҳнат, ижтимоий ва психологик қайта интеграциялашувида кўмаклашиш шаклларини кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини кўрсин.