18.06.2019 йилдаги 510-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.06.2019 йилдаги 510-сон
Дата вступления в силу
19.06.2019
Ҳужжат 19.06.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалигида тупроқнинг агрокимёвий таҳлил тизимини такомиллаштириш, экин ерларида тупроқнинг унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 ― 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони ҳамда «Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 мартдаги ПҚ-4239-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини доимий кузатиб бориш, қишлоқ хўжалиги экинларининг минерал ўғитларга бўлган илмий талабини аниқлаш учун агрокимёвий картограммаларни ишлаб чиқиш, минерал ўғитлардан тупроқнинг ҳолати ва экин турига мувофиқ контурлар кесимида табақалаштириб фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицидлар, нитратлар ва оғир металл тузларининг қолдиқ миқдорини аниқлаш тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 мартдаги ПҚ-4239-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2019 йилдан бошлаб суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари тупроғини, ҳар йили умумий майдоннинг камида 20 фоизи ҳисобидан келиб чиқиб, таҳлил қилиш ва агрокимёвий картограммаларни ишлаб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги ерларининг балл бонитетини, ҳар бир дала контури бўйича тупроқ таркиби, озуқа элементлари, фосфор ва калий билан таъминланганлик даражаси бўйича агрокимёвий картограммалар тузиш ва улар асосида қишлоқ хўжалиги экинларида қўлланадиган органик ва минерал ўғитларнинг йиллик меъёрларига тегишли тузатишлар киритиш, шунингдек, органик ва минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик даражаси бўйича электрон картограммаларни тузиш, агрокимёвий маълумотлар базасини замонавий географик ахборот тизими технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда яратиш, уларнинг даврий ўзгаришларини таҳлил қилиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дала шароитида тупроқ ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан намуналар олиб, уларнинг таркибидаги пестицид ва нитрат қолдиқлари миқдорини таҳлил қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида пестицид ва нитрат қолдиқлари миқдори кўрсатилган гувоҳномалар билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув ва ўсимлик таркибидаги минерал ва органик ўғитларнинг кимёвий таҳлилини ўтказиш учун махсус замонавий стационар ва кўчма лабораторияларни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили ўрганилган вилоятларнинг (туманлар) суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг озуқа элементлари билан таъминланганлик даражаси бўйича тегишли хулоса ва тавсияларни тайёрлаш ҳамда маҳаллий ҳокимликларга минерал ва органик ўғитлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифлари асосида суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳар йили камида 20 фоизида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилларини олиб бориш ҳамда агрокимёвий картограммалар ишлаб чиқиш харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида маблағлар назарда тутилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан сув ва ўсимлик таркибидаги минерал ва органик ўғитларнинг кимёвий таҳлилини ўтказиш имконини берувчи махсус замонавий стационар ва кўчма лабораториялар ташкил этилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг «Тупроқ бонитировкаси» шуъба корхонаси негизида «Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази» давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш бўйича таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси белгиланган тартибда Марказнинг устави ва тузилмасини тасдиқласин ҳамда унинг фаолияти йўлга қўйилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзагрокимёҳимоя» ва «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятлари билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш балансини шакллантиришда тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик ҳолати ва илмий асосланган эҳтиёжи инобатга олиниши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий асосланган эҳтиёжга мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари учун ажратилган минерал ўғитлар табақалаштирилган ҳолда жойларга етказилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш, турли қишлоқ хўжалиги экинлари учун замонавий смарт (ақлли) ўғитлаш тизимини яратиш, агрокимёвий услубий кўрсатмаларни такомиллаштириш, хорижий давлатларнинг минерал ўғитларни самарали қўллаш технологиялари ва тажрибаларини ўрганиш ва амалиётда қўллаш бўйича илмий-техник давлат гранти лойиҳаларини молиялаштириб бориш вазифаси юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида ўтказилган тупроқнинг агрокимёвий таҳлиллари натижалари, шунингдек, тупроқ унумдорлиги пасайишига йўл қўйган ердан фойдаланувчилар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига доимий равишда таҳлилий маълумотлар киритиб борсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 18 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
510-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги 510-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалиги экин ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агрокимёвий таҳлил — тупроқ таркибидаги ўсимлик учун зарур озуқа элементларининг ҳаракатчан шакллари (ҳаракатчан фосфор, алмашувчан калий) ва гумус миқдорини аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агрокимёвий картограмма — тупроқдаги ўсимлик ўзлаштира оладиган озуқа элементлари — ҳаракатчан фосфор, алмашувчан калий ва гумус билан таъминланганлик даражасини кўрсатиб берадиган, ранглар билан ажратиладиган картограмма;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тупроқнинг агрокимёвий таҳлили даврийлиги — навбатдаги тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш оралиғигача бўлган давр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аралаш намуна — оддий майдончанинг бир неча нуқталаридан олинган алоҳида тупроқ намуналарининг аралашмаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оддий майдонча — битта аралаш намуна билан тавсифланадиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдони;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер участкаси — давлат ер кадастри ҳужжатларида аниқ чегарага эга бўлган майдон, жойлашган ўрни, ҳуқуқий мақоми ва бошқа тавсифлари кўрсатилган ер фондининг қисми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гумус — тупроқнинг ўсимлик ва ҳайвонот қолдиқлари асосида кечадиган биокимёвий реакциялар натижасида ҳосил бўладиган мураккаб таркибли ўзига хос органик қисми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари — суғорма деҳқончиликда фойдаланиладиган ерлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тупроқ — сув, ҳаво, организмлар ва инсон фаолиятининг биргаликдаги таъсирида литосферанинг юза қатламида юзага келадиган, генетик жиҳатдан боғлиқ қатламлардан (тупроқ профилини шакллантиришдан) иборат жонли ва жонсиз табиатга хос бир қатор хусусиятларга эга бўлган махсус табиий маҳсулот;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тупроқ таҳлили — тупроқ таркибидаги гумус ва озуқа элементлари миқдорини аниқлашнинг кимёвий усуллари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили маълумотлари ва шу асосда тузилган агрокимёвий картограммалар суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонларида минерал ва органик ўғитлардан тупроқнинг гумус ва озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини ҳисобга олиб, табақалаштирган ҳолда фойдаланиш учун асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тавсиялар ва илмий асосланган ўғитлаш тизимини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер фондидан жорий ва кўп йиллик фойдаланишни режалаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили ҳуқуқий ҳолати тегишли ҳужжат (ваколатли органнинг қарори) асосида белгиланган ёки туманнинг ер кадастри дафтарида тегишли ёзув билан қайд этилган барча суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонларида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказишда илмий-услубий раҳбарлик «Давергеодезкадастр» қўмитасининг Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини амалга ошириш тартиби иловадаги схемага мувофиқ олиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш ишларини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш буюртмачиси — «Давергеодезкадастр» қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш режаларини тузиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоят ҳокимликларини тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш режасидан хабардор қилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш бўйича сарф-харажатлар сметасини ишлаб чиқиши ва бажарувчи билан шартнома тузиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш дастурини тасдиқлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш муддатини ҳамда назорат қилиш тизимини белгилаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тупроқнинг агрокимёвий таҳлили якуний маълумотларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва унинг натижаларини ер кадастри ҳужжатларига киритиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Туман ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили ишларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли фармойишни қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш учун зарур бўлган материалларни тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказувчисига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Тупроқнинг ҳайдалма қатламидаги гумус, ҳаракатчан фосфор, алмашувчан калий миқдори даврий равишда олиб бориладиган тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари асосида аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун ҳар беш йилда ва давлат нав синаш участкалари ва тажриба хўжаликлари учун ҳар икки йилда ўтказилади. Ердан фойдаланувчиларнинг талабига кўра, тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш муддати қисқартирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказишга тайёргарлик кўриш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказувчи («Давергеодезкадастр» қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлари) «Давергеодезкадастр» қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган техник топшириққа асосан ушбу ишларни ўтказиш учун тегишли шартномани тайёрлайди ва тасдиқлаш учун буюртмачига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказишга тайёргарлик кўриш тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказувчи томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш режасида ҳар йили бажариладиган ишларнинг ер турлари бўйича ҳажми, кимёвий таҳлил қилинадиган тупроқ намуналарининг сони, уларни бажариш услублари белгиланган ҳолда кўрсатилади. Маъмурий туманлар бўйича ишларни бажариш навбати аниқланади. Маъмурий туманлар тупроқларининг агрокимёвий таҳлили бир дала мавсумида бажарилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Таҳлиллар ўтказилиши режалаштирилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқ майдонлари ушбу ишларни бажариш режалаштирилган йилдан олдинги йил 1 январь ҳолатидаги ер ҳисоботи бўйича аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш учун экспедиция дала гуруҳлари ташкил қилинади, гуруҳ таркиби ва мутахассислар сони бажариладиган ишлар ҳажми ва хусусиятидан келиб чиқиб аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказувчи ташкилот раҳбари бажариладиган ишларни режалаштириш, ташкил этиш, иш сифати ва шартномавий мажбуриятларга риоя қилиш бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича дала ишларини ташкил қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Дала ишларини бажаришга киришиш арафасида мутахассислар керакли анжомлар, асбоб-ускуналар билан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мутахассис туманга келгандан сўнг ўғитлар ва бошқа кимёвий воситаларни қўллаш, агротехник тадбирлар, ўтказилган мелиоратив ишлар, охирги 3-5 йилда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги тўғрисидаги ва бошқа керакли маълумотларни йиғади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Тупроқшунос-агрокимёгар паспортлаштириладиган участкалар (алоҳида ишлов берилувчи ёки иш майдонлари) схемасини тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Бирлаштирилган тупроқ намуналари экинларнинг бутун вегетация даврида олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Фақат органик ўғитлар қўлланиладиган далалардан бирлаштирилган тупроқ намуналари экинларнинг бутун вегетация даврида олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. «Давергеодезкадастр» қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли ташкилотлари томонидан тайёрланган қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш тарҳи, тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказишда, ер участкаси контурлари чегараси ва ишчи майдончалар чегараларини туширишда асос бўлиб хизмат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш учун бирлаштирилган тупроқ намуналарини олиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Бирлаштирилган тупроқ намуналарини олиш маршрут йўналиши усули билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Бирлаштирилган тупроқ намуналари оддий майдончадан олинади. Ҳар бир оддий майдончадан битта бирлаштирилган тупроқ намунаси олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш тупроқнинг хилма-хиллиги ва рельефининг жойлашувига мувофиқ танланади. Бунда, суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида оддий майдонча катталиги 5 гектарни ташкил қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Мевали боғ ва узумзорлар кварталларга бўлингандан кейин ҳар бир квартал оддий майдонча ҳисобланади. Одатда, квартал катталиги 4,5 — 5 гектарни ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказишда тупроқнинг унумдорлик ва агрокимёвий кўрсаткичларини белгиловчи таркиби қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) чиринди (гумус);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ҳаракатчан фосфор;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) алмашувчан калий.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари бўйича агрокимёвий картограммалар ишлаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари хўжалик, туман, вилоят ва республика миқёсида умумлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун агрокимёвий картограммалар тузиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижасида аниқланган барча кўрсаткичлар бўйича хўжаликнинг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун агрокимёвий картограммалар тайёрланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Муаллифлик картограммасининг асл нусхаси (оригинали) хўжаликда дала масштабида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказган мутахассислар томонидан тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Оддий майдончалар тупроқнинг агрокимёвий кўрсаткичлари бўйича амалдаги агрокимёвий гуруҳлаш градацияларини эътиборга олган ҳолда озуқа элементлари билан таъминланганлик гуруҳларига бирлаштирилади. Градацияларни ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Вилоят ва туманларнинг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун агрокимёвий картограммалар ва дала паспортларини тузишда фойдаланиладиган барча материалларнинг бир нусхаси тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш учун тайинланган ташкилотларнинг архивида сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Тупроқнинг умумлаштирилган агрокимёвий тавсифи кўрсаткичлари турли усуллар: ўсимликлар озуқа элементлари миқдорининг ўртача қийматини аниқлаш йўли билан ёки аниқланадиган элементларнинг миқдорлари бўйича фарқ қиладиган майдонлар нисбатини аниқлаш йўли билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўсимликлар озуқа элементлари миқдорининг ўртача қийматини аниқлаш йўли қуйидагича амалга оширилади: алоҳида хўжаликларнинг агрокимёвий картограммалари ва аналитик ведомостлари асосида фермер хўжалиги ёки массив ҳудуди учун аниқланадиган кўрсаткичларнинг ўртача қийматини ҳисоблаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда а1 ....аn — озуқа элементлари миқдори бўйича тегишли гуруҳга кирувчи тупроқ майдони ёки ушбу майдоннинг тадқиқ қилинган умумий майдондан фоиздаги улуши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
x1....xn — ҳар бир гуруҳдаги кўрсаткичларнинг ўртача қиймати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тупроқдаги озуқа элементлари миқдори билан фарқланувчи майдонлар нисбатларини аниқлашда қишлоқ хўжалиги ер майдонлари турли нисбатларга эга 5-6 та гуруҳга ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини якуний ведомостини тузиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили кўрсаткичларининг турли параметрлари бўйича майдонлар тақсимланишининг якуний ведомости майдонлар ҳисобланиши назарда тутилган барча ер турлари бўйича фермер хўжаликлари ва массивлар учун тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Ҳисоб-китоблар натижалари агрокимёвий картограмманинг экспликациясига ва озуқа элементлари миқдорларини сақловчи майдонлар тўғрисидаги ҳисоботлар якуний ведомостга ёзилади. Бу ведомостлар тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича тушунтириш хатларида келтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказувчи ташкилотларда таҳлил натижаларини тизимлаштириш мақсадида тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари картотекаси тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Қишлоқ хўжалиги ташкилотларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари карточкаси картотеканинг асосини ташкил этади. Картотекалар маъмурий туманлар бўйича гуруҳланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва унинг туман бўлимларига, вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда унинг туман бўлимларига юк хатлари орқали топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқиш юзасидан ҳар бир туманда комиссия тузилади. Мазкур комиссия таркибига туман ҳокимининг ўринбосари (раис), туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиқлари (раис ўринбосари), туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бошлиқлари киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Туман комиссияси тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича якуний маълумотларни уни топширилган кунидан бошлаб 10 кун муддат ичида кўриб чиқади ва ишлаб чиқаришга татбиқ этиш учун туман ҳокимининг қарори билан тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини амалга ошириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I-босқич

Давергеодезкадастр қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (буюртмачи)

Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини амалга ошириш режаларини тузади;

ҳар йили январь ойида

туман ҳокимликларини тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш режасидан хабардор қилади;

ҳар йили январь ойида

тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш бўйича сарф-харажатлар сметасини ишлаб чиқади, бажарувчи билан шартнома тузади;

ҳар йили I чоракда

(иш бажаришдан олдин)

тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш дастурини тасдиқлайди;

ҳар йили I чоракда

тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш муддатини ҳамда назорат қилиш тизимини белгилайди;

ҳар йили январь-февраль ойларида тайёр бўлишига кўра

тупроқнинг агрокимёвий таҳлили якуний маълумотларини қабул қилади, кўриб чиқади ва унинг натижаларини ер кадастри ҳужжатларига киритилишини таъминлайди.

II-босқич

Туман ҳокимликлари

Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили ишларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли фармойишни қабул қилади;

Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш учун зарур бўлган материалларни тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказувчисига тақдим этади.

тупроқнинг агрокимёвий таҳлили ишлари бажарилиши тўғрисида хабарнома олингандан сўнг 3 кун муддатда

III-босқич

Давергеодезкадастр қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар (бажарувчи)

Тупроқнинг ҳайдалма қатламидаги гумус, ҳаракатчан фосфор, алмашувчан калий миқдорини даврий равишда олиб бориладиган тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари асосида аниқлайди.

даврий равишда

Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили:

суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун ҳар беш йилда;

ҳар беш йилда

давлат нав синаш участкалари ва тажриба хўжаликлари учун ҳар икки йилда ўтказилади.

ҳар икки йилда

IV-босқич

Давергеодезкадастр қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар (бажарувчи)

Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва унинг туман бўлимларига, вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда унинг туман бўлимларига юк хатлари орқали топширилади.

Шартномада кўрсатилган муддатда

V-босқич

Туман ҳокимлиги, туман ишчи комиссияси

Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқиш юзасидан ҳар бир туманда комиссия тузилади. Мазкур комиссия таркибига туман ҳокимининг ўринбосари (раис), туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиқлари (раис ўринбосари), туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бошлиқлари киритилади.

Туман комиссияси тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича якуний маълумотларни уни топширилган кунидан бошлаб 10 кун муддат ичида кўриб чиқади ва ишлаб чиқаришга татбиқ этиш учун туман ҳокимининг қарори билан тасдиқлайди.

Якуний маълумотлар топширилган кундан бошлаб 10 кун ичида

Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги 510-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицидлар, нитратлар ва оғир металл тузларининг қолдиқ миқдорини аниқлаш тизимини жорий этиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Масъуллар

Қишлоқ хўжалигида тупроқнинг агрокимёвий тадқиқот ишларини такомиллаштириш

1.

Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ҳамда картограммаларини тузиш бўйича услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш.

2019 йил

июль

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2.

Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Наманган вилоятларининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

июль ― декабрь

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
Навоий ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари

3.

Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш.

2020 йил

январь ― декабрь

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари

4.

Жиззах ва Қашқадарё вилоятларининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш.

2021 йил

январь ― декабрь

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари

5.

Андижон, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш.

2022 йил

январь ― декабрь

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Андижон, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари

6.

Тошкент ва Самарқанд вилоятларининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш.

2023 йил

январь ― декабрь

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Тошкент ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицидлар, нитратлар ва оғир металл тузларининг қолдиқ миқдорини аниқлаш тизимини жорий этиш

7.

Экспортга чиқариладиган барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (мева, сабзавот, полиз ва бошқалар) таркибидаги пестицид ва нитрат қолдиқлари бўйича таҳлил хулосаларини олиш мақсадида лабораторияларни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказиш.

2019 йил

июль-август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ

8.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицидлар, нитратлар ва оғир металл тузлари қолдиқларини аниқлаш мақсадида дала шароитида намуналар олиб, лаборатория таҳлиллари асосида хулосалар бериш тизимини жорий этиш.

2019 йил

сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ,
«Ўзстандарт» агентлиги

9.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилининг пишиб етилиши даврида омборга киритишдан, савдога чиқаришдан ва қайта ишлашдан олдин маҳсулотлар таркибидаги пестицидлар, нитратлар ва оғир металл тузлари қолдиқларини аниқлаш учун лаборатория таҳлилларини ўтказиш ва тегишли хулосалар бериш.

доимий

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ,
фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кластерлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари

Қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив ҳосилдорлигини белгилаш

10.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун қишлоқ хўжалиги экинларини норматив ҳосилдорлигини амалдаги тартибга асосан тупроқлар ўртача бонитет бали билан қишлоқ хўжалиги экинлари, боғлар ва токзорларнинг тупроқ бонитетининг бир бонитет балига мос норматив ҳосилдорликнинг йиғиндиси сифатида ҳисоблаб чиқиш.

ҳар йили

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2019 й., 09/19/510/3307-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/721/1110-сон; 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон; 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон; 22.04.2024 й., 09/24/224/0293-сон)