Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидаларига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 15 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2856-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 22 майдаги 125-сонли «Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3525, 04.07.2024 й.) асосан 2024 йил 6 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 16 январдаги 01-02/8-1-сон қарори (рўйхат рақами 2856, 2017 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 5-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидаларининг 2-банди тўртинчи хатбошисидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Раис М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 8 июль,
01-02/8-43-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/2856-2/3427-сон)