07.06.2019 йилдаги 468-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.06.2019 йилдаги 468-сон
Дата вступления в силу
08.06.2019
Ҳужжат 08.06.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон, «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон фармонлари ҳамда «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон қарорига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига бакалавриатга ўқишга кириш учун абитуриентлар давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши белгиланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиш учун энг кам иш ҳақининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда беш кун муддатда 2019/2020 ўқув йилида бакалавриатга ўқишга кириш учун абитуриентларни рўйхатдан ўтказишни давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали ташкил этадиган давлат олий таълим муассасалари бўйича Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, абитуриентлар томонидан давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кириш тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш белгиланмаган давлат олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган амалдаги тартиб сақлаб қолинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда уларнинг реестрини шакллантириш учун масъул бўлган ваколатли органлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қабул параметрлари тасдиқланган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларда олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул режаларини жойлаштиришни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тизимидаги олий таълим муассасалари ҳузурида абитуриентларга олий таълим муассасасида яратилган шароитлар ҳамда мавжуд факультетлар ва бакалавриат таълим йўналишлари моҳияти, шунингдек жорий ўқув йили қабул режалари тўғрисида батафсил маълумотларни олишга ёрдам берувчи алоқа марказлари (call-center) ташкил этишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда меҳнат қонунчилигига риоя этган ҳолда, пуллик асосда жалб этиладиган масъул ходимлар, олий таълим муассасаларининг масъул ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда кўллаш самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарларини доимий равишда ўтказишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) абитуриентларни олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатга олишда амалий ёрдам бериш мақсадида ўқув йилига қабул бошлангунга қадар ҳудудлардаги олий таълим муассасаларидан вакиллар ажратилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда абитуриентларга олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун давлат хизматлари марказлари орқали давлат хизматларини кўрсатиш учун меҳнат қонунчилигига риоя этган ҳолда, кўнгиллилар гуруҳини пулли асосда жалб этишни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор билан биргаликда 2019 йил 10 июнга қадар, имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг электрон реестри ваколатли органлар томонидан реал вақт режимида киритиб борилишини таъминловчи ягона платформа яратилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг реестрини шакллантириш учун масъул бўлган ваколатли органлар 2019 йил 10 июнга қадар, ўзлари масъул бўлган имтиёзлар бўйича охирги уч йил ичида имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларнинг электрон реестрини шакллантириб, қарорнинг 7-бандида кўрсатиб ўтилган ягона платформага доимий равишда маълумотлар киритиб борилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу ваколатли органлар имтиёзлар ҳақидаги маълумотларнинг ахборот тизимига ўз вақтида ва тўлиқ киритиб борилиши учун шахсан масъул ҳисобланади ҳамда ахборот тизимига киритилмаган маълумотлар бўйича давлат хизматлари марказлари томонидан имтиёзли ҳуқуқ асосида абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда белгиланган олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларининг ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК билан биргаликда фуқароларнинг электрон расмлари мавжуд бўлган ахборот базасини 2019 йил 10 июнга кадар Электрон ҳукумат идоралараро интеграцион платформаси ва Давлат тест марказининг ахборот тизимига интеграциялаштириш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Белгилаб қўйилсинки, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиш учун энг кам иш ҳақининг ярим баравари миқдорида ундириладиган тўлов:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
абитуриентлар олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш учун мурожаат этганда — жойлардаги банклар кассалари томонидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
абитуриентлар давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтиш учун мурожаат этганда — давлат хизматлари марказларида жойлашган банк кассалари ҳамда марказлар ходимлари томонидан нақд ёки нақд пулсиз кўринишида қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур тўловлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ўқишга кириш учун ўтказиладиган дастлабки имтиҳон июнь ойида ўтказилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг абитуриентларга олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартибини амалга оширишга доир фаолияти юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламент талаблари бузилганлиги учун давлат хизматларини кўрсатишда иштирок этувчи ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чораларини белгиланган тартибда қўлласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М. Каримов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 7 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
468-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Регламент абитуриентларга Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали республика давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга кириш учун ҳужжатлар топшириш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Регламент талаблари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий, хусусий ҳамда ҳарбий олий таълим муассасаларига, олий таълим муассасаларининг магистратурасига, тест синовларисиз ижодий имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилинадиган олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун, олий таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ҳужжат топширишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан Марказлар ёки ЯИДХП орқали кириш тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш белгиланмаган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Марказлар, Давлат тест маркази ҳамда олий таълим муассасалари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаган ҳолда фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Абитуриентлар ўзларининг доимий (вақтинча) рўйхатда турган жойидан қатъи назар, исталган Марказга давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Абитуриентлар Марказга мурожаат этган ҳудудда (ЯИДХП орқали мурожаат этганда доимий рўйхатда турган ҳудудида) ташкил этиладиган тест синовларида иштирок этишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Абитуриентларга давлат хизматлари ҳар йили 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам) кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Давлат хизматларини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Абитуриент Регламентнинг 5-бандида назарда тутилган муддат давомида давлат хизматларидан фойдаланиш учун Марказга мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва паспорт ёшига етмаганлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Марказларга мурожаат этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Абитуриент ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Марказ ходими абитуриент номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома бўйича маълумотларни Давлат тест марказининг тизимига махсус дастур орқали электрон равишда киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ ходими томонидан сўровномага тегишли маълумотлар киритилиши учун абитуриент Марказ ходимига қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролик паспорти (ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг сўровномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Абитуриентдан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Абитуриент бир вақтнинг ўзида, ўқитишнинг бир шакли доирасида учтагача олий таълим муассасасини (бакалавриат таълим йўналишлари) танлаши мумкин. Бир нечта олий таълим муассасасини (бакалавриат таълим йўналишлари) танлашда имтиҳон топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги мос бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Сўровномага зарур маълумотлар расмийлаштириб, киритилгандан сўнг Давлат хизматлари маркази ходими абитуриентга асл ҳужжатларни қайтаради ва QR-код (матрицали штрих код) қўйилган сўровномани икки нусхада чоп этиб, абитуриентга беради. Абитуриент маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз имзоси билан тасдиқлайди,бир нусхасини ўзида олиб қолади ва иккинчи нусхасини Марказ ходимига беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўровнома абитуриентнинг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг Марказ ходимининг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда, Давлат тест марказининг тизимига автоматик тарзда киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат тест маркази маълумотлар базасига киритилган маълумотларни автоматик тарзда қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун жорий йил битирувчиларидан ҳамда ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслардан давлат хизматлари кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Давлат хизмати кўрсатилгани учун тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловлар Марказларда жойлашган банк кассалари ҳамда Марказ ходимлари томонидан нақд ва нақдсиз пул кўринишида қабул қилинади. Тўловлар тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Марказларга ўзи келиб мурожаат этганда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, абитуриентларнинг Марказга шахсан мурожаат этмаганлиги, шунингдек давлат хизматлари кўрсатиш учун мазкур Регламентнинг 11-бандида назарда тутилган тўловни тўланмаслиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Абитуриент давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида улардан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Абитуриент давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг маълумотлари кўрилмасдан қолдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов суммаси қайтарилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Танлов ва тест синовлари сўровнома орқали Давлат тест марказининг тизимига киритилган маълумотлар асосида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Абитуриент имтиҳон натижаларига кўра олий таълим муассасасига қабул қилинган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда кўрсатилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини тегишли олий таълим муассасаларига ўқув йили бошлангунга кадар тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Марказлар, Давлат тест маркази ва олий таълим муассасалари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Марказлар Регламент талабларининг ижроси юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти бўйича, жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Абитуриентлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Абитуриент

1. Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун Давлат хизматлари марказига шахсан ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

2. Давлат хизматларини кўрсатилгани учун тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар томонидан тўлов тўланади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан. ЯИДХИ орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда сўровнома бўйича маълумотларни Давлат тест марказида шакллантириладиган абитуриентлар базасига махсус дастур орқали электрон равишда киритади.

1. 10 дақиқа мобайнида

2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Давлат тест маркази

1. Абитуриентлар базасига киритилган маълумотларни қабул қилади.

2. Абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш тўлиқ муддати тугагандан сўнг абитуриентни тест синови ўтказиладиган кун. вақти ва жойи ҳақидаги маълумотларни расмий сайтида жойлаштиради.

3. Абитуриентлар базасига киритилган маълумотлар асосида тест синови ва танловни ўтказади.

1. Автоматик тарзда
2. Қабул қилиш муддати тугагандан сўнг
3. июль-август ойлари

4-босқич

Абитуриент

Имтиҳон натижаларидан муваффақиятли ўтган тақдирда, керакли ҳужжатларнинг асл нусхаларини тегишли олий таълим муассасаларига тақдим этади.

Ўқув йилининг 2 сентябрь кунига кадар

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

_________________

(сана)

__________________

(т/р)

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар:

1.1. Ф.И.О.:

1.2. Паспортга оид маълумотлар (рақами ва серияси) (мавжуд бўлмаса, ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича маълумот):

1.3. Паспорт ёшига етмаганлар учун тугилганлик тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари

1.4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (мавжуд бўлса)

1.5. Манзили:

1.6. Фуқаролиги:

1.7. Миллати:

1.8. Телефон рақами:

1.9. Электрон почта манзили:

II. Қўшимча маълумотлар:

2.1. Умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб- ҳунар таълими муассасаси номи, манзили, ушбу муассасани тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат серияси, рақами ва берилган санаси:

2.2. Тест топшириш тили :

2.3. Олий таълим муассасасининг номи:*

Олий таълим муассасаси номи

Олий таълим муассасасидаги бакалавриат таълим йўналиши номи

2.3.1.

2.3.2.

2.3.3.

2.4. Қайси чет тилидан тест топшириши (агар чет тилини топшириш зарур бўлса)

2.5. Танланган йўналиш бўйича ижодий имтиҳон мавжуд ёки мавжуд эмаслиги:

2.6. Таълим шакли:

III. Имтиёз борлиги ҳақидаги маълумотлар (мавжуд бўлса)

Тегишли ҳужжатнинг реквизитлари (рақами, берилган санаси ва ш.к.)

3.1.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган фуқаролар

3.2.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

3.3.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари

3.4.

Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари

3.5.

Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган абитуриентлар

3.6.

Илғор халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва ҳоказо) сертификатларига эга бўлган абитуриентлар

3.7.

Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар

3.8.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг республика комиссияси томонидан берилган тавсиянома соҳиблари (педагогика таълим йўналишларига)

3.9.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари

3.10.

«Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари

3.11.

«Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолиблари

3.12.

Тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари

3.13.

Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари

3.14.

«Ниҳол» мукофоти совриндорлари

3.15.

Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар фуқаролар

3.16.

Навоий вилоятининг олис чўл ҳудудидан бўлган абитуриентлар (Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари олий таълим муассасаларига ҳужжат топширганда)

3.17.

Мақсадли қабул

IV. Абитуриентга хабар бериш тартиби

4.1. Имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида СМС орқали (телефон рақами)

4.2. Имтиҳон ўтказиладиган кун, вақти ва жойи ҳақида Давлат тест марказининг расмий сайти орқали.

Ушбу сўровномада қайд этилган маълумотларнинг тўлиқ ва ҳақиқийлигини ҳамда тўғри кўрсатилганлигини тасдиқлайман.

Ариза берувчининг имзоси

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Барча маълумотлар абитуриеит ҳужжатларининг асл нусхаларидан тўлдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент тест синовларидан (олий таълим муассасасидан) четлаштирилади ҳамда ҳужжатлари белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Бир нечта олий таълим муассасасини (бакалавриат таълим йўналишлари) танлашда имтиҳон ўтказиладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги мос бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда уларнинг реестрини шакллантириш учун масъул бўлган ваколатли органлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Имтиёзлар турлари (тоифалари)

Имтиёзларни бериш учун масъул ваколатли органлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати,

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия

2.

Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси

3.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

4.

«Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

5.

«Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолиблари,

Тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари, Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари,

«Ниҳол» мукофоти совриндорлари

Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги

6.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг республика комиссияси томонидан берилган тавсиянома соҳиблари (педагогика таълим йўналишларига)

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

7.

Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган фуқаролар

Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати,

Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия

9.

Чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган абитуриентлар

Давлат тест маркази

10.

Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар фуқаролар

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Мудофаа вазирлиги

Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/468/3259-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 05.10.2024 й., 09/24/634/0782-сон; 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)