24.05.2019 йилдаги 11-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 24.05.2019 йилдаги 11-сон
Дата вступления в силу
24.05.2019
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиришлар киритилганлиги, суд амалиётида масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан ҳамда қонун нормалари бир тахлитда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
1. Тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (бундан буён матнда ЖПК деб юритилади) 510-моддасига мувофиқ суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими, қарори устидан шикоят бериш ҳуқуқи суд ишини юритишда айблов томони (прокурор, жабрланувчи ёки унинг вакили, фуқаровий даъвогар ёки унинг вакили) ва ҳимоя томони (айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб, жиноят иши тугатилган шахс, маҳкум (оқланган шахс), унинг ҳимоячиси ёки қонуний вакили, фуқаровий жавобгар ёки унинг вакили) иштирокчисига берилган.
4. Қонунда шикоят (протест) бериш учун бирон-бир муддат белгиланмаган. Шу билан бирга, ЖПК 513-моддаси мазмунига кўра, ҳукм (ажрим) қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил ўтгандан сўнг берилган шикоят (протест), башарти унда оғирроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўллаш зарурлиги, жазони кучайтириш ёки маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган бошқа ўзгаришларга (масалан, маҳкумни ўта хавфли рецидивист деб топиш, жазони ижро этиш колониясининг қаттиқроқ турини белгилаш, шартли ҳукмни бекор қилиш, мулкий зиён миқдорини кўпайтириш, башарти бу жиноят квалификацияси ёки айблов мазмуни маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирувчи томонга ўзгаришига олиб келса ва ҳ.к.), шунингдек оқлов ҳукмини ёхуд суднинг ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини бекор қилиш назарда тутилган бўлса, назорат инстанцияси суди томонидан кўрилиши мумкин эмас.
у ЖПК 5021-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса;
6. ЖПК 514-моддасига мувофиқ шикоят назорат инстанцияси суди томонидан у келиб тушган кундан бошлаб бир ой мобайнида, иш чақиртирилган ва текшириб чиқилган ҳолларда эса — икки ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши керак. Бу муддатга ишни назорат инстанциясида кўриш учун ЖПК 483-моддасида белгиланган вақт қўшилмайди.
8. ЖПК 76-моддасига мувофиқ шикоят, шунингдек, талаб қилиб олинган ёки шикоят (протест) билан келиб тушган жиноят иши мазкур ишни кўришда муқаддам иштирок этмаган судья томонидан ўрганиб чиқилиши лозим.
12. ЖПК 518-моддасига кўра назорат инстанцияси судида ишни кўриш бошлангунга қадар протест билдирган шахс ўз протестини, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори эса, ўзининг ўринбосари билдирган протестни қайтариб олишга ёки ўзгартиришга (шу жумладан тўлдиришга) ҳақли.
14. ЖПК 480-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра назорат инстанцияси суди мазкур инстанция судида қатнашиш ваколатига эга бўлган прокурорни ҳар бир иш бўйича олдиндан хабардор этиш чораларини кўриши шарт.
Айни пайтда, қонунга кўра назорат инстанцияси судида прокурорнинг иштироки шарт бўлиб, бундай ҳолда, ЖПК 25-моддаси биринчи қисми, 51-моддаси биринчи қисми 6, 9-бандлари ва иккинчи қисми мазмунидан келиб чиқиб, ушбу инстанцияда ҳимоячининг иштироки ҳам таъминланиши шарт (ЖПК 52-моддасида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно). Шу сабабли прокурор ёки ҳимоячи келмаган ҳолларда ишнинг муҳокамаси кейинга қолдирилиши керак.
Назорат инстанцияси судида ишнинг муҳокамаси ЖПК 520-моддасида назарда тутилган қоидалар асосида олиб борилади.
ЖПК 481-моддасига кўра, қўшимча материаллар суд томонидан тергов органларига муайян тергов ҳаракатларини ўтказиш тўғрисида топшириқ бериш йўли билан ҳам олиниши мумкин. Бу ҳақда назорат инстанцияси суди ажрим чиқаради, ишнинг муҳокамаси эса кейинга қолдирилади.
ЖПК 494-моддасига мувофиқ оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллаш ёки жазони кучайтиришга зарурат бўлганда, назорат инстанцияси суди апелляция ёки кассация инстанцияси ажримини бекор қилиб, ишни апелляция ёки кассация тартибида янгидан кўриш учун юборишга фақат шу асослар бўйича жабрланувчи томонидан шикоят берилган ёки прокурор томонидан протест билдирилган ҳолда ҳақли.
20. ЖПК 482-моддасига мувофиқ назорат инстанцияси суди шикоят (протест)да баён этилган важлар билангина чегараланмасдан, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини тўла ҳажмда (тафтиш тартибида) текширишга мажбур.
ЖПК 533-моддаси биринчи қисми 3-бандида кўрсатилган асос мавжуд бўлганда — ҳукмнинг ижросини кечиктиришга;
23. ЖПК 484-моддасида суд қарорлари бекор қилиниши ва ўзгартирилиши учун умумий асослар белгиланган бўлиб, назорат инстанцияси суди, ишнинг муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, уларни у ёки бу тарзда қўллаши мумкин.
суд томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (бундан буён матнда ЖК деб юритилади) нормалари нотўғри қўлланилган бўлиб, бироқ назорат инстанцияси суди бу хатони маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирмай туриб тузатиши мумкин бўлса;
қилмишни ЖК бошқа моддасига (бир неча моддаларига) қайта квалификация қилишга, агар бу маҳкумга биринчи инстанция суди ҳукмида, апелляция ёки кассация инстанцияси суди ажримида баён қилинганидан жиддий фарқ қиладиган айблов қўйилишига ёки унга оғирроқ жазо тайинланишига олиб келмаса;
ЖК 70 — 72-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда — маҳкумни жазодан озод қилишга ёки шартли ҳукм қўллашга;
ЖК Махсус қисми моддаси санкцияси доирасида ёки ЖК 57-моддасини қўллаган ҳолда жазо миқдорини камайтиришга ёки бошқа енгилроқ жазо (асосий ва қўшимча) тайинлашга;
Асосий жазо енгиллаштирилганда, шу жумладан ЖК 57-моддаси қўлланилганда ҳам назорат инстанцияси суди қўшимча жазони ўзгаришсиз қолдириши мумкин.
27. ЖПК 494-моддаси биринчи қисми талабларига риоя этган ҳолда маҳкумнинг қилмиши ЖК бир моддасидан икки ва ундан ортиқ моддаларига қайта квалификация қилинганда, назорат инстанцияси суди суд қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритиши ва ЖК 59-моддасида белгиланган қоидага мувофиқ жазо тайинлашга ҳақли. Бунда узил-кесил тайинланган янги жазо тури ва миқдори ҳукм бўйича тайинланган жазодан оғирроқ бўлиши мумкин эмас.
Агар ЖК бир моддаси билан квалификация қилиниши шарт бўлган икки ёки ундан ортиқ қилмиш ЖК бир неча моддаси билан нотўғри квалификация қилинган бўлса, назорат инстанцияси суди ушбу қилмишларни енгилроқ жиноят тўғрисидаги моддага қайта квалификация қилиб, унинг санкцияси доирасида мазкур модда бўйича тайинланган жазодан оғирроқ, бироқ узил-кесил тайинланган жазо миқдоридан кўп бўлмаган жазо белгилашга ҳақли.
ЖПК 83, 84-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ишни тўлиқ ҳажмда ёки мустақил квалификация қилинган айблов қисми бўйича тугатишга;
ЖПК 484-моддасида назарда тутилган асослар бўйича, ишни апелляция ёки кассация тартибида янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.
Бундай талабга нафақат ЖПК 487-моддаси иккинчи қисмида кўрсатиб ўтилган қонун бузилишлари аниқланганда, балки ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, яъни жиноят-процессуал қонуни нормаларининг бошқача тарзда бузилиши айбланувчи, судланувчи ва процесс бошқа иштирокчиларини қонунда белгиланган ҳуқуқларидан маҳрум қилган ёки чеклаган, судга иш ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва холисона аниқлашга халал берган ҳамда қонуний ва асосли ҳукм чиқаришга бошқача тарзда таъсир этган ёки таъсир этиши мумкин бўлган ҳолда ҳам (айб эълон қилинмаганлиги, судланувчига айблов хулосаси нусхасининг берилмаганлиги, қонунга кўра ўтказилиши шарт бўлган экспертиза ўтказилмаганлиги, судланувчига охирги сўз берилмаганлиги ва бошқалар) риоя этилиши лозим.
Агар маҳкум ЖК турли моддалари бўйича квалификация қилинган бир неча жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган бўлиб, улардан ҳар бирини алоҳида кўриш имконияти бўлса, назорат инстанцияси суди суд қарорларининг бир ёки бир неча жиноятга оид қисмини бекор қилиб, ишнинг шу қисмини апелляция ёки кассация тартибида янгидан кўриш учун юборишга, айни пайтда, ўша маҳкумга нисбатан суд қарорларининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Агар назорат инстанцияси маҳкумнинг ҳаракатларини ЖК бошқа моддасига қайта квалификация қилиш кераклиги тўғрисида хулосага келса ва бу модда шахсни жазодан озод этишни назарда тутувчи ёки жазо қўлланилишини истисно этувчи амнистия акти таъсири доирасига тушса, назорат инстанцияси биринчи, апелляция ёки кассация инстанцияси суди қабул қилиши шарт бўлган қарор чиқариши керак. Маҳкумнинг ҳаракатлари ЖК бошқа моддасига қайта квалификация қилиниб, бу модда бўйича шахс ЖПК 463-моддаси иккинчи қисми 2-банди ҳамда учинчи қисми 2 ва 5-бандларига мувофиқ жазодан озод қилиниши лозим бўлган ёки унга нисбатан жазо тайинланиши истисно этилган ҳолларда ҳам шундай қарор қабул қилиниши лозим.
35. ЖПК 494-моддаси иккинчи қисми мазмунига кўра, ҳукм (ажрим, қарор) назорат инстанцияси суди томонидан маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирувчи томонга фақат шикоятда (протестда) кўрсатилган асослар бўйича бекор қилиниши мумкин. Масалан, агар шикоятда (протестда) фақат маҳкумнинг ҳаракатлари нотўғри квалификация қилинганлиги тўғрисидаги масала қўйилган бўлса, суд қарори жазонинг енгиллиги сабабли бекор қилиниши мумкин эмас.
Иш тугатилганда ашёвий далиллар тақдири ҳақидаги масала ЖПК 211-моддасига мувофиқ уларнинг тегишлилиги тўғрисида низо келиб чиққанда эса — фуқаролик иш юритув тартибида кўрилиши мумкин. Марҳумнинг ҳаракатлари билан етказилган зарарни ундириш масаласи ҳам жабрланувчи ёки прокурор томонидан марҳумнинг ворисларига ёки унинг мулкини бошқариш ҳуқуқини ўзига олган шахсга нисбатан қўзғатилган даъво бўйича фуқаролик иш юритув тартибида кўрилади.
ЖПК 496-моддасига мувофиқ ажрим (қарор)да ҳукмнинг қарор қисми мазмуни билан бир қаторда протест моҳияти, прокурор фикрининг ва ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларининг қисқача баёни, назорат инстанцияси судининг шикоят (протест) важлари асослилиги тўғрисидаги хулосаси, қабул қилинган қарорнинг сабаблари моддий ёки процессуал қонунга ҳавола этилган тарзда кўрсатилиши лозим. Суд қарорлари бекор қилиниб, иш апелляция ёки кассация тартибида янгидан кўриш учун юборилганда, ажрим (қарор)да қайси ҳолатлар қўшимча тарзда аниқланиши лозимлигини суд аниқ кўрсатиши шарт.
45. ЖПК 298-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, шунингдек суриштирув, дастлабки тергов юритилган ёки суд муҳокамаси вақтида қонун бузилишига йўл қўйилганлигини аниқлаган тақдирда, назорат инстанцияси суди хусусий ажрим (қарор) чиқариш йўли билан тегишли орган ёки мансабдор шахснинг эътиборини бунга жалб этади.