03.07.2019 йилдаги 551-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.07.2019 йилдаги 551-сон
Дата вступления в силу
03.07.2019
Ҳужжат 03.07.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги томонидан қўйилган тиббий талабларни ва Саудия Арабистонининг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, зиёратчиларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш ва Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабларидан келиб чиқиб, зиёратчиларга эмланганлик тўғрисида тиббий сертификатлар тақдим этилишини таъминлаш. Бунда зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг барча босқичлари (руҳий-асаб, наркология, тери-таносил, сил касалликлари юзасидан тиббий кўрик, эмлаш ва бошқаларни) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмаларининг марказий кўп тармоқли поликлиникаларида, шунингдек, мураккаб ва зиддиятли ҳолатларда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органи томонидан белгиланадиган марказий поликлиникаларидан бирида бепул амалга оширилишини таъминлаш».