04.12.1995 йилдаги 448-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 04.12.1995 йилдаги 448-сон
Дата вступления в силу
04.12.1995
4. Минтақаларнинг 1996 йилда 11-иловага* мувофиқ кичик ва хусусий корхоналар ташкил этиш тўғрисида таклифларига розилик берилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига 4 — 13-иловаларга* мувофиқ рўйхатларга тузатиш киритиш ҳуқуқи берилсин.
Хусусийлаштиришни сектор бўйича амалга ошириш ва такомиллаштириш учун Давлат мулки қўмитаси томонидан ҳар бир тармоқдаги ишлаб турган тузилмаларни таҳлил қилиш ўтказилади, яъни хусусийлаштирилаётган даврда алоҳида корхоналарнинг, янгидан ташкил этилган бозор тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятлари, уларнинг молиявий аҳволлари, тармоқдаги ва бозордаги ўринлари ва роллари ўрганилади. Тўпланган ахборотлар негизида хусусийлаштиришнинг илгари қабул қилинган тармоқ тамойили такомиллаштирилади, бу тармоқни янада қайта қуриш, яъни унинг ички бозор инфраструктурасини янада ривожлантириш, тармоқнинг бозор шароитларида фаолият кўрсатишини прогнозлаш, нодавлат асосида бошқарувнинг тармоқ тузилмаларини ташкил этиш (масалан, холдинг компаниялари ёки молия-саноат гуруҳлари ва бошқалар), республика иқтисодини янада қайта ўзгартиришни жадаллаштириш мақсадида аҳоли ўртасида норматив-ҳуқуқий базаларни такомиллаштириш ишларини олиб бориш, мафкуравий ишларни ўтказиш имконини беради.
Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш дастури билан қўйилган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш миқёсларини кенгайтириш, монопол ишлаб чиқариш-хўжалик тузилмаларини кичиклаштириш ва рақобат бозор муҳитини яратиш, давлат тасарруфидан чиқаришда республика аҳолисининг кенг қатламлари, хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг иштирок этишларини таъминловчи хусусийлаштириш механизмини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлигига кўпроқ эришиш мақсадларини амалга ошириш давом эттирилади. Хусусийлаштиришдан кейинги даврда иш шароитлари яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, нодавлат секторини янада кенгайтириш, қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, хорижий инвесторларни жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор берилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолияти асосан йирик ва ўртача корхоналарни очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш асосида иқтисодиётда янада таркибий ўзгаришларни амалга оширишни таъминлашга қаратилади. Йирик корхоналарни очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришга, хорижий инвесторларга акциялар пакетини сотиш йўли билан бу акционерлик жамиятларига хорижий сармояни жалб қилишга катта эътибор берилади. Хорижий инвесторларга таклиф қилинадиган мулкчилик шакли ўзгартирилган корхоналар маълумотларининг махсус базаси шакллантирилади ва чет элларда реклама қилиш ташкил этилади. Чет элларда Ўзбекистон Республикасининг бозор тузилмаларига уларнинг чет эллардаги кўчмас мулк ва қимматли қоғозлар бозорларида ўз фаолиятларини амалга оширишда ёрдам беришга, шунингдек, хорижий инвесторларни Ўзбекистон иқтисодига жалб қилиш учун кўмаклашишга даъват этилган ваколатхоналари очилади. Қурилиш, транспорт ва саноатдаги айрим корхоналарни улардан чиқариш йўли билан монопол акционерлик жамиятларини босқичма-босқич кичиклаштириш амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўз манфаатларини жамоа бўлиб ҳимоя қилишга даъват этилган фаолият турлари бўйича майда ишлаб чиқарувчилар уюшмалари ташкил этилишига, хўжалик юритишнинг илғор усулларини ёйишга кўмак берилади. Кредит муассасаларини ривожлантириш, кичик ва хусусий тадбиркорлик соҳасида инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун ихтисослаштирилган тижорат банклари тармоқлари, шу жумладан, хорижий сармоя иштирокидаги банклар тармоқларини кенгайтириш давом эттирилади, савдо уйлари, инвестиция компаниялари, инвестиция воситачилари, фонд дўконлари, клиринг ва агентлик тармоқлари фаолияти кенгаяди. Бозор конъюнктурасини ўрганувчи, бозор имкониятларига ахборот хизмати кўрсатишни таклиф этувчи кичик ва хусусий корхоналарни, хусусий фирмалар ишини ахборот билан таъминлашга ёрдам берилади. Қишлоқ хўжалиги хом ашёсини ва ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш, деҳқон (фермер) хўжаликларини юқори навли қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатлари билан ўз вақтида таъминлаш учун биржа савдоси ва улгуржи ярмаркаларнинг ҳудудий тармоғи ташкил этилади. Қишлоқда тадбиркорларга тузатиш-тиклаш, агрокимё, зооветеринария ва хизматларнинг бошқа турларини кўрсатиш учун агросервис корхоналари ташкил этилади.
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт-импорт операцияларида иштирок этишларини кенгайтириш, шунингдек, ушбу субъектларнинг ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда, халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этишлари юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилади. Хусусий ва кичик тадбиркорликка инвестиция лойиҳалари, чет элда реклама ташкил этиш асосида хорижий сармоя жалб этилади. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида очиқ тендер асосида ва махсус инвестиция савдолари орқали, шунингдек бошқа муассасалар ва механизмлар воситасида хорижий инвестициялар талаб этилган ҳолда техникавий кўмаклашиш дастурлари доирасида пилот лойиҳалар амалга оширилади, янги илмий-техникавий инфраструктура, шу жумладан, фанга ва фирмалар, компаниялар, марказларнинг илмий ишлаб чиқаришига хизмат кўрсатувчи ёрдамчи, функционал, илмий-ишлаб чиқариш инфраструктураси ташкил этилади.
Ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидан ижтимоий кафолатлар ва ижтимоий қўллаб қувватлаш масалаларини аниқ фарқлашни назарда тутувчи — янги тизимга ўтиш мақсадида амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилади. Бунда даражалар (корхона, ҳудуд, республика) бўйича табақалаштирилган ижтимоий кафолатлар фуқароларга, шу жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик билан банд бўлган фуқароларга зарур минимумда берилиши белгиланади. Ижтимоий кафолатларнинг таркиби, тузилмаси ва миқдорлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланади. Даражалар бўйича табақалаштирилган ижтимоий қўллаб-қувватлаш, биринчидан, муайян муддатга берилади; иккинчидан, тегишли бюджетнинг ҳолати билан тўлиқ боғлиқ бўлади; учинчидан, иқтисодий ислоҳотнинг у ёки бу босқичида шаклланган шароитларга боғлиқ бўлади Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳам қонун ҳужжатлари билан, ҳам давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органларининг, мулкдорлар раҳбарларининг қарорлари билан амалга оширилиши мумкин. «Корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ижтимоий кафолатларнинг кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ижро этилиши устидан самарали назорат таъминланади. Мажбурий тиббий суғурта масалаларига алоҳида эътибор берилади. «Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади ва Олий Мажлисга киритилади. Давлат бюджетида соғлиқни сақлашга харажатлар таркиби соғлиқни сақлаш объектларини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар тушуми ҳисобга олинган ҳолда қайта кўриб чиқилади ва, тегишлича, уларни ривожлантиришга имтиёзли кредитлар ажратиш имконияти кўриб чиқилади. Қишлоқда аҳолининг иш билан бандлиги муаммоларига алоҳида эътибор берилади. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилади ва кўриб чиқиш учун Олий Мажлисга киритилади. Ушбу Қонун ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши натижасида бўшаб қолган ходимларнинг ижтимоий кафолатларини таъминлашни, аҳолининг иш билан таъминланганлиги ҳолатига боғлиқ равишда муайян ҳудудларда қисқартирилган иш вақтини жорий этиш имкониятларини, янги иш жойлари ташкил этиш бўйича иш билан таъминловчиларнинг чиқимларини хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қисман қоплашни ва ишдан бўшатилиши керак бўлган шахсларни қайта ўқитиш учун ўқув тузилмалари ташкил этишни кўзда тутади. «Давлат хизматчилари тўғрисида»ги Қонун ишлаб чиқилади.